Мавзу юзасидан маъруза матнлари II мавзу: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши ва такомиллашуви режа
Download 442.83 Kb.
|
2-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда Конституциялар ҳадя этиш йўли билан ҳам қабул қилинади. Ҳадя этишнинг 3 йўли мавжуд
Маълумот учун9:
Конституциямизда жаҳон тажрибасидан фойдаланганимиз қуйидагиларда кўринади. Биринчи. Инсон ва давлат муносабатларини белгилашда. Ўзбекистонда қабул қилинган барча Конституцияларда (1927, 1937, 1978 йиллар) давлат манфаатлари устунлиги белгиланган эди. Жаҳондаги демократик мамлакатлар тажрибасида ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда инсон манфаати юқори туриши, буни амалга ошириш учун давлатнинг аниқ мажбуриятлари белгиланган эди. Шу ғоя Конституцияда ўз ифодасини топди. У ҳуқуқий жиҳатдан “Давлат органлари ва мансабдор шахслар, жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” (2-модда), “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланган бўлиб, унга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” (13-модда), “Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда белгиланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди” (43-модда), деган қатор моддаларда мустаҳкамланган. Иккинчи. Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини белгилаш жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб амалга оширилди. Инсоннинг асосий ҳуқуқлари аввало шахсий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар гуруҳларга бўлиб мустаҳкамланди. Шахсий ҳуқуқлар қаторига табиий ҳуқуқлар киритилиб, уларни таъминлашни давлат ўз зиммасига олди. Конституция шахснинг асосий ҳуқуқларини белгилабгина қўймай, уларни рўёбга чиқариш, ҳимоя қилиш, таъминлаш масъулиятини ҳам мустаҳкамлаб қўйди. Бунга мисол қилиб “Ҳар бир шахс бевосита ўзи ёки бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга” (35-модда), “Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний ҳатти – ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади” (44 – модда) деган Конституция нормаларини мисол қилиш мумкин. Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда Конституциялар ҳадя этиш йўли билан ҳам қабул қилинади. Ҳадя этишнинг 3 йўли мавжуд 1. Мутлақ монархия шароитида Конституцияни ўз халқига подшо, қирол, султон, монарх ҳадя қилади. Буни Непал (1962), Саудия Арабистони (1992) Конституциялари мисолида кўришимиз мумкин. 2. Метрополия мустамлакачи давлат ўз мустамлакасига Конституция ҳадя қилади ва унинг мустақил давлатлигини тан олади. Буюк Британия 1979 йил Зимбабвега Конституция ҳадя қилган. 3. Ҳарбий ёки революцион Кенгаш Конституцияни ҳадя қилади. Масалан, Миср, Сурия, Ироқ, Афғонистон Конституциялари шу тарзда қабул қилинган. Конституцияда мустаҳкамланган асосий ҳуқуқлар доираси кенгайтирилди, “Яшаш ҳуқуқи” (24-модда), “Жиноят содир этишда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги, айбланувчига ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатланиши,ҳеч ким қийноққа солинмаслиги, инсони камситувчи қийноқларга солиниш мумкин эмаслиги, уларда ҳеч қандай тажрибалар ўтказиш мумкин эмаслиги (26-модда), ахборот олиш, излаш, тарқатиш (29-модда), мулкдор бўлиш (36-модда), тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи (53-модда) ва бошқа ҳуқуқлар асосий ҳуқуқ сифатида белгиланди. Бозор муносабатларидан келиб чиқиб фуқароларнинг белгиланган солиқ ва йиғимларни тўлаш бурчи (51-модда) киритилиб, шахсни камситувчи илгари асосий бурч ҳисобланган бурчлар чиқариб ташланди ва мажбурий меҳнат тақиқланиши мустаҳкамлаб қўйилди (37-модда). Учинчи. Давлат ҳокимиятини ташкил қилишда, жаҳон тажрибасига мурожаат қилинди. Шу туфайли барча демократик мамлакатларда ҳокимиятни ташкил қилишда қўлланилиб келаётган принцип – давлат ҳокимияти тизими, қонунчилик, ижро ва суд ҳокимиятининг бўлиниш принципи Конституцияда мустаҳкамланди (11-модда). Шунга асосан қонунчилик, ижро ва суд ҳокимиятини амалга оширувчи органларнинг ваколатлари аниқ тарзда белгиланди. Уларнинг мустақиллигини таъминловчи, бир-бирини тийиб туришини мустаҳкамловчи нормалар киритилди. Download 442.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling