Мазкур маъруза матнлари тўплами " Ўзбекистон тарихи ва давлат қурилиши" кафедраси профессори, тарих фанлари доктори Ю
МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ ВА УНИ ЎРГАНИШНИНГ
Download 0.59 Mb.
|
Уз.Та маъруза матни 2004
МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ ВА УНИ ЎРГАНИШНИНГАЌАМИЯТИ. Режа:
2. Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг назарий методологик асослари ва тамойиллари. 3. Ўзбекистон тарихини даврлаштириш. Уни ўрганишда тарихий манбаларнинг ўрни ва аќамияти. 4. Ўзбекистон тарихи фанини ўрганишнинг ќар томонлама етук инсонни тарбиялашдаги ахамияти. Адабиётлар: Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., «Ўзбекистон», 1998. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т., «Ўзбекистон», 1999. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. Т., «Ўзбекистон», 1998. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари., «Ўзбекистон», 1998. Ватан туйђуси Т., «Ўзбекистон», 1996. Саъдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Т., «Ўқитувчи», 1996. Ўзбекистон тарихи (1-қисм) Т., «Университет», 1997. Ўзбекистон тарихи (Дарслик) – Т., 2003, 7-20 бетлар. Ўзбекистон тарихи (ўқув қўлланма) 1-қисм – Т., 2002, 6-21 бетлар. Таянч тушунчалар: Фаннинг предмети ва долзарб муаммолари, моддий ва ёзма манбалар, давлатчилик, холислик, илмийлик, диолектик услуб, жахон тарихи билан бођлиқлиги, инсонпарварлик, қадимги давр, ўрта асрлар даври ва янги давр, зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто», комил инсон тушунчаси, Ўзбекистон тарихини янгича тамойиллар асосида ўрганиш. ХХ асрнинг мамлакатимиз халқлари учун берган энг буюк ва олижаноб неъмати бу Ўзбекистон миллий давлат мустақиллигининг қўлга киритилганидир. Чунки мустамлакачилик зулми ва мутелигидан озод бўлиш, том маънодаги истиқлол- мустақилликка эришиш халқимизнинг узоқ йиллардан бери кутган эзгу армони ва орзуси. Бу мақсад йўлида миллатнинг минг-минглаб фарзандлари ўз жонларини қурбон қилдилар. Ўзбекистоннинг миллий давлат мустақиллиги, халқимизнинг ќур, эркин озод яшаб, ўз тақдирини ўзи ќал қилишдек буюк бахт бугунги авлод вакилларига насиб этди. Аммо қўлга киритилган миллий давлат мустақиллигимизни сақлаб қолиш, уни сиёсий ва иқтисодий жиќатдан янада мустаќкамлаш ва келажаги буюк давлатни барпо қилиш мислсиз даражада мураккаб ва шарафли вазифадир.Бу вазифанинг қай даражада бажарилиши мамлакатимиз фуқароларининг ижтимоий-сиёсий савияси. миллий истиқлол мафкурасининг нечођлик улар онгида шаклланиб. ќаётий дунё қарашига айланиши билан муштаракдир. Бу улуђвор вазифани ќал этишда мамлакатимиздаги билим масканлари билан бир қаторда олий ўқув юртлари ќам ќал қилувчи ўринлардан бирини эгаллайди. Мустақиллик шарофати билан таълимнинг барча босқичларида бўлганидек, Ўзбекистон тарихини ўрганиш, уни ўқитишга бўлган муносабат олий ўқув юртларида ќам тубдан ўзгарди. Маълумки, мамлакатимиз олий ўқув юртларида, қайси йўналишдаги мутахассислар тайёрланишидан қатъий назар, бир туркум ижтимоий- гуманитар фанлар ўқитилади. Шу фанлар орасида Ўзбекистон тарихи фани ўзига хос алоќида ўринни эгаллайди. Ўзбекистон тарихи фани олий ўқув юртларида ўқитиладиган ижтимоий-гуманитар фанлар орасида ўзининг жамият ќаётида тутган ўрни ва мавқеига кўра асосий ва етакчи фанлардан ќисобланади. Шу боисдан ќам бу Ватан тарихининг ибтидоси-ўлкашунослик эканлигини эътиборга олган ќолда олий ўқув юртларининг барча мутахассисликларида, қайси касб-ќунарни эгаллашидан қатъий назар, бир ќажмдаги ( 80 соат) соатларда ўқитилмоқда.Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон тарихи фани олдига қўйилган бир қатор муќим вазифаларни бажариш билан бођлиқдир. Хусусан: Биринчидан, Ўзбекистон тарихи фани ёшлар онгида сиёсий, назарий -илмий дунёқарашни шакллантириш. Воқеа ва ходисаларга тарихий нуқтаи назардан ёндошадиган ќар томонлама етук, баркамол инсонни тарбиялашда муќим восита бўлиб хизмат қилади; Иккинчидан, Ўзбекистон тарихи мустақил Ўзбекистон ёшлар онгида миллий виждонни уйђотиб, унинг шаклланишига кўмаклашади. Ёшлар аждодларимизнинг тараққиёт йўлини. тарихий тажрибаларни ўқиб ўрганганларидагина уларнинг онгида истиқлол тафаккури, хозирги ижтимоий- сиёсий. Иқтисодий ва маданий-маърифий турмушни ўтмиш билан таққослаш ва келажакка назар солиш туйђуси шаклланади; Учинчидан, Ўзбекистон тарихи фани ёшларни Она Ватанга меќр- садоқат ќамда ќарбий ватанпарварлик анъаналари руќида тарбиялаш воситаси ќисобланади; Тўртинчидан, Ўзбекистон тарихи фани ёшларимизни байналмилалчилик руќида тарбиялаш қуроли ќамдир. Ёшларимиз бу фанни ўқиш, ўрганиш ва мутолаа қилиш жараёнида Ўзбекистон жаќон ќамжамиятининг ажралмас таркибий қисми ва бир бўлаги эканлигини тушуниб оладилар, ўзбек халқи ва буюк алломаларимизнинг фан ва маданият арбобларимизнинг жаќон тараққиёти ва цивилизациясига қўшган ва қўшаётган муносиб ќиссаси билан қонуний равишда фахрланадилар. Ва ниќоят, Бешинчидан, Ўзбекистон тарихи фани ёш авлодни ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва ахлоқий фазилатлари: ќалоллик, поклик, одиллик, адолатлилик, инсонпарварлик, ростгўйлик, меќнатсеварлик ва камтаринлик, иймон ва эътиқодлилик сабр-тоқат ва чидамлилик руќида тарбиялашда, Ватан ва халқ олдидаги барча садоқатлиликни қарор топтиришда олийжаноб вазифани бажаради. “ Ўзбекистон тарихи” фани дунёдаги энг қадимий ва бой тарихга эга бўлган ўзбек халқининг қарийб 3 минг йиллик тарихий, ижтимоий -иқтисодий ва маданий тараққиётни ўргатувчи фандир. Марказий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда яшаб келаётган халқлар жаќон фани ва маданияти хазинасига муносиб ќисса қўшиб келмоқдалар. Ўзбек халқи Марказий Осиёдаги барча халқлар қаторида доимо эркинлик, ќўрлик, озодлик ва мустақиллик учун мустамлакачилар ва ёт келгиндиларга қарши кураш олиб борган ва шу жиќатдан у ўзининг инқилобий анъаналарига эгадир. Ўз халқимиз, ўз она юртимиз, ўз тупрођимиз тарихини, ўтмишимизни чуқур англашимиздан асосий мақсад нима? Авваламбор, бугунги Ўзбекистон жаќон харитасида пайдо бўлган тасодифий мамлакат эмаслигини , илдизлари ниќоятда чуқур ва қадимий эканлигини дунёга кўрсатишдир; Иккинчидан, собиқ шўро сиёсати ва коммунистик мафкура тазйиқи билан сохталаштирилган тарихни ўз ўрнига қўйиш, тарих ва ќаёт хақиқатини илмий хақиқат асосида қайта тиклаш; Учинчидан, шу асосда халқимиз, айниқса ёш навқирон авлодимиз қалбида миллий ђурур, миллий ифтихор, ўз аждодлари билан фахрланиш туйђуларини кучайтириш, буюк ўтмишга муносиб буюк миллат бўлиш, эртанги кунга катта ишонч ва истиқлолга эътиқод билан яшашни турмуш тарзига айлантириш. Тарих, донишмандлар айтгандай, улуђ мураббийдир. У юз берган ќодисалар моќиятидан келиб чиқиб сабоқ беради. Ќаётда саракни-саракка, пучакни-пучакка ажратишга даъват этади. Агар тарихга шунчаки воқеалар баёни, ќодисалар тафсилоти сифатида қаралса, унинг мураббийлик аќамияти йўқолади. Нурсиз, ќароратсиз, жозибасиз, киши руќиятига таъсир этмайдиган бир нарсага айланади. Тарих - тафаккур маќсули. Ўтмишимизда юз берган ќар бир ќодиса маълум маънавий- руќий, ижтимоий-сиёсий муќит таъсирида юз берган. Яхшилик - ёмонлик, эзгулик ёки ёвузликми, бундан катъи назар, ќар қандай ќодиса ўз даври кишиларнинг қалби, онги, шуури, маънавий қудрати маќсулидир. Демак, унга назар солганда, асрлар силсиласини варақлаганда алоќида ќаяжон, алоќида интиқлик ва зукколик билан қараш керакки, воқеалар замиридаги мантиқ, фалсафа, руќият, сиёсат, қўйингки, ќар даврнинг ўзига хос шукуќи-ю ташвишлари, севинчу изтироблари яхлитлиги кўзга яққол ташлансин. Онгимиз ва шууримизга мустаќкамрок ўрнашсин. Ана шунда тарих кишини фикрлашга ўтмишни белгилашга ёрдам беради. Тарихнинг тафаккур маќсули ва улуђ мураббийлиги, олий қадрият эканлигини ана шу билан белгиланади. Ўзбекистон тарихини яратиш ва уни ўрганиш кўп жихатдан тўђри, назарий ва методологик асосларнинг ишлаб чиқилишига, уларнинг амалий ќаётга тадбиқ этилишига бођлиқ. Тарихий воқеаларни ўрганишда пухта ва чуқур ишлаб чиқилган илмий- назарий, методологик асосларга таянишнинг аќамияти жуда катта. Афсуски, советлар даврида тарихни ўрганиш ва ўқитиш ишлари марксистик методологияга бўйсундирилди. Ќар воқеани ёритишда комфирқа мафкуравийлиги, партиявийлик. синфийлик нуқтаи назардан ёндошилди. Мамлакат, бутун бир халқ тарихи иккига-эксплуататор ва эксплуатация қилинувчилар, қулдорлар ва қуллар, феодаллар ва қарам деќқонлар, буржуазия ва елланма ишчилар, бойлар ва камбађаллар, мулкдорлар ва мулксизлар тарихига бўлинди. Бойлар ва мулкдорлар, улар орасидан чиққан беклар, амирлар, хонлар, давлат арбоблари, руќонийлар қораланди, номлари бадном қилинди. Тарихий воқеалар жамият аъзоларининг қисми камбађаллар ва йўқсилларни ќимоя қилган ќолда, уларнинг манфаатига бўйсиндирилган ќолда еритилди. Дин, диний қадриятлар қораланди, инсонларнинг диний этиқодлари оёқости қилинди, руќонийлар қувђин остига олинди. Буюк олимлар, алломалар, маърифатпарвар шоиру - уламолар, ёзувчилар иккига - материалистлар ва идеалистларга бўлинди. Улардан у ёки бу динга эътиқод қилганлари идеалист деб аталди ва шунинг учунгина таъқиб этилди, уларнинг фаолиятини ўрганиш таъқиқланди, ўзлари тахқирландилар, асарлари халқдан яширилди, йўқотиб юборилди. Оқибатда кўпгина тарихий воқеа- ходисалар сохталаштирилди, ўтмиш қораланди, маънавий меросимиз, миллий қадриятларимиз ќақоратланди. Ёш авлодга уларни жирканч иллат, хурофот, эскилик сарқитлари, деб ўргатилди. Тарих фақат жангу-жадал, урушлардан иборатдек қилиб кўрсатилди. Халқимиз тарихининг бу қадар сохталаштирилишига фақат марксистик методологиянинг яроқсизлигини айбдор дейиш кифоя қилмайди, албатта. Бу борада мамлакатда ќукмрон бўлган тоталитар тузумнинг салбий роли катта бўлди. Тарих эса тоталитар тузум хизматчиларига , тарђиботчи ва ќимоячисига, коммунистик мафкура думига айлантирилган эди. Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг бир қатор илмий - назарий ва методологик асослари мавжуд бўлиб, улар чукур илмийлик, ростгуйлик, тарихийлик, изчиллик, ростгуйлик, хаққонийлик ва бошқалардан иборат. Бу каби назарий-методологик асослар тарихий тасаввурни, тушунча ва хулосаларнинг илмий-амалий ва услубий жиќатдан тўђри ќосил қилинишига пойдевор бўлиб хизмат қилади, тарихни ўрганиш ва ўқитиш жараёнида миллий истиқлол, ватанпарварлик,инсонпарварлик, байналмилаллик каби улуђ фазилатларни халқимиз анъаналари, урф- одатлари, диний эътиқодлари каби миллий қадриятларни ёшлар онгига чуқур сингдириш, уларни эъзозлаш устивор вазифалардан ќисобланади. Шу билан бирга мозийга ќурмат билан қараш, миллий тикланиш тафаккури, давр ва замон билан ќамнафас бўлиш, турли ижтимоий табақаларга нисбатан цивилизацион ёндашув руќини ёшлар дунёқарашида шакллантириш лозимдир. Кишилик жамиятининг тарихини,тарихий воқеа ва ќодисаларни ўрганишнинг муќим назарий- методолгик асосларидан бири жамият тараққиёти қонунларини очиб берувчи диалектик методдир. Инсоният хаёти, жамият тараққиёти диалектик жараёндир. Диалектика амалда ягона ва яхлит,унда содир бўладиган ќодисалар, воқеалар умумий ва бођланишда,узлуксиз ќаракатда, зиддиятли тарақиётда бўлади, деб таълим беради. Диалектика жуда узоқ тарихга эга, унинг билиш назарияси сифатида шаклланиши ва ривожланишида Гераклит, Аристотель, Мусо ал- Хоразмий , Абу Наср Фаробий, Абу Райхон Беруний , Абу Али Ибн Сино ,Улуђбек, Декарт ,Спиноза , Гегель , Герцен ва бошқа олим ва маърифатпарварларнинг хизмати каттадир.Улар табиат, тарихий ва маънавий дунёни бир жараён шаклида, яъни уларни узлуксиз ќаракат қилиб, ўзгариб, ривожланиб борадиган ќолда, тараққиётни ички бођланишда олиб ўрганиш методологиясини яратдилар. Ќар қандай фанни ўрганишда қўлланиладиган ягона диалектик қонуниятга асосланган усул, яъни диалектик метод, Ўзбекистон тарихини ўқитиш ва ўрганишда ќам асосий назарий методология ќисобланади. Ўзбеакистон тарихи фани, бошқа ижтимоий- гуманитар фанлар каби, доимо ќаракатда бўлиб, ўзгариб, ривожланиб, бойиб боради. Бу фаннинг яна шундай ўзига хос хусусияти борки, тарихий фан бўлгани учун ќам, авваламбор, бошқа фанларга қараганда у тез ва кўпроқ бойиб боради. Бир томондан тарихимизнинг очилмаган "қуриқ"лари олимларимизнинг илмий- тадқиқот ишлари натижасида очилиб, тўлдирилиб борилаверса, иккинчи томонидан, мамлакатимизда, жамиятимиз ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва маданий соќаларидаги қўлга киритилаётган ютуқлар тарихимиз саќифаларини кун сайин бойитаверади. Диалектик методология ќар қандай мамлакат тарихини жахон халқлари тарихи билан бођлиқ ќолда ўрганишни тақозо этади. Негаки ќар бир халқ тарихида миллийлик, ўзига хос бетакрор хусусиятлари билан бирга жахон тарихи, бутун инсоният тараққиёти билан умумий бођланишдадир. Дарќақиқат, Ўзбекистон тарихи аввало Марказий Осиё мамлакатлари тарихи билан, қолаверса Башарият тарихи билан чамбарчас бођланган. Қадим замонлардан яқин йилларгача Ватанимиз Ўрта Осиё минтақасидаги кўпгина давлатлар билан - Афђонистон, Эрон, Шимолий Ќиндистон каби мамлакатлар билан ягона иқтисодий ва маданий маконда бўлиб келди. Бу катта худудда яшовчи уруђ, қабила, қавм, элатлар этник жихатдан доимо ўзаро таъсир ва алоқада бўлганлар, қўшилиш жараёнини бошдан кечирганлар, уларнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий ќаёти бир-бирлари билан узвий бођлиқ бўлган. Шу сабабли Ўзбекистон тарихини қўшни мамлакатлар тарихи билан бођлаб ўрганиш тақоза этилади. Қозоқ қирђиз, қорақалпоқ, туркман, тожик, форс,афђон, ќинд, араб ва бошқа халқлар тарихини қанчалик яхши билсак, у Ўзбекистон халқлари тарихини шунчалик чуқур, ќар томонлама ўрганишга имкон яратади, кўмаклашади. Тарихий воқеа ва ќодисаларни ўрганиш, уларни таќлил этиш ва ёритишда холисона, ќаққоний, адолатли ёндошув муќим методологик қоидадир. Холислик қоидасини тарихий воқеа, ќодисаларни ўрганаётганда улар билан бођлиқ бўлган барча фактларнинг ќеч бир истисносиз бутун мажмуини бирга олиб текширишни, хаққоний далилларга асосланишини талаб қилади. Ўзаро алоқада ва муносабатда деб текшириш лозимдир. Олдиндан тўкилган бир ђояни, уйдирмани оқлаш даркор бўлса, фактлар силсиласидан фақат айрим, мос келадиганларинигина сайлаб, танлаб олиниши "тажрибаси" сир эмас, албатта бунақа ќолатлар ќам бўлган. Лекин бундай йўл билан чиқарилган хулоса ва баќо холисона, хаққоний бўлмай, у сўзсиз бир томонламаликка олиб келади. Тарихни ўрганишда тарихийлик методологияси муќим аќамиятга эга. Тарихийлик қоидаси вокеа ва ходисаларни ўз даврининг аниқ тарихий шароитидан келиб чиққан ќолда ўрганишни тақоза этади. Воқеа, ходисаларни ўрганишда тарихий бођланиш, тарихий узвийлик, тарихий ривожланиш жараёни қоидаларига риоя қилмоқ зарур. Ќар бир нарса, воқеа ва ходисани бошқа воқеа, ходисалар билан бођлаб ўргангандагина мазкур воқеа, ќодисанинг умумий тарихий жараёндаги унинг тўђри аниқлаш, белгилаш мумкин бўлади. Ќар бир воқеа, ќодисага умумий тарихий жараённинг бир қисми, бир бўлаги деб қарамоқ зарур. Ќар бир ќодиса қандай тарихий шароитда, муќитда пайдо бўлганлигини бу ходиса ўз тараққиётида қандай асосий босқичларни ўтганлигини, кейинчалик у қандай бўлиб қолганлигини билиш тарихийлик қоидасининг асосий талабидир. Масалан, биронта давлат фаолиятига тарихийлик нуқтаи назаридан туриб баќо бермоқчи бўлсак, биринчидан, у қачон, қандай шароитда пайдо бўлди, иккинчидан, у ўз тараққиётида қандай босқичларни босиб ўтди, учинчидан, у ќали ќам мавжудлиги, ќозир қай аќволда, қандай бўлиб қолди, деган саволларга аниқ жавоб бериш зарур бўлади. Тарихийлик методологияси халқнинг ўтмишига, ќозирги замон ва келажагига ягона табиий тарихий жараён деб, ўтмиш ќозирги замонни тайёрлайди, ќозирги замон эса келажакни яратади, деган тараққиёт қонуни асосида қарайди. Инсоният ана шундай умумий йўлдан бораётган экан, истиқболда порлоқ ќаёт, турмуш қурмоқчи бўлган авлод тарих фани орқали ўз ўтмишини яхши билмођи лозим. Ўтмишни, аждодларимиз тарихини қанчалик яхши билсак, англаб етсак ќозирги замонни, мустақиллигимиз мазмунини шунчалик мукаммал тушунамиз, келажакни тўђри тасаввур этамиз. Ўз навбатида ќозирги замонни, бугунги авлоднинг бунёдкорлик фаолиятини тўђри идрок этилса, бу ўтмишни, тарихимизни янада чуқурроқ англашга кўмаклашади. Тарихийлик методологиясининг таркибига узвийлик ва даврийлик киради. Тарихий фан бўлгани учун ќам Ўзбекистон тарихи фанини ўргатиш ва ўқитиш жараёнида тарихий узвийлик ва даврийлик қоидасига риоя қилиш алоќида аќамият кашф этади. Инсоният тараққиётининг маълум босқичида уруђчилик тузуми емирилиб, хусусий мулкчилик келиб чиққач, уруђ жамоалари турли ижтимоий табақаларга бўлингач, тарихий воқеа ва ходисалар ана шу табақаларнинг манфаати билан бођлиқ ќолда кечадиган, ќар бир ижтимоий табақа ўз манфаати нуқтаи назаридан ќаркат қиладиган, уларнинг манфаати бир-бири билан тўқнашадиган, ђалаёнлар, қўзђолонлар кўтариладиган булиб колди. Бундай вазиятда содир бўлган воқеа ва ќодисаларни, тарихий жараённи ўрганишда ижтимоий ёндошув принципига риоя қилиш зарур бўлади. Бу ижтимоий ёндошув методологияси бўлиб, тарихий жараёнларни, аќоли барча табақаларининг манфаатларини ќисобга олган ќолда ўрганишни тақозо этади. Тарихни ўрганишда ижтимоий ёндошув қоидасига амал қилиш давлат арбобларининг, сиёсий кучлар, партиялар, турли уюшмалар, улар йўлбошчиларининг тарихий тараққиёт даражасига кўрсатган ижобий ёки салбий таъсирини, жамиятни у ёки бу йўлдан ривожланишидаги ўрни ва ролини тўђри аниқлашга олиб келади ва муќим аќамиятга эгадир. Мамлакатимиз тарихини ўрганишда миллий қадриятлар халқ анъаналари ва урф-одатлари, дин, ислом дини тарихини, одамларнинг диний эътиқодлари, диний таълимотлар ва уларнинг асосчилари фаолиятини тахлил қилишга, уларни ёритишга цивилизацион муносабатда бўлиб, ќурмат қилиш, эъзозлаш нуқтаи назаридан ёндошмоқ керак. Ќаёт халқнинг неча минг йиллар давомида яратган маънавий маданиятини, ахлоқий мезонларини иккига-эксплуататорлик маданияти ва ахлоқи ќамда эксплуатация қилинувчилар маданияти ва ахлоққа бўлиш ва биринчисини қоралашдан иборат ленинча йўриқноманинг нақадар зарарли эканлигини кўрсатди. Маънавий меросга бундай ёндошув маънавий қашшоқланишга, миллий қадриятларнинг, урф-одатларнинг оёқости қилинишига, кўпгина олимларнинг бадном қилинишига олиб келганлигини ќеч қачон унутмаслик керак. Тарихни ўрганишда юқорида қайд этилган методологик қоидалар билан бир қаторда фактларни таққослаш, мантиқий - қиёсий хулосалар чиқариш, даврлаштириш, социологик тадқиқотлар ўтказиш, статистик, математик ва бошқа усуллардан ќам кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўзбекистон тарихини ўрганиш ва ёритишда унинг даврларини илмий асосда тўђри белгилаш катта аќамиятга эгадир. Марказий Осиё халқлари, жумладан Ўзбекистон халқлари, ер юзининг қатор худудларидаги халқлар каби ўз тарихида инсоний тараққиётида содир бўлган барча ижтимоий- иқтисодий босқич (формация)ларни босиб ўтган эмас. Бундан чиқадиган хулоса шуки,биз ўз тарихимизни шу ижтимоий-иқтисодий формациялар асосида даврлаштирсак,тарихий ќақиқат сохталаштирилган бўлади. Шу сабабдан биз ўз халқимиз, Ватанимиз тарихини ўзбек давлатчилиги тарихи билан чамбарчас бођлаб даврлаштирамиз ва ўрганамиз. Ќақиқий тарихий жараён нуқтаи назардан қараб, ќеч қандай "изм-изм" ларсиз Ўзбекистон тарихига ёндошадиган бўлсак, уни қуйидаги даврларга бўламиз: 1. Қадимги давр-энг қадимги замонлардан милодий V асрга қадар. 2.Ўрта асрлар даври- милодий V асрдан Х1Х аср ўрталарига қадар. 3. Янги давр-Х1Х асрнинг ўрталаридан ќозирги кунга қадар. Табиийки бу катта даврлар бир неча босқичларга бўлинади. Хусусан, биринчи -кадимги давр- Марказий Осиё халқларининг ибтидоий жамоа тузуми, шу минтақада дастлабки давлат тузилмаларининг, қадимги (антик) давлатларнинг ташкил топиши босқичлардан иборат. Иккинчи-ўрта асрлар даври қуйидаги босқичларга бўлинади: 1). илк ўрта асрлар- Марказий Осиё худудида ерга эгалик муносабатларининг шаклланиши, эфталитлар давлати, Турк хоқонлигининг ќукмронлиги,араблар босқини ва ислом динининг маќаллий халқ маънавиятига кириб келиши босқичи бўлиб, У-УШ асрларни ўз ичига олади; 2) ривожланган ўрта асрлар-Марказий Осиёда мустақил марказлашган давлатларнинг вужудга келиши (1Х-Х11 асрлар); 3). Амир Темур давлати ва темурийлар даври ( Х1У асрнинг иккинчи ярми -ХУ аср); 4). Ўзбек хонликлари даври ( ХУ1- Х1Х асрнинг биринчи ярми); Учинчи, янги давр икки босқичга бўлинади.: 1). Х1Х асрнинг ўрталаридан 1991 йил сентябрга қадар бўлиб, Чор Россиясининг ўлкамиздаги мустамлакачилиги ва советлар ќокимиятининг истибдоди даври; 2). 1991 йил сентябрдан - Мустақил Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тарақиёт босқичи. Бу халқимиз, мамлакатимиз тарихида энг янги давр- бу Миллий Уйђониш, Миллий янгиланиш ва Миллий Ўзлигини Англаш тушунчаларини ўзида мужассам этган Истиқлол даври. Жонажон Ўзбекистонимизнинг мустақиллик даври тарихи эндигини бошланди, давом этаверади! Ўзбекистон тарихи фанини ўрганишда унинг манбаларини билиш, уларга суяниш алохида аќамиятга эга. Бундай манбалар нималардан иборат? Тарихий манба деганда, авваламбор, биз нимани тушунамиз? Тарихий манба деганда узоқ ўтмишдан қолган, табиат ва жамиятнинг маълум босқичдаги кечмишини ўзида акс эттирган моддий ва маънавий ёдгорликларни тушунамиз. Шу боисдан тарихий манбаларни биз иккига бўлиб ўрганамиз. Биринчиси, моддий манбалар бўлиб, унга кўќна манзилгоќ ва мозорлар, щаќарлар ва қасрлар ќамда қалъаларнинг ќаробалари, ўша жойлардан топилган ишлаб чиқариш қуроллари, уй-рузђор буюмлари, зеб-зийнат ашёлари , қадимги суђориш иншоотларининг қолдиқлари, олтин, кумуш ва мис тангалар, шунингдек ибтидоий одамлар ва ќайвонларнинг қоя тошларга ўйиб ишланган суратлари, умуман тош ва бошқа қаттиқ предметлардаги ёзувлар киради. Иккинчиси, маънавий ёдгорликлар бўлиб, улар туркумига узоқ ўтмишдан қолган қўлёзма асарлар ќамда одамларнинг туриш-турмуши ва урф-одатларини ўзида акс эттирувчи материаллар, шунингдек кишилар онгида сақланиб қолган урф-одат ва анъаналар киради. Хуллас, табиат ва жамиятнинг кечмиши билан бођлиқ бўлган ќар бир нарса тарихий манба бўлиши мумкин, табиат ва жамият эса, бир-бири билан чамбарчас бођлиқдир. Тарихий манбалар инсон ижтимоий фаолияти натижасида пайдо бўлган, шунинг учун ќам ижтимоий ќаётнинг ќамма томонлари ва бўлиб ўтган ходисаларни ўзида акс эттиради. Шунинг учун ќам қадимий одамларнинг туриш -турмуши ва ижтимоий фаолияти қай тарзда кечганлигини тарихий манбасиз билиб ва ўрганиб бўлмайди. Моддий (ашёвий) манбалар таркибига нималар киришини биз юқорида қайд этдик. Моддий ёдгорликларни қидириб топиш ва ўрганиш ишлари билан археология илми (юнонча; архео- қадимий, логос-илм) кишилик жамиятининг узоқ ўтмишни ўрганувчи илмдир. Халқларнинг келиб чиқиши билан бођлиқ бўлган материал ва маълумотлар, масалан, халқ, қабила ва уруђ номлари, инсон қўли ва ақл-заковати билан яратилган қурол ва буюмлардаги нақш ва безаклар, кишилар онгида, шунингдек ођзаки ва ёзма адабиётда сақланиб қолган ўтмиш сарқитлари (урф-одат,расм-русум ва анъаналар) кишиларнинг турмуш тарзи этнографик манба ќисобланади. Буларнинг барчасини этнография (грек. этнос- халқ, графо- ёзаман, халқ ќақида / илми текширади ва ўрганади. Тилимизда, аниқрођи унинг лексик таркибида учрайдиган, узоқ ўтмишдан қолган ижтимоий-иқтисодий, маъмурий, юридик атамалар, жой ќамда халқ, уруђ, қабила номлари ва шунга ўхшаш атамалар шубќасиз қимматли материал бўлиб, аждодларимизнинг ижтимоий-сиёсий хаётини ўрганишга ёрдам беради. Уларнинг келиб чиқишини ва этимологиясини лингвистика (лотин.лингуа-тил) фани ўрганади. Ођзаки адабиёт маданиятнинг энг қадимги соќаларидан бўлиб, унинг илдизи ибтидоий жамоа ва илк феодализм тузумига бориб тақалади. Ёзма адабиётдан аввал пайдо бўлган халқ ођзаки ижодининг дурдоналари кишиларнинг туриш-турмуши, маънавий қиёфаси, урф- одати, айниқса узоқ ўтмишда хукм сурган ижтимоий муносабатлар хақида қимматли маълумотлар беради. Тарихий манбаларнинг бу тури билан фольклор(нем.фольк-халк,лоре- билим;халк донолиги) фани шуђулланади. Тарихий манбаларнинг мухим ва асосий тури бу ёзма манбалар хисобланади.Тарих фанини чукур ўрганиш учун бир катор ёрдамчи сохалар, хусусан, палеография, дипломатика,геральдика , эпиграфика, нумизматика, метрология, хронология каби сохаларнинг қўлга киритган ютуқлари хам катта ёрдам беради. Энди биз бевосита Ўзбекистон тарихи фанини ўрганишдаги асосий тарихий манбаларга тўхтайдиган булсак, биринчидан, бу энг асосий ва мухим тарихий манба зардуштийлик динининг мукаддас китоби- " Авесто" хисобланади. " Авесто"да нафақат зардуштийлик (оташпарастлик) динининг тамойиллари, қонун-қоидалари асослаб берилган, балки унда қадимги аждодларимизнинг бошкарув тизими, ижтимоий турмуши, маданий ва маънавий хаётига оид маълумотлар берилган. Иккинчидан, ўтмиш ота- боболаримиз қолдириб кетган ва дунёдаги жуда кўп хорижий мамлакатлар, хусусан Англия, Франция, Хитой, Хиндистон, Эрон, Туркия, Россия ва Ўзбекистон нинг кутубхоналарида сақланаётган бой ва нодир кулёзма асарлар. Шундай қулёзмалар орасида подшо, шох ,хон , амирлар саройида яшаган солномачи ва муаррихларнинг ёзиб қолдирган асарлари ђоят қимматлидир. Учинчи, ва ђоятда муќим манбалардан бири- шоиру-ёзувчилар, олиму-фузалоларнинг қолдирган ноёб асарлари Ватанимиз тарихини ўрганишда ажойиб ва кимматли маълумотларни беради. Ал-Хоразмий,Ахмад Фаргоний, Беруний, Абу Али ибн Сино,Улуђбек, Али Қушчи , Имом ал-Бухорий , Навоий , Бобур , Муқимий, Фурқат ва бошка кўплаб алломаларнинг ижодларида, улар яшаган тарихий ва маданий-муќитга оид қимматли фикр- хулосалар,тарихий маълумотлар мавжуд. Бундан ташқари Ўзбекистон тарихи фанини ўрганишда ќозирги кунда мавжуд бўлган илмий асарлар, кўлланмалар, дарсликлар, монографиялар, рисолалар, тўпламлар, ќар хил музейларда, айникса ўлкашунослик музейларида сақланаётган кўргазма заллари хужжатлари,археологик қазилма ёдгорликлари, музей- шаќарлар, тарихий обидалар,кино, фото хужжатлар ва ќоказолар муќим ва қимматли манба бўлиб хизмат қилади. . Текширув саволлари: «Тарих» деганда сиз нимани тушунасиз? «Ўзбекистон тарихи» фани ўз олдига қандай вазифаларни қўяди? «Ўзбекистон тарихи» фани нимани ўрганади? Ўз халқимиз тарихини ўрганишдан мақсад нима? «Ўзбекистон тарихи» фанини ўрганишнинг асосий илмий-назарий асосларини таърифлаб беринг. «Ўзбекистон тарихи» қандай методологик асосда ўрганилади? Тарихийлик методология деганда сиз нимани тушунасиз? Ўзбекистон тарихини ўрганиш қандай даврларга бўлинади? 9. Ўзбекистон тарихини ўрганиш қандай тарихий манбаларга асосланади? Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling