Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
37
энгашиб, болани эгарга кўтариб олди-да, йўртиб кетди. Бу мактаб қурғур яқин орада 
бўлгандами, боланинг ўзи ғиз этиб бориб келаверарди. Шунинг учун бутун йўл бўйи тўхтамай 
йиғлади, чол уни ҳеч нима билан овутолмади. Мактабга ҳам ҳўнграб йиғлаган ҳолида олиб 
келди. Дарс бошланиб кетган эди. Тўғри синфга олиб кирди. 
Мўмин муаллима олдида қайта-қайта узр сўраб, бунинг бошқа такрорланмаслигини айтиб 
сўз берди. Лекин ҳаммасидан ҳам чол кечиккани учун набирасининг куйиб-пишганини ва 
зорланиб йиғлаганини кўриб изтироб чекди. «Илоҳим мактабни ҳамиша шундай севсин-да»,- 
хаёлига келтирди у. Ҳарҳолда болапақир нимага бунчалик йиғлади. Демак, юрагида бир армон 
бор-да... 
Ҳозир ҳам ёғочнинг атрофида чарх уриб, гоҳ у томонига, гоҳ бу томонига чопиб ўтар, 
тоғдан тезроқ пастликка сирғалиб тушсин, ҳеч қаерга илиниб қолмасин деб, ёғочнинг остига 
пишанг солиб, итариб бораркан, Мўминнинг хаёлидан набираси кетмасди - нима бўлди экан-а? 
Ўразқул эса шошмасди. У отни етаклаб борарди. Бу ерда кўп шошиб бўлмайди - узун, тик 
нишабликдан қиялаб юришга тўғри келади. Лекин унинг гапини инобатга олиб, ёғочни шу ерда 
қолдириб, кейин келиб олиб кетиш мумкин эмасми? Эҳ, куч-қуввати бўлгандами, ёғочни 
шартта елкасига қўйиб, дарёдан ўтган ва машинага ортиладиган жойга элтиб ташлаган бўларди. 
Мана-е, олинглар ёғочларингни ва йўқолинглар. Мўминнинг ўзи бўлса набирасининг олдига 
отилган бўларди. 
Қаёкда дейсиз, булар хомхаёл. Ҳали тошлар ва шағалликлардан юриб қирғоққа етиш, сўнг 
кечувдан ёғочни от билан судраб нариги томонга олиб ўтиш керак. Отнинг силласи қуриди - у 
тоғда қанча паст-баландликларга чиқиб тушмади... Ишқилиб, охири бахайр бўлсин, агар ёғоч 
дарё ўртасида тошларга илиниб, ёки от қоқилиб йиқилиб тушса иш чатоқ! 
Улар сувдан кечиб ўтишаётганда Мўмин бобо дуо қилиб турди: «Ўзинг қўлла, Шохдор она 
буғу, илоҳим ёғоч илинмасин, илоҳим от йиқилмасин». Этикларини елкасига ташлаб
иштонининг почасини тиззасидан юқори шимариб олган ялангоёқ Мўмин бобо қўлда пишанг 
билан сувда сузиб бораётган ёғоч ортидан аранг етиб улгурарди. Ёғочни оқимга қия қилиб 
судрашарди. Дарё суви қанча тоза ва тиниқ бўлса, шунча совуқ ҳам эди. Кузнинг суви-да. 
Чол бунга бардош берарди: Майли, оёқ узилиб тушмайди. Ишқилиб, ёғоч тезроқ олиб 
ўтилса бўлгани. Барибир ёғоч илиниб қолди, аксига олгандай, сертошли ерга келганда таққа 
тўхтади. Бундай ҳолларда отга жиндай дам бериб, кейин яхшилаб бир «чу!» дейилса - кучли 
силтов билан ёғочни тошлар панжасидан тортиб олса бўлади. Лекин отга миниб олган Ўразқул 
толиқиб кучдан кетган жониворни қамчи билан аямай савалади. От орқа оёқлари билан 
чўққайиб, сирғалиб, қоқиниб кетар, лекин ёғоч жойидан қўзғалмасди. Чолнинг оёқлари музлаб 
қолди, кўзи тина бошлади. Боши айланди. Жарлик, жарлик устидаги ўрмон, осмондаги 
булутлар пастга туша бошлади, дарёга шўнғиб, шўх оқимда сузиб, яна жойига қайтди. 
Мўминнинг мазаси қоча бошлади. Лаънати ёғоч! У қуриб ётганда эди, бошқа гап эди, сувда ўзи 
сузиб кетарди. Буни эса ҳозиргина қирқишди-ю, дарров дарёга судраб тушиш-ди. Ким ахир 
шундай қилади! Оқибати шу бўлади-да. Ўйланмай қилинган ишнинг охири вой. Қайроғочни 
қурисин деб ташлаб келишга Ўразқулнинг раъйи йўқ. Инспекциянинг кўзи тушиб қолса, 
тақиқланган ўрмондан қимматли дарахтларни ўғирликча қирққан, деб акт тузади. Шунинг учун 
ҳам қирқилган ёғочни шу заҳотиёқ гумдон қилиши керак. 
Ўразқул ўкчаси билан отни ниқтар, қамчи билан бошига урар, сўкинар, худди ҳаммаси учун 
гўё у, Мўмин айбдордек, чолга бақирарди, ёғоч эса жойидан жилмасди, у баттар тошга ўрнашиб 
борарди. Чолнинг сабр-тоқати тугади. У бутун умрида биринчи марта ғазаб билан овозини 
баландлатди. 
- Туш отдан! - у Ўразқулнинг ёнига жиддий бориб, уни эгардан тортди. - Отнинг 
тортолмаётганлигини кўрмаяпсанми? Ҳозироқ-туш! 
Ҳайрон қолган Ўразқул жимгина бўйсунди. Эгардан этиги билан тўғри сувга сакради. Худди 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling