Мавзу юзасидан маъруза матнлари II мавзу: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши ва такомиллашуви режа


Download 442.83 Kb.
bet7/10
Sana23.02.2023
Hajmi442.83 Kb.
#1225638
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу

5. Конституциянинг тузилиши.
Конституция давлатнинг асосий қонунидир. Шунинг учун у ўзига хос тузилишга эга. Конституция тузилиши – Конституцияда ўз ўрнини топадиган нормаларни мақсад ва вазифаларига қараб туркумлаш ва уларни аҳамиятига қараб кетма-кетликда жойлашувидир.


Ёдда тутинг!

Конституциянинг биринчи бўлими “Асосий принциплар” деб аталиб, у “Давлат суверенитети”, “Халқ ҳокимиятчилиги”, “Конституция ва қонунларнинг устунлиги”, “Ташқи сиёсат” бўлимларидан иборат. Умуман Конституция нормаларини асос деб эътироф этсак, биринчи бўлим асосларнинг асосидир. Ҳар қандай мамлакатни мустақил давлат дейиш учун у аниқ давлат шаклига, давлат суверенитетига уни характерловчи белги, хусусиятга эга бўлиши керак. Айни шу масала биринчи бобда белгиланган.
Давлатни яшаши, фаолият кўрсатиши учун энг муҳим масалалардан бири ҳокимият масаласидир. Давлат ҳокимияти бу ерда марказий ўринни эгаллайди. Халқ эса давлат ҳокимиятининг ягона манбаи бўлиб майдонга чиқади. Ҳокимият Конституциянинг энг асоий масаласидир десак, фикримиз унча тўлиқ бўлмайди. Конституцияда ҳокимият ва эркинлик масаласи асосий ўринни эгаллайди десак фикримиз тўлиқ бўлади. Чунки жамиятнинг асосий элементи шахслардир. Уларнинг мавқеи Конституциянинг шу бобида белгиланади.
Конституция ва қонунлар устиворлиги таъминланмай туриб, Конституциявий тузим, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш мумкин эмас, шунинг учун ҳам мазкур муносабатлар Конституциянинг III бобида мустаҳкамланган.
Бирон бир давлат алоҳида, ташқи дунёдан ажралган ҳолда фаолият кўрсата олмайди. Мамлакат ривожи, хавфсизлиги, фуқаролар турмуш шароити, ташқи алоқаларни тўғри ўрнатишга боғлиқ. Шунинг учун Конституциямизнинг IV боби нормаларида ишончли синовлардан ўтган ташқи сиёсат принциплари мустаҳкамланган.
Конституциямизнинг биринчи бўлимида мустаҳкамланган нормалар бевосита Конституциявий тузумга тааллуқли бўлиб, улар Конституциявий тузум асосларини ўрнатган, улар Конституцияни кейинги бўлим, бобларидаги нормаларни белгиланишига таъсир кўрсатади. Масалан 13-модданинг таъсирини “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари” бўлимидаги нормаларда, Конституциянинг 11-моддасининг таъсирини, “Давлат ҳокимиятини ташкил этиш” бўлимида кўриш мумкин. Шунинг учун ҳам Конституциянинг биринчи бўлим нормалари асос нормалар ёки асосий принциплар мустаҳкамланган нормалар дейилади.
Конституциянинҳ иккинчи бўлими “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланиб, улар шахснинг ҳуқуқий ҳолатига тааллуқли бўлганлиги учун, “Асосий принциплар” бўлимидан кейин берилган. Иккинчи бўлимнинг умумий қоидалари бобида фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, давлат ва фуқаронинг бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқлиги, ҳуқуқ ва эркинликлар дахлсизлиги, улардан суд қарорисиз маҳрум этиш ёки чеклашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги; “Фуқаролик” бўлимида фуқароликка эга бўлиш асослари, фуқаросиз ва чет эл фуқароларининг ҳуқуқлари белгиланган. Конституциянинг алоҳида-алоҳида бобларида фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлари ва бурчлари белгиланган.
Конституциянинг учинчи бўлими “Жамият ва шахс” деб номланган. Унинг бобларида жамиятнинг иқтисодий негизи – яъни Ўзбекистонда бозор муносабатлари ўрнатилиши, иқтисодиётнинг негизини хилма-хил шаклдаги мулк ташкил этиши, хусусий мулк дахлсиз эканлиги, у давлат ҳимоясида бўлиши, истеъмолчи ҳуқуқи устиворлиги, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат фаолияти эркинлиги, умуммиллий бойликлар доираси ва улардан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш белгиланган. “Жамоат бирлашмалари” бобида жамоат бирлашмалари тизими (турлари), қандай жамоат бирлашмалари тузиш мумкин эканлиги, давлат ва жамоат бирлашмалари ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асослари, сиёсий партия ва касаба уюшмаларининг асосий вазифалари, жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш ёки фаолиятини чеклаш тартиби, динга муносабат тартибга солинган. Тўртинчи бўлим “Маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши” деб номланган, унда мамлактимиз маъмурий-ҳудудий тузилиши, Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий ҳолати алоҳида-алоҳида бобларда белгиланган.
Конституциянинг энг йирик бешинчи бўлими “ Давлат ҳокимиятини ташкил этиш” деб номланган ва у XVIII – XXVI бобларни ўз ичига олган.
“Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси” (XVIII) бобда, “Ўзбекистон Республикаси Президенти” (XIX бобида) уларни сайлаш тартиби, ваколатлари, ўзаро муносабатлари асослари белгиланган. “Вазирлар Маҳкамаси” (ХХ) бобида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари” (ХХI) бобида, “Ўзбекистон Республикаиснинг суд ҳокимияти” (ХХII) бобида тегишли органларни ташкил этиш тартиби, принциплари, вазифалари, суд ҳокимияти тизими, маҳаллий ҳокимият тизими мустаҳкамланиб қўйилган. ХХIII боб Ўзбекистоннинг сайлов тизими, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи принципларини ўрнатган бўлса, ХХIV боб Прокуратура органларининг Конституциявий мақомини белгилайди. Конституциянинг ХХV боби “Молия ва кредит” масалаларини, ХХVI боби “Мудофаа ва хавфсизлик” масалаларини белгилаган.
Конституциянинг охирги олтинчи бўлими (у бобларга бўлинмаган ва фақат икки моддадан иборат) “Конституцияга ўзгартириш кириитиш тартиби”га бағишланади.



Download 442.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling