Мавзу юзасидан маъруза матнлари II мавзу: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши ва такомиллашуви режа
Download 442.83 Kb.
|
2-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Конституция лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси. Конституциянинг қабул қилиниши
Ёдда тутинг!
1992 йил баҳорида бўлиб ўтган комиссия йиғилишида Конституция лойиҳасини узил-кесил ишлаб чиқиш учун 25 кишидан иборат янги ишчи гуруҳи тузилиб, унинг олдига қуйидаги вазифалар қўйилди: - Ўзбекистоннинг демографик ва ижтимоий – сиёсий турмуш тарзи, унинг тараққиёт тажрибасини, турли ижтимоий гуруҳлар маданий - маърифий марказлари ҳамда мулоҳаза ва таклифларини умумлаштириш; - Конституциявий комиссия аъзоларидан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва лойиҳага ўзгартириш киритиш. Ишчи гуруҳ аъзолари шу вазифалар устида иш олиб бордилар, натижада лойиҳанинг янада пишиқ варианти вужудга келди. 3. Конституция лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси. Конституциянинг қабул қилиниши Конституция лойиҳаси муҳокамаси бир неча босқичда бўлиб ўтди. Биринчи босқич бу лойиҳа тайёрловчи комиссия мажлисида, ишчи гуруҳларда бўлган муҳокама. Бунда муҳокамага мутахасислар, экспертлар жалб қилинди. Уларда Конституция тузилиши, тартибга солиш доиралари аниқлаб олинди. Муҳокаманинг иккинчи босқичи умумхалқ муҳокамаси бўлиб, бу хусусида алоҳида тўхталамиз. Учинчи босқич Олий Кенгаш комиссиялари ва сессиясида депутатлар муҳокамаси. Тайёрланган лойиҳа Комиссия қарорига асосан 1992 йил 26 сентабрда Оммавий ахборот воситаларида умумхалқ муҳокамасига эълон қилинди. Умумхалқ муҳокамаси ўтган давр, шу вақтда аҳолининг фаоллиги кучайган даврга тўғри келганлиги билан характерланади. Иттифоқнинг тарқаб кетиши, мустақилликнинг қўлга киритилиши халқнинг фаоллигига ижобий таъсир қилди. Демократик ўзгаришлардан таъсирланган фуқароларнинг сиёсий ҳаётда иштирок этиш орқали муҳим масалаларга таъсир қилиш иштиёқи шу вақтда айниқса кучайди. Қўрқувлардан, тоталитар тузум таъқибидан халос бўлган халқ ўз фикрини эркин баён қилиш имкониятига эга бўлди. Оммавий ахборот воситаларида, йиғилишларда ҳар хил фикрлар баён қилишга кенг имконият яратилди. Лойиҳа бўйича кўплаб таклифлар тушди. Шулар асосида лойиҳа қайта ишланиб, 1992 йил 21 ноябрда такомиллашган лойиҳа иккинчи марта умумхалқ муҳокаси учун матбуотда эълон қилинди. Мамлакатимизда Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамаси икки босқичда ўтказилганлиги, биринчи босқич муҳокамаси асосида тушган таклиф-тавсиялар асосида лойиҳа такомиллаштирилиб, яна қайта муҳокамага қўйилганлиги, жаҳон Конституциявий ривожланиш тажрибасида янги ҳолат деса ҳам бўлади. Чунки, шу вақтгача, Конституциявий лойиҳалар бир босқичда ўтказилиб келинар эди. Бу тажриба Конституцияни янада пишиқ, пухта бўлишини таъминлади. Конституциянинг умумхалқ муҳокамаси даврида 6 мингдан ортиқ таклиф – тавсия ва мулоҳазалар билдирилди. Лойиҳани ишловчи комиссиянинг ўзига бевосита мингдан зиёд хатлар келиб тушди. Муҳокама натижасида тушган таклифларда, айрим нормаларни ўзгартириш, қўшимча қоидалар киритиш, моддаларни тўлдириш, Конституциявий нормаларни аниқ ифодалаш, улар оммага тушунарли тилда бўлиши ҳақида мулоҳаза ва тавсиялар билдирилди. Таклифлар асосида лойиҳа матнининг деярли ярми ўзгаришга учради, уларга аниқликлар киритилди. Лойиҳадаги 127 моддадан деярли 60 таси тузатишларга учради, уларнинг нормаларига аниқликлар киритилди. Эълон қилинган лойиҳа вариантидан 4 та модда умуман чиқариб ташланди. Таклифлар Конституциянинг деярли барча ҳолатларига тааллуқли бўлди. Умумхалқ муҳокаси натижасида тушган таклифларга комиссия Раиси айниқса катта эътибор билан қаради5. Умумхалқ муҳокамаси нафақат Конституцияни такомиллаштиришга хизмат қилди, у Президент таърифлаганидек халқ иродасини бевосита аниқлаш, муҳокама натижасида тўпланаган жуда бой материалларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиб, таҳлил қилиб уни мужассам давлат иродаси сифатида Асосий қонунда ифодалаш имконини берди6. Умумхалқ муҳокамаси, Ўзбекистонда яшовчи барча халқларни умуммақсад йўлида бирлигини намоён қилди.Халқимиз сиёсий шароитларни тўғри баҳолай олиш қобилиятига эга эканлиги, тинч-тотув яшаш унинг орзуси эканлиги, сиёсий ҳуқуқий билимлари, қарашлари ҳеч бир халқникидан кам эмаслиги муҳокама натижасида янада яқққол кўринди. Лойиҳа ҳар томонлама ўйлаб, такомиллаштирилгандан сўнг, Конституциявий комиссия 1992 йил 7 декабрда бўлиб ўтган мажлисида, уни кўриб чиқишни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаш сессиясига киритиш ҳақида қарор қабул қилди. Комиссиянинг ушбу охирги мажлисида ҳам Раис таклифи билан лойиҳанинг кўплаб нормалари такомиллаштирилди. Download 442.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling