Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг


Download 394 Kb.
bet25/30
Sana10.01.2023
Hajmi394 Kb.
#1087519
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
401-14

Спорт машғулоти—бу танланган спорт турида юқори спорт натижаларига эришишга йуналтирилган педагогик ихтисослаштирилган спорт такомиллашуви жараёнидир.
Спорт машғулотларининг мақсади мазкур спортчи учун мумкин бўлган энг юқори тайёргарлик даражасига эришиш ҳамда мусобақа фаолиятида юксак натижаларни намойиш этишдан иборатдир.
1) танланган спорт тўрининг техника ва тактикаси, чуқур ўзлаштирилади;
2) жисмоний қобилиятлар ривожининг зарур даражаси тасдшушнади;
3) спортчилар организмининг функционал имкониятлари кучаяди ва соғлиғи мустахкамланади;
4) машғулот ва мусобақалар вақтида спортчи ҳаракатларининг юқори даражада жамланиши ва сафарбар этилишини таъминловчи рухий, ахлоқий —сифатлар мақсадли равишда тарбиялаб борилади;
5) спортчи тайёргарлигининг эришилган даражасини юзага чиқариш қобилиятини мажмуали тарзда такомиллаштириш ва уни мусобақа фаолиятида намойиш этиш амалга оширилади;
6) машқ ва мусобақа фаолиятини муваффақиятли олиб бориш у чун зарур назарий билимлар ҳамда амалий тажриба эгалланади.
Спорт машғулоти воситалари—бу танланган спорт турининг хусусиятларини хисобга олган холда шаклланадиган хар ҳил жисмоний машқлар бўлиб, улар тўрт асосий гурухга бўлинади:

  1. умумтайёрловчи

  2. ёрдамчи

  3. махсус тайёрловчи

мусобақа машқлари
Жисмоний тарбия жараёнида табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ҳаракат билан очик ҳавода, қуёш нури остида жисмоний машқларни қўшиб олиб борилади. Чўмилиш, офтобда тобланиш, ҳавонинг иссиқ-совуғи жисмоний машқлар билан инсон организмига турлича таъсир этади. Машғулотлар давомида бу воситалардан тизимли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Табиат омилларидан ҳаво, қуёш нури, сув жисмоний тарбия жараёнида табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари тарзида тарбиянинг воситаси сифатида фойдаланилади. Ҳаётий шароит, муҳит инсонни турли шароитда моддий неъмат яратиш, яшашга мажбур қилади. Бунга кўникиш, тайёр бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун табиатнинг инъоми – ҳаво, сув, қуёш нури инсон иш қобилиятини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлашнинг асосий воситасидир.
Ишни шундай қайд қилиш лозимки, жонажон республикамизнинг географик, иқлимий ва экологик ҳолати барча вилоят ва худудларда табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан фойдаланишнинг илмий асосини ишлаб чиқаришни тақозо этади. Масалан, қуёш нуридан фойдаланиш соат 10.00 дан 12.00 гача бўлиб, 16.00-17.30 гача ёши, жинси ва бошқа индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган тарзда бўлмоғи керак. Жисмоний машқларнинг меъёри, юкламанинг умумий микдори, машқнинг интенсивлигини эътибордан четда қолдириш салбий натижаларга олиб келишни унутмаслик лозим.
Шуғулланувчиларда қуёш ваннаси, сувда чиниқишнинг назарий билимларини бериш ва улардан системали фойдаланиш, ҳавонинг ўзгариши организмнинг иссиқ-совуққа, кескин ўзгаришларга тез мослашишининг оширишига олиб келиши амалда исботланган. Чиниқтириш индивиднинг ёшлигидан амалга оширилиши лозим. Хар томонлама чиниқтириш учун омилларининг турли жисмоний машқларни бажариш билан қўшиб олиб борилиши ташқи муҳитнинг салбий таъсирларига организмнинг қаршилик кўрсата олиш қобилиятини янада оширади.
Жисмоний тарбия жараёнида эришилган чиниқишнинг самараси “кўчувчан” бўлади, яъни у инсоннинг бошқа фаолияти асосан, меҳнат, харбий хизматда намоён бўлади ва жисмоний тарбиянинг ҳаётий-амалийлигини оширади. Қолаверса, руҳий-иродавий хислатларини ҳам кучайтиради. Айниқса, чайқалиш, тебраниш, меъёрсиз нагрузкага чидаш, вазнсизлик ҳолатига олиб келади.
Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари-қуёш радиацияси, ҳаво ва сув шунингдек гигиеник омиллар, шахсий ва жамоат гигиенаси талабаларига риоя қилиниши жисмоний тарбиянинг ўзига хос воситаси сифатида хизмат қилади, улар шуғулланувчининг жисмоний машқларига янада самарали таъсир кўрсатади. Жисмоний тарбия жараёнида табиатнинг соғломлаштириш кучидан машғулотларни самарали ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда чиниқиш воситасидан фойдаланилади. Табиат кучлари соғлиқни мустаҳкамлаш ва иш қобилиятини оширишнинг муҳим воситаси. Улар ҳаракатлар ва машқларни организмга ижобий таъсирини орттиради. Табиатнинг кучларидан махсус даво сифатида ҳам фойдаланилади. Соғломлаштириш кучларнинг таъсири киши организмини чиниқиши хусусиятини орттиришга қаратилган. Соғломлаштирувчи кучлар таъсирида юрак қон томири, нерв, модда алмашиниш, таянч ҳаракат аппарати, бошқа организмлар системасини иш фаолиятини яхшилайди ва уларни чидамлилигини орттиради.
Чиниқиш деганда организмнинг ташқи таъсирларига, совуққа, иссиққа, қуёшнинг кучли нурига қаршилигининг аста-секин оша бориши тушунилади. Организмнинг чиниқиши, шамоллаш ва юқумли касалликлар, хусусан грипп инфекциясига қарши тура олишида намоён бўлади. Ҳаво, сув ва қуёш чиниқишнинг асосий табиий воситалари ҳисобланади. Чиниқиш, ҳаво, қуёш ваннаси, сув муолажаларининг организмга таъсир кўрсатишидир. Очиқ ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланиш, мос ҳароратни сақлаш, ёшликдан бошлаб ўзини тоза ҳавода кўп бўлишга ҳамда совуқ сувга кўниктириш, жуда иссиқ кийинмасликка, шахсий гигиена қоидаларига оғишмай амал қилишга ўрганиш, буларнинг барчаси соғликни мустаҳкамлайди, организмнинг ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирига умумий барқарорликни оширади.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling