Мавзу. Кадрлар тизимидаги янгиликларни бошкариш


 Катъийлик, микёслилик даражаси ва амалга ошириш


Download 196.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana05.02.2023
Hajmi196.03 Kb.
#1167958
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7 мав

3. Катъийлик, микёслилик даражаси ва амалга ошириш 
суръатлари бўйича куйидагиларни фарклаш керак: 

3.1. Кадрлар тизимини секин-аста ва кисман янгилаш билан 
боглик бўлган кадрларга оид эволюцион ва ўзгартирувчи 
янгиликлар. 

3.2. Кадрлар тизимини тубдан ва кенг микёсда янгилашга 
каратилган катъий (ислохчилик) характеридаги кадрларга оид 
янгиликлар. 

3.3. Кадрлар сохасидаги мунтазам ва кенг микёсли янгиликлар 
(кадрларга оид ислохотлар). Кадрларга оид ислохотлар – бу, 
кадрларга оид кенг микёсли янгиликлар бўлиб, улар ижтимоий-
иктисодий тизимлар ва тузилмаларни ривожлантиришнинг 
янги максадлари хамда вазифаларига мувофик кадрлар 
потенциалини (кадрлар тизимини) тубдан ўзгартириш 
(янгилаш)га каратилгандир. 

3.4. Кадрларга оид махаллий шароитдан келиб чикиб, миллий 
характерга эга бўлган жузъий янгиликлар; 

3.5. Кадрлар тизимида киска муддатларда амалга ошириладиган 
тезкор янгиликлар (одатда, улар кадрлар тизимидаги 
фавкулодда вазиятлар билан богликдир). 



4. Кадрлар тизимининг таркибий кисми бўлган 
персонални бошкаришни механизациялаш 
элементларига муносабат сохасида: 

4.1. Персоналнинг ривожланишига бахо бериш 
сохасидаги янгиликлар. 

4.2. Персонални ривожлантиришни башорат килиш ва 
дастурлаштириш сохасидаги янгиликлар. 

4.3. Персонални ривожлантиришни молиявий 
ресурслар билан таъминлаш сохасидаги янгиликлар. 

4.4. Персонални ривожлантиришни асослаш 
сохасидаги янгиликлар ва бошкалар. 



3. «Инновацион-кадрлар менежменти» тушунчаси ва унинг 
асосий максадлари 

  

Ижтимоий-иктисодий ислохотлар, хозирги замон фан-техника 
тараккиёти, товарлар, хизматлар ва ишчи кучи бозорларида 
ракобат бўлиб турган шароитда кадрларга оид янгиликлар 
мехнат жараёнининг ажралмас кисмига айланади ва улар 
ташкил этишни хамда бошкаришни талаб килади. Мана шу 
фаолият сохасини персонал бошкарувида инновацион-кадрлар 
менежменти (ИКМ) деб атаймиз. 

ИКМ – бу, бошкарув фани билан тегишли ўкув курслари: 
инновацион менежмент ва персонални бошкариш сохалари 
ўртасидаги чегара сохаси бўлиб, кадрларга оид ижтимоий-
иктисодий тизимлар – ИИТ (мамлакат, минтака, 
ташкилотлар)ни янгилаш ва ривожлантириш шакллари ва 
усулларига бархам беради. ИКМ объекти – ташкилот ва бошка 
ижтимоий-иктисодий тузилмаларнинг кадрлари ва кадрлар 
тизимларини янгилаш ва ривожлантириш жараёнлари, 
инновацион хоссалари, эхтиёжлари ва мезонларидир. ИКМ 
субъекти – ташкилотлар ва бошка тузилмаларнинг кадрлар ва 
мехнат хизматларини ташкил этувчи бўлимлар, секторлар, 
гурухлар, мутахассислардир. 



ИКМ ни вакт жихатидан анча умумий позицияларидан, 
шунингдек, иктисодиётнинг ўтиш холати шароити нуктаи 
назаридан караб чикиб, стратегик ва тактик максадларни 
ажратиб кўрсатиш мумкин. 


Download 196.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling