Мавзу. Зарарли одатларнинг репродуктив саломатликка таъсири ҳақида Педагог (ўқитувчи) учун маълумот


Мақсад. Ҳеч қандай психоактив моддалардан фойдаланмасдан ҳаётдан завқланишнинг муқобил усулларини муҳокама қилиш. Материаллар


Download 277.5 Kb.
bet14/14
Sana31.03.2023
Hajmi277.5 Kb.
#1311224
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
7. узб вредные привычки (1)

Мақсад. Ҳеч қандай психоактив моддалардан фойдаланмасдан ҳаётдан завқланишнинг муқобил усулларини муҳокама қилиш.
Материаллар. Ватман, маркерлар ва мусиқа.
Педагог (ўқитувчи).

  • Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари ҳақида азалдан кўп айтилади. Савол туғилади: агар кейинчалик ундан қутулиш жуда қийин бўлса, гиёҳванд моддани татиб/синаб кўришга арзийдими? Эҳтимол, ҳаётда, табиатда, атрофингиздаги одамларда сиз катта қувонч ва завқ келтирадиган бошқа, жуда хилма-хил ҳисларни топишингиз мумкиндир? Ҳаётнинг қувонч ва завқларини рўёбга чиқариш учун уларни ёзиб олайлик".

Педагог (ўқитувчи) ўқувчиларни психоактив фаол моддалар (шу жумладан алкоголь, пиво, тамаки) ишлатмасдан иложи борича тана, онг ва руҳ учун завқларни номлашга таклиф қилади. (Педагог (ўқитувчи) ўқувчиларни психоактив фаол моддалар (шу жумладан алкоголь, пиво, тамаки) ишлатмасдан танаси, онги ва руҳияти учун завқ бағишлайдиган нарсаларни таклиф қилади.) Ўқувчиларнинг таклифлари ватман варағидаги турли устунларда қайд этилади. Кейин ўқувчилардан кўзларини юмиб, дам олишлари сўралади ва айтилганларнинг ҳаммаси мусиқа остида ўқилади.
Ўсмирлик – бу шаклланиш даври. Ўсмир ҳали атрофидаги дунёни ҳам, ўзини ҳам яхши билмайди. У яшашга шошилмоқда, катталар дунёсига киришга шошилмоқда. У ҳамма нарсани синаб кўришни хоҳлайди, у ҳамма нарса ҳақида ўз фикрини билдиришни хоҳлайди. Турли омиллар: иқтисодий, ижтимоий, психологик, шунингдек, биринчи шахсий драмалар (кечинмалар) ва умидсизликлар, ўз ҳис-туйғулари билан кураша олмаслик ўсмирни гиёҳванд моддаларга айниқса заиф қилади. Ҳар биримиз ўз ҳаётимиз давомида ўз тақдиримизни танлашимиз керак.


Машғулотнинг қайта алоқаси.
Педагог (ўқитувчи) учун қўшимча материал (найти более официальные данные)
Вашингтон университети Билл ва Мелинда Гейц жамғармаси олимлари дунёда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш билан боғлиқ 1 282 та тадқиқотни таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, дунёдаги энг кўп ичадиган эркаклари руминлар, португаллар ва люксембургликлар экан. Аёллар орасида алкоголнинг энг катта миқдори Украина, Андорра, Люксембург ва Белоруссияга тўғри келади.
Дунёдаги энг ҳушёр (спиртли ичимликларни истеъмол қилмайдиган) млакатлар қаторига Покистон (эркаклар учун) ва Эрон (аёллар учун) киради. Ўзбекистонда тадқиқотларга кўра, аёллар орасида ичувчи (спиртли ичимликларни истеъмол қиладиганлар сони) аҳоли сони 40% дан 59,9% гача. Эркаклар орасида бу кўрсаткич юқорироқ – 60% дан 80% гача етади.
Ҳар куни аёлларнинг 1% дан 2% гача, эркаклар орасида 2% дан 3% гача спиртли ичимликлар истеъмол қиладилар.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон аҳолиси 2018 йил июн ҳолатига кўра 32.900.100 кишини ташкил этади. Шу билан бирга, эркаклар ва аёллар сони деярли тенг: 49,7% аҳолининг 50,3 фоизига қарши.
Юқоридаги параметрларни ҳисобга олган ҳолда, 6,5 дан 9,8 миллионгача аёллар йилига камида бир марта спиртли ичимликлар ичишади. Эркаклар орасида бу кўрсаткич 10 дан 13,5 миллион кишигача.
Тадқиқот натижалари 23 август куни Lancet томонидан эълон қилинди. Ҳисоботда таъкидланганидек, тадқиқот 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда бешта ёш даврлари гуруҳида ўтказилган. Танлов 15 ёшдан 95 ёшгача бўлган эркаклар ва аёлларни ўз ичига олган. Вино ҳам алкоголли ичимлик сифатида ҳисобланган.
Статистик маълумотларга кўра, 75 ёшгача бўлган ўсмирларнинг тахминан 15% спиртли ичимликларни истеъмол қилган, 17 ёшга келиб эса деярли ҳар бир вояга етмаган тақиқланган ичимликлар (спиртли ичимликлар) билан таниш. Бундан ташқари, болалик ва ўсмирлик даврида заҳарланишларнинг тахминан 5-7% спиртли ичимликларни истеъмол қилиш билан боғлиқ.
Download 277.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling