«Экспресс-сўров» машқи.
Доскада плакат жойлаштирилади (ёки бўр билан ёзилган ёзувлари)
Вазифа: ҳар бир ўқувчи плакатга яқинлашади ва фломастер (ёки бўр) билан танланган сабаб ёнига белги қўяди.
Ўсмирларнинг зарарли одатларининг сабаблари.
Бекорчиликдан
|
|
Озишга ёрдам беради
|
|
Қизиқиш
|
|
Зўриқишни енгиш учун
|
|
Компания учун
|
|
Мода
|
|
Катта кўриншни исташ
|
|
Кайфиятни кўтаради
|
|
Тинчлантиради
|
|
Эркалик
|
|
Шунчаки
|
|
Жавоб беришга қийналаман
|
|
Педагог (ўқитувчи) натижаларни умумлаштиради, синфдаги кўпчилик ўқувчиларининг фикрига кўра, ўсмирларни чекиш билан таништирадиган сабабларни номлайди.
Аксарият одамлар сигарет чекиш – ўзларининг муваффақиятли, бошқалардан устун ҳис қилишга имкон беради, деб ўйлашади. Ёки ҳеч бўлмаганда ҳаммадан ортда қолмасликка ёрдам беради, деб ўйлашади. Шунингдек, ўсмирлар ўзларини ривожланган, тенгдошларидан олдинда, катталардек, бошқаларги қизиқарли ва муваффақиятли кўриниш учун сигарет, алкогол ёки гиёҳванд моддаларни синаб кўришни бошлайдилар. Афсуски, барча зарарли одатлар буларнинг барчасига эришишнинг алдамчи усулидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |