Международный


ИСО 9004 Ташкилотнинг барқарор муваффаққиятини таъминлаш


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/40
Sana14.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1357073
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40
Bog'liq
O\'z DSt ISO 9001 2015

ИСО 9004 Ташкилотнинг барқарор муваффаққиятини таъминлаш
 
мақсадида
 
бошқариш. Сифат менежменти асосидаги ёндашув ташкилот фаолиятининг умумий 
натижаларини яхшиланишга олиб келишни амалга ошириш учун саволларнинг кенгроқ 
спектрини қамраб олган ҳолда ушбу стандартнинг талабларидан ошиб кетишга ҳаракат 
қилаётган ташкилотларга раҳбарий кўрсатмаларни ўз ичига олади. ИСО 9004 ташкилотлар 
ўзининг сифат менежменти тизимининг етуклик даражасини баҳолаш имкониятига эга бўлиши 
учун ўз-ўзини баҳолаш бўйича усулий қўлланмани ўз ичига олади.
Қуйида баён қилинган халқаро стандартлар ташкилотлар ўзининг сифат менежменти 
тизими, жараёнлар ёки фаолият турларини жорий этаётганда ёки яхшилашга ҳаракат 
қилаётганда ёрдам бериши мумкин.
ИСО 10001 Менежмент. Истеъмолчиларнинг қониққанлиги. Ташкилотлар учун 
ахлоқ қоидалари бўйича раҳбарий кўрсатмалар истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва 
кутилмаларига, ташкилотнинг истеъмолчиларни қониқишини таъминлаш бўйича чоралари 
жавоб беришини аниқлашда ташкилот учун қўлланма бўлиб хизмат қилади. Стандартни қўллаш 
истеъмолчиларнинг ташкилотга бўлган ишончини ошириши, ҳамда тушунмовчиликлар ва 
даъволар эҳтимоллигини пасайтириш орқали истеъмолчилар ташкилотдан нимани кутиши 
мумкинлиги тушунчасини яхшилаши мумкин.
ИСО 
10002 
Сифат 
менежменти. 
Истеъмолчиларнинг 
қониққанлиги. 
Ташкилотларда даъволарни бошқариш бўйича раҳбарий кўрсатмалар даъволар билан 
мурожаат қилаётган томонларнинг эҳтиёжлари ва кутилмаларини тан олиш ва ўрганиш, ҳамда 
даъволар билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этиш бўйича қарорларни қабул қилиш орқали 
даъволар билан ишлаш жараёни бўйича қўлланма бўлиб хизмат қилади. У ходимларни 


O’z DSt ISO 9001:2015 
24 
тайёрлашни ўз ичига олувчи очиқ, натижавий ва қўллаш учун оддий жараённи таъминлайди. У 
шунингдек кичик корхоналарнинг қўлланмаси сифатида ишлатилиши мумкин.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling