Мавзу. Зарарли одатларнинг репродуктив саломатликка таъсири ҳақида Педагог (ўқитувчи) учун маълумот


Давомийлиги Метод ва усуллар


Download 277.5 Kb.
bet8/14
Sana31.03.2023
Hajmi277.5 Kb.
#1311224
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
7. узб вредные привычки (1)

Давомийлиги




Метод ва усуллар

  • Тақдимот, мини(кичик)-маъруза, ақлий хужум, баҳс-мунозара, ролли ўйин, кичик гуруҳларда ишлаш, психологик машқ ва ўйинлар.

Материал ва жиҳозлар

  • Флипчарт, рангли маркерлар



Ўқувчилар билан саломлашиш.


Аввалги машғулот таҳлили.


«Кўзи ожиз ва йўлбошловчи» машқи
Мақсад. Ўқувчиларга бировга бўйсуниш қанчалик қийинлигини ўз тажрибасида англашга ундаш; шахсий ҳаётий роллари ва позицияларини англашга тарғиб қилиш; ўз соғлиғини қадрлашга ўргатиш; шерикка ишончни ва унинг ишончини қозониш қобилиятини ривожлантириш.
Машқ жуфтликда амалга оширилади. Ҳар бир жуфтликда "кўр" ва "йўлбошчи" танланади.
"Йўлбошчилар" учун кўрсатмалар:

  • Сиз шеригингизни ортингиздан етаклаб олиб юрасиз. Унинг кўзлари ёпиқ. Уни атрофдаги дунё билан таништиринг".

Ўқувчилар жуфтликларда хона бўйлаб тарқаладилар (хонадан ташқарига чиқиш мумкин). "Йўлбошчи" "кўзи ожиз"ни ортидан эргаштириб олиб юради (ёки уни ортидан қўллаб-қувватлайди юриб йўл-йўриқ кўрсатиб боради), уни атрофдаги дунё предметлари, одамлар ва жиҳозлар билан таништиради. Ўн дақиқадан сўнг ўқувчилар ролларни алмаштирадилар.
Машқ тугагандан сўнг, мунозара ўтказилади. Ўқувчилар "йўлбошчи" ва "кўзи ожиз" ролида ўзларини қандай ҳис қилганликларини, бу ролда қулай бўлганми-йўқми, шеригига қанчалик ишонганликларини айтиб берадилар. Ушбу машқ кўплаб солиштиришларни келтириб чиқаради. Бу қарам бўлиш қандай бўлишини ўз тажрибасида ҳис қилиш имконини беради, баъзи ўқувчиларига оилада, синфда, кўчадаги ўртоқлари компаниясидаги муносабатларнинг эслатиши мумкин. Машқ ўсмирга ўзининг ҳаётий роллари ва нуқтаи назарини аниқроқ билишга ёрдам беради.
Муҳокама учун саволлар:

  • Қайси ролни ўйнаш осонроқ бўлди?

  • Сиз шеригингизга ишонишга муваффақ бўлдингизми?

  • Ушбу машқдан қандай хулоса чиқариш мумкин?



Педагог (ўқитувчи)

  • Яхши соғлиқ кўплаб омиллар ва вазиятларга боғлиқ. Улардан баъзиларини биз назорат қила олмаймиз (масалан, ирсият, экологик таъсирлар). Бироқ, саломатлик биринчи навбатда инсоннинг хулқ-атворига, у танлаган ва олиб борадиган турмуш тарзига боғлиқ эканлиги исботланган. Бугун машғулотимизда алкоголь ҳақида гаплашамиз.



Ақлий хужум.

  • Нима учун одамлар спиртли ичимликларни ичишни бошлайдилар? Қандай мақсадда?

Таҳминий жавоблар:

  • Дам олишга ёрдам беради;

  • Психологик стрессни енгиллаштиради;

  • Ота-оналар билан алоқа (муносабат) йўқлиги;

  • Мактабда, уйда, синфдошлар билан боғлиқ муаммолар;

  • Узоқ муддатли стрессли вазият, сурункали чарчоқ;

  • Шахсий ҳаётдаги шахсий муаммолар;

  • Оилада ўзаро тушунишнинг етишмаслиги;

  • Севимли машғулотнинг йўқлиги;

  • Ёлғизлик, зерикиш ва амалга ошмаганлик ҳолати;

  • Мулоқотдаги тўсиқларни олиб ташлаш;

  • Қизиқувчанлик;

  • Зўриқиш ва хавотирни енгиллаштиради;

  • Фаол бўлишга рағбатлантиради;

  • Анъаналарга амал қилиш;

  • "Янги тажриба орттириш".




Download 277.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling