Мавзу. Кадрлар тизимидаги янгиликларни бошкариш


Кадрларни излаш ва танлаш, яъни янги ва самарали кадрлар


Download 196.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana05.02.2023
Hajmi196.03 Kb.
#1167958
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7 мав

Кадрларни излаш ва танлаш, яъни янги ва самарали кадрлар 
потенциалини яратиш. Мазкур кичик гурухга мехнат бозорида ва 
ташкилот ичида кадрларни излашнинг янги усуллари киради. Мехнат 
бозорида кадрлар излашга инновация-кадрлар маркетингининг янги 
усуллари (шу жумладан, кадрларга бўлган янги эхтиёжлар ва таклифлар 
тўгрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш), ишчи ўринларини 
реклама килиш, мехнат биржалари, фирмалар, кадрларни танлаш бўйича 
бюролар билан ишлаш, кадрларга бахо бериш ва уларни кабул 
килишнинг янги усуллари ва шу кабилар киради. Кадрларни ташкилот 
ичида кидиришга ўз кадрларини излаш, кадрлар захирасини 
шакллантириш, бу захира билан ишлашнинг янги усуллари ва хоказолар 
киради. Бу янгиликлар – инновация-кадрлар маркетинги 
шугулланадиган сохадир. 

Мехнат жараёнида кадрларга оид янгиликлар. Ушбу кичик гурухга 
янги техникани ва мехнат турларини ўзлаштириш, кадрларни аттестация 
килиш даврида кадрлар билан ишлашнинг янги усуллари; карор топган 
кадрлар тузилмасидан мехнат функцияларини ва ваколатларини янгича 
таксимлаш; ходимларни янги вазифаларга кўтариш ва уларнинг жойини 
ўзгартириш усуллари; янги лавозим тавсифномалари ва 
йўрикномаларини ишлаб чикиш; элита кадрлари билан ишлашдаги 
янгиликлар киради. 

Кадрларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боглик 
янгиликлар. Бу гурухга персонални кайта тайёрлаш ва малакасини 
ошириш шакллари хамда усулларидаги янгиликлар, мазкур сохадаги 
эхтиёжларни аниклаш усулларини такомиллаштириш, кайта тайёрлаш ва 
малакасини оширгандан кейинги мехнат жараёнида кадрларнинг ишга 
жалб килинишига доир янги усуллар, бу ерда янги тузилмаларни ташкил 
этиш ва шу кабилар киради. 



Бу борада Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури»да куйидаги асосий тадбирларни бажариш белгиланган: 

кадрлар малакасини ошириш ва уларни кайта тайёрлаш тизими 
фаолиятида янгича таркиб, мазмун хамда бу тизимни бошкаришни 
шакллантириш; 

юкори малакали ўкитувчи-мутахассис кадрлар тайёрлаш ва сохани улар 
билан тўлдириб боришни таъминлаш; 

кадрлар малакасини ошириш ва уларни кайта тайёрлаш тизимининг бу 
сохада ракобатга асосланган мухитни шакллантиришни ва самарали 
фаолият олиб боришни таъминловчи норматив базасини яратиш; 

кадрлар малакасини ошириш ва уларни кайта тайёрлаш таълим 
муассасаларини давлат аттестатцияси ва аккредитациясидан ўтказиш 
тизимини ишлаб чикиш ва амалиётга татбик этиш. 


Download 196.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling