Мавзу: коррупция тушунчасининг маъноси ва шаклланиш тарихи. ЎЗбекистонда коррупцияга қарши


Download 308.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana19.04.2023
Hajmi308.06 Kb.
#1364501
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза матни

давлат тизимида - қонунлар ва бошқа фармойишлар орқали ишни шундай 
ташкил қилиш керакки, унда мансабдор шахсларни ноқонуний йўл билан 
бойишига йўл қўймаслик лозим”, деб ҳисоблайди. Француз мутафаккири 
Шарл Монтескье эса бу борада: “Асрлар тажрибасидан маълумки, ҳар 
қандай ҳокимият ваколатига эга бўлган шахс, уни суиистеъмол қилишга 
мойил бўлади ва у маълум бир мақсадга эришмагунча шу йўналишда юради”, 
деган фикрларни билдирган. 
Қадимги даврларда қозиларнинг адолатсизлиги алоҳида ташвиш 
туғдирган, чунки уларнинг ҳукми мулкнинг ноқонуний равишда 
тақсимлашига ва низони адолатсиз ҳал қилинишига олиб келган. Етакчи 
динларда, коррупциянинг барча турлари, биринчи навбатда, судяларнинг 
порахўрлиги қораланган. Хусусан, Инжилда: «Совғаларни қабул қилманглар, 
чунки улар одамларнинг кўзини кўр қилиб, адолатли ҳукм чиқаришга ҳалақит 
беради», - дейилган. Қуръонда: "Бир-бирингизнинг мол-мулкингизни 
суиистеъмол қилманг ва бошқа одамларнинг мол-мулкини тортиб олиш учун 
судяларга пора берманг", деб айтилган. 
Томас Гоббс ёзганидек, коррупция "ҳар хил васвасалардан келиб 
чиқадиган ва барча қонунлар ҳурматсизланишининг илдиздир". Давлат 
мураккаблашиши ва маъмурий аппаратнинг пайдо бўлиши билан амалдорлар 
фақат белгиланган маош билан кифояланмайдиган ва даромадларини 
яширин равишда кўпайтириш учун ўз мавқеидан фойдалана бошлаганлар. 
Ғарбий Европа давлатларининг кейинги тарихида ҳам коррупциянинг 
турли кўринишлари ва коррупцион муносабатларнинг авж олиши нафақат 
тарихий манбаларда балки, ўша даврнинг илғор ёзувчи, файласуфларининг 
асарларида ҳам ўз ифодасини топган. Хусусан, Шекспирнинг “Венециялик 
савдогар”, “Қонга қон, жонга жон”, Дантенинг “Дўзах”, “Тозаловчи” каби 
асарларида ҳам ёритилган. Данте коррупционерларни дўзахни энг қоронғи ва 
энг чуқур жойига ташлаш керак деган фикрни билдириб ўтган. 
Коррупциянинг келиб чиқиши тарихи ва ривожланиши масалаларини 
Никколо Макиавелли ўрганиб, уни йўталга қиёслаб шундай деган эди, 
“Коррупцияни ҳам йўталга ўхшаб олдин аниқлаш қийин, аммо даволаш осон, 
лекин бу касални ўтказиб юборсангиз уни аниқлаш осон, аммо даволаш 


қийин”. Мана шу сўзлардаги ҳақиқатни бугунги кунда дунё бўйича кенг 
тарқалган коррупция кўринишларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин бўлади. 
Таъкидлаш керакки, дастлаб коррупция кўпроқ ахлоқий масала эди. 
Жумладан, Жан-Клод Вейкнинг «Коррупция. 1600-1770 йилларда 
Флоренсияда этика ва ҳокимият" асарида "коррупция ҳақидаги дискурс 
давлат билан эмас, балки инсон табиати билан боғлиқ" лиги таъкидлаган. 
Ҳозирги кунда коррупция бутун дунёдаги энг жиддий муаммолардан 
бири ҳисобланади. Хусусан Жаҳон банки институтининг Глобал дастурлар 
директори бўлган Даниэл Кауфманннинг сўзларига кўра, 2007 йилда пора 
миқдори бир триллион доллардан кўпроқни ташкил этган - бу дунё ялпи ички 
маҳсулотининг 2 фоизидан кўпроғига тенг келади. БМТ ва Халқаро валюта 
жамғармасининг маълумотларига кўра, ҳозирда, жаҳон иқтисодиёти 
коррупция туфайли йилига 1,5-2,6 триллион долларгача зарар кўрмоқда. 
Илм-фанда коррупциянинг турли хил назарий тушунчалари таклиф 
қилинган: коррупция - бу ижтимоий-ҳуқуқий иллат бўлиб, одатда ҳукумат 
амалдорлари, мансабдор шахслар, шунингдек, умуман, сиёсий арбобларнинг 
порахўрлиги ва виждонсизлигидир; ёки бу шахсий манфаатлар учун 
ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан бошқа нарса эмас. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 3-январ 
куни “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида” ги қонунни имзолади (ЎРҚ-
419). Ушбу қонунда коррупция тушунчасига қуйидаги таъриф берилган: 
“Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий 
манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки 
номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди 
шунингдек бундай нафни қонунга хилоф рафишда тақдим этиш”. 
Халқаро 
ҳуқуқнинг 
айрим 
манбаларида хусусан, 
Коррупция 
муаммолари бўйича Европа Кенгаши Гуруҳларининг 1- сессияси (1995 йил 
22-24 февраль, Страсбург)да “Коррупция”га шундай таъриф берилган 
“Коррупция - пора олиш (ўзига оғдириш), давлат ёки хусусий соҳада муайян 
ваколатга эга бўлган шахс, мансабдор шахснинг ёки хусусий соҳада фаолият 
юритадиган шахс ёки мустақил агентнинг ўз мансаб вазифасидан ёки шунга 
ўхшаш муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузадиган 
шунингдек, ўзи ёхуд ўзга шахслар манфаати учун ҳар қандай шаклдаги 
афзалликларга эга бўлиш мақсадида ифодаланган хатти-ҳаракат”. 
Коррупция – бу шахсий манфаат учун давлат ҳокимияти мансаб 
вазифасини суистеъмол қилиш (Бутунжаҳон банки ҳисоботи, 1997 й.) Бундан 
ташқари Биринчи Президентимиз томонидан ҳам мазкур турдаги жиноят 
учун шундай таъриф берилган: “Жиноятнинг ёпиқ ва энг қабиҳ тури бор. Бу 
– коррупция ва порахўрлик. Жиноятнинг бу тури бошқарув аппаратини издан 
чиқарибгина қолмай, бозор асосларини ҳам барбод этиши мумкин”. 
Коррупция, энг аввало, уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки 
тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан 
фойдаланишдир. 
Умуман олганда, коррупцияни вужудга келтирувчи шарт-шароитларга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 


- ўтиш давридаги қийинчилик; 
- ижро этиш тизимининг ёмонлашуви; 
- ҳуқуқий нигилизм; 
- жамиятда инсонларнинг ҳуқуқий маданияти; 
- иқтисодий аспектлар. 
БМТ Ривожланиш Дастурининг (“UN Development Program”) назарий 
таҳлилига кўра коррупцияни вужудга келишида қуйидаги омиллар катта роль 
ўйнайди: ваколат ёки ҳокимиятга шахсий манфаат ва ўзбошимчалик, 
ҳисобдорсизлик ва ошкорасизлик. 
Жиноятчилик ва коррупциянинг авж олиши давлатнинг конституциявий 
асосларини емиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жиддий тарзда 
бузилишига олиб келади. Жамият аъзоларининг фуқаролик мавқеини йўққа 
чиқаради. Амалга оширилаётган ўзгаришларга салбий муносабат вужудга 
келиши учун шароит яратади. 
Мазкур иллат мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига путур 
етказади, демократик институтларни заифлаштиради, ижтимоий тартибни 
бузади. Коррупциянинг олдини олишнинг асосий йўлларидан бири, 
шубҳасиз, аҳолининг, давлат ва жамоат ташкилоти вакилларининг ҳуқуқий 
маданиятини юксалтириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш 
ҳисобланади. 

Download 308.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling