Мавзу юзасидан маъруза матнлари II мавзу: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши ва такомиллашуви режа


Download 442.83 Kb.
bet4/10
Sana23.02.2023
Hajmi442.83 Kb.
#1225638
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу

Ёдда тутинг!

Лойиҳанинг ҳар бир моддаси, боби, бўлимлари алоҳида-алоҳида муҳокама қилиниб, тегишли асосли таклифлар инобатга олиниб, ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, қабул қилиниш учун овозга қўйилди. Депутатлар якдиллик билан Муқаддима, 6 бўлим, 26 боб ва 128 модаддан иборат Конституцияни қабул қилдилар.
Асосий қонунимиз халқимиз иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Чунки уни ишлаб чиқишда ва муҳокама қилишда бутун халқ иштирок этди. “Бир сўз билан айтганда, Конституциямиз халқимиз тафаккури ва иродасининг маҳсулидир”7, деган сўзлар билан, Конституциямизга ҳам, уни вужудга келтирган халқимиз онгига ҳам аниқ таъриф берилган.
Конституциямиз давлатчилигимиз тарихида қабул қилинган энг демократик Конституция бўлди. Унда биринчи марта шахс ва давлат ўртасидаги муносабатларда биринчи марта шахс устиворлиги, шахс, унинг ҳуқуқи, қадр-қиммати, шаъни, олий қадрият сифатида белгиланди, шахснинг яшаш ҳуқуқи асосий ҳуқуқ сифатида мустаҳкамлаб қўйилди.Давлат масъулиятлари аниқ кўрсатиб қўйилди. Иқтисодиёт бозор муносабатлари тамойиллари асосида мустаҳкамланиши белгиланди. Конституция асосида кўппартиявийлик, фикрлар хилма – хиллиги белгиланди. Ҳокимиятни ташкил этишда ҳокимиятлар бўлиниш принципи мустаҳкамланди. Фуқаролик жамияти асоси сифатида ўзини – ўзи бошқариш органлари мавқеи Конституциявий даражада белгиланди.


4. Конституцияда жаҳон конституциявий ривожланиш
тажрибалалари ҳамда миллий қадриятларнинг акс этиши.
Конституциявий ривожаланиш тажрибаси халқаро аҳамиятга эга. Конституциялар қайси мамлакатда қабул қилинмасин, жаҳон тажрибасидан фойдаланилади. Чунки улар узоқ вақтда қўлга киритилган ва ҳаёт тажрибасидан ўтган, халқлар қайси миллатларга, динга мансуб бўлмасин кўпчилик манфаатига мос тушувчи тамойиллар, тартиблар, қоидаларга таянади.
XVIII асрдан бошлаб конституциявий ғояларнинг кенг ёйилиши конституциянинг тузилиши, унда инсон ҳуқуқларининг ўрни, конституциявий принциплар ва қадриятлар билан боғлиқ тушунчаларнинг дунё мамлакатлари бўйлаб оммалашиб боришга олиб келди8.



Жаҳон конституциявий тажрибаларидан фойдаланиш деганда, демократик мамлакатларда амал қилаётган, тараққиётига ижобий таъсир қилаётган қоидаларни қўллаш тушунилади.





Download 442.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling