Мавзу. Зарарли одатларнинг репродуктив саломатликка таъсири ҳақида Педагог (ўқитувчи) учун маълумот
Биринчи гуруҳ тақдимоти ёки ролли ўйини ижроси ва муҳокама (уй вазифаси)
Download 277.5 Kb.
|
7. узб вредные привычки (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Н икотиннинг ўсмир организмига негатив таъсири .
Биринчи гуруҳ тақдимоти ёки ролли ўйини ижроси ва муҳокама (уй вазифаси)
Барча ўқувчиларни муҳокамага жалб қилишга ҳаракат қилиш керак. Гуруҳ тақдимотидан сўнг педагог (ўқитувчи) видеоролик ва/ёки тақдимот ёрдамида мини(кичик)-маъруза ўтказади, мунозарадаги фикрларни умумлаштиради, чекишнинг репродуктив саломатликка таъсирига эътибор қаратади. Мини(кичик)-маъруза Сиз ҳозир қадам қўйган ўсмирлик ҳар бир инсон ҳаётидаги алоҳида даврдир. Бу вақтда сизнинг жисмоний ва руҳий саломатлигингиз пойдевори қўйилади. Ривожланаётган организмингиз никотин, алкоголь ва гиёҳванд моддалар каби заҳарли моддалар таъсирига айниқса сезгир бўлади. Бундай таъсирлар шунчалик жиддийки, уларни истеъмол қилишни фақат "зарарли одатлар" деб таърифлаш мумкин эмас, чунки улар нафақат соғлиққа, балки кўпинча инсон ҳаётига ҳам таҳдид солади. Сизнинг умумий соғлиғингизга, шу жумладан, репродуктив саломатлигингиз ва ҳатто, келажакдаги фарзандларингизнинг соғлиғи турмуш тарзингиз ва одатларингизга тўғридан-тўғри боғлиқлигини англашингиз ва тушунишингиз жуда муҳимдир. Соғликка зарарли таъсир кўрсатадиган дунёдаги энг кенг тарқалган омиллардан бири бу тамаки чекишдир. Никотиннинг ўсмир организмига негатив таъсири. Ҳар бир ёш сигаретани биринчи марта (қўлига) олаётганида, уни олдинда нима кутаётганини, бу қадамнинг оқибатлари қандай бўлиши мумкинлигини аниқ тасаввур қилиши керак. Катталар каби кўринишни истаган ўсмирлар, афсуски, ҳар қандай таъсир ижобий ва салбий оқибатларга олиб келишини унутишади. Чекиш инсон саломатлиги учун жуда жиддий (ва баъзан ўлимга олиб келадиган) оқибатларга сабаб бўлади. Ёнаётган сигарет 4000 мингдан ортиқ турли хил бирикмалар, шу жумладан 40 дан ортиқ канцероген моддалар ишлаб чиқарадиган ноёб кимёвий заводга ўхшайди. Тана учун энг заҳарлиси – никотин – тамаки баргларининг алкалоиди бўлиб, у мойсимон, рангсиз ёки оч сариқ рангли суюқлик бўлиб, ёқимсиз ҳидга эга. Тамаки тутунида нафақат никотин, балки углерод оксиди, цианид кислотаси (заҳар), аммиак, формальдегид ҳам мавжуд. Канцероген таъсирга эга бензопирен айниқса зарарли ҳисобланади. Чекиш саломатликни бузади, барча органлар ва тизимларга салбий таъсир қилади, шу жумладан инсоннинг репродуктив тизимига тузатиб бўлмайдиган зарар келтиради. Чекиш гиёҳвандликнинг вариантларидан биридир. Никотинга гиёҳванд моддаларнинг барча хусусиятлари, ҳатто оғриқли тобеликка олиб келувчи хусусиятлар хосдир. Биринчи зарба нафас йўлларига қаратилади. Тамаки тутунининг таркибий қисмлари ҳалқум, трахея, бронхлар, энг кичик бронхиолалар ва ўпка пуфакчалари – альвеолаларнинг шиллиқ қаватига таъсир қилади. Сўлакда эриган тамаки тутунининг таркибий қисмлари ошқозонга кириб, унинг шиллиқ қаватини безовта қилади. Узоқ муддатли чекиш натижасида ошқозон шиллиқ қаватининг сурункали яллиғланиши (гастрит) ривожланиши, ошқозон яраси пайдо бўлиши мумкин. Кўплаб тадқиқотлар чекиш ва юрак-қон томир касалликлари ўртасидаги боғлиқликни исботлаган. Чекувчи ўқувчининг уйқуси бузилади, бош оғриғи пайдо бўлади, хотира пасаяди, машғулотларда эътибори камаяди ва шу туфайли академик кўрсаткичлар кескин ёмонлашади. Афсуски, чекувчилар орасида қиз-аёллар ҳам тез-тез учраб туради. Уларнинг кўпчилиги сигарет уларга замонавий ва мустақил кўринишни беради, деб ҳисоблашади. Улар ўзларининг соғлиғи ва келажакдаги фарзандларининг соғлиғига хавф туғдираётганликларини ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Тери нафислигининг ва овоз тозалигининг йўқолиши, оғиздан қўланса ҳид келиши, эрта ажинлар тушиши – бу чекиш учун тўловдир. Бу маълумотни албатта қолдириш керак ва қизларга тақдим этиш керак. "Чекиш излари" юз терисида жуда эрта пайдо бўлади. Чекувчи қиз ёки аёл, одатда, ёшидан каттароқ кўринади: организмнинг эрта қариши тамаки интоксикацияси натижасида юзага келади. Тамаки заҳарлари таъсирида товуш пайчалари ва ҳалқумнинг шиллиқ қавати шишади, овоз қўполлашади, ҳирқироқ бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, чекувчи қиз ёки аёл эркакнинг кўзига жозибали кўринмайди. Никотин аёлларнинг репродуктив тизимига айниқса кучли таъсир кўрсатади, бу эса тухумларнинг ҳалокатига олиб келади. Тамаки тутуни билан ароматик углеводородлар ҳам ўпкага киради, бу моддалар эса бачадон найчаларини қоплайдиган эпителий функциясини бостиради (натижада уруғлантирилган тухум бачадонга кира олмайди, бунинг натижасида у ўлади ёки ҳомиладорликнинг бачадондан ташқари ривожланишига олиб келади). Агар ҳомиладор аёл чекса, заҳар плацента орқали ҳомилага кириб, унинг аъзолари ва тўқималарини тўйдиради, чунки ҳомиланинг жигари ҳали шаклланмаган ва кираёган заҳарларга дош бера олмайди. Шундай қилиб, боланинг танаси уларни ўзида "тўплайди". Чекиш қондаги гемоглобин даражасини пасайтиради, шунинг учун она ва бола "кислород очлигини етишмаслиги"ни бошдан кечиради. Ёнидаги чекувчиларга тоқат қилиш ёки пассив чекувчи сифатида бўлиш орқали аёл ўзини ва туғилмаган боласини заҳарлашга имкон беради. Кўпинча ҳомиланинг асаб тизими ҳалокатли таъсирга дучор бўлади. Бундан ташқари, агар чекадиган оналар болаларида туғма нуқсонлар 2 баравар кўпроқ учраши исботланган. Download 277.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling