Мавзу. Кадрлар тизимидаги янгиликларни бошкариш


Кадрлар ва кадрлар тизимининг радикал-


Download 196.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana05.02.2023
Hajmi196.03 Kb.
#1167958
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7 мав

Кадрлар ва кадрлар тизимининг радикал-
интенсив ривожланиши ва янгиланиши – 
кадрларга оид радикал янгиликларни жорий килиш 
йўли билан нисбатан жуда киска вакт ичида уларни 
тубдан ўзгартириш (янгилаш, малакасини 
ошириш)дир, шу жумладан кадрлар ислохотини 
ўтказишдир. Бу жараёнлар кадрлар тизимининг 
даражаси, ижодий потенциали, касб-малака, 
тузилиши, максадлари, вазифалари ва усулларида 
чукур сифат ўзгаришларини амалга оширишдан 
иборатдир.



2. Кадрларга оид янгиликларнинг мохияти ва уларни 
таснифлаш  

  

Кадрларга оид янгиликлар жамиятда ишлаб чикиладиган 
хамда амалга ошириладиган янгиликларнинг хилма-хил 
турларидан бири хисобланади.

Кадрларга оид янгиликлар (КЯ) – бу, кадрларга оид 
янгиликларни жорий килиш сохасидаги аник максадли 
фаолият бўлиб, у товарлар, ишчи кучи ва таълимий (касб-
малака) хизматлар бозорларида ракобат мавжуд бўлган 
шароитда кадрлар (кадрлар тизими)нинг малакасини 
оширишга ва ижтимоий-иктисодий тузилмалар, 
ташкилотлар ва уларнинг бўлинмалари самарали ишлаши 
ва ривожланиши билан боглик вазифаларини хал килиш 
кобилиятини оширишга каратилгандир. 

Кадрларга оид янгиликларни таснифлашда эътибор бериш 
лозим бўлган асосий белгилар куйидагилардир: 



1.Ходимларнинг касбий таълим-мехнат жараёнида 
(туркумида) иштирок этиш боскичлари бўйича 
куйидагиларга эътибор бериш лозим: 

Касб-таълим сохасидаги янгиликлар, яъни олий ўкув 
юртларида, коллежларда, бошка ўкув юртларида кадрларни 
касбий жихатдан тайёрлаш сохасидаги янгиликлар. Мазкур 
кичик гурухга касб-таълим тузилмаларига абитурентлар ва 
кадрларни танлаб олиш чогидаги янгиликлар, умумий ва 
касб тайёргарлиги жараёнидаги янгиликлар (янги ўкув 
курслари, мутахассисликлар, таълим усуллари ва воситалари, 
ўкитувчилар таркибини янгилаш), касб тайёргарлигининг 
пировард натижаларига бахо бериш пайтидаги янгиликлар; 
таълимнинг янги стандартлари ва мутахассислар 
моделларини ишлаб чикиш, янги ўкув юртларини ташкил 
этиш ва ишлаб турган ўкув юртларини янгилаш киради. 
Янгиликларнинг бу сохаси билан инновация-таълим 
менежменти шугулланади. 




Download 196.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling