Мавзунинг қисқача мазмуни


Психология фанининг предмети ва унинг амалий вазифалари


Download 394.59 Kb.
bet53/76
Sana11.08.2023
Hajmi394.59 Kb.
#1666354
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   76
Психология фанининг предмети ва унинг амалий вазифалари

РЕЖА:


  1. Психология нимани ўргатади? У қандай фан?

  2. Шарқ мутафаккирлари инсон психикаси ҳақида.

  3. Психологиянинг асосий тушунчалари.

  4. Психология фанининг соҳалари (тармоқлари).

  5. Психологиянинг фанлар тизимидаги ўрни.

  6. Психологияни жамият ҳаётидаги роли.

Инсон мавжуд экан у ўзининг ҳаётий тажрибасига асосланиб, у ёки бу ҳолда идрок этиш, оламни англаш, нарса ва ҳодисаларни ажратиш каби хусусиятларга эга эканлиги ҳақида ўзига ўзи ҳисоб беради.


Биз кунда қушларнинг шўх навосини, мусиқа асбобларининг хонишини, инсон нутқини, учиб ўтаётган самолёт шовқинини эшитамиз, атрофимизни ўраб турган нарса, дарахт, ҳайвонлар, машиналарни кўрамиз, уларнинг ранги ва ҳажмини ажрата оламиз. Анвои гулларнинг ранго-ранг исини ва автомобиль ёқилғисининг ҳидларини, қанд ва тузнинг таъмларини ажрата оламиз. Ҳар қандай инсон учун ўқиган китоби устида фикр юритиш, эртанги кун ташвишларини ўйлаши ва режалаштиришни, қандайдир қийин муаммони ечиши одатий ҳолга айланган. Кўз олдимизга узоқ вақт кўрмаган кишимизнинг образини келтирамиз, қачондир ўзлаштирилган ўқув материалини эслаймиз. Ҳеч қачон чиқмаган коинотимизни кўз олдимизга келтирамиз ва ҳеч қачон кўрмаган эртак қаҳрамонларининг ўзига ҳос жиҳатларини тасаввур этамиз ва яратамиз. Инсон ўзини ўраб турган оламни билибгина қолмай, унга ўз муносабатини билдиради, ҳис қилади, қайсидир нарсалар уни хурсанд қилади, бошқа нарсаларга у бефарқ бўлади, учинчи хил нарсалар уни қайғуга солади. Яхши китобни сотиб олиб, уни ўқисак кайфиятимиз чоғ бўлади, бирор-бир одамнинг ножўя ҳаракати бизда норозиликни туғдиради, қаҳрамонона ҳаракатдан биз ғурурланамиз, фахр туйғуси туғилади. Инсон оламни қабул қилибгина қолмай, унда ҳаракат қилади, ўз фаоллигини намоён этади, қарор қабул қилади, мақсадга интилади, қийинчиликларга дуч келганида қатъиятлилик ва иродавий сифатларни намоён қилади.
Ва ниҳоят, инсон бирор-бир жиҳати билан бошқалардан фарқ қилади, кимдир техникага қизиқади, бошқа биров мусиқага, яна кимдир спортга, кимдадир қобилиятлар, бошқада шеър ёзиш, учинчисида техник қобилиятлар мавжуд: кимдир ҳаракатчан, олов, беқарор, бошқа биров босиқ, бефарқ, учинчиси – дилкаш, чаққон; биров меҳнатсевар ва камсуқум, бошқа биров дангаса ва мақтанчоқ ва ҳакозо.
Буларнинг ҳаммаси – сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл, ҳис-туйғу, ирода, темперамент ва характерлар – инсон психикасининг ҳодисаларидир.
Психик ҳодисаларни ўрганувчи фан эса – психология деб аталади. Психология – бу ҳаётий фаолиятнинг алоҳида шакли сифатидаги психиканинг фактлари, қонуниятлари ва механизмларини намоён бўлиши ва ривожланишини ўрганувчи фандир.
Психика деганда, олий даражадаги матеориянинг (миянинг) хусусияти тушунилиб, у объектни борлиқни акс этишдан намоён бўлади, субъект фаолиятини маълум мақсад асосида йўналтиради, ҳамда ҳулқ-атвор негизида шаклланади. Психология – жуда қадимий ва шу билан бирга навқирон фандир. Психик ҳодисаларнинг илк талқини қадимий юнон олими Аристотель (эрамиздан аввалги 384-322 йиллар)нинг «Руҳ ҳақида» номли трактатида берилган. Психик ҳодисалар ва уларнинг қонуниятларига тааллуқли илмий тадқиқот ишлари XIX асрнинг иккинчи ярмида, илмий психология асослари эса XIX ва XX асрлар ўртасида юзага келган.
Психологияни фан сифатида юзага келиши босқичларини қуйидаги схема акс эттириши мумкин.

Схема – 1.




Download 394.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling