Мавзу юзасидан маъруза матнлари III мавзу: Давлат суверенитети ва унинг конституциявий асослари режа


Download 0.99 Mb.
bet12/13
Sana23.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1225622
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
3-мавзу

Маълумот учун13:



7. Давлат тили.
Т ил инсонни бошқа жонзодлардан ажратиб кўрсатувчи асосий воситадир. Ундан ташқари у миллатни аниқлашдаги асосий восита кўрсатгич. Тилни ривожланиши, унинг давомийлиги, боқийлиги ундан фойдаланувчи миллатнинг маънавиятига боғлиқ. Лекин тил қўшимча ҳимоя қилинмаса, заифлашиб, оқибатда йўқолиб кетиши мумкин.буни мисоли сифатида иттифоқ даврини эслаш мумкин. Ўзбек тили, шўролар даврида фақат турмушда ишлатиладиган тилга айланиб қолди. Натижада кўплаб ўзбек миллати вакиллари бошқа тилни яхши ўрганишга эътибор бериб, ўз она тилини эсдан чиқара бошлади. Ўзбек тили давлат миқёсида эмас оилалардан ҳам сиқиб чиқарилди.
Шунинг учун иттифоқнинг охирги йилларида илғор фикрловчи зиёлилар, демократик кучлар, ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш орқали ўзбек тилини мавқеини сақлаб қолиш учун кураш олиб борди.
Ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш учун кураш, мустақиллик учун курашнинг дебочаси бўлди. Натижада 1989 йил
21 октябрда “Давлат тили тўғрисида” қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Бу иттифоқ даврида мустақиллик учун, суверенитет учун қилинган энг катта ҳаракат эди. Шу пайтдан бошлаб ўзбек тилини ривожланишининг янги босқичи бошланди.


Ёдда тутинг:

Бу қоида “Давлат суверенитети” бобида бежиз белгиланмади. Маълумки давлат тилига эга бўлиш суверен давлатга хос хусусият. Ўзбекистоннинг суверен давлат бўлиши бир томондан ўзбек тилини таъминланиши, ривожланишига имкон яратса, ўз навбатида аниқ тилни (ўзбек тилини) давлат тили мақомига эга бўлиши суверенитетни таъминловчи восита ҳисобаланади. Суверенитет ва давлат тили бир-бири билан боғлиқ ҳодисадир (категориядир).
Ўзбек тили давлат тили мақомига эга бўлиши, биринчидан, барча қонунлар, қонун ости ҳужжатлари давлат тилида тайёрланишини ва амал қилишини таъминлайди. Бу нарса фуқароларга қонунларни яхши тушуниш имкониятини яратади. Иккинчидан, барча давлат идораларида иш юритиш, ҳужжатларини тайёрлаш ўзбек тилида олиб борилишини таъминлайди. Бу ҳам аҳолини кўпчилик қисмини давлат идораларида ўзи тушунадиган, биладиган тили орқали зарур ишларда, тадбирларда иштирок этишига имконият яратади. Учинчидан, ўзбек тилини давлат тили ҳисобланиши, бу тилни бошқа миллат вакилларига ҳам уни ўрганиш заруратини вужудга келтиради, ўзбек тили мамлакат доирасидан чиқиб, бошқа давлатлар ҳудудида ҳам ўз ўрнига эга бўлади. Ўзбекистон билан алоқа қилувчилар, ўзбек тилини ўрганишга эътибор беради.
Халқаро муносабатларда, анжуманларда ўзбек тилини янгратиш, Ўзбекистон суверенитетининг тўла ифодаси бўлади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling