Тўхтовсиз ишлаб чиқаришда тунда ишлагани учун қўшимча ҳақ қуйидаги ифода орқали аниқланади: Тўхтовсиз ишлаб чиқаришда тунда ишлагани учун қўшимча ҳақ қуйидаги ифода орқали аниқланади: бунда: -нормадан ортиқ ишлаган соат учун қўшимча ҳақ; -йил давомида тунги сменалар улуши. Меҳнатга аккорд ҳақ тўлаш тизими. Меҳнатга ишбай ҳақ тўлашнинг бир тури бўлиб, унинг моҳиятига кўра, бунда бажарилиши керак бўлган ишларни муддатини кўрсатган ҳолда баҳолаш амалга оширилади. Корхонада қуйидаги ҳолларда аккорд ҳақ тўлаш тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади: корхона бирон-бир буюртмани ўз вақтида бажара олмаса ва бунинг учун шартномага асосан йирик миқдорда жарима тўлайдиган бўлса; корхонанинг тўхтаб қолишига сабаб бўлувчи фавқулодда вазиятлар (ёнғин, сел, зилзила, сув тошқини ёки жиддий сабабларга кўра асосий технологик линияларнинг ишдан чиқиш ҳоллари) рўй берганда; алоҳида ишларни бажаришга ўта зарурат туғилганда ёки корхонада янги асбоб-ускуналар ишга туширилганда.
Do'stlaringiz bilan baham: |