Метрология


 Ўлчаш воситалари ва уларнинг турлари


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   96
 
2 Ўлчаш воситалари ва уларнинг турлари 
Маълумки, ўлчашни бирор бир воситасиз бажариб бўлмайди.
Ўлчаш воситаси ўлчашлар учун қўлланиладиган ва меъѐрланган 
метрологик хоссаларига эга бўлган техникавий воситага ѐки уларнинг 
мажмуасига айтилади. 
Ўлчаш воситаларининг турлари хилма - хил. Улар содда ѐки мураккаб 
аниқлиги катта ѐки кичик бўлиши мумкин. Ўлчаш воситалари меъѐрланган 
метрологик хоссаларига лозим ва бу метрологик хоссалар даврий равишда 
текширилиб турилади. Ўлчаш амалида ўлчанаѐтган катталикнинг қиймати 
тўғри аниқланиши айнан мана шу ўлчаш воситасининг тўғри танланишига ва 
ишлашига боғлиқ.
Ўлчаш воситаларининг намоѐндаларининг сифатида қуйидагиларни 
келтиришимиз мумкин: 

ўлчовлар; 

ўлчаш асбоблари; 

ўлчаш ўзгартгичлари; 

ўлчаш қурилмалари; 

ўлчаш тизимлари; 
Ўлчовлар кенг таркалган ўлчаш воситаларидан ҳисобланади. 


30 
Ўлчов деб, катталикнинг аниқ бир қийматини ҳосил қиладиган 
саклайдиган ўлчаш воситасига айтилади. Масалан, тарози тоши, электр 
қаршилиги, конденсатор ва шу кабиларни ўлчовларга мисол қилиб олинган. 
Ўлчовларнинг турлари ва хиллари кўп. Стандарт намуналар ва 
намунавий моддалар ҳам ўлчовлар туркумига киритилган. Стандарт намуна – 
модда ва материалларнинг хоссаларини ва хусусиятларини тавсифловчи 
катталикларнинг ҳосил қилиш учун хизмат қиладиган ўлчов саналади. 
Масалан, ғадир – будурликнинг намуналари, намликнинг стандарт намуналари. 
Намунавий модда эса муайян шароитда ҳосил бўладиган аниқ 
хоссаларига эга бўлган модда саналади. Масалан, «тоза сув», «тоза металл» ва 
ҳоказолар. «Тоза рух» 420 
0
С температурани ҳосил қилишда ишлатилади.
Ўлчовлар кўп қийматли (ўзгарувчан қаршиликлар, миллиметрларга 
бўлинган чизғич), ва бир қийматли (тарози тоши, ўлчаш колбаси, нормал 
элемент) турларга бўлинади. Баъзан ўлчовлар тўпламидан ҳам фойдаланилади. 
Катталикнинг ўлчамини ҳосил қилиш ва фойдаланишда қуйидаги 
қаторни ѐдда тутишимиз лозим бўлади: 
Ишчи ўлчаш воситалари, намунавий ўлчаш воситалари, ишчи эталон, 
солиштириш эталони, нусха эталон, иккиламчи эталон, махсус эталон
бирламчи эталон ва давлат эталони. 
Фан ва техниканинг энг юқори савиясида аниқлик билан ишланган 
намунавий ўлчовлар эталонлар деб аталади. 
Эталонлар ишлатиладиган ва давлат эталонларига бўлинади. 
Давлат эталонлари намунавий ўлчов ва асбобларни текширишда 
қўлланилади ҳамда давлат стандарти идораларида сақланади.
Ҳозирги вақтларда республикамизда миллий эталон базасини яратиш, 
шакллантириш борасида кенг кўламдаги ишлар олиб борилаѐтир (бу хакда 
кейинги мавзуларда фикр юритамиз). 
Ўлчаш асбоби деб ўлчаш маълумоти сигналини кузатиш (кузатувчи) 
учун қулай кўринишда (шаклда) ишлаб чиқаришга мўлжалланган ўлчаш 
воситасига айтилади.
Маълумотни тавсиф этишига қараб ўлчаш воситалари қуйидагиларга 
бўлинади:
1. шкалали ўлчаш воситалари; 
2. рақамли ўлчаш воситалари; 
3. ўзи ѐзар ўлчаш воситалари;

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling