Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
34
- Буғулар! Буғулар! - қўрқув ва шодлигидан ўзида йўқ хурсанд бўлиб қичқирди Мўмин. 
Кейин гўё ўз кўзларига ишонмагандек жим бўлиб қолди. 
Ногоҳ тоғ қўйнига сукунат чўкди. Зағчалар бирдан ғойиб бўлди. Юмалаб кетаётган ёғоч 
ёшгина бақувват қайинни босиб, эзиб қияликда илиниб қолди. От эгар-абзали оғиб, оёққа турди. 
Ҳаммаёғи йиртилиб кетган Ўразқул эмаклаб бир томонга чиқиб олди. Мўмин куёвига 
ёрдамлашгани ташланди: 
- О, муқаддас она Шохдор буғу! Бизни ҳозир у қутқазди! Қўрдинг-ку. Бу Шохдор она 
буғунинг болалари. Бизнинг онамиз қайтиб келибди! Қара-я! 
Ўразқул юз берган воқеага ҳали ҳам ишонқирамай жойидан ғамгин ҳолда хижолат чекиб 
турди-да, қоқина бошлади: 
- Кўп вайсама, чол. Етар энди, отнинг абзалини чиқар. 
Мўмин итоаткорона шошилинч равишда отнинг абзалини ола бошлади. 
- О, қудратингдан ўргилай, Шохдор она буғу! - у хурсандлигидан ғўлдирашини қўймасди. - 
Буғулар бизнинг ўрмонимизга қайтибди. Шохдор онамиз бизни унутмабди! Бизнинг 
гуноҳимиздан ўтибди... 
- Ҳали ҳам ғўлдираяпсанми? - дўқ қилди Ўразқул. У энди қўрқувни унутган ва яна эски 
ғазаби бўғзига келганди. - Эртагингни айтяпсанми? Ўзинг жинни бўла туриб, бошқалар ҳам 
аҳмоқона эртагимга ишонаверади, деб ўйлайсанми! 
- Мен ўз кўзим билан кўрдим. Булар буғулар эди, - бўш келмасди Мўмин бобо. - Наҳот сен 
кўрмаган бўлсанг, ўғлим? Сен ўзинг кўрдинг-ку. 
- Хўш, кўрдим. Учтаси чопқиллаб кетди, шекилли. 
- Рост, учта. Менга ҳам шундай туюлди. 
- Нима қипти шунга? Буғу бўлса буғу-да. Мана бу ерда одам ўз жонидан жудо бўлишига сал 
қолди. Нимасига қувониш керак экан. Булар агар буғулар бўлса, демак, довон ортидан келган. У 
ёкда - Қозоғистонда, тоғнинг нариги томонида, ўрмонларда ҳали буғулар бор, дейишади. У ер 
ҳам заповедник. Заповедникнинг буғулари бўлса эҳтимол. Келса келибди-да. Бизнинг нима 
ишимиз бор. Қозоғистоннинг бизга дахли йўқ. 
- Балки, бизда яшаб қолар улар? - орзу қилиб гапирди Мўмин бобо. - Қани энди қолса... 
- Бас энди, - унинг сўзини бўлди Ўразқул. - Кетдик!.. 
Ёғочни ҳали анча пастга судраб тушиш, кейин эса яна отда дарёдан судраб олиб ўтиш керак 
эди. Бу ҳам оғир иш. Агар ёғоч дарёдан омон-эсон олиб ўтилса, сўнгра яна машинага 
ортиладиган тоғ ён-бағригача етказиш даркор. 
Эҳ, қанча меҳнат. 
Ўразқул ўзини бутунлай бахтсиз ҳис қилди. Бутун борлиқ унга ноҳақ яратилгандай туюлди. 
Тоғлар бўлса, ҳеч нима сезмайди, ҳеч нима истамайди, ҳеч нимадан зорланмайди, бир жойда 
тургани-турган, ўрмонлар эса аввал кузга, ундан кейин қишга ўтади, бунинг ҳеч қандай 
машаққатли жойи йўқ. Зағчалар ҳам ўз эркича учиб юради. Истаганича чағиллайди. Буғулар, 
агар улар ҳақиқатан ҳам буғулар бўлса, довоннинг нариги ёғидан келади-да, ўрмонда дайдиб 
юраверади, қандай юради, қанақа юради, ўзининг иши. Шаҳарда одамлар асфальт кўчаларда 
бепарво қадам ташлашади, таксиларда юришади, ресторанларда ўтиришади, вақтичоғлик 
қилишади. Унинг пешанасига мана шу тоғларда юриш битилган, у бебахт... Ҳатто унинг мана 
шу ҳеч нимага ярамайдиган қайнотаси Мўмин чаққон ҳам ундан бахтлироқ, чунки у эртакка 
ишонади. Овсар одам. Овсарлар ҳамиша ўз ҳаётидан мамнун. 
Ўразқул ўз ҳаётини кўрарга кўзи йўқ. Ҳаёти ўзи истаганча эмас. Бу ҳаёт Мўмин чаққонга 
ўхшаганларга хос. Унга эса нима ҳам керак? Умри меҳнатда ўтяпти, бир кун дам олиш йўқ. 
Умрида эса бирон инсон унга қарам бўлган эмас, у эса ҳаммага қарам бўлиб келган, ҳатто 
ўзининг кампирига ҳам - чол ҳатто унга бир сўз қайтармайди. Шундай шўрпешана эркак билан 
ҳам бахтиёр бўлаверади. Ўрмонда буғуларни кўриб, худди юз йил дунёда излаган ака-


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling