Мавзу. Корхонанинг меҳнат ресурслари


Корхона ходимларининг сифат жиҳатидан ишлаб чиқаришга касбий ва малакавий жиҳатдан яроқлилик даражаси «мутахассислик», «касб» тушунчаларидан келиб чиқади


Download 133.54 Kb.
bet3/11
Sana02.05.2023
Hajmi133.54 Kb.
#1420583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3-мавзу

Корхона ходимларининг сифат жиҳатидан ишлаб чиқаришга касбий ва малакавий жиҳатдан яроқлилик даражаси «мутахассислик», «касб» тушунчаларидан келиб чиқади.

Касб  фаолиятнинг махсус ва тор кўринишдаги тури бўлиб, мутахассислик каби назарий билим ва амалий кўникмаларни талаб қилсада, мутахассисликдан фарқли равишда ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб қўшимча кўникмаларни ҳам талаб қилади. Масалан, инженер-механик, инженер-электрик, иқтисодчи.

  • Касб  фаолиятнинг махсус ва тор кўринишдаги тури бўлиб, мутахассислик каби назарий билим ва амалий кўникмаларни талаб қилсада, мутахассисликдан фарқли равишда ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб қўшимча кўникмаларни ҳам талаб қилади. Масалан, инженер-механик, инженер-электрик, иқтисодчи.
  • Мутахассислик инсонда маълум бир турдаги ишларни бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмалар мажмуасининг мавжудлиги билан тавсифланади. Касб ичида мутахассислик шаклланиб, ишни бажаришда махсус билим ва малака талаб этилади. Масалан, иқтисодчи, мутахассислиги - буҳгалтер, молиячи.
  • Корхона персоналининг касбий структураси деганда турли касб ва мутахассисликдаги ишловчилар ўртасидаги муносабат тушунилади. Ҳар бир касб ва мутахассислик малака даражаси билан фарқланади.
  • Малака деганда бирон-бир касб ёки мутахассислик бўйича мураккаб ишларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат кўникмалари ва билимлар даражаси тушунилади. Ишчилар малакаси даражасини баҳолашда ўртача тариф коеффитсиенти ва ўртача тариф разряди ҳисобланади. Тариф разрядлари ва коеффитсиентлари бир вақтнинг ўзида бажарилаётган ишлар мураккаблигини тавсифловчи кўрсаткичлар ҳисобланади. корхоналарида янги техникани ўзлаштирган ишчилар учун 8 разрядли тизим, қолган ишчилар учун 6 разрядли тизим қўлланилади. Хизматчилар учун 15 -18 разряд тизим қўлланилади.
  • Ҳар бир разряд билим, малака ва тайёргарлик даражасига берилган талаб орқали аниқланади.
  • Хизматчиларни касб-малакавий тузилиши штат жадвали орқали аниқланади. Корхона штат жадвали раҳбар томонидан ҳар йили тасдиқланиб, унда ҳар бир разряддаги (категориядаги) хизматчини бўлинмалар бўйича мансаб маошлари кўрсатилган ҳужжатлар тўплами ҳисобланади.

Download 133.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling