Мавзу юзасидан маъруза матнлари III мавзу: Давлат суверенитети ва унинг конституциявий асослари режа


Download 0.99 Mb.
bet1/13
Sana23.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1225622
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3-мавзу


МАВЗУ ЮЗАСИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
III МАВЗУ: Давлат суверенитети ва унинг конституциявий асослари


РЕЖА:
1. Суверенитет тушунчаси.
2. Ўзбекистон – Республика бошқарув шаклидаги давлат.
3. Давлат ва фуқаро муносабатлари.
4. Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари.
5. Ўзбекистон ҳудуди ва чегарасининг дахлсизлиги.
6. Мамлакат аҳолисининг тили, урф-одати ва анъаналарининг ҳурмат қилиниши.
7. Давлат тили.


1. Суверенитет тушунчаси.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституциясининг биринчи бўлими “Асосий принциплар” деб аталиб, унда давлатнинг асослари ва конституциявий тузумнинг принциплари мустакамланган. Мазкур бўлимнинг 4 та бобини ҳар бири алоҳида Конституциявий тузум асосларини, уларнинг принципларини мустаҳкамлаган. Шунинг учун “Давлат суверенитети”, “Халқ ҳокимиятчилиги”, “Конституция ва қонуннинг устунлиги” ва “Ташқи сиёсат” Конституциянинг принциплари эмас, Конститциявий принциплар ёки бошқача айтганда, давлатинг асослари ҳисобаланиб, уларнинг ҳар бири маълум принпциплар асосида ташкил қилинади. Бу принциплар эса шу бобларнинг тегишли моддаларида мустаҳкамланган.
Конституциянинг биринчи бўлими 1-боби “Давлат суверенитети” деб аталган. Давлат суверенитети айрим муаллифлар қайд қилганидек принцип эмас, давлатнинг асоси (таянчи) ҳисобланувчи давлат-ҳуқуқий институтдир. Яъни, у принципдан кенг, бошқача қилиб айтганда ўзини принципларига эга. Принцпипни Конституциянинг биргина моддасида мустаҳкамлаб қўйиш мумкин бўлса, масалан, давлат ҳокимияти тизимини бўлиниши принципи (11-модда)., давлат ҳуқуқий институтлари бир нечта моддалар томонидан мустаҳкамланади. “Давлат суверенитети”га тааллуқли конституциянинг 6 та моддаси мавжуд. Шундай қилиб, суверенитет институт бўлиб, суверенитетни ҳурмат қилиш эса принцип ҳисобланади.
Ёдда тутинг:

Суверенитет атамаси XVI асрдан бери шу маънода ишлатилиб келинмоқда. Суверенитетни “олий ҳокимият, мустақиллик” деган тушунчаси франциялик Ж.Боден томонидан ишлаб чиқилган бўлиб1, у ҳозиргача шу маънода барча халқлар давлатчилигида ишлатилиб келинади. Озодлик, мустақиллик учун курашлар “суверенитет” учун кураш билан мустаҳкамланиб, халқаро аҳамият касб этган.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling