Мазкур маъруза матнлари тўплами " Ўзбекистон тарихи ва давлат қурилиши" кафедраси профессори, тарих фанлари доктори Ю


-мавзу : МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИНСОНИЯТ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИНИНГ ҚАДИМГИ


Download 0.59 Mb.
bet3/13
Sana18.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1582534
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Уз.Та маъруза матни 2004

2-мавзу : МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИНСОНИЯТ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИНИНГ ҚАДИМГИ
ЎЧОҚЛАРИДАН БИРИ.

Режа:
1 Марказий Осиё ќудудида кадимги цивилизациянинг шаклланиши.


2.Ибтидоий жамоа тузуми ва унинг тарихий даврлари. Қадимги аждодларимизнинг
маконлари ва турмуши.
3.Уруђчилик жамоасининг вужудга келиши, унинг инсоният тарихидаги
аќамияти. Аждодларимиз хаётидаги иқтисодий силжишлар.
4. Дастлабки цивилизациянинг маънавий асослари. Тасвирий санъат мўъжизалари
ва диний эътиқодлар.

Адабиётлар:



    • Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўк Т., «Шарқ», 1998.

    • Ахмедов Б. Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари Т., «Ўқитувчи», 1991.

    • Беруний Абу Райќон Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асарлар, 1-жилд Т., 1968.

    • Бобоев Х., Хасанов С. «Авесто» - маънавиятимиз сарчашмаси. – Т., «Адолат», 2001.

    • Жабборов И. Антик маданият ва маънавият хазинаси – Т., «Ўзбекистон », 1999.

    • Жўраев У., Саиджонов Й. Дунё динлари тарихи – Т., «Шарк», 1998.

    • Усмонов К. ва бошқ. Ўзбекистон тарихи (Ўқув қўлланма) I қисм – Т., 2002, 22-43 бетлар.

    • Ўзбекистон тарихи (Дарслик) Т., 2003, 21-44 бетлар.

    • Ўзбекистон тарихи Қисқача маълумотнома Т., «Шарқ», 2000, 6-8 бетлар.



Таянч тушунчалар:


Инсониятнинг дастлабки аждодлари, уларнинг маконлари; ибтидоий жамият тош асри, жез асри, темир асри палеолит, мезолит, неолит, энеолит,
Матриархат, патриархат, анимизм, тотемизм, магия, зардуштийлик «Авесто», неандертал, антропогенез, кроманьон, ашель, мустье.

Тарих минг асрлар қаъридан садо берадиган, аждодларимиз эъзозлаб бизга мерос қолдирган бу кухна юртни қадим замонларда боболаримиз Турон, юнонлар Трансоксасния, араблар Мовароуннаќр деб аташган. Бундан қарийб бир минг икки юз йил аввал - УШ асрдан бошлаб эса ,Туркистон деб юритишган. Куќна Турон-ќозирги Марказий Осиё жуђрофий жиќатдан Ђарбда Каспий денгизи,Шарқда Хитой чегараси , жанубда Эрон ва Афђонистон, шимолда Орол-Иртиш сув айиргичигача бўлган майдонни эгаллайди. Марказий Осиё шарқи ва шарқи-жануби баланд тођлар билан ўралган, қолган томонлари дашт ва чўллардан иборат бир ўлкадир. Кўхна Турон инсон хаёти ва маданиятининг энг кадимги ўчоқларидан биридир.


Марказий Осиё ќудуди минг минг йиллар давомида аждодларимизнинг тинимсиз мехнати туфайли обод була борган. Бу ќудудда, хусусан ќозирги Ўзбекистон ерларида қадимий даврлардан бошлаб одамлар истиқомат килганлар. Ибтидоий жамоа тузуми Ўзбекистон тарихининг энг муќим даврларидан биридир. Бу давр жаќон тарихида ўчмас из қолдирган. Авваломбор, ибтидоий жамоа даври тарихида одамнинг пайдо бўлиши, унинг дастлабки маконлари масалалари ўта муаммо ќисобланади. Жаќон фани ютуқларига кўра одамзотнинг дастлабки аждодлари- зинжантроп-Жанубий Африкада , питекантроп- Индонезияда , синантроп-Хитойда , неандертал- Германияда яшаган. Бу минтақалар одамзод пайдо булган илк ќудудлар ќисобланиб келган.
Археологик олимлар кўќна Турон тупрођида хам энг қадимги одамларнинг изларини аниклаганлар.1938 йилда Бойсун тођидаги Тешиктош ђоридан 8-9 яшар неандертал боласининг суяк қолдиқлари топилди. 1980 йилларда Фарђона водийсининг Сух тумани яқинидаги Селенгур оридан синантропга замондош одамнинг суяк колдиклари топилиб, олимлар " Фергантроп одами" номи билан фанга киритдилар. Фергантроп одамнинг яшаган вақти қадимги тош (палеолит) даврининг ашель босқичи деб белгиланди. Агар Тешик-тош ђоридан топилган неандертал боласи бундан 100 минг йиллар аввал яшаган бўлса, фергантроп одами эса бундан бир миллион йиллар аввал яшаган. Бу икки топилма тарих фани соќасида одамзотнинг пайдо булиш муаммосининг илмий очилишида жаќон аќамиятига молик ихтиро ќисобланади. Маркзаий Осиё ќудудида ибтидоий жамоа тузумини даврларга бўлиш катта муаммолардан бири бўлиб, бу ќақда фанда ягона фикрлар бўлмаса-да, кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрига кўра у бир неча 100 минг йилни ўз ичига олади.
Умумий кўринишда Марказий Осиё ќудудидаги ибтидоий жамоа тузумини қуйидаги даврларга бўлиб ўрганмоқ маъқул деб ќисоблаймиз:
1. Тош асри.
2. Бронза асри.
3. Темир асри.
Инсоният тарихида энг узоқ давом этган давр- бу тош асри булиб, у қуйидаги босқичларга бўлинади.:
1. Палеолит- қадимги тош даври;
2. Мезолит- ўрта тош даври;
3. Неолит- янги тош даври;
4. Энеолит- мис-тош даври.
Археология фанининг маълумотларига қараганда палеолит (қадимги тош даври) уч босқичга бўлинади: 1). Илк палеолит, Ашел даври- милоддан аввалги 700-100 минг йилни ўз ичига олади. Марказий Осиёда топилган илк палеолит ёдгорликлари милоддан 500-100 минг йил аввалги даврларга оид бўлиб, ашел даври маданияти дейилади; 2) Ўрта палеолит. Бу давр Мустье даври маданияти деб аталиб, милоддан аввалги 100-40 минг йилликларни ўз ичига олади. 3) Юқори (сўнгги) палеолит- милоддан аввалги 40-12 минг йилликлар киради. Ибтидоий жамоа тарихининг қолган даврлари: мезолит - милоддан аввалги 12-7 минг йилликлар, неолит- милоддан аввалги 6-4 минг йилликлар, энеолит-4-3 минг йилликлар, бронза даври- милоддан аввалги 3-2 минг йилликларни ўз ичига олиб, темир даври эса милоддан аввалги 1 минг йилликнинг бошларига туђри келади.
Марказий Осиё ќудудидан топилган ва ўрганилган Селенгур (Фарђона), Уч тут (Бухоро), Унарча ( Кирђизистон), Коратођ (Тожикистон) каби маконлар илк палеолит даврига оиддир. Марказий Осиёда ўрта палеолит (мустье маданияти) даврининг энг машќур ёдгорликларига Тешиктош, Обираќмат, Ќўжакент,Кулбулок,Қутирбулоқ ,Учтут каби бир қатор маконлар киради. Бу даврда музланиш кенг тарқала бошлаган, иқлим шароити анча ёмонлашган. Бу ќол одамларни табиат кучлари билан курашишга мажбур килган. Улар аста-секин овчилик хўжалигини такомиллаштириб йирик хайвонларни овлашга ўта бошлаганлар, ўт чиқаришнинг турли йулларини ихтиро қилдилар, турли шароитда яшаш учун ўзларига,бошпаналар ( ђорлар, капа, чайлалар) изладилар ва кўрдилар.Бу даврда меќнат қуролларининг янги турлари: қиргич, пичоқ, кабилар пайдо булди.
Инсоният тарихи шажарасида бу даврнинг одами неандертал одами номи билан юритилади. Неандертал одамлар яшаган маданият маконлари Марказий Осиё ќудудининг 50 дан ортик жойида топилган. Шулар орасида 1938 йилда Бойсун тођининг (Сурхандарё) Тешиктош деб аталган ђоридан топилган ёдгорликлар алоќида қимматга эгадир. Ђордан тош қуроллар, гулхан излари, кул қолдиклари, ќайвон суяклари билан бир қаторда 8-9 яшар боланинг бош суяклари , унинг ёнида бир неча жуфт тођ эчкиси шохлари ќам топилган. Бундан шу нарса маълум бўладики, неандертал одамларнинг асосий машђулоти ќайвон ови бўлган.
Қадимги тош асрининг охирги босқичи юқори (сўнгги) палеолит бўлиб, бу даврда Марказий Осиё ќудудида иқлим қурук ва мўътадил бўлган. Шунинг учун ибтидоий одамлар ђорлардан чиқиб,енгил турар жойлар кўра бошлаганлар.Натижада улар факат тођли ќудудларда яшаб қолмай воќалар бўйлаб таркалиб, текисликларда,дарё ва кўллар соќилларига келиб жойлаша бошлайдилар, сўнгги палеолитнинг энг катта ютуђи антропогенез жараёнининг тугалланиши ва ќозирги замон одамларига хос одамларнинг ( кроманьон ) пайдо бўлишидир.
Бу даврда Марказий Осиё ќудудида яшаган одамларнинг меќнат қуроллари ќам анча такомиллашди, суяк ва шохдан ясалган буюмлар, игна, қармок, ќар хил безаклар пайдо булди, тош куроллар анча ихчамлашди, парма асбоби пайдо булиб, тош ва суякларни
пармалаганлар. Сунгги полеолит даврининг ютуқларидан бири-найзанинг ихтиро килиниши хисобланади. Найза туфайли овчилик ривожланди.
Инсоният тарихий тараққиётида шундай давр юзага келдики, бу даврда ибтидоий тўда ўрнига уруђчилик жамоаси келди. Бу ќолат сўнгги полеолит даврига туђри келади."Ибтидоий туда" ўрнини матриархат-она уруђи жамияти,яъни "уруђчилик жамоаси" эгаллайди.Уруђчилик ибтидоий жамиятнинг алохида боскичини ташкил этиб,бу ижтимоий хаётдаги қатор ўзгаришларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Хусусан,аёллар жамиятда етакчи мавкеини эгаллаганлар. Жинслар ўртасида меќнат тақсимоти келиб чиккан. Аеллар озиқ-овқатларни саклаш,овқат тайёрлаш,оилада болани бокиш ва тарбиялаш ишлари билан банд бўлса, эркаклар асосан овчилик билан шуђулланганлар, меќнат қуроллари тайёрлаганлар. Бу даврда қариндош-уруђлар ўртасидаги никоќ таъқиқланган, яъни экзогамия пайдо булган. Бу эса инсоннинг биологик жиќатдан такомиллашиб боришига замин яратган.
Палеолит замонида вужудга келган уруђчилик тузуми бронза даврида ќам давом этган. Факат, бу даврда она уруђи (матриархат)нинг мавқеи йўкола бориб,унинг ўрни ота хуқуқи-патриархат эгаллаган. Энди қариндошчилик отага караб олиб бориладиган бўлган. Болалар ќам ота мулки ќисобланиб, меросни отадан ола бошлаган.Жамоаларнинг мол-мулкларини куриқлаш эхтиёжи ќарбий қабила иттифоқини вужудга келтирган. Патриархат уруђининг ривожланиши,ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши билан катта жамоа оилаларининг бойлик орттиришлари учун қулай вазият яратган дейиш мумкин.
Уруђчилик жамоасининг вужудга келиши аждодларимиз хаётида иқтисодий силжишларга, ќатто "инқилобий" ўзгаришларга олиб келди. Масалан,милоддан аввалги 12-7 минг йилликларни ўз ичига олган мезолит (урта тош) даврида аждодларимиз камон ўқини кашф этдилар ,бу эса инсон яратган биринчи механизмдир.Бу кашфиёт одамнинг табиат кучларига қарши курашда буюк босқич бўлди, овчилик энди янгича мазмун касб этди ва унинг янги усуллари пайдо бўлди,овдан келадиган даромад манбаи кўпайди, овда қўлга киритилган хайвонларнинг истеъмолдан ортиқчаси қулга ўргатила бошланди.
Мезолит даврининг ўзига хос хусусиятларидан бири шуки, бу даврда овчиликнинг аќамияти ошиши билан бирга термачиликнинг ўрни ќам ортди. Бу давр термачилиги қадимги тош даври термачилигидан кескин фарқ қилган. Бу даврда одамлар ўсимликларнинг илдизи билан истеъмол қилмасдан, балки уларни саралаб, ширин ва мазали ўсимликларни истеъмол килишни ўргандилар. Бу ќол одам танасининг сифат жиќатдан тозаланиши ва камол топишига, инсон ақли ва тафаккурининг ўсиб ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.
Мезолит давридан кейинги неолит даврига келиб меќнат қуроллари анча такомиллашди. Бу одамларнинг аввалгидек дайди хаёт кечириш заруриятини қолдирмади. Улар утроқ хаёт кечиришга ўтдилар. Бу даврга келиб доимий ертулалар,кулбалар қуриш, лойдан, гуваладан уйлар солиш, қишлоклар барпо этиш неолит даври одамининг асосий одатига, турмуш тарзига айланиб борди. Ана шу тариқа доимий ўтрок хўжалиги вужудга келди. Бу хол дехкончиликнинг келиб чикишига сабаб булди. Неолит даври одамлари ўзларининг тинимсиз меќнати , кузатувчанлик қобилияти, ибтидоий билимларини сафарбар қилиб, ќужаликнинг илђор унумдор шаклини, деќкончилик ва чорвачиликни кашф этдилар. Археолог олимлар бу жараённи " неолит инқилоби" деб баќолайдилар.
Неолит даврида қадимги аждодларимиз лойдан идишлар ясаб,уларни оловда пиширишни ўргандилар, ип йигириш ва туқимачиликка асос солдилар. Одамлар еђоч ва қамишдан қайик ясаб, сувда сузишни хам ўргандилар.Ќилма-хил буюмлар ясай бошлаб, бу даврнинг муќим кашфиётларидан бири- ќунармандчиликка асос солдилар. Энеолит яъни мис-тош даврида ибтидоий одамлар металл билан танишдилар. Унгача ибтидоий одамлар фақат тошдан, ёђочдан ва суякдан ясалган қуроллардан фойдаланганлар.
Инсоният тарақкиёти тарихида бронза (жез) ва темир даврлари бўлиб ўтди. Чуст манзилгоќи ва Замонбобо қабристонидан топилган ашёвий далиллар ўша даврнинг ижтимой-иқтисодий ва маданий ќолатидан дарак беради. Оловдан фойдаланиш, уқ-ёй,сопол идишлар, жездан зеб-зийнатлар ва буюмлар ясаш, марќумларни кўмиш кўхна Турон кадимги одамлари моддий ва маънавий маданиятининг асосий белгиларидир.Лекин ,табиий олам, тилсимий ќодисалари олдида одам ожиз қолаверди. Одам табиат ќодисаларига, ќайвонларга сигина бошлади. Шу тарика дастлабки диний эътиқодлар юзага келди. Инсоният тараққиётининг турли босқичларида қадимги аждодларимиз хаётида дастлабки цивилизациянинг маънавий асослари юзага келди.
Сурхондарё вилоятидаги Зараутсой дарасида археологлар қояларга чекилган рангли суратларни топдилар. Бу расмлар мезолит - неолит, яъни мил.авв. УШ-1У минг йилликка оиддир. Ов манзараси акс эттирилган Зараутсой суратлари ибтидоий маънавий маданиятининг нодир манбалари булиб, улар уша давр одамларининг фикрлаш тарзини, илк магик тасаввурларини ўзида намоён қилади. Қоятош расмларининг энг нодир намуналари, шунингдек республикамиз ќудудидаги Сермишсой, Биронсой, Куксарой, Тераклисой каби юздан ошиқ жойларда борлиги аниқланган. Ибтидоий одамлар маънавий хаётида дастлабки диний эътиқодлар пайдо бўла бошлади. Улар ўзларида содир булаётган руќий кечинмаларни, фаолиятларининг ќусусиятларини табиатга хос бир ќолат деб билишган.
Уруђчилик жамиятида дастлабки диний эътиқодлар ва маросимлар келиб чиккан. Шулар жумласига анимизм ( рухга сиђиниш), тотемизм (аждодлар руќига сиђиниш) магия (сеќргарлик) ва бошқалар киради.
Милоддан аввал 1 минг йилликнинг ўрталарига келиб Маркзаий Осиё ќудудида зардуштийлик (зороастризм) дини кенг тарқала бошлайди. Бу диннинг асосий ақидаси яхшилик билан ёмонлик, зиё билан зулмат ўртасидаги сира тамом бўлмайдиган курашувга асосланувчи таълимотдан иборатдир. Зардуштийлик динининг муқаддас китоби "Авесто"дир. Унда оташпарастларнинг диний калималари, оятлари тўпланган. "Авесто" 21 наск, яъни китобдан иборат бўлган. Лекин у тулалигича бизгача етиб келмаган. Хозир фанда " Авесто"нинг "Ясно", "Яшт","Видевдад","Висперед" китоблари маълум. Бу китобларнинг ќар бири маълум вазифаларга бађишланган. Масалан, "Ясно" намоз учун зарур дуоларни, "Видевдад" Ахура Мазданинг душманлари бўлган девларнинг махв этишга мўлжалланган дуолар тўпламини, "Висперед" намоз ва зикру саноларни, " Яшт"лар эса Ахура Маздадан бошлаб у яратган турли худолар шаънига айтилган, ўкилиши кўп савобли ќисобланган алқов (гимн)лар тўпламини ўз ичига олган.
Энг муќими ва қимматлиси "Авесто" Ватанимиз тарихини ўрганишда бебаќо манба ќисобланади. Ривоятларга қараганда,зардуштийлик динининг биринчи "муқаддас олови" Хоразмда ёкилган. "Авесто" да тасвирланган "Айриана Вайжо" деган мамлакат Хоразм бўлиши эќтимол. Ахура Мазда шу мамлакатда Зардуштга кўриниш берган. "Айриана-Вайжо" деган афсонавий мамлакатнинг "Авесто"да сақланиб қолган тасвири Хоразмнинг жуђрофий шароитларига жуда мувофиқ келади. "Авесто"даги Урва (Урганч), Ардви (Амударе), Ворухаш (Орол денгизи) каби атамалар хам шу фикрни тасдиқлайди. Бундан ташқари, Хоразм сўзининг ўзи ќам "Қуешли ер" (" хвар"-куеш ва зам- ер) деган маънони билдириб, унинг куёшга сажда қилувчи мамлакат эканидан далолат беради.
Марказий Осиё ќалклари кадимда ўзларининг ёзувларига ќам эга булганлар. Хусусан мил. авв. биринчи минг йиллик ўрталарида оромий ёзуви кенг тарқалган. Бу ёзув негизида Авесто, Хоразм, Суђд, Кушон-Бактрия, Урхун- Энасой, Уйђур каби бир қатор маќаллий ёзувлар пайдо булди.
Шундай қилиб, қадимги аждодларимиз ўзининг ривожланган давлатчилиги , юксак ривож топган маданияти билан жаќон цивилизациясига муносиб ќисса қўшганлар.

Текширув саволлари:





  1. Ўзбекистон ќудудида топилган ва ўрганилган ибтидоий аждодларимиз яшаган қандай манзилгоќларни биласиз?

  2. Ўзбекистон ќудудидаги ибтидоий жамоа тузуми тарихини кандай даврларга бўлиб ўрганмок маъқул?

  3. Палеолит даврига оид Ўзбекистон ќудудида топилган ва ўрганилган маконларни топинг?

  4. Уруђчилик жамоаси қайси даврда шаклланди ва унинг босқичларини аниқланг?

  5. Ўқ –ёй қачон кашф этилди унинг инсон ќаётидаги аќамияти ?

  6. Неолит даврида аждодларимиз нималарни кашф этганлар?

  7. Бронза даврида аждодларимиз ижтимоий ќаётида кандай ўзгаришлар рўй берди?

  8. Зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто» Ўзбекистон тарихини ўрганишда қандай аќамиятга эга?




Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling