Мавзу: коррупция тушунчасининг маъноси ва шаклланиш тарихи. ЎЗбекистонда коррупцияга қарши


Download 308.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana19.04.2023
Hajmi308.06 Kb.
#1364501
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза матни

- коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий 
манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки 
номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди 
шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш; 
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция аломатларига эга 
бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда 
тутилган қилмиш;
- манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) 
манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим 
даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин 
бўлган 
ҳамда 
шахсий 
манфаатдорлик 
билан 
фуқароларнинг, 
ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари вақонуний 
манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши 
мумкин бўлган вазият. 
Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари деб: 
- қонунийлик; 
- фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг 
устуворлиги; 
- очиқлик ва шаффофлик; 
- тизимлилик
- давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; 
- коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; 
- жавобгарликнинг муқаррарлиги, белгилаган. 


Қонуннинг 5-моддасида Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги 
давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Коррупцияга 
қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари 
қуйидагилардан иборат: 
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, 
жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш; 
- давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини 
олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш; 
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек 
қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-
шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир 
этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш. 
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга 
оширувчи давлат органлари қуйидагилар ҳисобланади: 
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси; 
- Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати; 
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; 
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; 
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, 
валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши 
курашиш департаменти. 
Қонунга кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга 
оширувчи, бу жараёнда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича 
республика идоралараро комиссияси ташкил этилиши белгиланган. Ушбу 
комиссияни шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби Ўзбекистон 
Республикаси Президенти томонидан белгиланиши қайд этилган. Бу меъёр 
коррупцияга қарши курашнинг доимий ва изчил тус олишида муҳим 
аҳамиятга эга.
Қонунда белгиланганидек, таълим муассасаларида коррупцияга қарши 
курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбияни кучайтириш масаласи ҳам 
долзарб аҳамият касб этади. Тўғри ишлаб, тўғри яшаш саодатини 
болаликдан, ёшликдан ўрганган одам мард ва ҳалол бўлади. Адолатсизлик, 
қонунга ҳурматсизлик, касбу амалга, ишончга хиёнат қилиб бўлмаслигини 
ўқиб-уққан, порахўрлик ва коррупцияга, суиистеъмолчиликка қарши ўзида 
иммунитет ҳосил қилган ёшлар келажакда журъатли, виждонли инсон бўлиб 
етишади. Қонунга, тартиб-қоидаларга ҳурмат сақлаб, эл-юртга садоқат билан 
хизмат қилади. Ҳалол меҳнат билан топилмаган бойлик тотли бўлмаслигини, 
ҳеч кимга буюрмаслигини, яхшилик эмас, ёмонлик ва кулфат келтиришини 
тушунади. 
Ушбу Қонуннинг яна ўзига хослиги, Қонуннинг 5-бобида коррупцияга 
оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг 
муқаррарлиги назарда тутилган. 
Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 
таъкидлаганидек, «коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 



Download 308.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling