Мазкур дарсликда стандартлаш, метрология ва сертификациялаш турли жи


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/67
Sana05.04.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1276530
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   67
Bog'liq
Кишлок хужалиги махсулотларини стандартлаш... Бўриев Х. Ч.

4- 
боб. УСИМЛИК 
МАХСУЛОТИНИ 
СТАНДАРТЛАШ 
4.1. Кишлок хужалиги махсулотини стандартлаш 
хусусиятлари 
Кишлок хужалиги махсулотининг стандартлари илмий асослан- ган 
сифат меъѐрларига эга булиши лозим. Стандарт сифат меъѐрла- ри 
пасайтирилган холларда махсулот сифатини оширишни рагбат- 
лантирмайди. Синовларнинг ишонарли ва оператив услубларининг 
йукдиги махсулотнинг хакикий сифатини бахолаш имконини бер- майди, 
шунинг учун стандартларни ишлаб чикишда усимлик махсу- лотига хос 
булган барча хусусиятлар хисобга олиниши даркор. 
Стандартлашнинг биологик объектларга тегишли кишлок хужалиги 
махсулотлари учун узаро богланган икки хусусият — ирсият ва 
узгарувчанлик хосдир. Бу хусусиятлар дехкончилик махсулоти сифатига 
ягона талабни белгилашни кийинлаштиради. 
Кишлок хужалиги махсулоти сифатининг турлилиги туфайли 
стандартларда сифатнинг битта даражасини курсатиш билангина 
чекланиб булмайди. Бу холатда етиштирилган барча хосилни бахолаш 
имконини берадиган сифат ва меъѐр курсаткичлари белгила- ниши лозим. 
Шунинг учун кишлок хужалиги махсулоти стандартларида махсулот 
сифатига талаблар товарлар навлари, турлари, тоифалари, ѐрикларига 
кура табакалаб белгиланади. 
Стандартларда усимлик махсулотлари сифатига товар навлари, 
турлари, тоифалари буйича талабларнинг белгиланиши, базис меъѐрлар 
хамда мувофик келувчи табакалашган нархларнинг ки- ритилиши, «олий 
сифат» навлар ва улар учун устама нархлар ажра- тилиши кишлок 
хужалиги 
ходимларининг 
пировард 
иш 
натижала- 
ридан 
манфаатдорликларини оширади. 
Махсулот сифати ундан фойдаланиш йуналишларига кура хам 
табакаланиши даркор. Айни бир махсулотнинг сифат курсаткичлари 
ундан бир максадда фойдаланилганда юкори деб, бошка мак- садда 
фойдаланилганда эса паст деб топилиши мумкин. 
Масалан, арпа таркибида оксилнинг куп булиши уни ем-хашак
махсулот тарзидаги киммати ва сифатини оширади, аммо пиво 
пиширищда унинг сифатини пасайтиради. 


Таркибида 14% оксил ва 23%дан ортикрок клейковина булган 
1- 
сифат гурухига кирувчи юмшок ялтирок бугдой олий сифатли 
бурдой хисобланади. Аммо у кандолат саноати учун унчалик маъ- кул 
хисобланмайди, бу саноатда таркибида крахмали куп ва оксили 9—11% 
булган унли бурдойдан фойдаланишга афзаллик берилади. Махсулот 
сифатига куйиладиган талаблар туррун эмас: улар фан ва техника
жамият фаровонлиги ва шу кабиларнинг равнаки даража- сига кура ортиб 
боради. 
Дехкончилик махсулоти стандартлари унинг асосий технологик 
хусусиятларини ифода этувчи сифат курсаткичларини уз ичига олиши 
даркор. Канд лавлаги ва узум таркибида шакар, бурцойда- ги клейковина, 
саноатда картошкани кайта ишлашдан олинадиган крахмал кабилар ана 
шундай курсаткичлар хисобланади. 
Махсулотга асосий технологик курсаткичларни хисобга олган холдй 
хак тулаш кишлок хужалиги ходимларининг махсулот сифатини 
юксалтириш, 
уни саклаш ва кайта ишлашда йукотишларни 
камайтиришдан манфаатдорликларини оширади. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling