Мазкур маъруза матнлари тўплами " Ўзбекистон тарихи ва давлат қурилиши" кафедраси профессори, тарих фанлари доктори Ю


-мавзу: МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ХАЁТИДА ЮЗ БЕРГАН УЙFОНИШ


Download 0.59 Mb.
bet7/13
Sana18.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1582534
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Уз.Та маъруза матни 2004

6-мавзу: МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ХАЁТИДА ЮЗ БЕРГАН УЙFОНИШ
(РЕНЕССАНС) ДАВРИ, АЖДОДЛАРИМИЗНИНГ ЖАХОН ЦИВИЛИ-
ЗАЦИЯСИГА ҚЎШГАН ХИССАСИ (1Х-Х11,Х1У-ХУ АСРЛАР).

РЕЖА:
1. Марказий Осиеда илк Уйгониш жараенини ва юксак маданият


равнакини таъминлашдаги омиллар.
2. Илк уйгониш даврининг маданний тараккиети (1Х-Х11 асрлар)

  1. Амир Темур ва темурийлар даврида моддий ва маънавий маданиятнинг янги

боскичга кутарилиши.
Адабиётлар:



    • Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., «Ўзбекистон», 1998.

    • Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т., «Ўзбекистон», 1999.

    • Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. Т., «Ўзбекистон», 1998.

    • Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари., «Ўзбекистон», 1998.

    • Ватан туйђуси Т., «Ўзбекистон», 1996.

    • Саъдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Т., «Ўқитувчи», 1996.

    • Ўзбекистон тарихи (1-қисм) Т., «Университет», 1997.

    • Ўзбекистон тарихи (Дарслик) – Т., 2003, 7-20 бетлар.

    • Ўзбекистон тарихи (ўқув қўлланма) 1-кисм – Т., 2002, 6-21 бетлар.



Таянч тушунчалар.


Марказий Осиёда марказлашган мустакил давлатларининг пайдо булиши, самонийлар давлати, «Байтул-ул хикма», машхур алломалар, мугил боскини, Амир Темур даврида илм-фаннинг тараккий этиши, Улугбек фаолияти, ренессанс.

Марказий Осие халклари тарихида шарк Уйгониш деб ном олган давр умуммаданий тараккиетда энг еркин ва мухим боскичлардан хисобланади. Бу боскичда Марказий Осие жахон маданияти тараккиетининг энг йирик ва марказий учокларидан бирига айланди, хамда Шарк ва Гарб маданий тараккиетига катта таъсир кўрсатди..Бу давр кадимги Шарк, Юнон ва Рим маданияти билан Европадаги Уйгониш ва янги давр маданиятини бир-бирига богловчи, уртадаги узвийлик, ворисликни саклаб, белгилаб берувчи давр булиб хизмат килди. Шу боис, Уйгониш маданияти урта асрларда Шаркда бошланган ва Гарбга катта таъсир курсатиб, сунг Европага кучди. Марказий Осие Уйгониш маданиятини икки боскичга булиш мумкин: 1) 1Х-Х11 асрлар ва 2) Х1У-ХУ асрлар маданияти. Бу даврда маданий юксалиш сиесий, ижтимоий ва иктисодий узгаришлар билан чамбарчас богликдир.


Маданий юксалишни таъминлаган асосий омиллар нималардан иборат?
Маълумки, УШ асрларда Марказий Осие араб халифалиги томонидан истило этилди. Кадимги маданият анъаналари нихоятда бой булган Марказий Осие халклари, араблар томонидан эгаллаган бошка худудлар халклари каби, нафакат маданий жихатдан балки
балки иктисодий хам юксак ривож топган эдилар. Шу боис араблар истилосининг дастлабки даврларида боскинчилар бу улкада билимли кишиларни, минглаб маданият дурдоналарини йук килдилар. Бирок, боскинчилар Марказий Осие халкларининг бой маданий анъаналарини бутунлай йук килолмадаилар. Вакт утиши билан араблар босиб олинган ердаги халкларни уз тасарруфларида факат зурвонлик билан ушлаб туриш мумкин эмаслигини тушундилар ва уларнинг моддий- маданий ютукларининг уз гоялари, замон талабига мослаштиришга харакат килдилар. Шу боис, даставвал каттик куллик билан ислом динини мажбуран кабул килиниши, бир аср давомида мусулмончиликнинг махаллий одат, удумлар билан уйгунлашувига олиб келди. Улкада араб тили ва имлоси хам жорий этилди. Араб тили-давлат тили ва фан тили даражасига кутарилди ва шу боис, махаллий ахоли, айникса зодагонлар орасида уни урганишга интилишлар кучайди Исломнинг узлаштирилиш натижасида махаллий ахоли уртасида араб тилини, ислом назарияси ва шариат ахкомларини, исломнинг хукукий асосларини урганишга булган кизикиш мисли курилмаган даражада кучайиб кетди. Натижада, Марказий Осиеда уз она тилидан араб тилини яхширок билган, ислом динининг назарий асосларини, маданиятини, Куръон суралари ва оятларининг тафсирини арабларнинг узидан хам мукаммалрок биладиган буюк алломалар етишиб чикдилар. Уз навбатида, чегаралари тобора кенгайиб, улканлашиб бораетган халифалик учун хам фанларни ривожи ва илмли кишиларнинг купайиши сув ва хаводек зарур эди. Айникса, аббосийлар маъмурлари давлатни бошкаришда бу сохага эътиборларини кучайтирдилар ва маърифатли, билимли кишиларни халифаликнинг марказий шахарлари- Дамашк, Кохира ,Багдод, Куфа ва Басрга туплашга интилабошладилар. Хусусан, халифа Хорун ар-Рашид Багдодда "Байт-ул-хикма"- Донишмандлар уйи" деб аталган Шаркнинг фанлар академиясини ташкил эттирди ва Хиндистон , Марказий Осие, Сурия,Эрон ва бошка улкалардан билимли одамларни таклиф этди. Киска вакт ичида бу ерда 300дан ортик олимлар илм-фаннинг турли сохаларида фаолият кўрсатдилар. Халифа Маъмун даврида"Байт ул-Хикма" кошидаги кутубхонада 200 минг жилддан ортик турли улкалардан келтирилган кулезмалар тупланган эди. Тез орада куплаб тарих, фалсафа, мантик, география, математика, астраномия, табобатга оид китоблар араб тилига агдарилди ва изохлар езилди. Фаннинг турли сохалари буйича илмий тадкикот ишлари олиб борилди. " Донишмандлар уйи" кошида иккита расадхона хам очилган эди ( бири- Багдодда, иккинчиси- Дамашкда). Х аср охирларида Хоразмда хам подшо Маъмун ибн- Маъмун даврида " Байт -ул- хикма ташкил этилган эди. Шуни таъкидлаш керакки, минг йил утгач, яъни 1997 йил ноябрь ойида Президент И.А.Каримов Фармони билан Маъмун Академияси- УзР ФА булими сифатида тикланди. Багдод ва Урганчдаги "Донишмандлар уйи"да Марказий Осиелик олиму-фузолалар илм-фан, маданият ривожида етакчилик килдилар. Бухорий, Хоразмий, Фаргоний, Ибн Сино, Беруний, Фаробий, Марвазий, Маргиноний, Термизий кабилар шулар жумласидандир. Марказий Осиеда 1Х-Х11 ва Х1У-ХУ асрларда бз берган маданий юкалишнинг асосий омили ва сабабларидан бири улкамизда марказлашган мустакил давлатларнинг вужудга келганлигидир. Араб халифалигига карамликдан кутилиш, мустакилликни кулга киритиш ва йирик марказлашган Сомонийлар, Корахонийлар, Газнавийлар, Салжукийлар, Хоразмшохлар ва , кейинчалик , Амир Темур давлатларининг вужудга келиши, биринчи навбатда, ижтимоий-сиесий, иктисодий ва маънавий хаетда ижобий узагришларга олиб келди.
Мустакил феодал давлатларнинг ривожи билан боглик янги эхтиежлар асосида бу даврда феодал ишлаб чикариш мунсосабатлари тараккий этди. Жамият ривожланган феодализм боскичига утди, бу хужалик хаетининг асосини ташкил этган дехкончиликда, шу йул билан бирга, феодал шахарларида хунармандчилик хамда ички ва ташки савдонинг усишида хам намоен булди. Самарканд, Бухоро, Урганч, Термиз, Марв, Фаргона каби шахарлар бутун мусулмон шаркида донги кетган савдо марказларидан, маданият учокларидан булиб, халкаро иктисодий-маданий муносабатларда мухим роль уйнаганлар.
Иккинчи томондан, махаллий давлат хукмдорлари фан ва маданият ахилларини куллаб-кувватлаб, уларга хомийлик килганлар. Уз саройлари кошида маълум бир илмий-маданий марказлар ташкил этиб , илм ахлига фаннинг турли сохаларида илмий тадкикот ишларини олиб бориш учун имконият яратиб берганлар Бу давр маданиятининг характерли томонларидан бири шундаки, илм-фан, санъат, адабиет, ижтимоий-фикр асарлари уч тилда- араб, форс-тожик ва туркий тилларда ижод этилди. Бу уч тилнинг Марказий Осиеда кенг таркалиши ва кулланилиши, шубхасиз, маданий ривожланиш даражасига катта таъсир кўрсатди. Араб тили асосан, илохиет, диншунослик илмлари ва фан тили сифатида, Якин Шарк мамлакатлари билан халкаро муносабатлар тили сифатида кенг кулланилган булса, форс-тожик тили купрок адабиет, санъат, бадиий маданият тили сифатида кенг ривож топди.
Туркий тил Марказий Осие халклари орасида сузлашув тили, кейинчалик эса, адабиет, жамиятшунослик илмлари, давлат тили сифатида ривож топди. Шундай килиб, ислом билан бирга араб тилининг кириб келиши, зиелилар томонидан узлаштирилиши ва кенг фойдаланилиши Марказий Осие халкларининг араб тилидаги бой маданий бойликлари билан танишиши хамда уз маданий ютукларини кенг мусулмон оламига олиб чикишишига олиб келди.
1Х-Х11 асрларда илм-фан сохасида жуда юксак ютукларга эришилган эди. Марказий Осие халкларининг олдинги асрлар давомида эришган маданий ютуклари ва билимлари 1Х-Х11 асрларда яшаган ва ижод килган олимларга катта илмий пойдевор вазифасини утади. Араб еки ислом цивилизацияси таъсири хам катта туртки булиб хизмат килди. Шу билан бирга, Марказий Осие олимлари греклар,хиндлар,араблар ва бошка халкларнинг илмий тажрибасидан ижодий фойдаланиб ,турли мамлакат олимлари билан хамкорлик килдилар. Юнон илмий-фалсафий мактаби, араб жугрофия мактаби, форс тарих мактаби ва Урта Осие математика ва тиббиет мактабларининг бирлашуви Марказий Осие фанини ривожланишида юксак ва ажойиб натижаларга олиб келди.
Шаркнинг буюк олими, дуне математика илмига бехисоб хисса кушган буюк олим- Мухаммад ибн Мусо ал -Хоразмий (783-859)дир. У Марв мадрасасида укиди ва кейинчалик Багдоддаги "Байт ул-хикма" га бошлик этиб тайинланди. Ал-Хоразмий математика, астраномия, география, тарих каби фан сохаларида ижод килди Бу фанларнинг ривожланишига узининг хиссасини кущди ва шарк комусчилари мактабига асос солди. У узининг "Ал-жабр ва мукобала" " асарида янги алегбраик усул яратди ва кейинчалик бу асарда биринчи марта ишлатилган "алжабр" термини математикани янги сохаси булиб колди. Ал-Хоразмий номининг узи хам математикада Х11 асрдан бошлаб "алгоритм" терминида ифодаланди.
Ал- Хоразмийнинг "Зиж" асари астраномияга багишланган булиб, унда биринчи марта синуслар жадвали ва тангенслар киритилган. Унинг машхур асари "Китоб суратил ард" ( "Ер юзининг картаси") мусулмон Шаркида география илмини бошлаб берган. Ал -Хоразмий урта аср Шаркида биринчи булиб тарих сохасида асар езганлардан биридир.
Ал-Хоразмийнинг замондошларидан бири машхур астраном ва математик Ахмад Фаргонийдир (797-865). У халифалик маркази Богдодда хизмат килди. мусулмон Щаркида фалакиет илмига асос солди. Багдод ва Дамашк расадхонлар курилишига бошчилик килди.
Ахмад Фаргоний узининг "Астраномия асоси" асари оркали бутун Европага Алфраганус номи билан машхур булиб кетади. Унинг бу асари Европадаги университетларда астраномиядан асосий кулланма вазифасини утайди. Европанинг буюк езувчилари Данте ва Шиллер уз асарларида ал-Фаргоний номини эслатиб утдилар. Марказий Осиенинг йирик комусий олимларидан бири, Шарк Уйгониш даврининг кузга куринган арбоби, Шарк фалсафасини отаси Абу Наср Фаробийдир (873-951). У Фаробда таълим олиб, Бухоро ва Самаркандда, Багдод ва Дамашк шахарларида яшаб, ижод килган. Фаробий араб,грек ваяна бир неча тилларни мукаммал урганди. Айрим маълумотларга кура 70 дан ортик тилни билган. Фалсафа логика, астраномия, математика ва мусика билан шугулланган. Фаробий фаннинг турли сохаларига багишланган 160 дан ортик асарлар езган. Улар орасида "Аристотель (Арасту)нинг "Метафизика" асари максадлари хакида , "Мусика китоби", "Конунлар хакида китоб", "Фозил одамлар шахри", "Сиесат ал- мадания" ва бошкалар.
Ал-Фаробий Арасту, Платон, Сукрот, Евклид, Птолемей, Эпикур, Зенон Порфирий ва бошка олимларнинг асарларини чукур тахлил килган, уларга шархлар езган. Фаробийнинг замондошлари тириклигидаек уни Шарк Арастуси ва Арастудан кейинги "Иккинчи муаллим"- " Муаллим ас-соний " деб аташган. Фаробий мусикашунослик назарияси ривожига улкан хисса кушди. У мусикани назарий жихатдан тахлил килиш билан бирга, Шаркда биринчи булиб мусикани нотага туширди. Тарихий манбаларда курстилишича, Фаробий узи мохир созанда ва бастакор булган, янги мусика асбобини яратган. Шаркнинг буюк алломаларидан,комусий олимлардан яна бири Абу Али Ибн Синодир.(980-1037). У Бухорода тугилиб усди, сунг Осие, Эроннинг жуда куп шахарларида булди ва Хамадон шахрида вафот этади. Узининг улкан илмий муваффакиятлари оркали у Шарк ва Гарбда кенг танилиб, Европада " Авиценна", Шаркда "Шайх ул-раис", "Олимлар бошлиги", "Табиблар подшоси" деган номларга сазовор булган Ибн Сино ешлигиданок уз даври фанларини, диний манбаларни, бир неча тилларни чукур эгаллаб олади, 16-17 ешидаек машхур табиб булиб танилади. Бир неча вакт у Хоразмда Маъмун ташкил килган, уша даврдаги энг йирик фан марказларидан бири, уз замонасининг академиясида фаолият курсатади. Ибн Сино 40 дан зиед тиббиет, 30 та астраномия ва табиий фанларга, 185 та фалсафа, мантик ва динга оид ва бошка асарлар езган. Ибн Сино илмий дахосининг чуккиси унинг медицинага доир асарлари ва ихтироларидир. Бу асарларнинг марказида медицинанинг минг йиллик тарихига якун ясаган ва уни янги тараккиет погонасига кутарган ХУ11 асрга кадар Европа мамлакатларида медицинанинг асосий кулланмаси булиб хизмат килган 5 китобдан иборат "Китоб ал-конун фиттиб"- медицина конунлари- асари туради. Ибн Сино касалликларнинг келиб чикиш сабаблари, белгилари, уларни даволаш усуллари, одам анатомияси, дориларнинг хусусиятлари, уларни тайерлаш ва истеъмлол килиш йуллари ва бошкаларга оид кимматли маълумотлар берган. Ундан ташкари Ибн Сино Пастердан бир неча аср олдин сув ва хаво оркали таркаладиган "иситма" ли (юкумли) касалликларни кузгатувчи микроблар хакида фикр юритиб, буюк кашфиет килди.
1Х-Х1 аср фани ва маданиятининг илгор анъаналарига якун ясаган хамда уни янада юксак погонага кутарган буюк олим- энциклопедист Абу Райхон Берунийдир У маданиятимиз тарихида алохида урин тутади. Берунийнинг риезиет, жугрофия, фалакиет,физика, тиббиет, шеър илми, минералогия, киме ва тарихга оид асарлари бугунги кунгача уз ахамиятини йукотган эмас. У айни пайтда жуда куп тилларни мукаммал билган ва шу тилларда битилган асарларни чукур мутолаа кила билган.
Беруний Урта Осиеда биринчи булиб ер куррасини кулбола нусхаси- глобусни яратади. Копрникдан 500 йил олдин Ернинг куеш атрофида айланишини дохиена зукколик билан башорат килади. Берунийнинг тарихга оид асарлари ичида " Осорул бокия"(" Утмиш авлодларидан колган едгорликлар") юнонлар, римликлар, форслар, сугдийлар, хоразмийлар ва бошка кабила ва халкларнинг адабиети, маданияти, йил хисоби, байрами, урф-одати ва бошкалар хакида кимматли маълумот ва фактлар беради. " Хиндистон" асарида хинд фалсафаси, тарих фани, жугрофияси, ахолининг этник таркиби, унинг урф- одатлари, расм-русумлари , диний эътикодлари хакида маълумотлар тупланган. Берунийнинг "Ахоли турар жойлари оралигидаги масофани аниклаш" номли ажойиб асари хозир кискача "Геодезия " деб аталади ва унда геодезия, геофизика, жугрофияга оид маълумотлар бор. " Китоб ал- жамохир фи маърифат ал жавохир" ( "Кимматбахо тошларни билиб олиш буйича маълумотлар туплами") асари хозир кискача "Минералогия" деб аталиб, унда купгина минералларнинг аниклаш усуллари, конлари, хислатлари хакида маълумотлар берилиб, катта ахамиятга эга.
1Х-Х11 асрлар Урта Осиеда адабиет ва санъат сохасида хам мухим бир давр булди. Бу даврда халк огзаки ижодининг бой ва хилма-хил янги асарлари пайдо булди. Шу билан бирга, бу даврда уйгур ,тожик, эски узбек адабий тиллари шаклланиб, бу тилларда езма адабиет вужудга келди, истеъдодли суз сохиблари етишди ва улмас бадиий асарлар яратилди. Абу Абдулла Рудакий тожик адабий тили ва адабиетининг асосчиси, дуне адабиетининг йирик номоендаларидан биридир.
Х1 аср шоири Устоди Рашидийнинг езишича, Рудакийнинг бир миллион уч юз минг байт шеъри борлигини хисоблаб чиккан. Рудакий "Калила ва Димна" ва бир канча достонлар, " Синдбоднома",Нодир гунчалар" ва бошка куплаб асарлар яратди. Афсуски, бизгача унинг шеъриятининг озгина кисми ва асарлардан парчалар етиб келган, холос.
Жахон адабиетининг энг йирик эпосларидан бири "Шохнома"ни яратишда Фирдавсий 35 йил мехнат килди. Бу асар 60 минг байтдан иборат. Унда Урта Осие, Эрон ва бошка улкаларнинг бир неча асрлик маънавий маданиятига якун ясалган ва бир неча юз персонажларнинг пахлавонлари , шохлар, олимлар, хунармандлар ва бошка образлар яратилган.
Х-Х11 асрлар туркий адабий тилларнинг, жумладан эски узбек адабий тилининг равнак топишида катта бир боскич булди. Бунда машхур тилшунос олим Махмуд Кошгарийнинг 1069 йилда езган "Девону лугатит турк" ( " Туркий сузлар девони"), болосогунлик Юсуф Хос Хожибнинг 1069-1070 йилларда езган " Кутадгу билик" ("Саодатга бошловчи билим") хамда Ахмад Югнакийнинг " Хибатул- хакийик "(" Хакикатлар совгаси") асарлри мухим урин тутади. Туркий тиллар тарихини, улардаги шевалар ва лахжаларни, огзаки адабиет едгорликларини урганишда Махмуд Кошгарийнинг "Девону лугатит турк" асари бенихоят катта ахамиятга эгадир.
1Х-Х11 асрларда Марказий Осие худудида дуневий фан ва маданият билан бир каторда ислом маданияти хам ривожланди ва тараккий этди. Ислом маданиятининг Куръони Каримдан кейин иккинчи уринда турадиган нодир манбалардан бири Хадислар, яъни Мухаммад пайгамбар алайхиссаломнинг диний ва ахлокий курсатмалари, хикматли сузларидир. Хадисчиликнинг ривожланишида мусулмон оламида олти мухаддис машхур булса, шулардан учтаси Урта Осиеликдир. Мухаддислар ичида энг обрулиси ва машхури Имом ал- Бухорийдир (809-870). Ал- Бухорий туксонга олимдан таълим олади ва уз навбатида купгина шогирдларга устозлик килади. Манбаларда ал-Бухорийнинг 300 мингга якин Хадисни ед билгани кайд килинган, жаъми эса 600 минг хадисларни туплаган.
Имом ал-Бухорий йигирмадан ортик асар езган. Энг машхури " Ал- Жомеъ ас-сахийх" ( " Ишончли туплам") дир. Асар турт жилддан иборат булиб, бошка мухаддислар тузган хадис тупламлари орасида энг ишонарлиси. Асарда факат 7275 энг "сахийх хадислар кирган. Ушбу асар езилганига тахминан 1200 йил булсада, у ислом таълимотида Куръондан кейинги иккинчи уринда турадиган мухим манба сифатида юксак бахоланиб келинмокда. Ат-Термизий ундан ортик асарлар езган. Улар орасида "Ал-Жомиъ ас-сайийх" ("Ишончли туплам"), "Али-Шамойил ан - набивийа" ("Пайгамбарнинг алохида фазилатлари") Урта Осиелик олимлар хадисшунослик билан бирга ислом хукукшунослиги - фикх хамда Куръонга тавсиф езиш сохасида хам шухрат козонганлар. Ватандош фикхшунос олимлардан Абй Лайс Самаркандий, Абу Бакр Бухории, Фахриддин Козихон, Бурхониддин ан-Маргиноний уз даврида ислом дунесида машхур булганлар. Х111 асрда мугулллар истилоси окибатида купгина шахарлар, айникса Бухоро,Самарканд, Термиз, Урганч каби шахарлар вайрон булди. Мугуллар боскини тасвирий санъатга хам, меъморчилик, амалий- безак санъатига, адабиет ва илм-фан ривожига катта тускинлик килди.
Мугуллар хукмронлиги даврида маданият, фан, адабиет ва санъат таназзулга учради, куплаб фозил кишилар, олимлар, шоирлар мугул-татар галаларига карши курашда халок булди. Гарчи мугуллар истилоси Урта Осие халкларининг маданиятида эришган тажриба ва анъаналарини емириб ташлай олмаса-да, лекин мугуллар килган вахшийликлар натижасида узининг кадимий маданияти билан машхур улкага салбий таъсир кўрсатди. Х1У аср урталаридан -ХУ1 асргача булган давр Урта Осие маданияти,санъати ва адабиети тараккий топишда янги ва сермахсул даврдир. Х111 асрдаги мугуллар истилоси Урта Осиега унинг ишлаб чикариш кучларига кучли зарба берди, маданият ва хунармандчилик марказларини вайрон этди. Мугул боскинчиларига карши кураш Амир Темур бошчилигидаги йирик феодал давлатнинг ташкил топиш билан якунланди. Табиийки, мустакил давлат феодал ишлаб чикаришнинг ривожланишига, хунармандчилик, шахарлар курилишига ва умуман маданиятининг юксалишига олиб келди . Бу даврда Урта Осие халклари илм-фан, меъморчилик, наккошлик, музика, тасвирий санъат ,адабиет ва бошка сохаларда катта муваффакиятларга эришдилар. Улугбек,Али Кушчи,Коший, Лутфий, Алишер Навоий, Бехзод каби бир канча олим, шоир ва санъаткорлар ижод килиб , маданиятга катта хисса кушдилар.
Амир Темур даври маданияти хакида гап юритар эканмиз, шубхасиз буюк давлат арбоби, саркарда ва маданият хомийси Темурнинг роли бу сохада жуда юксакдир. У буюк иморатлар барпо этди ва уларни улкан богу- роглар билан уради, шахар ва кишлокларни тиклади ва бузилганларни тузатди. Темурнинг ижодкорлик фаолияти кишини хайратда колдиради. Мусулмон меъморчилигидаги энг яхши давр Темур ва унинг авлодлари билан боглик. Мухташам осмонупар иншоотлар курдиргани, уша даврнинг энг бой кутубхонагасига эга булганини таъкидлаш керак. Темур зие ахлининг гуллаб, фан ва маданият юксалишида кадимий махаллий анъаналардан фойдаланиб олиму хунармандларга ижод учун шароит яратиб берган эди. Четдан келтирилган усталар курилишда ишлаганлари рост, аммо асосий ишбоши ва бош меъморлар махаллий аждодларимиздан булган. Дархакикат, Самарканд, Шахрисабз, Бухоро ва бошка шахарларда курилган бинолар, бу ерда минг йиллардан буен давом этиб келаетган анъаналар асосида барпо этилганини курсатади. Амир Темур давлатни юксалтиришда илм- фаннинг ахамияти бекиеслигини яхши билган ва олиму- уламоларга катта иззат икром курсатган. Л.Лянглэнинг таъкидлашича: "У тарихчилар, файласуфлар, шунингдек, иля-фан, идора ва бошка ишларда билимдон булган барча кишилар билан сухбатлашиш учун купинча тахтдан тушиб, уларнинг енига келарди. Негаки Темур унинг саройида Мавлоно Абдужаббор Хоразмий, Мавлоно Шамсутдин Мунший, астраном Бадриддин Ахмад, табиб Хисомиддин Ибрагимшох Кермоний, Нуъмониддин Хоразмий, Хожа Мухаммад ал-Бухорий, хадисчи Алоудддин ат-Табризий, ваъзхон ва хатиб Мавлоно Ахмад Ибн Малик ул- Анимии ва бошкалар хизмат килар эдилар. Одатда Амир Темур тиббиет, риезиет, тарих ва мунажжимлик фанлари вакиллари, адабиет, шунингдек диний ва фалсафий билимларга эга булган мушхур одамлар билан алокада булган Амир Темур уз олдига Самаркандни обод ва куркам, бетимсол шахарга айлантиришни максад килиб куйган эди. У Самарканд атрофида кишлоклар барпо эттирди ва уша даврнинг улкан шахарлари хисобланган Багдод, Дамашк, Миср (Кохира), Шероз, Мадрид каби шахарлар номини берган. Ундан ташкари, у Самарканд атрофида Боги- Чинор, Боги- Нав, Боги Шамол, Боги- Дилкушо, Боги - Нашк Жахон, Боги -Бехишт, Боги- Баланд каби бир-биридан гузал боглар барпо эттириб, уларнинг ичида мухташам саройлар, фавворалар сарховузлар курдирди. Самаркандда инсониятни хозирга кадар хайратга солиб келаетган обидаларнинг барпо булишида Амир Темурнинг бевосита хизматлари бекиес булган. Булар – Шохи- Зинда макбараси, Бибихоним масжиди, Гури- Амир макбараси, Самарканддан ташкари бошка шахарларда хам Амир Темур гузал ва мухташам бинолар курдирган. Ундан ташкари Темур купгина шахарларга карвонсаройлар, хилхоналар, бозорлар , хаммомлар ва куприклар курдирган. Амир Темур даврида хунармандчилик, мусаввирлик,наккошлик, заргарлик кулолчилик, тукимачилик юксак даражада яшнаган.
Ахмад Яссавий макбарасида сакланган козон (1390) безаклари, уйиб накшланган эшик (1397), кумуш кадаб нафис накшланган шамдан ва хакозалар уша давр амалий-безак санъати махсулининг нодир намуналаридир. Темур томонидан барпо этилган боглардаги
саройлар купгина деворий тасвирлар билан безатилган эди. Унда, Темур замондошлари таъкидлашларича, сохибкироннинг Эронда, Дашти-Кипчокда ва Хиндистонда килган юришлари базм ва вайроналар тасвирланган. Венгр сайехи Херман Вамбери "Бухоро тарихи" китобининг Х1 бобида шундай езади: " Темурнинг Урта Осие тарихидаги алохида урнини шундан хам билса буладики, у уз хокимлиги билан янги династияни ва балким, купрок турк маданияти деб аталиши мумкин булган Урта Осие маданиятининг янги дарвини бошлаб берди. Улугбек даврида Самарканд Урта Осиенинг йирик маданий учогига айланди, мадрасаларда диний фанлардан ташкари, дуневий фанлар хам укитилди. Табиий фанлар сохасида, айникса, риезиет ва мунажжимлик юксалди. Буюк олим ва давлат бошлиги Мирзо Улугбек Самарканд фалакиет мактабига асос солиб, уша даврдаги фалакиет илмининг ривожланишига катта таъсир курсатган эди. Улугбек билан бирга Козизода Румий, Гиесиддин Жамшид, Али Кушчи, Абдуали Биржандий,Мансур Коший, Марям Чалабий ва бошка олимлар риезиет ва фалакиет сохасида самарали иш олиб бордилар.
Улугбек Самаркандда расадхона- обсерватория курдирди.Бу расадхонанинг асбоби секстант- радиуси 46 метрни ташкил этган ва аниклиги билан ХУ асргача булган барча расадхоналарнинг асбобларидан устун турар эди. Бу расадхонада бизнинг давримизгача уз илмий кимматини саклаб келаетган Улугбекнинг " Зижи Курагоний" деб аталган" юлдузлар жадвали яратилди. Бу жадвалда 1018 та юлдузларнинг урни уша давр тараккиети учун муъжизавий аниклик курстилган Илм-фаннинг ривожланиши учун жуда куп кулезма ва китоблар зарур булгани аник. Улугбек бой кутубхона ташкил этди. Маълумотларга кура, унда 15000 жилд китоб сакланган.
Улугбек даврида Темур хокимияти вактида курила бошланган Бибихоним масжиди , Гури- Амир макбараси бинолари куриб битказилди. Улугбек "Чил устун" ( "Кирк устун"), " Боги майдон" каби боглар барпо этди. Бухоро, Самарканд, Гиждувон ва бошка жойларда мадрасалар, Шахрисабзда Кук-Гумбаз мачитини курдирди. Самарканддаги мадраса Регистон майдонига асос солди .Бу мадраса 1417-1420 йиллар ичида курлган. Бу мадрасада Улугбекнинг узи хам маърузалар килган. 1417 йилда Бухоро мадрасасини курдириб, унинг пештогига куйидаги езувлар берилган: "Илм олмокка интилмок хар бир муслим ва муслима учун карз хам фарздир. Шахрисабздан Кук-Гумбаз масжити 1435 йили курилган ва уз монументаллиги билан хамон хам диккатга сазовордир.
Х1У-ХУ1 аср бошларида гуманитар фанлардан тарих, адабиетшунослик, тилшунослик ва бошкалар юксалди. Тарих фани сохасида Шарофуддин Али Яздий ( " Зафарнома"), Хофизи Абру ("Тарихлар каймоги"), Абдураззок Самаркандий ( "Икки бахтнинг бошланмаси") , Мирхонд ( " Софлик боги") , Хондамир ( "Хабарлар хулосаси"), " Яхши хислатлар"( " Яхши хулклар") , Зайниддин Восифи ( "Гузал вокеалар") , Захириддин Бобур ( " Бобурнома") ва бошкалар яратилиб, бу асарларда утмиш ва замондошларга оид булган тарихий вокеалар еритилган.
Темур ва Темурийлар даври узбек адабиети ва тили тараккиетида янги ва жуда сермахсул давр булди. Бу даврда эски узбек адабий тилининг шаклланиш жараени
асосан тугалланди, адабиетда реал хаетий вокеа - ходисаларни, ижтимоий узгаришларни тасвирлашга эътибор берила бошланди. Хоразмий,Дурбек,Атоий, Саккокий,Амирий,Бобур, Абдурахмон Жомий ва эски узбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий каби шоирларнинг асарлари дуневий адабиетни янги ижтимоий мазмун билан бойитди. Шоир Саккокий газаллар ва касидалар битиб, уларда адолатли подшо учун кураш гоясини суради. Бу даврнинг энг буюк мутаффакири ва улуг шоир АлишеР Навоийдир (1441-1501) . У бутун фаолияти ва ижодиетини инсоннинг бахт -саодати учун курашга, халкнинг осойишталигига, мамлакатлар фаровонлигига, феодал урушларнинг олдини олишга, ободончилик ишларига, илм-фан, санъат ва адабиет тараккиетига багишланди.
Навоий бизга улкан адабий ва илмий мерос колдирди. Унинг дахолиги Шарк классик адабиетида анъанавий булган Хамсачиликда яккол намоен булди. Навоийнинг буюк хизматларидан бири узбек миллий тилини ривожлантиришга кушган хиссасидир. Шоир " Мухокаматул-лугатайн", " Хамса", " Махбуб-ул- кулуб", " Хазойин- ул- маоний",
" Лисон-ут- тайр" ва бошка адабий хамда илмий асарларида узбек тилининг бойлиги, хар кандай нозик ва ранг-баранг маъноларни ифодалашга кодир эканини исботлади ва уз она тилида "турк элига доги бахра булгай" деган ниятда ижод килди. Темурийлар даврида тасвирий санъат хам катта муваффакиятларга эришди. Урта Осиеда тасвирий санъат икки йуналишда-меъморчилик билан боглик булган монументал санъат хамда кулезма еки китобларга нафис суратлар солиш яъни минатюра санъати тарзда ривож топди. Бизгача сакланиб колган портрейтлар орасида Жомий, Навоий, Бехзод, Хусайн Бойкаро, Бобур, Шайбонийхон ва бошка маданият хамда давлат арбоблари суратини курамиз . Масалан, Косим Али еки Навоий портретини, Махмуд Музаххий кекса Навоий портретини, Бехзод Навоий, Хусан Бойкаро, Шайбонийхон ва узининг портретларини чизиб колдирдилар. Уша даврнинг минатюра санъатининг улуг намоендаси, Шарк
Рафаэли деб ном олган Камолиддин Бехзод (1455-1536) эди. У рассомликда Хирот мактаби деб аталган янги бир ижодий услубнинг асосчиси булган эди. Бехзод жуда куп асарлар, портретлар, хает ва табиат лавхалари, бадиий асарларга иллюстрациялар яратган. Хулоса килиб айтганда, Ватанимиз цивилизацияси ва маданияти таракиетида Уйгониш даври еркин боскичлардан хисобланади. Бу даврда дуневий илмларга интилишнинг кучайиши, турли халкларнинг маънавий-маданий мероси (араб, юнон, эрон маданияти бойликлари), утмиш маданий кадриятлар фойдаланиш ,инсонпарварлик гояларини таркалиши,диний таълимотлар ривожида ахлокий мавзунинг устунлигига эътибор берилиши маданий юксалишга имкон яратди.

Текшириш учун саволлар?





  1. Марказий Осиё Уйгониш даврининг боскичлари тугрисида сузлаб беринг.

  2. Маданий юксалишни таъминлаган асосий омиллар ва сабаблар нималардан иборат?

  3. Хоразмда ташкил этилган «Байт-ул хикма качон ва ким томонидан очилган?

  4. IX-XII асрларда яшаб ижод килган буюк алломалардан кимларни биласиз?

  5. IX-XII асрларда Урта Осиёда адабиёт ва санъат сохасидаги ривожланиш тугрисида сузлаб беринг.

  6. буюк хадисшунос олимлардан кимларни биласиз?

  7. Темур ва темурийлар даври маданияти тугрисида сузлаб беринг.




Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling