Мавзу юзасидан маъруза матнлари II мавзу: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши ва такомиллашуви режа
Download 442.83 Kb.
|
2-мавзу
Тўртинчи. Иқтисодни бозор муносабатлари асосида ташкил қилиш мақсади, бу масалада ҳам жаҳон Конституциявий тажрибасига мурожаат қилиш заруриятини туғдирди. Шу асосда Конституциямизда унга тааллуқли масалар мустаҳкамланди. Конституциянинг 53-моддасида бу қуйидагича баён қилинган, “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди”.
“Хусусий мулк бошқа мулк шакллари киаби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина мулкдан маҳрум этилиши мумкин”. Хусусий мулк дахлсизлигининг ўрнатилиши, у давлат ҳимоясида бўлиши, фуқароларнинг моддий турмуши фаровон бўлишига олиб келади. Бешинчи. Конституция Асосий қонун экан, унга амал қилиш ва муҳофаза қилишда ҳам алоҳида воситалар ва тартиб бўлиши шарт. Конституция ўзини муҳофаза қилишни ҳам жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб ҳал қилган. Унинг 93-моддасида: “Ўзбекистон Республикаси Президенти: …Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя қилинишини кафолатидир”, деб белгиланган. 92-моддада белгиланган Президент қасамёди матнида ҳам, Президент Конституция ва қонунларга риоя қилишга қасамёд қилади. Конституцияда суд ҳокимияти мустақиллиги мустаҳкамланди. Шу тизимга кирувчи Конституциявий судга, Конституцияни ҳимоя қилиш вазифаси юкланди. Конституциянинг 108-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўради” дея белгиланган бўлса, 109-моддасида ушбу вазифа ва ваколатлар янада кенгроқ ва аниқроқ мустаҳкамлаб қўйилган. Олтинчи. Конституциямиз социалистик тузумда вужудга келган, унинг таъсири ҳисобланмиш якка партия (коммунистик партия) ҳукмронлигига барҳам бериб, жаҳон демократик давлатчилиги тарихида қўланилиб келинаётган, ижтимоий ҳаёт, сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланишини, бирон-бир мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслигини мустаҳкамлади ва кўппартиявийликка асос солди (12-модда). Турли фикрлилик Конституциянинг 34-моддаси нормалари билан янада кенгайтирилди. Унга асосан “Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас”лиги мустаҳкамлаб қўйилди. Шунинг учун ҳам “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси энг демократик, халқаро миқёсда эътироф этилган меъёр ва талабларга жавоб беради”10. Конституциямиз жаҳон Конституциявий тажрибасига таяниб, ундаги энг ижобий жиҳатларни ўзида акс эттиради, у миллий қонунчилигимиз асоси, мустақил давлатчилигимизнинг асосий қонунидир. Буни Президентнинг: “..ҳар қандай давлатнинг Конституцияси унда яшовчи халқнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради11” деган сўзлари ҳам кўрсатиб турибди. Шунинг учун Конституциямизда унинг ўзига хос жиҳатлари ҳам бўлиши табиийдир. Конституциямизнинг ўзига хос жиҳатлари энг аввало унда тарихий давлатчилигимиз тажрибаси ва миллий қадриятларимиз, акс этганлиги ва Конституцияга миллий маънавиятимиз, маданиятимиз, аҳлоқимиз сингдирилганлигидан келиб чиқади. Конституциямизда давлат ўз фаолиятини ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида олиб бориши белгиланганиши (14-модда), Ўзбек давлатчилиги адолатга таяниши, уни рўёбга чиқаришга интилиш анаъна бўлиб қолганлигидандир. Давлат бошқарувида маҳаллий миқёсда ҳоким институти мустаҳкамланганлиги, фуқароларни ўзини-ўзи бошқарувида маҳалла асосий макон деб олиниши, тарихий давлатчилик тажрибасига мурожаат қилинганлигдан далолат беради (99, 101, 102, 103, 104, 105-моддалар). Оила муносабатларининг Конституцияда белгиланишининг ўзи ҳам қадриятларимизни асраб-авайлашга қаратилган мақсад ифодасидир. Конституциямизда битта боб (XIV боб) “Оила” деб номланган. Конституциянинг тегишли моддаларида оила, оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланиб, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши, вояга етганга қадар фарзандларни тарбиялаш ва боқишдаги ота-она мажбурияти, вояга етган фарзандларнинг ота-она олдидаги мажбурияти белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, Конституция қабул қилинишида ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таянилганлик ва ижтимоий адолатга садққатни намоён қилиш Конституция муқаддимасида баён қилинган Download 442.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling