Мазкур маъруза матнлари тўплами " Ўзбекистон тарихи ва давлат қурилиши" кафедраси профессори, тарих фанлари доктори Ю
БОСҚИЧЛАРИ. МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ҚУРИЛИШИ ТАЖРИБАСИ
Download 0.59 Mb.
|
Уз.Та маъруза матни 2004
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалар
БОСҚИЧЛАРИ. МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ҚУРИЛИШИ ТАЖРИБАСИ.
Режа:
давлатлар. Минтақамизда дастлабки давлат уюшмаларининг вужудга келиши. 2. Марказий Осиё ќудудида қадимги (антик) давлатларнинг ташкил топиши. 3. 1Х-ХП асрларда ташкил топган марказлашган давлатлар ва уларни бошқаришнинг ўзига хос тизими. 4. Марказий Осиё буюк алломаларининг давлатни бошқариш ва жамият хусусидаги мулоќазалари. Адабиётлар:ђ Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., «Ўзбекистон», 1998. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т., «Ўзбекистон», 1999. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. Т., «Ўзбекистон», 1998. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари., «Ўзбекистон», 1998. Ватан туйђуси Т., «Ўзбекистон», 1996. Саъдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Т., «Ўқитувчи», 1996. Ўзбекистон тарихи (1-қисм) Т., «Университет», 1997. Ўзбекистон тарихи (Дарслик) – Т., 2003, 7-20 бетлар. Ўзбекистон тарихи (ўқув қўлланма) 1-кисм – Т., 2002, 6-21 бетлар. Таянч тушунчалар: Мехнатнинг дастлабки йирик тақсимоти, сунъий суђорма деќқончилик, савдо ва маданий алоқалар, катта Хоразм, Қадимги Бақтрия, Суђдиёна, илк шаќарсозлик, «Авесто», қадимги Фарђона, Қанђ, Кушонлар, Эфталитлар Турк ќоқонлиги Давлат инсоният тараққиётининг маълум босқичида, ишлаб чиқариш қуроллари ва воситаларига хусусий мулкчилик пайдо бўлгандан ва жамият бир-бирига қарма-қарши синфларга бўлингандан кейин, келиштириб бўлмайдиган синфий зиддиятлар маќсули ва далили сифатида пайдо булган.Давлат жамиятга ташқаридан зўрлаб киритилган куч бўлмай, балки ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши натижасида жамиятнинг ўзида вужудга келган. Жамиятнинг бошқаришнинг бирламчи ва асосий шакли ўзаро қондош-қариндош одамларнинг шахсий иттифоқи-уруђ бўлган. Уруђлар ќудуд ва тил жиќатдан яқинлигига қараб бирлашиб, бир неча уруђдан иборат уюшмани, ўз навбатида бир неча уруђ уюшмалари бирлашиб қабилани ташкил этган. Уруђ тепасида уруђнинг умумий йиђилишида сайлаб қўйиладиган, катта хаётий тажрибага эга бўлган ва кўпчилик ќурматига сазовор бўлган оқсоқоллар ёки ќарбий бошлиқлар турган. Уруђ уюшмалари ва қабилаларни айрим уруђ оқсоқоллари ва ќарбий бошлиқлардан ташкил топган кенгашлар бошқарган. Оқсоқоллар ва ќарбий бошлиқлар ќеч қандай имтиёзлардан фойдаланмаганлар. Уларнинг ќокимияти оқсоқол ва ќарбий бошлиқларнинг обруига, уруђ аъзоларининг уларга бўлган ќурматига қуллаб қувватлашга суянган. Юқорида қайд этилганидек, ижтимоий ишлаб чикаришнинг тараққиёти, хусусий мулкчиликка асосланган бир-бирига қарама-қарши (антогонистик) синфларнинг вужудга келиши жамиятни давлат йўли билан бошкариш шаклига олиб келди. Давлат- тарихий ќодиса, синфий маќсулидир. Синфий жамиятнинг мавжудлиги ва ривожланишининг иқтисодий шароитлари,унинг муросасиз синфий қарама-қаршилик кучларини давлат сифатида бирлаштиришни ва у ёрдамида ўз манфаатларига мос бўлган ишлаб чиқариш муносабатларини мутаќкамлаб олишни объектив зарурат қилиб қўяди. Ќукмрон синф давлат хокимиятидан фойдаланиб, ўз иродасини конун даражасига кўтаради ва бутун жамият аъзоларини шунга риоя қилишга мажбур этади. Давлатга эга бўлган жамият ибтидоий жамоа тузумидан, аввало, ўз фуқароларининг ќудудий принципиал бўйича белгиланиши билан фарқ қилади. Маълумки, ибтидоий жамоа тузумида одамларнинг бирор уруђ ёки қабила мансублиги, ижтимоий мавқеи уларнинг қондошлигига қараб белгиланган. давлатли жамиятда эса, фуқароларнинг ќуқуқ ва бурчлари илгари улар қайси уруђ ёки қабилага мансуб бўлганлигига қараб эмас, балки улар яшаётган ќудуд ва шу ќудуднинг қайси давлатга қарашига, кайси давлатнинг фуқаролигига ќамда қайси синфга мансублигига қараб белгиланади. Ќар қандай давлатнинг моќияти унинг функцияларида, яъни давлат фаолиятининг асосий йўналиши унинг ички ва ташқи сиёсатининг мазмуни ва характери билан белгиланади. Бошқача қилиб айтганда, давлат ва давлатчилик моќиятини мавжуд жамият барча имкониятларини шу жамият аъзолари манфаати йўлида руёбга чикариш ишига бош бўлувчи, уларнинг ќак-ќукукларини мухофаза этувчи сиёсий бошқарув услуби ташкил этади. Шу билан бирга давлат белгилари ќам мавжуд. Улар куйидагиларда ўз ифодасини топади: давлат ќудуди (яхлит мамлакат), фуқаролари, пули, тили, қўшини, байрођи, тамђаси, мадќияси, чегаралари ва ќоказо. Албатта, турли давр ва шароитларда давлат давлатчилик моќияти ва белгилари турлича бўлиши мумкин. Жаќон тархидаги энг қадимги давлатлар Месопотамия ва Миср ќисобланади. Улар милоддан аввалги 1-Ш минг йилликларда илк қулдорлик давлатлари сифатида вужудга келди. Марказий Осиё ќудудида илк давлат уюшмалари милоддан аввалги 1 минг йилликнинг бошларида пайдо бўла бошлади ва улар ўзбек давлатчилиги тарихини бошлаб бердилар. Ўзбекистонда давлатчиликнинг келиб чиқишида милоддан аввалги 111-11 минг йилликларда шаклланган асосланган деќкончилик хўжалиги, ќунармандчилик ва маќсулот алмашишнинг пайдо бўлиши асосий омил бўлиб хизмат килганлигини алоќида таъкидламоқ керак. Салкам уч минг йиллик тарихга эга бўлган ўзбек халки давлатчилигиниг шаклланиши ва ривожланиши даврларга бўлиниб, у қуйидагилардан иборат: 1. Ўзбекистон давлатчиликка ўтиш даври (мил.авв. 11 минг йилликнинг ўрталари ва иккинчи ярми): 2. Илк давлат уюшмалари (мил. авв. 1 минг йилликнинг биринчи ярми): 3. Қадим давр давлатчилиги тарихи (мил.авв. 1У аср охири милодий 1У аср): 4. Илк ўрта аср давлатчилиги тарихи ( У-УШ аср ўрталаригача): 5. Ривожланган ўрта асрлар давлатчилиги (1Х-ХШ аср бошлари): 6. Амир Темур ва темурийлар давлати (Х1У аср иккинчи ярми-ХУ1 аср бошлари): 7. ХУ1-Х1Х аср биринчи ярми давлатчилиги тарихи: 8. Ўзбекистон Х1Х аср икикинчи ярми ва ХХ аср мустамлакачилиги даврида: 9.Мустақил Ўзбекистон давлатчилиги бир неча минг йиллик ўзбек давлатчилигининг давоми ва вориси сифатида. Табиийки, ўзбек давлатчилиги тарихидаги бу даврлар бир қатор босқичларга бўлиб ўрганилади. Марказий Осиё ќудудида милоддан аввалги 1 минг йилликнинг бошларида пайдо бўлган илк давлат уюшмалари-бу "Катта Хоразм" ва "Қадимги Бақтрия" давлатларидир. Маълумки сўнгги бронза даврида меќнатнинг дастлабки йирик тақсимоти рўй беради. Чорвачиликдан ажралиб чиқади, иқтисодий хаётдаги силжишлар натижасида ортиқча маќсулот пайдо бўлиб, бу маќсулот маълум шахслар қўлида тўплана бошлайди. Қишлоқлар кенгайиб шаќарларга борар экан, бу шаќарлар энг қадимги вилоятлар ва давлат уюшмаларининг маъмурий марказига айлана бошлайди. Марказий Осиё ќудудида ташкил топган энг қадимги давлатлар тарихини ўрганишда бизга археологик қазилмалар натижасида топилган ашъёвий далиллар, махаллий ёзма манбалар, масалан "Авесто", Берунийнинг "Осорул-бокия"... ("Қадимги халклардан қолган ёдгорликлар") каби асарлар, кўхна Эроний ёзувлар, юнон хитой муаррихларининг ёзиб қолдирган маънавий мерослари ёрдам беради. манбаларнинг гувоќлик беришича ўтмиш аждодларимиз милоддан аввалги 1 минг йиллик бошларида темирни кашф этдилар. натижада ќар қандай тараққиётнинг тўрт қисм бўлиб келган мехнат қуролларининг такомиллашуви учун кенг имконият туђилди. Окибатда инсон фаолияти кенгайди ва жадаллашди. Ўтказилган илмий тадқиққотлар шуни кўрсатадики, милоддан аввалги 1-минг йилликнинг биринчи ярмидаёк мантиқда тођ жинсларини, хусусан, темир, олтин,,қалай, қўргошин ва ќокозоларни қайта ишлаш , улардан жанг,мехнат қуроллари ясаш, кулолчилик, тукувчилик, қурувчилик, заргарлик каби соќаларда кенг фойдаланилган, бундан ташқари, милоддан аввалги УШ-У1 асрларда Хоразмда узунлиги бир неча ўн километр, эни бир неча ўн метрни ташкил этган улкан сунъий суђориш каналлари мавжуд бўлганлиги тарихдан маълум.Бу хол сунъий суђориш ишларининг аждодларимиз деќқончилик хаётида катта ўрин тутганлигини курсатади. Бундай катта хажмдаги ижтимоий-иқтисодий аќамиятга молик бўлган ишларни эътиборли ва нуфузли кучга эга бўлган давлат тузилмаси мавжуд бўлган тақдирдагина амалга ошириш мумкин эди. Демак, ўз-ўзидан хулоса чиқариш мумкинки, милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг биринчи ярмидаёқ ватанимиз ќудудида дастлаб давлат уюшмалари ташкил топганлигига шубќа йуқ. Қатор илмий, ёзма ва археологик манбаларга қараганда Марказий Осиё ќудудида аќамонийларнинг хукмронлигига қадар бир неча давлат уюшмалари ташкил топган. Булардан бири "Катта Хоразм" давлати бўлиб, Амударёнинг қуйи оқимидаги ерлар унинг таркибига кирган."Катта Хоразм" давлати туђрисида бир қатор хоразмшунос олимлар, шу жумладан биринчи ўзбек археолог олими Я.ГЂуломов қимматли маълумотлар берганлар. Уларнинг хулосаларига қараганда Зардўшт шу заминдан бўлиб, ўз таълимотини бошқа вилоятларга тарқатган. "Авесто"да"Катта Хоразм" га қарашли вилоятлар бирма-бир санаб ўтилади. Бунга кўра,"Катта Хоразм" худудига қарашли бўлган. Бу фикрни юнон муаррихи Геродот тасдиқлаб, "Катта Хоразм" давлатининг экин майдонларини суђориш учун Окс дарёсига туђон қурилганлиги туђрисида маълумотни қолдирган. Аќамонийлар босқинига қадар Марказий Осиё ќудудида ташкил топган иккинчи давлат уюшмаси-бу Қадимги Бактрия подшолигидир. Баъзи маълумотларга қараганда унинг таркибига Суђд ва Марђиёна ќам кирган. Юнон муаллифи Ктесий Бақтрия ќакида қимматли маълумотлар беради. У Бақтриядаги кўплаб шаќарлар, мустаќкам пойтахт шаќар Бақтр (Балх), давлат плдшоси Оксидат, унинг бойликлари туђрисида ќикоя қилади. Бундан ташқари геродот асарларида ќам Бақтрия давлати Миср ва Бобил каби йирик давлатлар қаторида тилга олинади. Бақтриянинг табиий бойликлари, айниқса, Бадахшон ложуварди (лазурити) Олд Осиё давлатларида машќур бўлган. Бақтрия подшолиги туђрисидаги тарихий хақиқатни археологияга оид қидирув топилмалари ќам исботлайди. Хулоса қилиб айтганда, Марказий Осиё ќудудини аќамонийлар салтанати босиб олгунга қадар бу она заминда иккита йирик давлат бирлашмалари - "Катта Хоразм" ва "Қадимги Бақтрия" давлатлари бўлган. Марказий Осиёнинг энг қадимий давлатларидан яна бири Суђдиёнадир. Бу давлат қадимда Қашқадарё ва Зарафшон воќалари ќудудида шаклланган. Милоддан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарида ўлкамиз Эронда асос солинган аќамонийлар салтанати қўл остига тушиб қолади. Муқаддас китоб "Авесто", Персополь, Бехистун ёзувлари ва бошқа қатор ёзувлар, қадимги юнон тарихчилари қолдирган маълумотлар гувоќлик беришича, ўша вақтларда ўлкамизда Хоразм, суђдиёна, Марђиёна ,Бақтрия каби иктисодий- жуђрофий бирликлар, сиёсий-маъмурий ќудудлар мавжуд бўлиб, воќалардаги хаёт ўтроқ ќолатда, дашту биёбонлардаги турмуш эса ярим кўчманчи тарзида бўлган. Бу вактда йирик-йирик қабилалар иттифоқи, яъни давлатчиликнинг илк шакллари мавжудлиги ќам ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жиќатдан бирлашиш заруриятини туђдирди. Марказий Осиёнинг аќамонийлар томонидан босиб олинган қисмида-Хоразм,Парфия, Бақтрия, Марђиёна, Суђдиёна ва бошқа вилоятлар-аќамонийлар подшолари сатрамия-хокимликлари ташкил этдилар.Бу ќудудларни форс подшолари томонидан тайинлаб қуйилган сатраплар-ќокимлар бошқарганлар. Геродотнинг маълумотларига қараганда Марказий Осиё вилоятлари тўртта сатрапияни ташкил қилган. Боскинчи аќамонийларга қарши сабот-матонат билан курашган Тўмарис, Аморг каби аждодларимизнинг тарихий шахслар сифатида давлатчилигимиз тарихида катта ўрин эгаллашини таъкидламоқ керак. Чунки улар улкан ќудудларда юз минглаб кишилар устидан ќукмронлик қилган подшолар, маликалар бўлиб, бир вақтнинг ўзида давлат арбоблари ќамдир. Қадимги юнон тарихчилари (масалан, Ктесий) шоќидлик беришича, аќамонийларга карши курашларда ўлкамиз подшоќу маликалари ўн минглаб кишиларни жангга сафарбар эта олган. куп сонли кушинни бошкариш,таълимотидан хабардор бўлиш каби катта юмушмалар тегишли ташкилотчилик қобилиятини талаб қилади, буларни амалга ошириши давлат ва давлатчиликка хос аломатлардир. Милоддан аввалги 1У асрга келиб Хоразм давлати аќамонийлар тазийиқидан халос бўлиб ички ва ташқи сиёсатини мустақил олиб борган. Шу асрнинг иккинчи ярмида македониялик Искандар аќамонийларга зарба бериб, Марказий Осиёнинг аксарият қисмини эгаллаб олди. Хоразм ќукмдори Фарасман ташқи сиёсатда билимдонлик билан иш тутиб, Искандар билан ќарбий итифоқ тузиб, ўз давлатининг мустақиллигини сақлаб қолишга эришди. Искандар ўлимидан (мил.авв.323 йил) сўнг Бақтрия, Суђдиёна ва Марђиена эса унинг лашкарбошларидан бўлиши Селевк асос солган сулола асорати остида қолди. Милоддан аввалги 111 аср ўрталарида Суђдиена ,Марђиена, Чоч ва Фарђонанинг бир қисмини ўз ичига олган Бактрия давлати юзага келди. Бақтрия давлати кучайиб, тез орада у ђарбда Эроннинг шаркий кисмини, жанубда Қандахор вилоятини, шарқда Хитойгача бўлган ќудудни эгаллади. Бақтриялик ќукмдорлар ўз кумуш тангаларини зарб этганлар. Милоддан аввалги тахминан 170-йилда Суђдиёна Бактрия таркибидан ажралиб,Хоразм томон ођа бошлайди. Бу ќол Чочда ќам юз берган. Шу тариқа милоддан аввалги 11 аср ўрталарида дастлаб Чоч,Паркана,Суђдиёна, Шарқий туркистон ќудудларини ўз ичига олган янги давлат-Канг давлати пайдо бўлди. Хитой солномаларида бу давлат Кангюй деб тилга олинади. Тарихий маълумотларга қараганда, бу давлат ўз қўшини, давлат бошқаруви, кумушдан ишланган тангасига эга бўлган. Ўзбек давлатчилиги тарихида Кушон давлатининг ташкил топиши ва фаолияти алоќида босқич хисобланади. Милоддан аввалги 140-130 йилларда сак қабилалари тазиқи остида Юнон-Бақтрия давлати барбод бўлди. Шу даврда Шарқий Туркистон тарафдан кўчманчи юэчжи қабилалари икки дарё оралиђи ќудудига силжий бошладилар. Улар таркибида бешта гуруќ бўлиб, Гуйщуан гуруќи устунлик қиладилар ва қолган гуруќлар устидан ўз ќокимиятларини ўрнатадилар. Хитой манбаларидан маълумки,юэчжилар Бақтрияни босиб олганларидан кейин, Гуйшуаннинг ќокими Кадфиз қолган ќудудларни ќам бўйсундириб олади ва ўзини Кушон давлатининг подшоќи деб эълон қилади. Эрамизнинг 78-123 йилларида подшоќлик қилган Канишка даврида Кушон энг қудратли давлатга айланади. Айнан Канишка даврида тангалар зарб этилиб, уларда биринчи марта бақтар тилидаги ёзувлар пайдо булади. Эрамизнинг 111 асрига келиб Хоразм Кушонлар таъсиридан холос бўлиб, ўз мустақиллигини кайта тиклашга эришади. У асрда минтақа сиёсий майдонига янги сиёсий куч-эфталитлар чиқади. Улар аввал Марказий Осиёни, сўнгра шаркий Эрон , шимолий Ќиндистон ва Шарқий Туркистонни бўйсундирадилар. У асрнинг ўрталаридан Марказий Осиё ќудуди Турк ќоқонлиги таркибида бўлган. Ќоқонлик иккига бўлингач, бизнинг ўлкамиз Ђарбий Турк ќоқонлиги ќудудида бўлиб, УП аср ўрталарида у бир неча майда давлатларга бўлиниб кетган. Араблар босқини арафасида Марказий Осиёни бирлаштириб турадиган биронта куч йўқ эди. Бўлиниб кетган бу ўлкани араблар У111 аср бошида тезгина забт этдилар. Араб халифалигига қарамлик 1Х аср охирларига қадар давом этди. 1Х-ХП асрлар ўзбек давлатчилиги тарихида муќим босқичлардан бири ќисобланади. Бу даврда Марказий Осиё ќудудида бир қатор мустақил давлатлар ташкил топди.Бу давлатларнинг бошқариш услуби ўзига хос ќусусиятларга эгадир. Хусусан, араблар ќукмронлигини бартараф этиб, ташкил топган мустақил марказлашган давлатлардан бири Сомонийлар давлатидир. Бу давлатнинг бошқаруви сарой ва девонлардан иборат эди. Бошқарув идорасида 10 та девон бўлган ва улар орқали бутун давлат идора этилган. Давлат ишлари, бошқарув тизими билан бођлик қарашлар мужассамлашган асарларнинг бизга маълумларидан энг қадимгилари 1Х-Х асрларга бориб тақалади. Шулардан алохида аќамият кашф этадиганлари Абу Наср фаробийнинг асарларидир. Фаробийнинг "Фозил шаќар, жоќил шаќар, бузуқ шаќар (адашган шаќар) хақида китоб", "Шаќарни ўрганиш хақида китоб" каби асарларида шаќарни бошкарувчи хоким бажариши керак бўлган талаблар белгиланган. Абу наср Фаробий шаќар ќокими сођ-саломат, фаросатли, ўткир хотирали, зукко, нотиқ билимга чанқоқ, барча нарсада нафсини тия оладиган, ќақиқатпарвар, молпараст бўлмаслик, адолатпарварлик, қатъий ва жасур бўлиши лозим деб таъкидлаган. Қорахонийлар саройида хизмат қилган Юсуф Хос Хожибнинг "Қутадђу билиг" асарида ќам амалдорларга шундай талаблар қўйилганини кўрамиз. У вазир оқил, илми, довюрак, имонли, кўзи тўк, ќисоб-китобни пухта эгаллаган бўлиши керак, шундагина ундан элга наф тегади, деб ќисоблаган. Низом ал-мулкнинг "Сиёсатнома", "Дастур ал-вузаро","Қонун ад-мулк" (1Х аср) каби асарларида давлат ва унинг тимсоли бўлиш ќукмдорга қўйилган талаблар, ќукуматнинг жамият олдидаги мажбуриятлари хусусида қимматли қарашларни топамиз. Шундай қилиб, ўзбек давлатчилиги жуда қадимий тарихий йўлга эга. Ўтган асрлар ичида давлатчилигимизнинг ички ва ташқи фаолияти, иқтисодий ва маданий муносабатларидаги анъаналар, қонуниятлар, ўзига хос тартиб-қоидалар юзага келди. Текшириш учун саволлар? Давлатнинг пайдо бўлиши ва жамиятни давлат йўли билан бошқарилиши туђрисида сўзлаб беринг. Жаќон тарихидаги энг қадимги давлатлар қайсилари? Марказий Осиё ќудудида илк давлат уюшмалари қачон пайдо бўла бошлади ва улар қайсилари? Ўзбек давлатчилигининг тарихий даврлари тўђрисида сўзлаб беринг. Марказий Осиё ќудудида ташкил топган энг қадимги даврлар тарихини нималарга таянган ќолда ўрганамиз? Кушонлар давлатининг ташкил топишини ва унинг салтанатлик босқичига кўтарилиши тўђрисида сўзлаб беринг. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling