Мавзу. Зарарли одатларнинг репродуктив саломатликка таъсири ҳақида Педагог (ўқитувчи) учун маълумот


-кичик гуруҳ тақдимоти ва муҳокама


Download 277.5 Kb.
bet9/14
Sana31.03.2023
Hajmi277.5 Kb.
#1311224
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
7. узб вредные привычки (1)

2-кичик гуруҳ тақдимоти ва муҳокама.
Мини(кичик)-маъруза (видеоролик ёки тақдимотдан фойдаланган ҳолда).

  • Турли халқларда мастлик ва алкоголизм ҳақида кўплаб мақоллар мавжуд. Менга Япон халқининг мақоли жуда ёқди: "Мастлик олтита бахтсизлик келтиради: муҳтожлик, жанжал, касаллик, шармандалик, уят ва аҳмоқлик"

Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш баъзи халқларда урф-одатлар билан, баъзи жойларда жамоатчилик фикри ва мода каби ижтимоий тоифалар билан боғлиқ ҳодисадир. Керак эмас
Энг хавотирли нарса шундаки, спиртли ичимликларни истеъмол қилишга нисбатан ножиддий муносабат ўсмирлар томонидан спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг сезиларли даражада ошишига олиб келди. Алкоголизм "ёшарди". Ўсмирлар ва ёшлар орасида алкоголизм ҳамма жойда ўсишда давом этмоқда ва бу нафақат кучли спиртли ичимликлаи, балки пиво ҳам истеъмол қилиш билан боғлиқ. Ўсмир спиртли ичимликлар ичишни қанчалик эрта бошласа, у сурункали пиянистага (алкоголикка) айланиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Қолдириш керак, бу ерда спиртли ичимликлар ичишнинг оқибати берилган.
Ўсмирлар томонидан спиртли ичимликларни истеъмол қилиш сабаблари кўпинча қуйидагича: "компания учун " – 50%, "кайфиятни кўтариш учун" – 25%; шунингдек, "иштаҳа учун", "дўстлар билан гаплашиш учун", «шунчаки”, "принципиаллик учун".
Спиртли ичимликлар асосан марказий асаб тизимига таъсир қилади ва алкоголга хос характерли қўзғалишни келтириб чиқаради.
Спиртли ичимликдан маст бўлганда сабабсиз хурсандчилик, ҳаяжон, зоҳирий енгиллик ва кайфиятда кўтаринкилик содир бўлади. Ҳақиқий ҳолат, одамлар ўртасидаги муносабатлар етарли даражада баҳоланмайди. Ҳал қилиниши керак бўлган ҳар қандай муаммо аҳамиятсиз кўринади. Ўсмир кўп гап (мулоқатчан, кўп гапирадиган) бўлиб қолади, осонгина танишлар орттиради, уларга ўз кечинмалари ва саргузаштлари ҳақида кўпинча сезиларли даражада бўрттириб гапириб беради. Ҳатто енгил даражадаги мастлик ҳолатида ҳам тормозланиш қобилияти сусаяди, бунинг натижасида одоблилик, чегара сақлаш, ўзини ўзи бошқариш ҳисси йўқолади, бу кўпинча эҳтиётсиз ҳаракатларга олиб келади. Енгил мастлик ҳолатида қувватнинг кучайиши, қувноқлик ҳисси ёки ўз аҳамиятлилигини ҳис қииш кабиларга алданмагани тузук ... бу фақат бир хаёл, сохта тасаввур халос.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳатто юз грамм спиртли ичимлик ҳам соғлом одамнинг мия фаолиятини тўсатдан ўзгартиради. Маълумотларга кўра, нейропсихиатрия диспансерларга мурожаат қиладиган руҳий бузилишлари бўлган одамларнинг аксарияти алкоголизмдан азият чекадиган одамлардир.
Алкоголизм натижасида миянинг иш қобилияти аста-секин пасаяди, фикрлаш қийинлашади, баъзи муҳим масалаларни ҳал қилиш мураккаблашади. Кейинчалик, жиззакилик аломатлари, уйқу бузилиши, масъулиятсизлик, атрофдагиларга ва ҳатто ўзига ишончсизлик, чарчоқ, умумий заифлик белгилари сезилади. Агар касалликнинг олди олинмаса, асаб тизими бутунлай бузилиши ва психик ҳолат ўзгариши мумкин. Буюк мутафаккир Афлотун ўша пайтда "Мастлик ихтиёрий жинниликдир” деган.
Мастлик ақлий қобилиятларни заифлаштиради: зеҳн пасаяди, унутувчанлик ривожланади, алкоголь ҳақидаги фикрлардан бошқа нарсада эътиборини жамлай олмайди. Хулқ-атворнинг табиати одобсиз мулоқотчанликдан ғамгин одамовиликкача ўзгаради; кўпинча тушкунлик ва сержаҳллик пайдо бўлади. Заифлик, қўполлик, шафқастсизлик, раҳмсизлик, худбинлик, беандишалик алкоголикнинг характеридаги асосий хусусиятларга айланади. Инсон доимо спиртли ичимликларга интилади, жамиятнинг ахлоқий тамойилларини, бошқа одамларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини эътиборсиз қолдиради. Жамият ахлоқй нормаларидан озгина оғишлар жуда хавфлидир ва жиддий жиноятларга, айниқса ўсмирлар орасида, осон олиб келади.
Саломатликда ўзгаришлар юз беради: жигар касалликлари, гастрит жуда тез ривожланади ва келажакда ошқозон саратони ривожланиши хавфи ортади. Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш юрак-қон томир тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатади ва сурункали қон босими касаллиги ривожланишига ҳисса қўшади. Спиртли ичимликлар танадан қисман ўпка орқали чиқарилганлиги сабаблиа ўпка тўқималарига зарар етказади ва сурункали ўпка касалликларига олиб келади.
Спиртли ичимликлар репродуктив тизимга ҳам салбий таъсир кўрсатади – кўпинча бепуштликка олиб келади. Унинг таъсирини эркаклик гормони тестостерон ҳам ўзида "ҳис қилади". Спиртли ичимликларнинг катта дозасини бир марта бўлса ҳам қабул қилганда эркак организмида тестостерон даражаси пасаяди, мунтазам истеъмол қилганда эса гормон умуман бостирилади ва бу жараён қайта тикланишга дуч келмайди. Яъни, узоқ муддатли мастлик организмдаги тестостероннинг кескин пасайишига олиб келади, бу эса эркакни ота бўлиш имкониятидан маҳрум қилади.
Аёлларда спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ҳайз даврининг доимий бузилишига олиб келади. Беқарор цикл режалаштирилган ҳомиладорликни имконини йўққа чиқаради. Агар ҳомиладор бўлиш имкони ҳали сақланиб қолган бўлса, унда ҳомилада патологиялар хавфи ўртача 40-50 фоизга ортади. Бўлажак она соғлом бўлиши керак, чунки боланинг саломатлиги кўп жиҳатдан онанинг соғлиғига боғлиқ. Ичадиган аёлларда ҳомиладорлик ва туғилишнинг турли хил асоратлари кўпроқ учрайди: ҳомиладорликнинг 3 марта кўпроқ муддатидан олдин тўхтайди тушиши, тос аъзоларининг торайишининг турли шакллари 2 баравар тез-тез учрайди, бу туғишни қийнлаштирад, ҳомиладорликнинг турли асоратлари кўплаб қайд этилади (3-5 марта). Шу муносабат билан туғруқ вақтидаги болаларнинг ўлими 4 баробар юқори бўлади.



Download 277.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling