Мазкур маъруза матнлари тўплами " Ўзбекистон тарихи ва давлат қурилиши" кафедраси профессори, тарих фанлари доктори Ю


-мавзу: АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИ. ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ ВА ХОЗИРГИ


Download 0.59 Mb.
bet8/13
Sana18.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1582534
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Уз.Та маъруза матни 2004

7-мавзу: АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИ. ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ ВА ХОЗИРГИ
ЗАМОН.


Режа:
1. Амир Темурнинг марказлашган давлат тузиши ва уни бошкариш тизими.
Иктисодий ва маданий юксалиши.
2. Амир Темуринг жахонгирлик юришлари ва ташки сиесати.
3. Амир Темур тузуклари ва хозирги замон.

Адабиётлар:





    • Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., «Ўзбекистон», 1998.

    • Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т., «Ўзбекистон», 1999.

    • Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. Т., «Ўзбекистон», 1998.

    • Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари., «Ўзбекистон», 1998.

    • Ватан туйђуси Т., «Ўзбекистон», 1996.

    • Саъдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Т., «Ўқитувчи», 1996.

    • Ўзбекистон тарихи (1-қисм) Т., «Университет», 1997.

    • Ўзбекистон тарихи (Дарслик) – Т., 2003, 7-20 бетлар.

    • Ўзбекистон тарихи (ўқув қўлланма) 1-кисм – Т., 2002, 6-21 бетлар.



Таянч тушунчалар:


Мовароуннахрдаги ижтимоий-сиёсий вазият, ислом дини таяъсирининг кучайиш, ерга эгалик, солик сиёсати, Темур давлати, харбий юришлар, Темур даври маданияти. Тузукатнинг мамлакатни одил идора килишдаги ахамияти, «Куч адолатдадир», Темур тузукларининг хорижий тилларга таржима килиниши, А.Темур фаолиятида диёнат, адолат ва сиёсатнинг муштараклиги.
Мугуллар истилоси Урта Осие халкларининг иктисодий ва ижтимоий хаети ва маданиятига катта таълофат етказди, куп обод жойларни вайронга айлантириб, минглаб кишиларни кириб ташлади. Лекин истилочилар Урта Осие халкларининг озодлик курашини, уларнинг хужалик ва маданиятда эришган тажриба ва анъаналарини
емириб ташлай олмадилар. Шу боис, Х1У асрнинг 50 йилларига келиб Чигатой улусига карашли булган Мовароуннахр майда феодал давлатларга булинган булиб, Шахрисабз ( Кеш ) да Хожи Барлос, Хужандда жалойирлар хукмдори Боязид, Балхнинг бир кисмида Козогонининг набираси Амир Хусайн,иккинчи кисмида-Улжабуга Сулдуз , Бадахшонда- Бадахшон шохлари ва бошка вилоятлар хокимлари уртасида тинимсиз уруш- жанжаллар давом этиб келарди. Шундай килиб, бир томондан мугулларнинг истилоси, иккинчи томондан феоддалларнинг узаро урушлари мамлакат ва халк бошига катта кулфатларни солди. Бу даврда феодал узаро урушларига аралашиб, узининг кобилияти ва уддабуронлиги билан элга танилган Амир Темур ибн Тарагай Баходир Моварауннахр хаетида курина бошлади.
Амир Темур кандай шахс эди?
Темур тугрисидаги шов-шувлар, хакикат ва афсоналар асрлардан асрларга утиб, бизнинг кунларгача етиб келган. Совет тарихшунослик илмида унинг серкирра, карама-каршиликларга бой фаолиятига факат бир томонлама бахо берилди. Окибатда купчилик онгида Амир Темур факатгина "конхур","боскинчи","золим" шох булган,унинг тарихимизда хеч бир хизмати йук деган нотугри тушунча пайдо булди. Темур урта асрнинг йирик шахсларидан биридир.Шунинг учун хам унинг шахсига булган кизикиш хозирги кунда кадар жуда катта ахамиятга эга. Амир Темур 1336 йилда Шахрисабз якинида Хужаилгор кишлогида тугилди.
Амир Темурнинг болалиги ва ешлиги тугрисида расмий маълумотлар йук. Аммо айрим манбаларда баъзи тавсилотлар келтирилган. Темур болалигиданок аклу- фаросати ва жасурлиги билан тенгдошларидан ажралиб турган.Унда ешлигиданок тенгкурларини уюштириш ва оркасидан эргаштириш,ка лтис вазиятларда аклий тадбирлар топиш каби ноеб кобилият намоен булган. Темур харбий машгулотларнинг сирларини эгаллашга купрок эътибор берган. Мугулистон хони Туглук Темур Мовароуннахрнинг заифлашганидан фойдаланиб 1360 -1361 йилларда хеч каерга каршиликка учрамасдан Кашкадарега кадар келиб колган вактда, Кеш хокими Хожи-Барлос Хуросонга кочиб кетади, Темур эса Туглук Темурга хизматга киради ва 25 ешга кичик,аммо жуда бой вилоят яъни Шахрисабз хокимига айланади. Туглук Темурга хизматга киришга максадини Амир Темур узининг "Темур тузукларида" куйидагича баен этади:" ...Мовароуннахр вилоятини катлу-баротдан куткариб колишга карор килдим" (Темур тузуклари 18 бет). Бирок,Темур Мугулистон хонига узок вакт хизмат килмади.Туглук Темур хокимиятни угли Илес-Хужага топшириб,Амир Темурга эса сипохсолар (бош кумондон) лавозимини таклиф этгандан сунг, у Илес-хужага хизмат килишдан бош тортиб,бошка давлатлар билан дипломатик муносабатлар урната бошлади.Уларнинг ичида Балх хукумдори Амир Хусайн бор эди. Амир Хусайн Чигатой улусининг улдирилган амири Козогоннинг набираси булиб Мовароуннахрга асосий давогарлардан бири саналарди. "Зафарнома"да таъкидланишича Темур ва Хусайн дастлаб "дуст тутунишга", ганимларга карши биргаликда курашишга, бир-бирига хеч качон хиенат килмасликка Куъонни уртага куйиб касам ичишади. Темур Хусайннинг синглиси Улжой Турканхотинга уйланиб, иттифокни кариндошлик ришталари билан мустахкамлади.Темур Хусайн билан бирга туркманлар устига ва Сейистонга боскинчилик юришлари килади. Сейистонда Темур унг кули ва унг оегидан яраланади ва натижада деярли куриб колади ва бир умр оксокланади, шу сабабли хам Темурланг, яъни оксок Темур (Европада-Темурланг) деган лакаб олади.Туглук Темур вафот этгандан сунг Моварауннахрдан хайдалган Илесхужа 1365 йилда кайта кушин билан Моварауннахрга юриш килади. Хусайн билан Темур кушин тайерлаб, уни Чиноз ва Тошкент якинида кутиб олиб жанг киладилар.Тарихга бу жанг "Жанги лой" номи билан кирган, чунки кучли жала куйиб, отлар лойда тойиб кета бошлаган, окибатда бу жанг Темур ва Хусайннинг маглубияти билан тугалланди ва улар аввал Самаркандга , кейин Балхга чекинишди. Илесхужа эса, уз галабасини мустахкамлаш учун Самарканд сари юрди.Бирок уша даврда Самаркандда сарбадорлар хукмронлик киларди.
Маълумки, сарбадорлар харакати Х1У асрнинг 30- йилларида Хуросонда ижтимоий харакат сифатида бошланди ва мугулларнинг боскинчилик сиесатига ва уларнинг тартибларига карши каратилган эди. "Сарбадор" сузи "боши дорда" деган маънони билдиради. Сарбадорлар " агар галаба козонсак, халкнинг мугул зулмидан озод килган буламиз, борди-ю галабага эриша олмасак, унда дорга осилиш учун тайермиз, негаки азоб- укубатларга ортик бардош бериш мумкин эмас" дер эдилар. Бу харакат Самаркандга 1360 йилда кириб келди. Унда хунармандлар, дукондорлар ва узларини гозийлар, деб атаган айрим мадраса муаллимлари фаол катнашдилар. Илесхужа кушинларининг якишлашиб келаетганини эшитиб харакат йулбошчилари- Самарканд мадрасасининг талабаси Мавлоназода, собик пахта саваловчи Абу Бакр Калавий, камонбоп Худоки Бухорийлар жоме масжидига тупланган 10 мингга якин ахолига мурожаат килиб ислом ва халкни мугуллардан химоя килишга даъват этишди. Курилган тайергарликдан сунг, шахар ахолиси Илесхужага зарба беради ва мугуллар Мугулистонга кайтиб кетишга мажбур буладилар Бундан хабар топган Хусайн билан Темур Самарканд сари йулга чикдилар ва хийла билан уз лагерларига сарбадорлар рахбарларини чакириб олиб, катл килдилар. Бирок, бизгача етиб келган маълумотларга кура, Темур Мавлонзодани улимдан саклаб колган, бунга Хусайн билан урталаридаги ихтилофлар сабабчи еки Темур Мавлонзода билан алокада булган, деган тахминлар бор.Шу даврдан Темурнинг гаразгуй, гоят хасис Амир Хусайнга карши кураши бошланади. Темурнинг хотини Улжой Туркон ого (Хусайннинг синглиси) вафот этгандан сунг ва натижада кариндошлик алокалари узилганидан кейин Темур тез орада галаба козонади. Амир Хусайн эса Хутталон-Жилен хокими Кайхусрав томонидан улдирилади. Шундай килиб 1370 йилга келиб, Темур Мовароуннахр ва Хуросоннинг ягона хокимига айланди. Кушин саркардаларининг курултойи Темурни Мовароуннахрнинг ягона хукмдори деб эълон килади. Шу даврдан бошлаб Амир Темур Курогоний унвонини олади. "Курогон" сузи-хон куеви деган маънони англатади, уша даврда чингизхон насл -насаби билан якинлик килиш хокимиятга эгалик килган амирлар учун афзал хисобланарди. 1370 йилда Балхда Амир Хусайнни енгиб, унинг бева хотини- Сарой Мулкхонимга, Козонхоннинг кизига уйланади. Темур уз фаолиятининг биринчи даврида, яъни 1360-1386 йилларда, Мовароуннахрда мугул хонлигидан мустакил кучли марказлашган давлат тузиш йулида курашади. Мовароуннахрни бирлаштиришдан манфаатдор булган турк ва тожик зодагонлари билан биргаликда узбошимча феодалларга, марказлашиш ва бирлашишга зид харакатларга, мамлакатнинг парчаланган холатда саклашга интилувчиларга, узаро урушларга ундовчиларга карши кураш олиб борди. Киска муддат ичида Темур Амударе ва Сирдаре оралигидаги ерларни, Фаргона ва Шошни узига буйсундириб бирлаштиради. 1372-1388 йиллар орасида Хоразмни тула буйсундириш учун 5 марта юриш килади ва 1388 йилга келиб Хоразм ерларини уз таркибига кушиб олади. Темур Х1У асрнинг 80 йиллари урталарига келиб, уз мамлакатида бутунлай осойишталик урнатади.Амалда хукмрон булса хам, Темур даврида давлат тепасида Чингизхон авлодидан булган Суюрготмиш (1730-1380 йй) ва Султон Махмудхон (1380-1402 йй) расман туришган эди. Темур вафотидан сунг эса, у тартиб бекор килинди ва олий хукмдорлар узини подшо деб эълон килдилар. Бирок Темур хаетлигида хам бу империя том маънода марказ-
лашган давлат эмас эди ва турт улусга булинган: Хуросон, Журжон, Мазондарон ва Сейистон (маркази Хирот шахри) Шохрухга: Гарбий Эрон, Озарбайжон, Ирок ва Арманистон (маркази Табриз) Мироншохга, Форс, яъни Эроннинг жанубий кисми (маркази Шероз) Умаршайхга; Афгонистон ва шимолий Хиндистон( маркази дастлаб Газна, кейинчалик Балх) Пирмухаммадга суюргол килиб берилган эди. "Суюргол" темурийлар даврида феодал ер инъом килишнинг кенг таркалган тури эди ва шахзода хамда амирларга тожу-тахт олдида курсатган катта хизматлари учун шартли тарзда инъом килинган ер,сув ва уни идора килиш хукуки эди. Темурийлар даврида "тархон" хам кенг таркалган эди. "Тархон" деганда ер, мулк еки бирорта шахс кулидаги давлат хазинаси фойдасига тулайдиган солик, йигинларидан ва мажбуриятларидан озод килиниши тушунилади. "Суюргол" одатда абадий фойдаланиш учун берилса, "тархон" вактинчалик берилган инъом эди. Темур давридаек улуслар, гарчи марказий хукуматга итоат этсалар-да,маълум мустакилликка эга эдилар. Улус хукмдорларининг давлат аппарати, мустакил кушини булиб,уларнинг марказий хукуматга тобелиги хирожнинг (даромад солиги) бир кисмини Самаркандга юбориб туришдан иборат эди. Вилоят ва туманларда хокимият марказий хукумат тарафидан тайинланган доругалар кулида эди. Давлат ишлари асосан уч муассаса (девон) кулида булган: девони олий (марказий ижроия органи), девони мол (молия ишлари махкамаси) ва девони тавочи (харбий ишлар махкамаси). Дин, шариат билан боглик ишлар кози ва шайх-ул-ислом кулида эди. Темур узининг "Тузуклари"да берган маълумотларга кура давлатни етти нафар вазир: 1) мамлакат ва раият ишлари буйича вазир (бош вазир); 2) вазири сипох, яъни харбий ишлар буйича вазир; 3) эгасиз колган мол-мулкларни тасарруф этиш ишлари вазири; 4) салтанатнинг кирим чиким ишларини бошкарувчи вазир,яъни молия ишлари вазири; 5,6,7) сархад (чегара) вилоятларининг ишларини назорат этиб турувчи вазирлар бошкарган. Етти вазирнинг барчаси девонбегига буйсунган. Марказий хокимият орган идораларида каби, улус хокимлари девонларида каби, вазирлардан бошка турли табакадаги амалдорлар булган. Масалан, шайх-ул-ислом, кози ал-кузот (олий судья), садри аъзам (вакф ерлари мутасаддийси), арзбеги (шикоятлар куриб чикувчи), мухассил (солик йигувчи), ясовул (хукмдорнинг шахсий буйрукларини бажарувчи) ва бошкалар. Темур вакти- вакти билан сурокпуруш, ревизия ва текшириш-тафтиш, тергов килиш-тахкик утказиб турган.Унинг салтанатида уз мансабини суиистеъмол килиш,угри-талончилик, ришват (пора) хурлик, ичкиликбозлик , маиший бузуклик, огир гунох, хисобланиб, бу иш билан машгул булганлар каттик жазоланган Хусусан Яздийнинг езишича, Темур хатто ножуя харакат килгани учун уз фарзанди Мироншох, хамда невараси Амирзода Пирмухаммадларни хам халк олдида тегишли жазога тортган эди. Замондош тарихчиларни эътироф этишича, Темурнинг энг характерли хусусиятлари-давлат, мамлакат, фукаронинг гамхури эканлиги давлат ишларини огишмай, каттийлик билан бошкарган. Амир Темур исломни таргиб килиш, унинг ролини уз сиесатининг ахлокий-мафкуравий омили сифатида кучайтиришга алохида эътибор берди. Сохибкирон уз даврида ислом динининг хакикий хомийси эканини амалда тулик намойиш этди. Барча рухонийлар бу даврда дахлсиз хисобланган. Темур вакф ахкомини жорий этди. Унинг даромадлари хисобидан мадраса, масжид, хонакохларни маблаг билан таъмин этди. Диний масалалар, хусусан исломий маросимлар, урф-одатлар ва шариат конунларининг бажарилиши устидан мансаблар жорий этди. Улар мутаваллий, муфтий, козикалом, мухташий номлар билан аталарди. Маълумки, Амир Темур хаетида учта пири булган. Улардан Саид Барака,унинг учун алохида эътиборга, хурматга сазовор булган пир хисобланган. Саид Барака Темур" килич билан ниманики кулга киритган булса, шулардан тоат-ибодат, хамда фатволар бериб дуогуйлик билан мустахкамлаб беришга харакат килади". Шундай килиб, Амир Темур уз режа ва максадларини амалга оширишда мулкдор зодагонларга,харбий кишиларга ва халкка таъсир этаолаетган рухонийларга таянган. Темур хукмронлиги даврида ижтимоий-иктисодий хаетда сезиларли узгаришлар юз берди. Дехкончиликни тиклаш ва ривожлантириш тадбирлари курилди. Янги сугориш каналлар казилиши ва айрим эскиларининг тикланиши, экин майдонларининг кенгайишига олиб келди. Галла, пахта ва бошка анъанавий кишлок хужалик экинлари билан бир каторда янги зигир, полиз экинлари (масалан, ковуннинг "Мири Темур" нави), хурмо экила бошлаган. Темур фармонига кура экинзорлар якинига утов урнатиш кушни рахбарларига такикланган. Унинг фармонига кура янги кишлоклар вужудга келди, айникса, Самарканд атрофида, бу эса дехкон ахолисининг фаровонлашувига, энг мухими-кишлок ва шахар ахолисининг узаро кенгайишига , дехконларнинг махсулотлари билан шахарликларнинг хунармандчилик буюмлари айирбошлашга ердам берди. Хунармандчиликнинг кадимги тармоклари-тукувчилик ва тикувчилик янада ривожланди, курол аслаханинг хилма-хил турлари, заргарлик, когоз ишлаб чикариш жадал тараккий этди. Темур ва темурийлар даврида ер-сув, хунармандчилик корхоналарининг катта кисми подшо хонадони ва феоодаллар кулида булиб, мехнаткаш халк ерни ижарага олиб, бир катор солик ва жарималар тулашга, турли-туман юмушларни бажаришга мажбур эди. Улар ичида " хирож"- хосилнинг 0,4 улуши, " аворизот"- урушлар даврида олинадиган солик," жон солиги"- номусулмонлардан олинадиган солик, " доругаш", " миробона", " закот", " боштамга", "пешкали", " совари" ва бошкалар. "Бегор" деб аталадиган хашар уша даврнинг жуда огир мажбурияти хисобланарди. Шахар деворлари , саройлар, масчит ва мадрасалар, йуллар ва куприклар, калъалар ва бошка давлат ахамияитига эга булган бошка бинолар куришга ва шунга ухшаш ишларга дехкон ахолисини зурлаб жунатганлар. Щу билан бирга, Темур давлатида дехконларнинг фидоийлиги эътиборга олинган. Масалан: бирор шахс узлаштирилмаган ерни ишлаб ярокли холга келтирса, экин экса, бир йил соликдан озод этилган, иккинчи йилни хохишга караб хохласа тулаган, учинчи йили умумий солик конунига буйсунган. Баъзи вактларда алохида туманлар ахолиси вактинчалик соликлардан озод э тилган. Бундай енгиллик берилиши кишлок хужалигини баркарор равишда ривожланишига ердам берди. Бу даврнинг солик сиесатининг ижобий томони шунда эдики, жорий этилган конунларга катъий риоя килинган, хукмдорларнинг узбошимчаликларига йул куйилмаган. Темур хукмронлиги даврида ички ва ташки савдонинг кенгайтиришга катта эътибор берилди, Самарканд ва бошка шахарларда савдо расталари, бозорлар ва йулларни ободонлаштириш тадбирлари курилди, карвон йулларида янги карвонсаройлар курилди, шаркдаги ва гарбдаги мамлкатлар билан тижорат иктисодий алокаларни мустахкамлашга харакат килинди. Темур бошка хукмдорлардан фарк килиб давлатни бошкаришда кенгаш , маслахат яъни курултойлар утказиб турарди. Шарофиддин Али Яздий маълумотига кура, бу курултойларда мамлакат ва давлатнинг хужалик соахасидаги хамда харбий ахвол хакидаги энг мухим масалалари мухокама этилар, мамлкат ва давлат учун зарурий хсиобланган ишларни бажаришда бирлашиб харакат килишга каратилган,карорлар кабул килинар, тадбирлар белгиланар эди.
Темур буюк империя барпо этар экан, у хакикий юрт эгаси сифатида жамики моддий бойликларни, хунармандлар, санъаткорлар,меъморлар, олимларни Мовароуннахрга олиб келарди ва бу ердаги ички ресурсларни хам ишлатиб шахар ва кишлокларни ободончилиги хамда ахолининг осойишталиги учун сарфлади. Бунга Самарканд, бухоро,Хирот, Тошкент, Шахрисабз,Туркистон ва бошка куплаб шахарлар, улардаги хашаматли иморатлар тарихий гувохдирлар.
Амир Темур фаолиятининг иккинчи даврида (1386-1402 йй) арбий харакатларни, урушларни Мовароуннахр ва Хурсондан ташкарида олиб борди. Темур куп жанг килган, лекин улардан " уч йиллик", " беш йиллик", ва " етти йиллик" харбий юришларни айникса машхур булган.Харбий тарих Амир Темурни урта асрлар тарихидаги энг йирик лашкарбошларидан бири булган кураги ерга тегмаган саркарда деб тан олади. Инкилобга кадар Франция ва Россия харбий академияларга унинг харбий санъати махсус дарс сифатида укитилиб келинган. унинг кушини уз даврида энг кудартли хисобланган эди. Темур хар бир жанг режасини барча кисмлар учун тактик йул йурикларни узи ишлаб чикарди. Темур урдаси жамиятнинг харбий - феодал шакли эди. Армия амалда ижтимоий кобик булиб, унинг ичида феодал муносабатлар усиб етиларди. Империя туманларга булиниб, хар бир туман ун минг сипох етказиб берадиган худудни билдирар эди. Буюк импреиясини тузишда Темур узининг жасур кушинига таянган эди. Бу борада у узининг " Темур тузуклари" да шундай деган : " Амирлар, сипохсолар, баходирлар билан иттифок булиб , уларнинг мардлигу мардонаворлигига таяниб, шамшир зарби билан йигирма етти подшохни тахтини эгаллади.Эрон, Турон,Рум,Магриб, Шом, Миср, Ироки араб ва Ироки ажам, Мозандарон, Гилонот, Ширвонот, Озарбайжон, Форс, Хуросон, Дашти жете, дашти кипчок, Хоразмда, Кобулистон, Бохтарзамин, Хиндистонга подшох булиб, хукм сурадим"( " Темур тузуклари", 54 бет) Дархакикат, Темур салтанатининг чегаралари шимолда Волга даресидан жанубда Хиндистондаги ганг даресигача, шаркда Хитой девори ва Гарбда Урта Ер денгизигача катта худуни уз ичига олди.
Темур 1376-1395 йилларда Олтин Урда хони Тухтамишга какшаткич зарба бериб, унинг пойтахти Сарой Беркани эгаллайди.1386 йилги уч йиллик, 1392 йилдаги беш йиллик ва 1399 йилги етти йиллик рушулари натижасида Эронни 1392-1397 йилларда Арманистон ва Грузияни,1398-1399 йиллрада Хиндистонни,1400 йилда Миср сурия ерларини босиб олди. 1402 йилда Анкара якинида Усмон тукрларнинг султони Боязидни асир олди. Объектив равишда бу урушлар боскинчилик урушлари эди, лекин шу нарсани таъкидлашимиз жоизки, Олтин Урда забт этилиши рус халкларини 2,5 асрлик мугуллар истилосидан куткарб, уз мустакиллигини кулга киритишга сабаб булди. Бу борада рус тарихчилари Б.Д. Греков ва А.Ю. Якубовский бундай езадилар: " Темурнинг Тухтамиш устидан козонган зафари, Астрахань ва, айникса, Олтин Урда пойтахти Берке-Саройнинг 1395 йилда таланиши хамда ендирилиши нафакат уша даврдаги жануби- шаркий Европа учун эмас, балки Русь учун хам гоят катта ахамиятга эга булди. Рязань тупрогини боскинчиларча талаган уша Оксок Темур Тухтамиш устидан козонган галабаси билан объектив тарзда узи билмаган холда Русь ерига хизмат кўрсатди". Боязид Йилдирим устидаги галаба эса, Усмон туркларнинг Болкон славянларнинг ерларини босиб олиш режаларини 50 йил оркага суриб юборди.
Темурнинг вактинчалик урушларини факатгина улжа ортириш максадини кузлаган дейиш хато булар эди. Чунки у уз олдига жахон савдо карвонлари харакат килетган йулларга хукмронлик килишни максад килиб куйган эди. У савдо карвонлари хаетида му-
хим урин тутган Азов, Сарой, Урганч каби савдо шахарларини хонавайрон килиш хам, барча савдо йулларини Урта Осие оркали утишига эришишга каратилган эди. Шу боис, Темур 1404 йилда Хитойга карши юришга тайерлана бошлади. ва 1405 йилнинг кишида 200 минг кишилик кущин билан Утрор шахрида тухтаган пайтида 18 февралда зотилжам касалидан вафот этади ва бу юриш якунланмай колади. Амир Темурнинг саркардалик махорати дуне ахамиятига эгадир ва жахон харбий академияларда махсус урганилади. Амир Темурнинг харбий юришларида эришган галабалари, ташки ва ички сиесатида тутган одилона йули давлатни кудратини ошиши ва жахон микесида кутарилишида хал килувчи омил булди. Хорижий мамлакталар билан алокалар урнатиш ва мунсобаларни ривожлантириш тадбирлари олиб борилди. Европа мамлакатларидан Хиндистон ва Хитойга олиб борадиган халкаро савдо йули -"Буюк ипак йули" нинг барча асосий йуналишларини эгаллаб олган Темур ,уни тикланиши ва кенгайишига ахамият берди. бу йулда карвонларнинг хавфсизлиги таъминланди. Бу эса бир-биридан иктисоди, халк турмуш-тарзи, дини, маънавий-моддий маданияти жихатидан фаркланувчи мамлакатларнинг узаро алокасини ривожлантиришга имкон берди. Амир Темур катор хорижий мамлакатлар билан дипломатик алокалар урнатган эди. У Византия, Венеция, Генуя, Испания-Кастилия, Франция, Англия билан янги даврдаги Европанинг йирик давлатлари билан алока урнатиш ва мустахкамлаш сохасида фаолият олиб борди. Гарб ва Шаркда уни доно рахбар, харбий санъат устаси сифатида тан олишган. ХУ асрда Темурга "Европа халоскори" деган едгорлик урнатилган. ХУ1 асрда К.Марло " Буюк Темурлан" деган пьеса яратди, А.Г.Гендель ХУШ асрда " Темурлан" деган опера езди.
Амир Темурнинг харбий ва сиесий фаолиятидан маълумот берувчи кимматли манба Темур тузуклари" хисобланади. Унда барча вокеалар Амир Темур номидан хикоя килинади. асли эски узбек тилида езилган бу асар, форс инглиз, урду, француз, рус ва хозирги узбек тилига угрилган. У икки кисмдан Темурнинг Мовароуннахрда салтанатни киритиш учун олиб борган урушлари ва бу борада утказган кенгашлари , амирлар билан олиб борган музокаралари хакидаги тафсилотлар диккатни жалб килади.
Иккинчи кисмида Амир Темурнинг давлатни бошкаришда кимларга таяниш, тожу тахт эгаларининг тутуми ва вазифалари, вазир ва унининг бошликларинин сайлаш, сипохларнинг маоши, мамлакатни идора этиш тартиби, давлат арбоблари ва кушин бошликларининг бурчаи ва вазифалари,амирлар, вазирлар ва бошка мансабдорларнинг такдирлаш тартиби ва бошкалар хакидаги тузуклари, яъни йул- йуриклари, конун-коидалари, насихатлари урин олган. Шу боис бу асар уз даврида куплаб шох ва шахзодалар учун зарур булган. Уни куплаб хукмдорлар уз кутубхоналарида саклаб, ундан давлатни идора килиш санъатни урганганлар. Бу борада рисолада берилган давлатни идора килишдаги ун икки коида эътиборга моликдир.
1. Ислом дини ва шариат коидаларига риля килиш;
2. Турли табакалар, тоифалар билан биргаликда бамаслахат ишни ва сиестни юргизиш.
3. Тадбиркорлик, фаоллик ва хушерлик, эхтиеткорлик билан иш куриш;
4 . Давлат ишларини салтанат конунларига асосланиб бошкариш;
5. Амирлар ва сипохлар билан яхши муносабатда булиш, уларга иззат ва хурмат курсатиш;
6. Адолат ва инсоф билан иш куриш;
7. Саидлар ва уламою- машойих,окилу -донолар, мухандислар, тарихчиларга иззат ва
хурмат курcатиш;
8. Азму- жазм билан иш тутиш:
9. Раият (оддий халк)нинг хол- ахволидан доимо огох булиш.
10. Турк, тожик, арабу ажамнинг турли тоифаларидан уз панохига кирган кишиларга
хурмат билан караш;
11. Фарзандлар ва кариндошлар, ошна -огайни, куни-кушниларга хамма вакт бирдек
иззат ва хурмат курсатиш;
12 Дуст душманлигига карамай хар жойда хам сипохларни хурматлаш.
Амир Темур нинг карашлари ва давлат бошкарув усуллари уз даври учун канчалик мухим булган булса,Хозирги кунда хам уз ахамиятини йукотгани йук ва мустакил Ўзбекистон ни мустахкамлашда ундаги фикр,хулоса, насихатлардан фойдаланилмокда. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов бежиз таъкидламаганидек: "Амир Темур тузукларини укисам худди бугунги замоннинг катта катта муамоларига жавоб топгандек буламан". Темурнинг жахонгирлик коидаси хакикат сихат-саломатлик, хакикат-тартиб, хакикий адолат деб тушунилган. Асосий шиори эса "русто-рости", яъни маъноси "куч адолатда". Ибн Арабшох уз асарида куйидагича езади: " Темур тамгасининг накши
"русто-рости" булиб, хакгуй булсанг нажот топасан деакдир". темур учун адолат масаласида оддий фукаро хам, амалдор хам тенг эди. Бу борада, яна бир эътиборли томони шу эди, Темурнинг вазифаларидан иккитасига ута маъсулиятли, хар кандай шароитда хам сохибкиронни узини кузатиш, уни доим тугриликка дават этиш вазифаси юклатилган эди. Темурнинг фарзандларига килган васиятида: " Миллатнинг дардларига дармон булмок вазифангиздир. Заифларни куринг, йуксилларни (бойлар) зулмига ташламанг. Адолат ва яхшилик килмок дастурингиз, рахбарингиз булсин". Амир Темур фаолияти ва унинг тузуклари инсоният тарихида тенги йук марказлашган давлатчиликка, конунчиликка асос солиш билан дуненинг куп мамлакатларида урганилиб, хозирги кунда хам умхим ахамиятга эга. Дархакикат, Ватанни севиш, кадрлаш, унга сидкидилдан хизмат килиш, унинг жахон микесига чикариш учун харкат ,озодлик, тенглик, хурфикрлик,инсонпарварлик, хакикий миллий ифтихор, мехнатсеварлик, ахлокий поклик, мехр-окибат,хакгуйлик, саховат, биродарлик, илм-фанни кадрлаш каби фазилатларни козониш ва уларни такомиллаштириш учун мухим манбалардан бири. Миллий мустакиликка эришганимиздан кейин Амир Темурнинг хаети ва фаолиятига муносиб бахо бериш, иззатини урнига куйиш, атрофлича урганиш учун кенг йул очилди. Республикамиз Президенти И.А.Каримов узи ташаббускор булди. Амир Темур фаолияти ва унинг Тузуклари бугунги Ўзбекистон нинг мустакил давлат сифатида шаклланиши, кудратли давлатни барпо этиш, умуман давлатчилик асосларини кайта тиклаш, миллий истиклол мафкурасини шаклантириш, халкимизнинг миллий гурурини, онгини юксалтириш,узлигини англаш ,келгуси авлод аждодларимиз билан фахрланишга ургатишда улкан манба. 1996 йилни Амир Темур йили деб эълон килинди ва мамлака-
тимизда кенг нишонланди. Тошкент, Шахрисабз, Самарканд, шахарларида унга хайкаллар урнатилди. Тошкентда Темурийлар тарихи давлат музейи очилди . ЮНЕСКО карори билан Амир Темур юбилейи жахон микесида нишонланди. Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига багишланган тадбирлар дуненинг 50 дан ортик мамлакатида утказилди. Бир катор мамлакатларда Конрад Аденаур ва Халкаро Амир Темур жамгармаси хамкорлигида илмий анжуманлар булиб утди. ЮНЕСКО рахбарлигида Парижда бу санага багишланган маданият хафталиги булиб утди. Нафакат Ватанимизда, балки хорижий мамлкаталрада хам Амир Темур фаолиятига чукур хурмат, иззат икром билан каралиши;
Темурийлар давлати тарихини урганиш борасида илмий тадкикотлар олиб борилиши Сохибкирон гояларининг хамон долзарблиги ва хаетийлигининг еркин мисолидир.
Текшириш учун саволлар?



  1. «Сарбадор» лар харакати тугрисида нималарни биласиз?

  2. нима учун А.Темур билан Амир Хусайн уртасида низо келиб чикди?

  3. А.Темур марказлашган давлат куриш учун кандай ишларни амалга оширди?

  4. А.Темур давлатнинг ички ва ташки сиёсати тугрисида сузлаб беринг.Амир Темур уз фаолиятида куп жанг килган.

  5. А.Темурнинг машхур харбий юришларидан кайсиларни биласиз?

  6. А.Темур давлатида кандай солик турлари мавжуд эди?

  7. А.Темурнинг харбий ва сиёсий фаолиятидан маълумот берувчи кимматли манба нима?

  8. «Темур тузуклари» нинг хозирги кунда давлатни бошкаришдаги ахамияти тугрисида сузлаб беринг.

  9. Ўзбекистон истиклолга эришганидан кейин А.Темурнинг шахсига булган муносабат тубдан узгаранлигини тушунтириб беринг.

  10. ЮНЕСКО ташаббуси билан А.Темур таваллудининг 660 йиллиги качон нишонланади?


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling