ИСО 10014 Сифат менежменти. Молиявий ва иқтисодий афзалликларга эришиш
бўйича раҳбарий кўрсатмалар юқори раҳбариятга йўлланган. Стандарт сифат менежменти
принципларини қўллаш ҳисобига молиявий ва иқтисодий афзалликларга эришиш бўйича
раҳбарий кўрсатмаларга эга. У менежмент принципларини қўллаш бўйича ишда ёрдам беради
ва ташкилотнинг барқарор муваффақиятини таъминлашга имкон берадиган усуллар ва
асбобсозлик воситаларининг танловини енгиллаштиради.
ИСО 10015 Сифат менежменти. Ўқитиш бўйича раҳбарий кўрсатмалар
ташкилотларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилган ва ўқитиш билан боғлиқ бўлган масалаларга
бағишланган раҳбарий кўрсатмаларни тақдим қилади. Стандарт, сифат менежменти
тизимларига мўлжалланган ИСО стандартларида ишлатиладиган “таълим” ва “ўқитиш”
ҳаволаларининг мазмунини очиш ва уларни шарҳлаш учун қўлланма зарур бўлган ҳар қандай
ҳолатларда қўлланилиши мумкин. “Ўқитиш”га ҳар қандай ҳавола ўз ичига таълим ва
тайёрлашнинг барча турларини олади.
ИСО/ТО 10017 O'z DST ISO 9001:2000 га мувофиқ статистик усулларни қўллаш
бўйича раҳбарий кўрсатмалар қўлланилиши ҳаттоки барқарор бўлиб туюлган шароитларда
ҳам жараёнларни олиб бориш ва натижаларида кузатиладиган ўзгарувчанлик билан боғлиқ
бўлган статистик усулларга нисбатан тушунтиришларни тақдим қилади. Статистик усуллар
қарорларни қабул қилишга ёрдам берган ҳолда мавжуд маълумотлардан яхшироқ
фойдаланишга ва шу билан бирга истеъмолчиларнинг қониққанлигига эришиш учун
маҳсулотлар ва жараёнларнинг сифатини доимо яхшиланишига кўмаклашишга имкон яратади.
ИСО 10018 Сифат менежменти. Ходимларни жалб қилиш ва уларнинг
лаёқатлилиги бўйича раҳбарий кўрсатмалар ходимларнинг жалб қилиниши ва
лаёқатлилигига таъсир кўрсатадиган раҳбарий кўрсатмаларни ўз ичига олади. Сифат
менежменти тизими лаёқатли ходимларнинг жалб қилинганлиги, ҳамда улар ташкилотда
қандай ишлатилиши ва улар ташкилотда қанчалик интегралланганига боғлиқ. Зарур билимлар,
кўникмалар, ахлоқ ва ишчи муҳитни идентификация қилиш, ривожлантириш ва баҳолаш жуда
муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: |