Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Excel
Текшириш учун саволлар:
1. Excel дастури қайси компания томонидан ишлаб чиқарилган ва қайси дастурлар мажмуаси таркибига киради? 2. Excel дастурида маълумот қаерга ва қандай кўринишда киритилади? 3. Excel дастурининг ойнаси нечта қисмдан иборат? Уларга таъриф беринг. 4. Excel дастурининг жадвали нечта устун ва сатрлардан иборат? 5. Excel дастурида катак ичига нима киритиш мумкин? 6. Excel дастурида формула қайси белги билан бошланади? 7. Excel дастурида яратилган файл қандай кенгайтмага эга бўлади? 8. Диаграмма ва уларнинг турларини яратишда фойдаланиладиган қўшимча дастур номи? 9. Ускуналар панелидаги қуйидаги ускуна нима учун мўлжалланган? 10. Ускуналар панелидаги қуйидаги ускуна нима учун мўлжалланган? 11. Excel дастурида электрон жадвал саҳифалари сони чекланганми? 12. Excel дастурида электрон жадвал саҳифалари сони қай тарзда кўрсатилади? 13. Excel дастурининг ишчи файли автоматик тарзда қандай номга эга бўлади? 14. Excel дастурининг электрон жадвалидаги маълумотларни бошқа Office таркибига кирувчи дастурларда ишлатиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, уларни кўрсатиб ўтинг. 100 9 . МАЪЛУМОТЛАР ОМБОРИ. 9.1. Маълумотлар омборига олиб келадиган масалалар. Жамиятни ахборотлаштиришда маълумотлар омборининг ўрни беқиёс бўлиб, бунга жамиятнинг барча соҳаларидан мисоллар келтириш мумкин. Хабарингиз бор, Тошкентда телефон рақамлари етти хонали рақамлар билан алмаштирилмоқда, яъни Тошкентдаги телефонлар сони бир миллионга яқинлашиб қолди. Шундай катта хўжаликни бошқаришнинг ўзи бўлмайди, албатта. Бу хўжаликни юритишнинг ўзига қанчадан-қанча ишчи кучлари сарф бўлади. Ҳисобот ишлари ҳам катта куч ва маблағ талаб қилади. Шундай катта миқдордаги абонентлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисобчиларнинг бутун бошли бир армияси керак бўлади, лекин улар ҳам бу ишларни эплай олишмайди. Чунки бехато ишлайдиган ҳисобчининг ўзи йўқ. Кўз олдингизга келтиринг: сиз телефонингиз учун уч баравар кўп пул тўлайсиз, қўшнингиз эса уч йилдан бери пул тўламайди. Бу ишлар компьютер зиммасига юкланганлиги учун юқоридаги каби хатолар деярли учрамайди. Деярли дейишимизга сабаб, онда-сонда учраб турадиган камчиликлар компьютерни бошқарувчи ходимлар айби туфайли юз беради. Компьютер бу ишларни қандай амалга ошириши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Албатта, бу ҳисоб-китоб ишларини электрон жадваллар ёрдамида бажариш мумкин, лекин бир миллион абоненти бўлган Тошкент шаҳри учун эмас. Тошкент шаҳрида сўнгги беш йил ичида чорак миллион автомобиллар сотилди. Шунча автомобилларни ҳисобга олиш учун компьютердан фойдаланишдан ўзга чора йўқ. Бунинг учун ҳам маълумотлар омборидан фойдаланишга тўғри келади. Республикамизда ҳар йили деярли уч юз минг ўқувчи олий ва ўрта махсус ўқув юртларига киришга ҳаракат қилади. Шунча ўқувчи бир кунда – 1 август куни тест топширади ва тест натижалари ўн кун ичида маълум бўлади. Бундай қисқа фурсат ичида юздан ортиқ ўқув юртларининг ҳар бири учун уларга ҳужжат топширган абитуриентларнинг жавоб варақаларини қайта ишлаб, уларнинг тўплаган балларини ҳисоблаб, шу баллар бўйича абитуриентларни тартиблаб чиқиш, ўқишга қабул қилинганларини саралаш каби ишлар компьютер зиммасига юкланганлиги учун муваффақиятли ҳал қилинади. Энг асосийси, шунча иш бажарилишига қарамай, хатога йўл қўйилмайди. Чунки бу ерда хатога йўл қўйиб ҳам бўлмайди, сабаби, ҳар бир хато орқасида бир ўқувчининг тақдири ётади. Бу ишларнинг муваффақияти калити ҳам маълумотлар омборидир. Ўзбекистонда саккиз миллион меҳнатга лаёқатли аҳоли бор. Уларнинг ҳаммаси солиқ инспекцияси томонидан ҳисобга олинган бўлиб, уларнинг даромадлари давлат томонидан назорат қилиб борилади. Агар бирор кимса даромадини яширса ёки ўз вақтида даромадлари декларациясини топширмаса, уларнинг ҳар бири солиқ инспекциясига чақирилиб, тегишли чора кўрилади. Шундай катта ҳажмдаги маълумотлар ҳам маълумотлар омбори кўринишида сақланади. Маълумотлар омборига мисол сифатида ойлик иш ҳақини ҳисоблаш ва уни сақлашни ҳам келтириш мумкин. Ойлик иш ҳақини электрон жадваллар ёрдамида ҳам ҳисоблаш мумкин, лекин агар корхона жуда катта бўлса ёки бутун бухгалтерия 101 ишлари компьютерлаштирилган бўлса, уларни маълумотлар омбори ёрдамида қайта ишлаш ва сақлаш самаралироқдир. Масалан, Тошкент давлат техника университетида 2000 дан ортиқ ўқитувчи ва ходимлар ишлайди, 7000 та талаба ўқийди. Уларнинг ойлик иш ҳақлари ва стипендияларини тўрт киши ва икки компьютер ҳисоблаб беради. Download 4.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling