Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг
Download 394 Kb.
|
401-14
Жисмоний машқларнинг таъсирини белгиловчи омиллар. Хар хил жисмоний машқларнинг самараси турли хил ёки турли хилдаги жисмоний машқларнинг бир хил тарбиявий таъсир кўрсатиши амалиётда исботланган. Демак, бу жисмоний машқлар доимий бир хил таъсир хусусиятига эга эмаслигининг исботидир.
Тарбия жараёнида жисмоний машқларнинг самарали таъсирини белгилай оладиган омилларни билиш педагогик жараённи бошқаришни осонлаштиради. Бу омиллар қуйидагича гуруҳланган: 1.Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг шахсий характеристикасини билиш асосий омиллардин бири. Таълим жараёни икки томонлама – ўқувчилар ўқийди, ўқитувчи ўқитади. Шунинг учун жисмоний машқларнинг таъсири кенг даражада ким ўқитаётганлигига ва кимларни ўқиётганлигига, аҳлоқий сифатларига ва иқтидори, интеллектига, жисмоний ривожланганлигига ва тайёргарлиги даражасига, шунингдек, бирламчи бажара олиш малакаси, қизиқиши, ҳаракат фаоллиги ҳамда бошқаларга боғлиқ. 2. Илмий омиллар – жисмоний тарбиянинг қонуниятларини инсон томонидан англаш меъёрини характерлайди. Жисмоний машқларнинг педагогик, психологик, физиологик хусусиятлари қанчалик чуқур ишлаб чиқилган бўлса, педагогик вазифаларни ҳал қилиш учучн шунчалик самарали фойдаланиш мумкин. 3. Методик омиллар – жисмоний машқлардан фойдаланишда амал килинадиган жуда кенг камровдаги талаблар гуруҳини умумлаштиради. Жисмоний машқни ўқитиш давомида ёки бошқа педагогик вазифани ҳал қилиш учун қўллаётиб шуни ҳисобга олиш керакки, биринчидан, шу жисмоний машқдан кутилаётган самара, яъни бу машқ билан қандай вазифаларни, билим бериш, тарбиялаш, соғломлаштириш ҳал қилиш мумкин; иккинчидан, унинг тузилиши – статик ёки динамик машқми, циклик, ациклик ёки бошқача ҳаракатми; учинчидан, мумкин бўлган такрорлаш усуллари. Фарзандлар саломатлиги, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт орқали чиниқишлари бугунги авлодимиз иродасини кучли бўлиши, спорт орқали чиниқишлари бугунги авлодимиз иродаси кучли бўлишига, ўқишга ва ишга, умуман ҳаётга чидамли инсон бўлиб етишишларига оилада ота —она, таълим тизимида ўқитувчи— мураббийлар асъулликларини унутмасликлари керак. Хулоса
Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни жисмоний ривожлантириш машғулотлари, жисмоний тарбия дарслари, эрталабки бадантарбия, танаффусдаги ҳаракатли ўйинлар киради. Бу машғулотлар ўқувчиларни жисмоний машқларга ўргатиш ҳамда ҳаётий зарур бўлган ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган асосий вазифалардан бўлади. Умумтаълим мактабларида ўқувчилар кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга таннаффус пайтида, эрталабки бадан тарбия, дарсдан кейинги машғулотлар, спорт тўгаракларидаги машғулотлар ҳамда спорт мусобақалари ва байрамларни киритиш мумкин. Спорт тўгаракларида ўқувчилар спорт турлари бўйича мутахассисликка эришишади. Жисмоний тарбия ва спорт тўгаракларида ўқувчилар спорт турлари бўйича техник, тактик ва жисмоний тайёргарликдан иборат умумий тайёргарликка ҳамда назарий, аҳлоқий ва маънавий, руҳий тайёргарликдан иборат умумий тайёргарликка ривожлантирадилар. Ўқувчиларда спорт турлари ҳаракатларининг техник ва тактик тайёргарлиги амалга оширилади.Шу билан бирга жисмоний фазилатлар куч, чидамлилик, эгилувчанлик ва чаққонлик фазилатлари такомиллашиб боради. Ўқувчиларни кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирлари ташкил этиш ва ўтказиш давомида ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши, техник-тактик ва жисмоний тайёргарлиги назорат қилинади. Уларнинг аҳлоқий сифатлари ва маънавий тарбияси, руҳий шаклланиш даражалари баҳоланиб борилади. Ўқувчиларнинг кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирлари ташкил этиш ва ўтказиш асосан табиат қўйнига сайрлар, сайёҳлик юришлари ва туризм машғулотларини ҳисобга олиш мумкин. Бу тадбирларда ўқувчилар табиат омиллари сув, қуёш ва ҳаво таъсирида чиниқадилар. Сайёҳлик машғулотлари давомида ҳаётий зарур бўлган ҳаракатлар юриш, югуриш, сакраш, тирмашиш, осилиш, судралиш, юмалаш, улоқтириш малака ва кўникмалари шаклланади. Ўқувчиларнинг кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирлари ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти, ҳаракат малака ва кўникмаларини эгаллаш қобилиятлари ҳамда жисмоний машқларини бажара олиш имкониятлари доимо ва якуний амалий назоратлар ёрдамида баҳоланиб, таҳлил этиб борилади. Ўқувчиларнинг кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирлари ташкил этиш ва ўтказишнинг мақсади ва вазифаси, уларни жисмоний ривожлантириш ва соғломлаштириш билан бирга ўқув фаолиятини такомиллаштириш ҳамда назарий билимлар бўйича ўзлаштириш даражаларига ижобий таъсир кўрсатишдан иборатдир. Download 394 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling