Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати. Ушбу сиёсат ёрдамида назорат қилишдан олинадиган ижтимоий чекли ютуқ назоратни амалга тадбиқ этиш учун сарфланадиган ижтимоий чекли харажат билан баланслаштирилади. Ижтимоий чекли ютуқ назоратни амалга тадбиқ этиш учун сарфланадиган ижтимоий чекли харажат билан баланслаштирилади. Ижтимоий чекли ютуқ чизиғи билан ижтимлий чекли харажат чизиғи кесишган нуқта зарарли чиқиндиларни чиқаришнинг жамият учун самарали бўлган даражасини аниқлашга ёрдам беради (5-расм). Ижтимоий чекли харажат чизиғи атроф-муҳитни ифлослантирадиган чиқиндиларнинг фоиз бўйича камайиб бориши натижасида ижтимоий чекли харажатларни ошиб боришини ифодалайди. Шунинг учун ҳам чиқиндиларни ҳар бир қўшимча фоиз камайтирилиши янада кўпроқ харажат билан боғлиқ. Зарарли чиқиндиларни атроф-муҳитга чиқарилишини камайтиришнинг учта варианти мавжуд: зарарли чиқиндиларни атроф-муҳитга чиқарилишда норма ва стандартларни ўрнатилиши; чиқиндилар учун тўлов ўрнатиш; чиқиндиларни вақтинча чиқариш учун рухсатнома сотиш. Чиқиндиларга норма ва стандартлар ўрнатиш. Бу ерда саноат чиқиндилари таркибидаги зарарли моддалар концетрациясига қўйиладиган миқдорий чек қонун томонидан ўрнатилади. Бундай стандартлар барча ривожланган давлатларда ўрнатилган. Масалан, автомобилларнинг бензинни ёқиши натижасида чиқадиган газда карбонат ангидрид газининг миқдори чекланган. Чиқинди газ таркибида ушбу модданинг нормадан юқори даражада бўлса, автомбиль эгасига жарима солинади. - 5-расм. Чиқиндиларни оптимал даражасини аниқлаш
- Чиқинди бирлиги учун тўлов $
- Стандартларни ўрнатишдан амалиётда фойдаланишнинг ўзига яраша камчиликлари ҳам мавжуд. Биринчидан, чиқиндиларни маълум нормагача бепул чиқариш мумкинлиги; иккинчидан, барча иқтисодий субъектлар учун бир хил стандартни белгиланиши регионларда экологик ҳолатнинг ҳар-хил даражада долзарблигини эътиборга олмайди; учинчидан, стандартлар ишлаб чиқарувчиларни зарарли чиқиндиларни камайтиришга ундамайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |