Мазкур маъруза матнлари тўплами " Ўзбекистон тарихи ва давлат қурилиши" кафедраси профессори, тарих фанлари доктори Ю
-мавзу: БУЮК ИПАК ЙЎЛИ: ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Download 0.59 Mb.
|
Уз.Та маъруза матни 2004
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалари
5-мавзу: БУЮК ИПАК ЙЎЛИ: ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
БОСҚИЧЛАРИ. Режа:
билан бођловчи буюк ипак йўлининг шаклланиши, ривожланиши босқичлари. 2.Ипак йўлининг Марказий Осиё ижтимоий-иқтисодий ва мада ний хаётида тутган ўрни. 3.Буюк ипак йўли ва ќозирги замон. Адабиётлар: Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., «Ўзбекистон», 1998. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т., «Ўзбекистон», 1999. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. Т., «Ўзбекистон», 1998. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари., «Ўзбекистон», 1998. Ватан туйђуси Т., «Ўзбекистон», 1996. Саъдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Т., «Ўқитувчи», 1996. Ўзбекистон тарихи (1-қисм) Т., «Университет», 1997. Ўзбекистон тарихи (Дарслик) – Т., 2003, 7-20 бетлар. Ўзбекистон тарихи (ўқув қўлланма) 1-қисм – Т., 2002, 6-21 бетлар. Таянч тушунчалари: «Ложувард йўли», «Шох йўли», «Буюк ипак йўли», «Буюк ипак йўли» - мулоқат йўли, Юнеско томонидан «Буюк ипак йўли- мулоқат йўли» дастурининг тузилиши, Бу дастурнинг амалга ошишида Марказий Осиё давлатларининг, жумладан Ўзбекистоннинг фаол иштироки. Марказий Осиё халкларининг иқтисодий хаётида Буюк ипак йўли алоќида ўрин эгаллайди. Энг қадимги даврда Ўрта ва Яқин Шарқда, Месопотамия ва Мисрдан то Марказий Осиёнинг бадахшонга қадар " Ложувард (Лазурит) йўли" деб номланган дастлабки карвон йўли бўлган. Бу йўлнинг вужудга келиши Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг бадахшон лазуриятига (Лаъли) бўлган эхтиёж сабаб бўлган. Бадахшон лазуритлари Месопотамия ва Миср подшолари саройларини, ибодатхоналарини безаган, аёлларнинг турли безакларини ишлашда қўлланилган. Тарихда Мил.авв. У1-1У асрларда Эрон аќамонийлари салтанати даврида Эрон ќудуди бўйлаб Марказий Осиё томон "Шох йўли"ўтган. Табиийки, бу ва бошқа йўлларнинг шарқ халкларининг ижтимоий-иқтисодий хаётида муќим ўрин тутган. Ђарб билан Шарқни бир неча минг йиллар давомида бир-бирига бођлаб келган ана шундай қадимги йўллардан бири- "буюк ипак йўли"дир.Бу йўл фанга "Ипак йўли" номи билан фақат Х1Х асрнинг 70- йилларидан бошлаб (1877) немис олими Фердинанд Фон Рихтгофен томонидан киритилган. Олимнинг "Хитой" номли асарида Мил.авв. 126- йил "буюк ипак йўли" очилган сана хисобланади. Баъзи бир адабиётларда унга қадар бу йўл "ђарбий мердинал йўл" деб аталади. Буюк ипак йўли хитойнинг қадимги маркази Сиан шаќридан бошланиб, мў Ланчжоу орқали Дунхуанга келади. Бу ерда у иккига ажралади. Унинг жануби-ђарбий тармођи Таило- Макон саќроси орқали Хотанга, ундан Еркентга келади. Ундан кейин Балхга келади, бу ерда йўл уч йуналишга бўлинади: биринчи (ђарбий) тармођи ђарбга: иккинчи (жанубий) тармођи Хиндистонга: учинчи (шимолий) тармођи Термиз орқали, Дарбанд, Наутак, Кеш, Самарқандга қараб кетган. "Буюк ипак йўли"нинг Хитой ќудуди дунхуандан ажралган иккинчи шимоли-ђарбий тармођи эса Қашђарга, ундан Фарђона водийсига, Хўжанд, Зомин, Жиззахга бориб, Самарқандда наутака йўли билан бирлашади. Йўл Самарқанддан ђарбга- Добусия, малик чўли орқали Бухоро ва Ромитонга, ундан Варахша орқали Бойкент (Пойканд) ва Фаробга бориб Амуль ( Чоржўй) шаќрига ўтади. Амуда марвдан Урганч томон Аму бўйлаб кетаётган йўлга кўшилган. "Ипак йули"нинг ривожланишида қадимдан Марв шаќри алоќида ўрин тутади. Марв шаќри ўзининг қадимий анъаналари ва турли йуналишлардаги карвон йўлларининг туташадиган географик қулайликларга эга бўлган, ипак йўлидаги энг йирик шаќар эди. Шунинг учун ќам Марвда махаллий- дин зардуштийлик ибодотхоналари билан бирга Хиндистоннинг будда, византия христиан оламининг таянчлари бор эди. Қадимги "Ипак йўли" унгача шу минтақадан ўтган "Ложувард йўли", " Шох йўли" асосида Марвдан ђарбга томон катта карвон, савдо йўли ўз йулини давом эттиради. Тарихий ёзма манбалар ва археологик маълумотларнинг гувоќлик беришича, Марвдан ђарбга томон йўналган "Ипак йўли" Табриз ва парфия давлатининг Нисо шаќри оркали Эроннинг Гекотомпил, Апалия ва Экбатина ( Ќамадон) шаќарларига ва улардан ўтиб Месопотамиянинг Ктесафон ва Бођдод шаќарларига етиб борган, ундан Дажла, Тигр дарёсининг ўнг соќили бўйлаб шимол томонга йўналиб, Атиохия (Антония) орқали Дамашққа, ундан Тир ва Қуддус шаќарлари орқали Мисрга ўтган. Марвдан чиққан Шимолий йўл эса Амуль орқали Урганчга ундан Шимолий Каспий бўйлаб Шимолий Кавказга ,сўнгра Қора денгизнинг шимолдан Константинополга бориб, Босфор ва Дарданель орқали Ўрта Ер денгизига ўтиб, Византия шаќарларига етиб борган. " Буюк ипак йўли"га асосан Милоддан аввалги иккинчи минг йиллик ўрталарида асос солинган. Асосий улови от, туя,кўтос,хачир ва бошқа иш ќайвонлари бўлган савдогарлар юк билан бу машќур тарихий йўл билан бу машќур тарихий йўл бўйлаб риёзат чекиб 12 минг километр масофани босганлар. Археолог олимлар Аќмадали Асқаров ва Юрий Бўряновларнинг кўрсатишича," турли минтақалар ўртасида айрибошлашда катта роль ўйнаган йўллар эрамиздан олдинги биринчи минг йилликлардаёк маълум бўйлаб, қабилалар бу йўл орқали фаол ќаракат қилар, товар ташишарди. Шу тариқа Хитойдан марказий Осиёга йўл очилганда. Хитой Хан импреиясининг элчиси сайеќ Чжан Цзянь мил. авв.11 асрда, маълумотларга қараганда, қарийиб йигирма йил давомида Марказий Осиёда, хусусан Фарђона водийсида, Амударё ва Сирдарё соќилларида бўлади. Сайёх ўз подшосига Марказий Осиёнинг дашут саќролари, тођ - тошлари, дарёлари, Тянь-Шон ва Помирнинг қорли қояларидан оқиб тушадиган Амударё ва Сирдарё ќакида қимматли маълумотлар билан бирга йуничқа, узум, анор, бодринг, ерёнђок ва анжир каби меваларни ќам ќадя этади. Шунингдек Чжан Цянь Марказий Осиёдан бир қатор меваларнинг данаги ва кўчатларини ўз Ватанига олиб келинганини Хитойни неча минг йўллардан буён Марказий Осиё мевалари билан тўйдириб келаётганини Хитой муаррихлари қайд этишади. Хитой сайёќи саёќатининг иқтисодий- бозор оқибатлари юқорида қайд этилган натижалар билан чекланмайди, балки Чжан Цянь юрган сўқмоқ кейинчалик Буюк ипак йўлининг Марказий Осиёдан ўтган шимолий ва жанубий тармоқларини Дуанхуанда туташтирган жаќон савдо бозори йўлига айланди. 2. " Буюк ипак йўли" асрлар оша такомиллашиб, янги-янги тармоқларга эга бўла бошлади. Йўл орқали Шарқ ва Ђарб мамлакаталари орасида савдо ва дипломатик алоқаларни ўрнатилиши бошланди. Масалан, мил. авв. икки юзинчи йилликда Хитой императори У-ди Фарђоналиклар билан ипак йўлининг бу ерда очилиши хусусида шартнома имзолади. "Буюк ипак йўли" қисқа вақт орасида Хитой ва бошқа мамлакатларнинг иқтисодини ривожлантиришда, савдо-сотиқ, мол айрибошлашда, дипломатик алоқаларнинг ўрнатилишида муќим воситага айланди. Кушонлар давридаги мамлакатлараро савдо муносабатларининг ривожланишида Ипак йўли катта аќамиятга эга бўлди. Ўша даврдан бошлаб Марказий Осиё ва Хитой ўртасида савдо ва маданий алоқалар ривожланиб борди. Фарђона, Суђд ва Бақтрияга ипакчилик кириб келди. Карвон йўли ривожланиб борган сари савдо-сотиқ ишлар ќам ривожланди. Хитой савдогарлари Марказий Осиёга асосан хом ипак ва ипак матолари, олтин, тери ва бошқа буюмлар келтирган бўлса, марказий осиёлик савдогарлар Хитойга шиша буюмлар, қимматбахо тошлар, зеб-зийнат буюмлари ва бошқа махсулотларни олиб борганлар. Милоднинг бошларида қадимги дунёнинг илђор маданиятли давлатлари асосан тўрттага: Ўрта ер денгизидаги Рим, Яқин Шарқдаги Парфия, Хитойдаги хан давлати ва ќозирги Хиндистон,Покистон, Афђонистон ва Марказий Осиёни бирлаштирган қудратли кушонлар салтанатига бўлинган эди. Ђарбда Британ оролларидан шарқда Тинч океани соќилларигача чўзилган бу тўртта забардаст салтанат инсоният тарихида биринчи бўлиб " буюк ипак йўли" деб номланган бир йўл билан бођландилар. Кушон салтанати даврида "Буюк ипак йўли" бўйлаб кўплаб карвонсаройлар,шаќарлар барпо этилди. Хорижий давлатлар билан савдо алоқалари авж олди. Айниқса, кушон давлатининг Рим салтанати ва Хан давлати ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатлари энг юқори даржага кўтарилди. Бундан ташқари Кушон давлати катта ва кичик вилоятлар, дашт ва тођ олди кўчманчилари билан савдо-сотиқ муносабатларини олиб борди. Бу муносабатларда " Буюк ипак йўли" нинг аќамияти беқиёс бўлди. Сомонийлар даврида Мовароуннаќрда "Буюк ипак йўли" орқали бўладиган карвон савдоси катта аќамият касб этди. Бу карвон савдоси Марказий Осиё орқали Жанубий-шарқий Европа мамлакатларини шарқ мамлакатлари, аввало Муђулистон ва Хитой билан бођлаб турарди. Олд Осиёни Муђулистон ва Хитой билан туташтирган карвон савдо йўли энг гавжум ва серқатнов йўл бўлган. Бу йўл Бођдоддан бошланиб, Хамадон, Нишопур, Марв Омул (Чоржўй), Бухоро,Самарқанд, Шош, тароз (жамбул), Кулон (луђовая бекати), Марки, Балосођун, Суёб, Иссиққўлнинг Жанубий соќили орқали ўтиб, кейин шарқий Туркистон орқали Хитойга борар эди. Марказий Осиё Европага олиб борадиган йўлнинг аќамияти катта бўлган. хазар подшолигига қарши кураш даврида бу йўл марв ,Бухоро ва Хоразм орқали, яъни Марказий Осиё йўллари орқали ўтган. савдогарлар бухородан Жайќун ( Амударё) томон юриб, сўнгра дарё билан Киёт ,кейин Урганчга, у ердан Шарқий Европа билан олиб борилган савдода Хоразмнинг муќим ўринни эгаллаганини алоќида қайд этиш зарур. 1Х- Х асрдаги Карвон савдосини Хоразм иккита йирик савдо маркази- Хазарлар ва Булђорлар билан олиб борилган. Бу иккита савдо маркази Волга бўйида жойлашган бўлиб, бири итил, иккинчиси эса Булђор шаќарлари бўлган. Итил шаќри икки қисмдан иборат бўлиб, ђарбий қисми Итил, шарқий қисми эса Хазоран деб аталган ва у савдо маркази бўлган. Хазоран аќолисининг кўпчилигини хоразмликлар ташкил қилган. Ибн Хавкалнинг таъкидлашича Хазоран мусулмонлар шаќри бўлиб, бу ерда 30 мачит фаолият кўрсатган. Маъсудий Хазоран ќоқонининг қушинлари асосан хоразмликлардан иборат бўлганлигини ёзиб қолдирган. Ибн Хавкалнинг маълумотига қараганда ќокон қушинлари таркибида 12 минг Хоразмлик бўлган. Бу даврдаги" Буюк ипак йўли" орқали олиб борилган савдо-сотиқ ишларида чеклар қўлланган. савдо карвонлари ўтадиган шаќарларда саррофчилик билан шуђулланадиган махсус кишилар бўлган. Катта миқдордаги пулни бирон-бир шаќардаги саррофга бериб,унинг эвазига чек олиш ва мўлжалланган жойга боргандан кейин шу чекни кўрсатиб, чекда кўрсатилган миқдордаги пулни олиш мумкин эди. Савдо асосан айрибошлаш йўли билан олиб борилган, пул эса хисоб-китоб бирлиги вазифасини ўтган, холос. Карвонлар ўтадиган шаќар ва қишлоқларда карвонсаройлар қурилган, уларда савдогарлар ва хизмат қилувчи ходимлар учун ќужралар,от-туялар, хачир, эшаклар учун ођилхоналар булар, зарур ем-хашак ва озиқ-овқат сақланар эди. Баъзан карвонсаройларда молларни кўтара сотиб олиш ва сотиш, савдо қилиш учун келган одамлардан бошқа шаќарлардаги нарх-навони ќам билиб олиш мумкин эди. Карвонлар бир неча ўндан бир неча мингга қадар от ва туялардан иборат бўлган. Улар фақат савдо учунгина хизмат қилмасдан, мамлакатлараро , янгиликларни, ахборотларни етказиб берувчи вазифасини бажарганлар. Карвон таркибида савдогарлардан ташқари ќунармандлар олимлар рассом-нақкошлар, санъаткорлар, усталар, сайёќлар бўлган. Баъзан карвонлар элчилик вазифасини ќам бажарганлар. Масалан, 922 йилда араб халифаси Муқтадир томонидан бўлђор подшосига юборилган карвон бутун бошли бир элчихона эди деса бўлади. шу карвонда мирзалик-котиблик вазифасини бажарган Аќмад ибн Фадлоннинг ёзиб қолдирган хотираларига қараганда бу карвон савдогарчилик ишларидан ташқари элчилик, ќарбий-техникавий ва диний топшириқларни ќам адо этган. Хитойдаги Марказий Осиёга кимхоб ва шойи, арзон матолар олтин ва кумуш аралаштириб тўқилган зарбоб матолар олиб келинган. Марказий Осиёдан эса " Буюк ипак йўли" орқали Хитойга отлар шиша-ойналар сотилган айниқса Самарқанд шишаси ўзининг юқори сифатлилиги билан юқори бахоланган. Хазар, Булђор ва Рус ерларига Марказий Осиёдан қуруқ мевалар, турли-туман газламалар, гуруч ва кумуш чиқарилган. Ўз навбатида жанубий-шарқий Европадан Марказий Осиёга мўйна, мис, тери, қорамол ва қуллар келтирилган. Х111 асрнинг биринчи ярмида муђул босқинчиларининг ќужуми натижасида марказий Осиёнинг ижтимоий-иқтисодий аќвол ђоятда ночор ќолатга тушиб қолди, айниқса " Буюк ипак йўли" даги қишлоқ ва шаќарлар, карвонсаройлар вайрон қилинди. Х1У асрнинг бошларида ќам муђуллар истилоси натижасида вайрон этилган ќунармандчилик ва савдо-сотиқ Х111 асрнинг бошларидаги даражасига кўтарила олмади. Фақатгина Соќибқирон Амир Темурнинг Мовароуннаќр ќокимияти тепасига келиши, Х1У асрнинг 70-йилларидан бошлаб "Буюк ипак йўли"нинг тикланиши ва янада ривожланишига олиб келди.Амир Темур қудратли салтанатни яратар экан, биринчи навбатда ўз мамлакатининг юксалтиришга эътибор берган бўлса, иккинчидан чет мамлакатлар билан иқтисодий, савдо-сотиқ муносабатларини кенг ривожлантиришни ќам йўлга қўйди. Хусусан, у халқаро савдо алоқаларни ривожлантиришга алоќида эътибор берар экан, Осиё ва Европанинг қатор мамлакатлари хукмдорларига мурожаат қилди. Амир Темур Марказий Осиёдан ўтган " Буюк ипак йўли"ни қайта тиклади, балки уни янада ривожлантириш мақсадида савдо карвонларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрди. Машриқдан Мађрибгача, яъни Ђарб билан Шарқ ўртасидаги савдо сотиқ ишларини кучайтириб, турли работлар, карвонсаройлар савдо расталари қурдирди. Темур ўз мамлакатига келиб-кетувчи мусофирлар, савдогарларга катта эътибор берди ва ђамхурлик қилди. Буни биз"Темур тузуклари"даги қуйидаги сатрлардан билиб оламиз:"...Ќар мамлакат ва диёр саёхатчиларию мусофирларининг бошини силадимки , турли мамлакатлардан менга ќабар келтириб турдилар. Ќар бир мамлакатга ва диёрга савдогарлар ва карвонбошилар тайинладимку , улар қаерга боришмасин: Хитой, Хутон, Чину, Мочин, Хиндистон, Араб мамлакатлари, Миср , Шом, Рум, Жозир, Фарангистон у ерларнинг нафис матолари ва муносиб туќфаларидан келтиришсин...". Бундай ђамхурлик ва эътибор, табиийки, Мовароуннаќрда турли махсулотларнинг мўл кўл бўлишига, ахоли турмуш шароитининг яхшиланишига олиб келган. Темурийлар даврида Мовароуннаќр ва Ќуросон савдогарлари "Буюк ипак йўли" орқали нафақат Осиё мамлакатлари балки кўпгина Европа мамлакатлари билан ќам савдо муносабатларини олиб борганлар .Айниқса Хитой, Хиндистон, Эрон ,Русия, Тотористон, Фарангистон, Испания ва бошқа давлатлар билан савдо-сотиқ ишлари кучайган. Хитойдан асосан ипак, шойи матолари, хусусан парча ва атласлар, чинни, лаъли, гавќар ва мушк, Хиндистон сифатли чойлар, нафис оқ рангли ип матолар, нил буёқлар, хушбўй зираворлар, Эрондан марварид ва дурлар, Русия ва Тотористондан ќар хил мўйналар, тери ва мум келтирилган. Ўз навбатида Марказий Осиё шаќарларидан чет мамлакатлардан арзон нархли ип матолар, бўз, духоба, шойи газлама, кођоз, қуруқ мева, гурунч, пахта, калава иплар, кулолчилик ва мисгарлик буюмлари, пичоқлар каби маќсулотлар чиқарилган. ХУ1 асрга келиб, дунёда буюк географик кашфиётларнинг пайдо бўлиши, денгизлар орқали сув йўллари бўйлаб қитъалараро турли алоқаларнинг кенгайиши натижасида"Буюк ипак йули" аввалги ўз мақеини йуқота бошлади. Лекин Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Мовароуннаќр ќудудида ташкил топган Бухоро, Хива ва Қўқон хонликлари ўзларининг иқтисодий хаётида муќим ўринни эгаллаган ташқи савдони, халкаро алоқаларни "Буюк ипак йўли" орқали ўтган савдо карвон йўллари бўйича давом эттирдилар. Хуллас," Буюк ипак йўли" мамлакатлараро иқтисодий, сиёсий, дипломатик, маданий ва диний алоқаларни таъминловчи омил сифатида хизмат қилди. Энг муќими-"Буюк ипак йўли" хаётида Марказий Осиёнинг ижтимоий-иктисодий маданий ва сиёсий жиќатидан катта ўринни эгаллаши билан бирга, Марказий Осиё Шарқ ва Ђарбни бођловчи ќалка вазифасини бажарди. 3. Ќозирги замонда дунёнинг турли минтақаларида "Буюк ипак йўли"нинг одамзод тарихида инсонпарварлик, ўлка ва юртларни яқинлаштириш, маданиятларни уйђунлаштиришдаги тарихий хизмати билан тан олинмоқда. "Буюк ипак йули" эндиликда қайта жонланмоқда, буюк ўзгаришлар содир бўлмокда. Йўлни қайта тиклаш бўйича бошланган аниқ тадбирлар бир қатор давлатларнинг тинимсиз саъй-харакатларининг маќсули бўлиб бу мамлакатлар ичида Ўзбекистоннинг ўрни алоќида ажралиб туради. Маълумки, денгиз йўлларидан узоқда қолиб кетиши туфайли Марказий Осиё умумтараққиёт жараёнларидан четга чиқиб қолган эди. ХХ аср бусађасида ўзбек деќқонининг асосий меќнат қуроли ўрта асрлар даражада қолиб кетган эди. Турђунлик ва иқтисодий қолоқлик боис Туркистон ўлкалари Чор Россиянинг осон ўлжасига айланди. Йўлнинг, айниқса денгиз йўлларининг тараққиётида нақадар муќим ўрин тутишини айни воқеалар мохиятидан яққол кўриш мумкин. Мустақил Ўзбекистон ўз истиқлолининг биринчи йилларидаёқ денгизга чиқишнинг муқобил йўлларини барпо этиш масаласини бош стратегик мақсад қилиб қўйди. Маълумки,барча давлатларнинг, жумладан Ўзбекистоннинг жаќон иқтисодиёти ва бозори билан интеграциялашувида коммуникациялар тармођи ќал қилувчи аќамиятга эга. Шу сабабли давлатимиз ташқи сиёсатида коммуникациялар масаласи бўйича ўтказилаетган музокара-мулоқотларда, турли халқаро анжуманларда фаол қатнаши асосий ўринга чикди. "Буюк ипак йўли"ни тиклаш буйича аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш ишлари ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллигида бошланди. Бу ишларга раќбарлик қилиш вазифасини жаќонга энг нуфузли халқаро ташкилотларидан бири Европа Иттифоқи ўз зиммасига олди. Бу нуфузли халқаро ташкилот рахбарлигида "Европа , Кавказ, Осиё йўлаги " -ТРАСЕКА деб аталган "Буюк ипак йўлини тиклаш юзасидан махсус лойиќа ишлаб чиқилди. 1993 йилда Белгия пойтахти Брюсселда ўтказилган Европа комиссияси Европа иттифоқига аъзо ва Марказий Осиё ќамда Кавказ минтақасида мамлакатлари вакиллари иштирокидаги катта Кенгашда ушбу лойиќанинг асосий мақсад ва ђоялари мухокама этилиб, маъқулланди. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Европада ўтган кўплаб халқаро анжуманларида минтақасиз мамлакатларини муқобил йўллар орқали денгиз кортларига чикиш бўйича илгари сурган таклифлари ТРАСЕКА лойиќасининг вужудга келишида асосий туртки бўлганини алоќида таъкидлаш керак. "Буюк ипак йўли" ни қайта тиклаш масалаларига бађишланган халқаро анжуманларнинг бирида И.А.Каримов:"Ипак йўлини тиклаш ђояси айрим шахслар фаолиятининг маќсули эмас, балки бу-хаётий заруратдир",деди. Хаётий зарурат деганда, энг аввало дунё денгизларига туђридан- туђри чиқиш имконига эга бўлмаган давлатлар учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилишини тушунмоқ керак. Ушбу лойиќанинг амалга ошиши нафақат Транскавказ йўлининг барпо этилишига бевосита қатнашаётган давлатлар, балки Европа ва Осиёнинг кенгликларида жойлашган ўнлаб давлатлар учун катта сиёсий ва иқтисодий аќамиятга эгадир. Бир қарашда, "Буюк ипак йўлининг қайта тикланишидан денгизлардан узилиб ёпик ќолатига тушиб қолган давлатларгина манфаатдордек туюлиши ва таассурот қолдириши мумкин. Аммо бундай таассурот асосиз эканлигини Президент И.А.Каримов ўзининг қуйидаги сўзларида исботлаб берган эди: "Лойиќанинг амалга оширилиши ўз маќсулотларининг Кавказорти ва Марказий Осиёнинг улкан бозорларига кириб келишини, мазкур минтақаларида ўз таъсирининг кучайишини истайдиган Европа мамлакатлари учун ќам бирдек манфаатлидир. Лойиќанинг асосий ютуђи ва жозибали жиќати ќам ана шундадир". 1993 йилдан кейинги ўтган даврда мазкур лойиќада иштирок этаётган мамлакатлар вакилларининг бир қатор йиђинлари бўлиб ўтди. Мазкур анжуманларда Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидаги давлатларни Европа ва жаќон денгиз портларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш, мавжуд транспорт тармоқларини реконструкция қилиш, халқаро молия институтларининг маблађларини ушбу лойиќага жалб қилиш бўйича амалий тадбирлар ишлаб чиқилди. Хусусан, 1996 йилда Ўзбекистон , Грузия, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасида Транскавказ коммуникация йўлагини барпо этиш ва ўзаро эркин транзит туђрисида Саракхс шартномаси имзоланди. 1997 йил апрель ойида Тбилиси шаќрида Европа Иттифоқи раќнамолигида 16 мамлакат вакиллари иштирокида ТРАСЕКА лойиќасини амалга ошириш масалаларига бађишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Европа Тараққиёт ва тикланиш банки мазкур лойиќада кўзда тутилган автомабиль ва темир йўлларни ќамда денгиз портларини таъмирлаш учун 20 миллион АҚШ доллари ажратиш мажбуриятини олди. ТРАСЕКА дастури доирасида умумий миқдори 30 миллион ЭКЮ бўлган 22 та техник тадқиқотлар лойиќаси ва миқдори 20 миллион ЭКЮ га тенг 5 та инвестицион лойиќа молиявий жиќатдан таъминланди. Мазкур лойиќа ижросини таъминлаш юзасидан ва ТБИЛИСИДА ТРАСЕКА нинг минтақавий мувофиклаштириш марказлари тузилди. Ўзбекистон Республикаси амалга оширилаётган лойиќаларнинг катта қисмида фаол иштирок этмокда. Лойиќанинг стратегик аќамияти шундан иборатки, биринчидан иштирокчи давлатларнинг Трансевропа ва Трансосие коммуникацияларига интеграциялашув масаласи ќал бўлади: иккинчидан, минтақа мамлакатлари учун муқобил йўллар пайдо бўлиб, фақат битта йўлга қарамликдан қутилиш имконияти туђилди: учинчидан, баъзи бир давлатлар ўзининг қулай жуђрофий ўрнидан фойдаланиб, бошқа мамлакатларга таъсир ва тазийқ ўтказиш имкониятидан махрум бўлади. Транскавказ йўлининг иқтисодий афзаллиги мавжуд бўлиб у қуйидагилардан иборат: Биринчидан, Фароб-Туркманбоши-Боку-Поти темир йўл станциялари орқали жўнатиладиган юкларни Бухоро омборида тўплаш ва уни халқаро стандартларга мос равишда навини аниқлаш, сертификатлаш ва божхона назоратидан ўтказиш бўйича ќорижий шериклар билан ќамкорликда " Транс Уорлд экспресс" қўшма корхонаси ташкил этилди. Илгарилари Ўзбекистон Россия ва Украина портларидаги ана шундай терминалар хизматидан фойдаланар эди. Ва, табиийки, бу жуда катта сарф- ќаражатлар ва вақтни талаб қилар эди. Эндиликда эса, бир вақтнинг ўзида 40 минг тонна толасини сақлайдиган ва контейнерларга жойлайдиган терминал Ўзбекистоннинг ўзида мавжуд. Ушбу лойиќа ниќоятда замонавий техника ва техналогиялар билан жихозланган. Бухорода бунёд этилган ТРАСЕКА дастури таркибига кирувчи бу иншоотнинг бюжет лойиќаси 2 млн. ЭКЮ га тенг. Хозирги пайтда ушбу терминалдан юклар Европа хам Хитой портларига тўхтовсиз жўнатилмоқда; Иккинчидан, авваллари шимолдаги йўл орқали Украина портларига етказиб берилган бир тонна толага юз доллардан кўпрок пул сарфланган бўлса, эндиликда мазкур рақам 55 долларни ташкил қилмоқда; Учинчидан, Грузиянинг Поти бандаргохи Транскавказ йўлагининг муќим нуқтаси ќисобланади. Узокни кўзлаб иш юритишга одатланган республика хукумати шу шаќарда Ўзбекистон -Грузия қўшма корхонасини бунёд этишга Тбилисида бўлиб ўтган Хукуматлараро комиссия мажлисида келишиб олинди; Туртинчидан , Транскавказ йўлаги хали тўла қувват билан ишга тушган бўлса-да, Ўзбекистон экспорт ва импорт юкларининг хажми тўхтовсиз ўсиб бормокда. Масалан,1996 йилда 140 минг, 1997 йилда 285 минг, 1998 йилнинг саккиз ойида 240 минг тонна юклар мазкур йўл билан зиммасига туђри келади. Ўзбекистон шу йўлнинг Осиё ва Европа бир-бири билан туташадиган муќим бўђинда жойлашган. Айни пайтда жадал суратлар билан қурилаётган Тошкент- Андижон- Уш-Иркештом-Қашқар йўлининг асосий қисми Ўзбекистон ќудудидан ўтади. Ана шу йўл дунёнинг икки улуђвор шаќарлари- Париж ва Шанхайни бирлаштиради. Ўзбекистон ќам Шарк томонга ќам ђарб томонга қараб барпо этилаётган ана шу икки йўлнинг ташаббускори сифатида асрлару авлодларга татийдиган ишлар, машаққатлар ва катта маъсулиятни ўз бўйнига олди. Хитойдан Европани кўзлаб йўлга чиққан ёки у томондан Марказий Осиё ва узок Тинч океани томон кетаётган савдо карвонлари юртимиз ќудудидан ўтади.Шу боис айни пайтда йўлларимиз бўйича замонавий хизмат кўрсатиш шахобчалари ва техник станциялар қурилиш авж олмоқда. Хозирнинг ўзидаёк Жиззахдаги "санзор" автокемпинги жаќон стандартлари талабига мос равишда қайта таъмирланди, Самарқанд шаќри атрофида меќмонхона, автомабилларни таъмирлаш устахонаси, машиналар турадиган комплекс қуриб битказилди. Йўллар бўйида бунёд этилаётган замонавий автокарвонсаройлар ўзбек халки маданияти, мамлакат иқтисодий салохиятининг тимсоли бўлиб хизмат қилади. ТРАСЕКА лойиќаси Европа ва Осиё манфаатларини муштарак қиладиган глобал воқеадир. машриқ ва Мађрибни бир-бири билан энг қисқа йўналиш бўйича бођловчи бу йўл бутун жаќон иқтисодиётини юксалтиришга хизмат қилади. Шу боис Евроосиё транспорт йўлаги-ТРАСЕКА дастури доирасида амалга оширилаётган ишларга ушбу дастурга аъзо давлатлар билан бир қаторда, бошка мамлакатлар ќам катта қизиқиш билдираётир. Хусусан, 1998 йил сентябрда Озарбайжон пойтахти Бокуда "буюк ипак йўли" ни тиклаш бўйича ўтказилган халқаро анжуманда 32 давлат вакилларининг қатнашиши бу йўлнинг тикланиши нафақат Еворпа, Кавказ ва Осиё , балки бутун жаќон мамлакатлари учун ќам катта аќамиятлигининг далилидир, Андижонда ТРАСЕКА дастури доирасидаги ќамкорликни янада кенгайтириш, Европа-Кавказ-Осие транспорт йўлагини ривожлантириш йўлидаги ташаббус ва саъй харакатларни қўллаб-қувватлаш, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ТРАСЕКА йўлагини ривожлантириш учун ќамкорликнинг ќуқуқий асосини мустаќкамлаш, мазкур дастурни амалга оширишда иштирок этиш механизмларини мувофиқлаштириш зарурлиги таъкидланди. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Европа-Кавказ-Осиё йўлагини тезроқ тўла қувват билан ишга тушириш халқаро интеграция йўлида муќим аќамият касб этишини, минтақавий тинчликни таъсинлаш, мамлакатлар иқтисодиётини янада юксалтиришда катта самара беришини алоќида қайд этди. Анжуманда бир неча муќим ќужжатлар, жумладан европа-Кавказ осиё йўлагини ривожлантириш бўйича халқаро торанспорт тўђрисидаги кўп томонлама Битм, Боку декларацияси имзоланди. 1998 йил сентябрда Тошкентда Ўзбекистон автомобил транспорт давлат акционерлик корпорацияси ("Узавтотранс") ќузурида бўлиб ўтган халқаро конференция ТРАСЕКА (лойиќаси) дастурининг амалга ошириш билан бођлик бўлган муаммоларга бађишланди. Анжуманда Европа- Кавказ-Осиё транспорт йўлаги -ТРАСЕКА дастури доирасида Россия, Озарбайжон, Тожикистон, Қозођистон ва Қирђизистондан тарнспортчиларнинг, қатор халқаро ташкилотларнинг вакиллари, мутахассислар Республикадаги манфаатдор вазирлик идораларнинг раќбар ходимлари иштирок этишди. Анжуман қатнашчилар дунё бозорига чиқиш учун яқин ва қулай транспорт йўлакларини барпо этиш ТРАСЕКА лойиќасига киритилган қурилиш ишларини жадаллаштириш, автомабиль транспортида юк ва йўловчиларнинг эркин ќаракат қилишини таъминлаш, ќаракат хавфсизлиги ва юкларнинг дахлсизлигига эришиш билан бођлик масалаларни муќокама қилдилар, ўзаро фикр тажриба алмашдилар. 1999 йил 20-22 сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган Буюк ипак йўлини тиклаш бўйича халқаро конверенцияда ќам бир қанча йирик масалалар билан бир қаторда автомабиль қатнови, тарнспортдан фойдаланувчилар эќтиёжини қондириш ва тарнспорт қатновининг ошиб боришини таъминлаш учун мавжуд режа ва дастурларнинг хаётга жорий қилиниши ќамда самарали бошқарув воситасида сармоя жалб қилиш каби муќим масалалар хусусида фикр алмашинди. Буюк Ипак йўлини тиклаш бўйича мавжуд режа ва дастурларни амалга ошириш ќам муќим масалалардан биридир. Айниқса, биринчи навбатда Буюк ипак йўлининг Марказий Осиё ва Кавказ орқали ўтадиган қисмини тезроқ тиклаш энг самарали ќисобланади .Мамлакатимиз ќудудида лойихалаштирилаётган Андижон-Қунђирот тезюрар магистрали ќам ушбу йўналишнинг асосий тарикибига киради. Иккинчи йўналиш Хитойнинг Шинжонє – Уйђур мухтор вилоятидан ўтган Урумчи-Қўйтун йўлагидир .Мазкур йўлни ќам тез юрар автомагистрал даражасида замонавийлаштириш талаб этилмоқда. Зеро, Буюк Ипак йўлининг барча қисми замонавий тус олиши Шарқу Ђарбни тез ва қиска йўллар билан бођлаш имконини яратади.Шунингдек, Ипак йўли Осиё билан Европа уртасидаги куприк вазифасини бажариши, бу боради мавжуд дастурлар буйича хорижий мамлакатлар билан хамкорлик килиш, автомабиль йулларини ривожлантиришда Осие мамлакатлари тажрибаси, хусусан, Иктисодий Хамкорлик ташкилоти (ЭКЮ) минтакасида транспорт коммуникацияларидан фойдаланиш сингари масалалари хам мухим хисобланади. Одатда йирик халкаро лойихалар катта маблаг талаб килади. Бу борада самарали бошкарув воситасида йул курилишларига сармоя жалб килиш, йул инфартузилмаларини маблаг билан таъминлаш масалалари,халкаро молия муассасаларининг бу борада ишлабчикаетган лойихалар мухим ахамият касб этади. Мазкур конференция илгари булиб утган анжуманлардан кун тартибга киритилган масалаларнинг кенглиги ва иштирокчиларнинг куплиги билан ажралиб туради. Унда Марказий Осие давлатларидан ташкари Хитой, Туркия, Грузия, озарбайжон, сурия хамда катор бошка мамлакатлардан, иккинчидан, шунингдек, БМТ,Халкаро йул федерацияси сингари нуфузли халкаро ташкилотлардан вакиллар катнашди. Анжуман иштирокчилари асосий эътиборни йул курилишларини такомиллаштириш, бу саохада янги техника ва техналогиялардан унумли фойдаланиш, хамда утиш даврини бошдан кечираетган мамлактларда транспорт коммуникацияларини ривожлантириш ва йулларда хавфсизликни таъминлаш масалаларига каратдилар Хуллас,Буюк Ипак йулини тиклаш шунчаки гоя эмас, балки якин кунларда амалга ошиши аник булганн халкаро дастур эканига ишонч тобора ортиб бормокда. Минг йиллар олдин кум бархоналари оралаб узок улкаларга элтаетган елгизоек карвон йуллари ХХ1аср бусагасида одамларни яна узига жалб килди. инсоният яна ушбу кадимий йулларга эхтиеж сезилмокда, Эхтиеж эса уз навбатида тараккиетга туртки беради. Буюк Ипак йулининг кайта тикланши хам сузсиз минтака давлатларининг иктисодиетини янги боскичга кутариш,халкларнинг фаровонлигини ошириш, одамларни тараккиетнинг янги меваларидан бахраманд этишга имкон яратади. Тушинтириш учун саволлар? Марказий Осиёдан утган энг кадимги йуллар кайсилари? Буюк ипак йулига качон асос солинган? Темур ва темурийлар даврида «Буюк ипак йули» нинг ривожланишини тушунтириб беринг. Нима учун XVI асрдан бошлаб «Буюк ипак йули» нинг ахамияти пасая бошлади. Марказий Осиёда «Буюк ипак йули» нинг ахамияти тугрисида сузлаб беринг. Хозирги кунда «Буюк ипак йули» анъаналарини тиклаш борасида кандай ишлар амалга оширилмокда? Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling