Мазкур маъруза матнлари тўплами " Ўзбекистон тарихи ва давлат қурилиши" кафедраси профессори, тарих фанлари доктори Ю
Download 0.59 Mb.
|
Уз.Та маъруза матни 2004
Таянч тушунчалар:
Туркистон генерал губернаторлигининг ташкил этилиши, мустамлакачилик маъмурий идора усулининг жорий этилиши, Хива хонлигининг сиёсий мустақиллигини йўқотиши, маќаллий халқларнинг ќақ-ќуқуқлари, маънавияти, урф-одатларининг оёқ-ости қилиниши, маориф, рус тузем мактаблари. Турк халкларининг ерларини босиб олиш нияти Чор Россиясида анча илгари замонлардан бери мавжуд экан. Рус помещиклари Марказий Осиенинг унумдор ерларига хасад кузи билан карар ва бу ерларга эга булиш орзусида яшардилар. Рус харбийлари хам Марказий Осиени бойлик манбаи деб хисоблардилар. Россия савдогарларига эса, бозор керак эди. Умуман олганда Чор Россияси Марказий Осиени узи учун мухим хом аше макони деб биларди. Россия давлати ХУ1 асрнинг иккинчи ярмидаек Аштархон, Козон, Сибир ва Крим хонликларини босиб олгандан сунг, Урта Осие ва Козогистон ерларига бевосита кушни булиб олган эди. Чор Россиясининг Марказий Осие ерини босиб олиши учун булган хар- бий юришлари ХУШ асрда, яъни Петр 1 давридан бошланиб, Х1Х асрнинг охирида якунланди. Салкам икки асрга чузилган бу харбий юришлар узининг маълум характери билан маълум даврларига эга. Хар бир давр Чор Россиясининг ташки ва ички сиесати билан боглик булиб, уз хусусиятига эга. 1- давр - ХУШ асрнинг биринчи чорагидан Х1Х аср урталарига кадар булиб, Козогистоннинг шимолий худудларини эгаллаш, у ерларда харбий истехкомлар куриш ва кучлар туплаш даври булди. 2-давр-1850-1867 йилларда Козогистоннинг жанубий кисмини босиб олиш, Тошкент, Жиззах шахарларининг босиб олиниши хамда Туркистон генерал-губернаторлигининг ташкил этилиши билан белгиланади. 3 - давр- 1869-1876 йиллар булиб, чор кушинларининг Бухоро амирлиги, Хива ва Кукон хонликларини босиб олишдаги харбий юришлари билан таърифланади. 4- давр- 1876-1895 йиллар орасида Каспий денгизининг шаркий ерлари, туркман ерларининг забт этилиши ва Помир этагидаги ерларнинг босиб олиниши билан боглик эди. Марказий Осиени дастлаб забт этиш ташаббусини Петр 1 бошлаб берган эди. Унинг фармони билан 1714-1717 йилларда узбек хонликларини босиб олиш учун князь А. Бекович-Черкасский бошчилигида 6,5 минг кишилик куролланган кушин ва 22 туп билан Хивага юборилган. Аммо бу кушин Хива хонлиги томонидан тор-мор этилди. Иккинчи марта 1839 йилда Оренбург харбий губернатори Перовский кумондонлигидаги рус кушинлари Хива томон йулга чиккан булиб, кушин таркибида 5335 аскар, 2320 та от ва 12 минг туя бор эди. Аммо сафардаги совук, огир шароит туфайли бу галги уюштирилган юриш хам мувффакиятсизликка учради. Х1Х асрнинг урталаридан Россия маъмурлари Марказий Осиени босиб олиш учун бевосита уз режаларини амалга оширишга киришдилар. Россиянинг Марказий Осиени жадалрок забт этишга ундаган сабаблар нималардан иборат? Биринчидан, Россияда 1861 йилги ислохотдан кейин капиталистик муносабатларнинг тез усиб бориши ва рус капиталистларининг янги бозорга хамда арзон хом аше манбаларига булган эхтиежлари. Иккинчидан, Россияда Х1Х асрнинг урталарида, айникса, ислохотдан сунг тукимачилик саноати анча юксалди, марказий Россия бозорлари торайди. Чор Россиясига узок, халки куп ва колок булган ердан кура янги бозорлар хамда кулайрок хом аше манбаларини топиш мухим вазифа булиб колган эди. Ундан ташкари, Россия саноатига Х1Х асрнинг ккинчи ярмидан бошлаб, хом аше, яъни пахта толаси келмай колди. АКШ да 1860-1865 йиллардаги фукаролар уруши 90% америка пахтаси билан ишлайдиган рус тукимачилик саноатига фалокатли таъсир этди. Пахта етишмай колди. Шу вактда Туркистонлик савдогарлар Россияга пахта сотиш хажмини ошириш билан унинг нархини хам кутардилар. Бундан газабланган рус фабрикантлари, Туркистонни босиб олиш керак деган фикрни кутариб чикдилар. Рус матбуотида бу масала кизгин мухокама килинди. 1862 йили матбуотда чиккан маколада шундай жумлалар бор эди. "Россияни Урта Осие билан киладиган алокасидан оладиган фойдаси шу даражада аенки,бу борада бериладиган курбонлик тезда узини коплайди". Куриниб турибдики, максад- тезрок Туркистонни босиб олиб, иктисодий фойда олиш эди. Шундай килиб, Х1Х асрнинг урталаридан эътиборан чор Россияси уз боскинчилик режаларини амалга ошира бошлади. 1847 йили генерал Обручев Орол денгизининг Шимолий-Шарк кургонини эгаллаб, Раим (Казалинск) калъасини барпо этди. 23 августда полковник Ерофеев 200 казак ва солдатлар билан Хива кушинларини тор-мор келтирди ва. Жахок Хужа калъасини эгаллади, "Николай" ва "Константин" номи билан Орол флотилиясини ташкил этди. 1848 йилда Хива хонлигига карашли Хужаниез калъаси кулга киритилди ва вайрон килинди. 1852-1853 йилларда генерал Перовский бошчилигидаги 2 мингдан ошик кушин билан Кукон хонлигига карашли Кумушкургон, Кошкургон ва Ок мачит, (хозирги Кизил Урда)ни эгаллади. Ок мачит "Перовский форти" деган ном билан узагртирилди ва бу ерда рус харбий калъаси бунед этилди. Бу хол Кукон хонлигини ташвишга солди. Тошкентда 8 минг кишилик кушин ва кунгиллилардан иборат куч тупланиб, Ок мачитни эгаллаш учун йулга чикилди, лекин улар жангда каттик талофат куриб, оркага чекиндилар. 1860 йилда полковник Циммерман отряди Кукон хонлигининг 5 минг кишилик армиясини тор-мор келтириб, Тукмок ва Пишпек калъаларини эгаллади. Или орти водийси Алату округи деб узгартирилди. Худди шу йил 21 октябрда подполковник Колпаковский отряди Кора-Костек дареси ен багридаги Узун егоч сойидаги жангда Кукон хонлигининг 20 минг кишилик армиясини батамом кириб ташлади. 1861-1863 йилларда Чор кушинлари Кукон хонлигига карашли Янги Кургон, Дин Кургон, Марке ва иккинчи марта Пишпекни эгаллади. 1864 йилда Туркистон, Чимкент, Авлиеота, (Жамбул) эгалланди. Чор кушинларининг боскинчилик юришларига карши махаллий халк уз ерини химоя килиш учун курашда жонбозлик кўрсатдилар. Тошкент шахри химоячиларининг жасорати диккатга лойик. Генерал Черняев Тошкентга 1864 йил 27 сентябрда хужум бошлади ва факат 1865 йил 17 июлда шахарни ишгол килди. Черняев кушинларининг Тошкентга дастлабки хужум муваффакиятсиз тугайди ва 70 дан ошик кишини йукотган Черняев Чимкентга кайтишдан бошка илож топа олмади. Навбатдаги хужумни Черняев кушинлари 1865 йилнинг апрелида бошлайди ва 28 апрелда Чирчик енидаги Ниезбек калъасини ишгол килади. Сунг Черняев тошкентлик бир хотиннинг маслахатига кура Кайковус ариги тугонини бузиб, уни Чирчик даресига буриб юборади. Натижада тошкентликлар сувсиз колади. Шунга карамай ахоли шахарни кахрамонларча мудофаа килди. Тошкентга Кукондан лашкарбоши Алимкул кушин билан мадад бергани етиб келади. Бу тошкентликлар рухини бир оз булса хам кутаради. Лекин шахар остонасидаги жангда Алимкул каттик яраланиб сафдан чикади ва куп утмай халок булади. Бу шахар химоячиларининг рухига салбий таъсир курсатади. Бунинг устига сувсизлик ва очлик ахолининг тинка-мадорини куритди. Бухоро ва Хива хонликлари тошкентлкларга ердамга келмадилар. Бу вазиятдан фойдаланган Черняев 1865 йил 17 июлда уз кушини билан шахарга ериб кирди. Шахар ахолиси душманга карши мардонавор жанг килди. Аммо кучлар тенг эмас эди. Тошкентликлар душман хужумига бардош бера олмай таслим булишга мажбур булдилар. 1865 йил октябрида Тошкент Россия империясига кушилиб олинганлиги расмий равишда эълон килинди. Рус кушинлари Россия мулкларини кенгайтиришни давом эттирдилар. 1886 йилда чор хукумати кушинлари Жиззахни олдилар. 1867 йили жойларда Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилди. Бу мансабга генерал К.П.Кауфман тайинланди. Тошкент генерал-губернаторлик маркази булиб колди. 1868 йилда чор хукумати узининг боскинчилик сиесатини давом эттирди. Кауфман Бухоро амирини уз вассалига айлантириш максадида 3,5 минг кишилик кушин билан Зарафшон водийсига юриш килди. 1868 йил 15 майда рус кушинлари Самаркандни, сунгра Каттакургонни эгаллади. 1868 йил охирида Зирабулок якинида булган жангда амир Музаффариддин кушинлари тор-мор килинди, бу эса амирни асоратли, талончилик шартномасини имзолашга мажбур килди. Шартномага кура, Бухоро амалда Россиянинг вассалига айланиб, харбий чикимлар учун 2000 сум тулаши керак эди. Самаркандда, Каттакургон ва Зарафшон даресининг юкори кисми амирликдан ажратиб олинди, унинг худудида Зарафшон округи ташкил этилди. 1873 йил май ойида чор кушинлари Хива хонлигига карши юриш бошлади. 28 майда Хива шахрига хужум килади. Хива кушинлари тор-мор килингач, Хива хони Мухаммад Раимхон 11 ни генерал Кауфман Гандимен шартномасини имзолашга мажбур этди. Шундай килиб, Хива хонлиги сиесий мустакилликни йукотди. Шартномага кура " Мухаммад Рахимхон узини улуг рус императорининг кули" деб тан олади. Хонлик бошка мамлакатлар билан Туркистондаги рус олий хокимияти ижозатсиз шартномалар тузиш, алока урнатиш хукукидан махрум этилади. Савдо-сотик ишларини хам факат руслар курсатмаси билан олиб бориши керак эди. Амударе рус мулклари билан Хива уртасидаги чегара этиб белгиланди, унинг бутун унг сохили Россияга утди. Хива хони харбий чикимлар учун жуда катта товон тулаш мажбуриятини олди. Россия совдогарлари закот тулашдан озод килинди ва уз товарларини кушни мамлакатларга Хива худуди оркали божсиз ташиш хукукини олдилар. Хива юриши тугаши биланок, Кауфман Кукон хонлигини кушиб олишга тайергарлик кура бошлади. Кукон хонлигида 1873 йили бошланган кузголон, 1875 йилга келиб миллий-озодлик курашига айланиб кетди. Хон маъмурларининг тинимсиз йигимлари ва шафкатсизлиги социал зиддиятларни жуда кескинлаштириб юборган холда, халк кузголонга сабаб булган эди. Худоерхон катл килган Мусулмонкулнинг угли Абдурахмон офтобачи кузголонларга бошчилик киларди. Унга кипчоклар, киргизлар, шахарларнинг бутун утрок ахолиси ва амалда хон атрофидаги хамма кишилар, шунингдек мусулмон рухонийлари кушилган эди. Кузголондан вахимага тушган Худоерхон кочади, унинг урнига катта угли Насриддин хон деб эълон килинади. Русларга карши газовот эълон килинади. Кузголон Фаргонани эмас, балки кушни рус мулкларини хам камраб олган эди. 1875 йил августда Махрам якинида рус кушинлари билан Кукон кушинлари уртасида тукнашув булиб, бунда Кукон армияси маглубиятга учрайди. Насриддинбек таслим булади ва генерал М.Д. Скобелев кумондонлигидаги рус кушинлари Куконни, жиддий каршиликсиз, эгаллайди. 1876 йил 19 февралда подшо Александр 11 фармони билан Кукон хонлиги худуди Россияга кушиб олинганлиги ва унинг урнига Фаргона вилояти ташкил этилганлигини хамда генерал Скобелев харбий губернатор этиб тайинланганлиги эълон килинди. Шундай килиб, 1876 йил хозирги Ўзбекистон худуди чор Россияси томонидан батамом босиб олинди. 1885 йилга келиб Марказий Осиенинг хамма ерлари рус кушинлари томонидан эгалланди. Бу даврга келиб Туркистон генерал-губернаторлигига бешта- Сирдаре, Самарканд, Еттисув, Фаргона ва Каспий орти вилоятлари карар эди. Чор Россиясининг 1864-1885 йиллар давомида олиб борган боскинчилик урушлари натижасида Урта Осие халклари мустамлакачилик асоратига тушиб колдилар. Марказий Осиенинг Россия томонидан босиб олиниши зуравонликдан иборат мустамлакачилик сиесати булиб, бошка мамлакатларни мустамлака тарзида истило килишдан фарк килмас эди. Марказий Осие чор Россияси томонидан босиб олингандан сунг улкада махаллий хокимият тула тугатилган ва унинг урнига давлат бошкарилишининг мустамлака тартиби жорий килинди. Туркистон генерал-губернаторига жуда катта хукуклар берилган булиб, хатто ички тартибларни мустахкамлаш максадидида " сиесий жихатдан ишончсиз" кишиларни улкадан сургун килишдек хукук берилган эди. Ишлаб чикилган лойихада ва 1886 йил подшо томонидан расмий равишда тасдикланган " Туркистон улкасини бошкариш тугрисидаги Низом"да хамма харбий ва гражданлик бошкариш тартиблари генерал-губернатор ихтиерига берилган эди. Лекин Туркистон улкасини бошкариш ички Россиядан кисман фарк килиб, ички ишлар вазирлигига эмас, балки харбий вазирликка буйсундирилган эди. Улкада вилоятларнинг кенг хукуклар берилган харбий губернаторлар ва вилоят бошкармалари бошкариб борганлар. Вилоятлар уездларга булинган булиб, улкалардаги ценз (назорат) полицияси ва маъмурий хокимиятлар сони 27 та эди. Уездларда эса, уезд бошликлари хам вилоят губернаторлари сингари рус армиясининг харбий кишилардан тайинлаб куйилган эди. Уезд бошликларига приставлар, полицмейстрлар ва уезд худудидаги харбий гарнизонлар итоат килган. Юкоридагиларнинг хаммаси чор Россиясининг хокимияти булиб, харбий маъмуриятни ташкил этарди. Юкори бошкариш органларига махаллий одамлардан хеч качон куйилмасди. Махаллий кишилар факат ички бошкаришнинг куйи бугинларига куйилиб, харбий хокимиятга итоат киларди. Махаллий маъмурият эса, асосан волост бошкармалари ва кишлок жамоаларидан, кишлок ва овул оксоколларидан иборат эди. Шахардаги оксоколларни сайлаш факат мулкий ценз асосида булиб, сайловчилар хам, сайланадиганлар хам юкори табака кишилардан иборат буларди. Мустамлакачилик маъмуриятининг мухим хукукий бугини суд органлари хисобланган. Улар икки хил куринишга эга эди. 1) мустамлакачилик шаклидаги судлар, 2) шариат асосида иш юритувчи козилик яъни халк судлари. Судлар бутун хокимиятни уз кулида туплаган харбий маъмуриятнинг назорати остида эди. Тошкент шахри алохида идора килинар эди. Шахар думасига сайланган депутатларнинг уч еки икки кисмини руслар, колган кисмини махаллий бойлар ташкил этарди. Думага сайланиш учун жуда катта пул сарф килинар, утиб олгач эса, уша пулларни кайтариб олиш учун порахурлик туфайли оддий халк оммаси азият чекар эди. Шундай килиб, юкоридагилардан куриниб турибдики, Ўзбекистон нинг махаллий ахолиси хамма сиесий, гражданлик хукуклардан махрум килинган эди. Уларнинг жуда оз кисмларигина махаллий бошкариш тартибларида катнашиб, улар кулоклар, бойлар, савдогарлар, судхурларнинг манфаатларини химоя килар эдилар. Купчиликни ташкил этган халк оммаси эса шавфкатсиз экплуатация ва зулм остида эзилиб келаверди. Туркистон улкасининг сиесий-маъмурий тузилиши мустамлакачилик зулмига ва улканинг ерли халкларини миллий жихатдан эзишга асосланган эди. Генерал-губернаторлик подшо Россиясининг харбий феодализмга буйсинтириш асорати остида халкларни зурлик билан бирлаштириш шаклидан бири эди. Чор Россияси Урта Осие халкларига нисбатан камситувчилик сиесатини олиб борди. Улкани бойлик орттириш манбаи деб билди. Урта Осиенинг иктисодий тараккиетига, замонавий индустриал саноатни ривожланишига зид йулдан борди. Улкада оз харажат сарф килиб, куп фойда келтирадиган енгил корхоналарни ривожлантиришга асосий диккатни каратди. Чор маъмурлари Урта Осиени Россиянинг асосан хом аше етказиб берувчи, дерди. Россия Урта Осиени босиб олгач, улкадаги халк оммасининг ахволи янада огирлашди. Чунки халк икки томонлама эзиладиган булиб колди. Бир томондан чор мустамлакачилар,иккинчи томондан махаллий бойлар,рухонийлар халкнинг конини зулукдек сурардилар. Улкадаги ишчилар гоят огир ахволда хает кечирганлар. Корхоналарда иш куни 17-18 соатгача етарди. Бир хил ишни бажарган рус ишчисига махаллий ишчилардан куп хак туланарди. Ахолининг 90%дан купини ташкил этган кишлок мехнаткашларининг ахволи бундан хам огир эди.Соликлар турининг ва микдорининг купайиб кетиши турмушни яна хам кийинлаштирди. Чор Россия мустамлакачилик сиестининг узига хос йуналишларидан бири- куплаб рус оилаларининг Урта Осиега кучириб келтиришдир. Натижада Фаргона водийси, Сирдаре, Самарканд ва бошка вилоятлардаги махаллий дехконларнинг серунум ерлари тортиб олиниб, уларга булиб берилди. Махаллий ахоли эса, сувсиз чул, кир-адирларга кетишга мажбур булдилар, кам ерли ва ерсиз дехконларнинг сони тобора купайди. Туркистонда чоризм аграр сиесатининг асосий мохияти, унинг аграр муносабатларда уз ифодасини топди. Улкадаги хамма ерлар конуний давлат мулки деб тан олинди ва мерос тарикасида утрок халкларга фойдаланиш хукуки берилди. Кучманчи ахолининг ерлари давлат хисобига утказилиб, жамоа тарикасида фойдаланиш хукуки билан ахолига берилди. Махаллий амалдорларнинг асосий кисми жуда катта ер участкаларига эгалик килиб, хар хил шартлар билан дехконларга ерни ижарага берганлар. Чоризм Урта Осиени босиб олгандан сунг махаллий бозорларда рус фабрика- заводларининг ракобатига дош бераолмай хунармандлар бирин-кетин сина бошлади. Кун кечириш кундан-кунга огирлашиб борди. Босиб олингандан кейин улкада пахтачиликка алохида эътибор берилди, экин майдонлари купайтирилди, пахта рус капиталини улкага жалб этди. Уни етиштириш ва харид килиш билан камида 30 та савдо шахобчалри шугулланарди. Россиядаги энг йирик банклар-Рус-Осие банки, Москва савдогарлар банки ва давлат банки асосий карз берувчилар эди. "Пахта жазваси" улка кишлокларининг узгариб кетишига олиб келди, елланма иш кучига талаб кескин усди, бошка экин майдонлари камайди, айникса, бунинг эвазига олдин уз галласини четга сотганлар эндиликда, чорва майдонларининг ва ем-хашак етказадиган майдонлар хам кискарди. Марказий Осиенинг ер ости ва ер усти бойликлари Россия импреиясининг асосий хом аше базасига айлантирилди. Туркистон улкаси бойликларини тезрок ва купрок ташиб кетиш учун 80-йиллардан бошлаб Закаспий темир йулини куришга киришилди. Агар 1880 йили Марказий Осиедан Россияга 300 минг пуд пахта олиб кетилган булса, темир йул курилиши битирилгач, 1900 йили 5 млн. 846 минг 609 пуд пахта олиб кетилган. Шу вакт ичида Туркистондан Россияга олиб кетилган пилла 5 баробар, мева махсулотлари 160 баробар, гуруч 340 баробар купайди. Ундан ташкари темир йулларнинг курилишидан харбий максадлар хам кузланган. Бу темир йуллар бутун улкани бир неча йуналишларда кесиб утиб, турли нохияларни бир-бири билан боглади. 1800-1889 йиллар Закаспий темир йули Тошкент ва Андижонга етказилди. 1900-1905 йилларда Тошкент-Оренбург темир йули курилди ва Россия Маркази билан Туркистонни боглади, уни умумий рус бозорининг кисмига айлантирди.Темир йулнинг ишга туширилиши Туркистонда Россияга хизмат килувчи саноат корхоналарнинг пайдо булишига хам туртки булди. Бу корхоналар рус капиталистлари учун хизмат килди. Шу боис бу ерда факат дастлабки кайта ишлаш корхоналари , яъни пахта тозалаш, гишт, ег-мой экстрация заводлари, тамаки, арок-вино корхоналари курилди. Масалан, 1867-1900 йиллар давомида Туркистонда 175 саноат корхоналари ишга туширилган булса, уларнинг барчаси пахта тозалаш заводлари эди. Бутун Туркистон ялпи саноатининг 80 фоизи пахтани дастлабки ишлаш сохасига тугри келган. Чоризм туб ахоли маданиятининг ривожланишига онгли равишда тускинлик килди. Туркистон генерал-губернатори Кауфман императорга юборган мактубларнинг бирида Марказий Осие маданиятини, ижтимоий тараккиетини уч юз йил оркага суриб юборганлиги тугрисида мактаниб езган эди. Хакикатда, рус маъмурияти, айникса, халк маорифини "хибсда" ушлаб туришга харакат килди, унинг таъминлашга маблаг деярли ажратилмади. Александр 11 даврида (1881-1894) руслаштириш сиесати кучайиб кетади. Бу сиесатни руебга чикариш максадида генерал-губернатор Розенбах рус-тузем укув юртларини купайтирди, махаллий болаларни рус болалари билан бирга укишга жалб килади. Биринчи рус-тузем мактаби 1884 йилда Тошкентда очилди ва 1891 йилга келиб уларнинг сони 89 тага етди. Рус маъмурияти мазкур мактабларда махаллий вакиллардан таржимонлар ва умуман хизматкорларни тайерлашни режалаштирган эди. Бехбудий уларни шундай таърифлаган эди: "рус- тузем мактабларида укиганларни тугун хиели хам хисобланадурлар. Улар факат русча чаласавод кишилардир". Россия мустамлакачилари Туркистон ахолисини тобелик, итотгуйлик мухитида тарбиялаш, европача турмуш тарзининг галабасини тула таъминлаш учун интилишлари маорифда миллий кадриятларни тарбиялайдиган маънавият учокларини аста-секинлик билан сикиб чикариш, миллий анъаналарига локайд, узлигини англашга кодир булмаган, манкуртсифат куллар тайерлашга каратилган эди. Бирок улканинг маърифатпарварлари, айникса, жадидлар, бу максадларни тулик очишга йул куймадилар. Бу даврда эски бошлангич мактаблар ва мадрасаларда дуневий фанлар киритилди, янги усул мактаблари очилди. Чор маъмурлари маданият таргиботи бахонасида Туркистонга шовинистик гояни таркатдилар. Фан ва маданият сохасидаги сиесат йуналиши улка халклари тарихи, миллий кадриятлари, анъанавий урф-одатлари, исломий маънавиятидан бутунлай узиб ташлашга каратилган эди. Мустамлакачилар Туркистонннинг нафакат моддий бойликларига тажовузона муносабатда булмай, балки унинг асрий тарихий-маданий ва маънавий илмий кимматига молик нодир бойликларини хам талон-тарож килдилар ва Россияга тинимсиз олиб кетишни йулга куйдилар. Уларнинг купчилиги жахон ахамиятига эга булган тарихий санъат асарлари эди. Натижада махаллий халкларни минг асрлик тарихий едгорликларидан, маънавий хазинасидан ажратиб куйдилар. Ушбу ишларни режали ташкил этиш учун мустамлакачилар катор илмий жамият ва муассасалар ташкил килдилар. Масалан, 1870 йилда ташкил этилган кутубхона нодир тарихий-бадиий, илмий асарларни жамлаб жунатса, 1876 йилда Тошкентда очилган музей тарихий осору- атикалар, маданиятга оид ноеб дурдоналарни, тангалардан тортиб санъат буюмларига кадар жунатиб турди. Хулоса килиб айтганда, чор Россиясининг Марказий Осиени босиб олиши ва шу худудда узок йиллар давомида мустамлакачилик сиесатини юргизиши махаллий халклар хаетига катта салбий кўрсатди. Мустакилликдан махрум булган юртимизнинг бутун турмуши агдар-тунтар килиб юборилди, иктисодиет бир томонлама ривожланди ,ерли халкларнинг урф-одатлари, тили, маданий негизлари зуравонлик билан топталди Текширув саволлари: Марказий Осиёни дастлаб забт этиш ташаббусини ким бошлаб берган эди? Россиянинг Марказий Осиёни жадалроқ забт этишга ундаган сабаблар нималардан иборат? Хива хонлигига қарашли Хўжаниёз қалъаси қачон қўлга киритилди? Рус қўшинлари Тошкент ва Жизза шаќарларини қачон забт этдилар? Туркистон генерал –губернаторлиги қачон ташкил этилди? Бухоро амирлиги ва ќива хонлигининг Россия вассалига айлантирилиши санасини аниқланг. Қўқон хонлигини қўшиб олиш мақсадида 1873 йилда бошланган қўзђолон нима учун 1875 йилга келиб миллий-озодлик курашига айланиб кетди? Туркистон генерал –губернаторлигига қандай ќуқуқлар берилган эди? Туркистонда чоризм аграр сиёсатининг асосий моќияти нималарда намоён бўлди? Чоризмнинг олиб борган руслаштириш сиёсати тўђрисида сўзлаб беринг. А Д А Б И Е Т Л А Р: - Каримов И.А. Ўзбекистон нинг уз истиклол ва тараккиет йули. Т., "Ўзбекистон ", 1992. - Каримов И.А. Истиклол ва маънавият. Т., 1994. - Каримов И.А. Ватан саждагох каби мукаддасдир.Т.,3-Т,"Ўзбекистон ", 1996. - Каримов И.А. Савдо уйидан ипак йулини тиклаш сари.Т-2,Т.,"Ўзбекистон ",1996. - Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келжак йук. Т.,"Ўзбекистон ", 1998. - Абулгозий. Шажараи турк. Т., "Чулпон", 1992. - Абу Райхон Беруний. Кадимги халклардан колган едгорликлар. Танланган асарлар. 1 жилд. Т.,"Фан", 1968. - Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шахри. Т., 1993. - Аскаров А. Ўзбекистон тарихи (энг кадимги даврлардан милоднинг У асригача) Т., "Укитувчи",1994. - Ахмедов Б. Узбек улуси. Т.,"Нур", 1992. - Ахмедов Б. Ўзбекистон халклари тарихи манбалари. Т.,"Укитувчи",1991. - Ахмедов Б. Тарихдан сабоклар. Т., "Укитувчи", 1994 . - Амир Темур Курогон. Зафар йули. Т.,"Нур",1992. - Амир Темур угитлари. Т.,"Навруз", 1992 . - Бобобеков Х. Кукон тарихи. Т.,"Фан", 1996. - Буюк сиймолар, алломалар. Т., "Мерос", (учкитоб), 1995,1996,1998. - Ватан туйгуси. Т.,"Ўзбекистон ", 1996. - Жабборов И. Узбек халки этнографияси. Т.,"Укитувчи",1994. - Жураев У, Саиджонов Й. Дуне динлари тарихи. Т.,"Шарк", 1998. -Зиеев Х. Туркистонда Россия тажоввузи ва хукмронлигига карши кураш. Т.,"Шарк",1998. - Ибн Арабшох. Амир Темур тарихи. икки жилдлик. Т.,"Мехнат", 1992. - Каримов Ш, Шамсутдинов Р. Ватан тарихи. ,Биринчи китоб. Т. ,"Укитувчи",1997. - Мукминова Р.Г, Хабибуллаев Н.Н.ва б. Ўзбекистон тарихи. (Х1У аср-Х1Х асрнинг биринчи ярми). Т., "Укитувчи", 1994. -Мухаммаджонов А. Ўзбекистон тарихи. (У асрдан ХУ1аср бошларигача). Т.,"Укитувчи",1994. - Мухаммаджонов А. Темур ва темурийлар салтанати. Т.,1996. - Муминов И. Амир Темурнинг Урта Осие тарихида тутган урни ва роли. Т.,"Фан",1968 . - Насимхон Рахмон. Турк хоконлиги. Т.,1993. - Сагдуллаев А. Кадимги Ўзбекистон илк езма манбаларда. Т.,"Университет", 1996. - Сулаймонова Ф. Шарк ва гарб. Т., "Ўзбекистон ", 1997. - Тамерлан: Эпоха. Личность. Деяния. М., 1992. - Темур тузуклари. Т., "Гафур Гулом", 1991 . - Темур ва Улугбек даври тарихи. Т.,1996. - Уватов У. Донолардан сабоклар. Т., 1994. - Шониезов К.Ш. Канг давлати ва кангликлар. Т.,"Фан",1990. - Ўзбекистон халклари тарихи. Икки жилдлик. акад. А. Аскаров тахрири остида.Т.,"Фан", 1992-1993. - Ўзбекистон тарихи ва маданияти. (маърузалар туплами). Ш Каримов тахрири остида. Т.,"Укитувчи" 1992. - Ўзбекистон тарихи. Т.,1 кисм. Т.,"Университет", 1997. - Хасан Ато Абуший . Туркий кавмлар тарихи. Т.,"Чулпон", 1993. - Хайруллаев М. Урта Осиеда илк уйгониш даври маданияти. Т., "Фан", 1994. М У Н Д А Р И Ж А Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling