Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
39
Қирғоқ томондан эса отни етаклаб Ўразқул уйга қайтарди. От олдинги оёғини оқсаб 
босарди. Аёллар жим туриб, унинг ҳовлига яқинлашиб келишига кўз тикиб туришарди. 
Ўразқулнинг кўнглидан нималар кечаётганини, у ўша куни уларга қандай ғам-аламлар 
келтираётганини ҳали аёллар хаёлига ҳам келтиришмасди... 
У ҳўл, шалоплаган этикда, ҳўл иштонда вазмин ва оғир қадамлар билан улар олдига 
яқинлашиб, аёлларга ғамгин назарда хўмрайиб қаради. Хотини Бекей безовталаниб қолди: 
- Нима қилди, Ўразқул? Нима бўлди? Ҳамма ёғингиз ҳўл бўлиб кетибди-ку. Ёғоч оқиб 
кетдими? 
- Йўқ, - қўл силтади Ўразқул. - Ма. - У юганни Гулжамолга узатди. - Отни отхонага олиб 
бор. - Шундай деб ўзи эшик томонга юрди. - Юр уйга, - деди у хотинига. Кампир ҳам улар 
билан бирга бормоқчи эди, Ўразқул уни остонага йўлатмади. 
- Сен нари тур, кампир. Сенга ҳеч қандай иш йўқ бу ерда. Уйингга бор-у, хап ўтир. 
- Нима бўлди сенга? - хафа бўлди кампир. - Бу нимаси? Чолимга нима бўлди? Нима гап? 
- Унинг ўзидан сўра, - жавоб қилди Ўразқул. Уйда Бекей эрининг ҳўл уст-бошларини ечиб, 
унга пўстин берди, самоварни олиб кириб, чой қўйишга тутинди. 
- Чойни қўй, - қатъий рад қилди Ўразқул. - Ароқ бер. 
Хотини очилмаган яримталикни олиб, стаканга қуйди. 
- Тўлдириб қуй, - буйруқ қилди Ўразқул. Бир стакан ароқни сувдек ичиб юборгач, пўстинга 
ўралди-да, кигизга чўзилиб, хотинига деди: 
- Қўйдим, сен менинг хотиним эмассан, мен сенинг эринг эмасман. Жўна, бу уйда сенинг 
изинг қолмасин. Қорангни ҳам кўрсатма. Вақт ғаниматида жўнаб қол! 
Бекей уҳ тортди, каравотга ўтирди ва ҳар галгидек кўз ёшларини ичига ютиб, секин гапирди: 
- Янами? 
- Нима, янами? - бўкириб юборди Ўразқул. - Йўқол! 
Бекей уйдан отилиб чикди ва ҳар доимгидек қўлларини букиб, ҳовлини бошига кўтариб 
ҳўнграб йиғлай бошлади: 
- Мен, бахти қаро, бу дунёга нега келган эканман-а... 
Бу чоқ Мўмин чол Олабошда набираси олдига йўртиб борарди. Олабош - чопқир от. Лекин 
барибир Мўмин икки соатдан зиёдроқ кечикди. У набирасини йўлда учратди. Болани 
муаллиманинг ўзи уйига олиб келаётганди. Ўша муаллима бешинчи йил кияётган, шамол ялаб 
кетган, енглари қўпол, ҳеч ўзгармас пальтосида. Ҳориган аёлнинг қовоғи солиқ кўринарди. 
Анчадан бери йиғлайвериб кўзлари шишган бола қўлида портфели билан бечора ва хўрланган 
қиёфада унинг ёнида келарди. Муаллима Мўмин чолни қаттиқ сўроққа олди. Чол эса аёлнинг 
олдида отдан тушиб, бошини қуйи солиб турарди. 
- Агар вақтида келиб олиб кетмайдиган бўлсангиз,- деди муаллима, - болангизни мактабга 
олиб келманг. Менга ишонманг, ўзимда ҳам тўрттаси бор. 
Мўмин яна узр сўради, бундай ҳол бошқа такрорланмайди деб, яна сўз берди. 
Муаллима Жилисойга қайтиб кетди, бобо билан набира эса уйга йўл олишди. 
Бола отда бобосининг олдига ўтириб жимгина борарди. Чол ҳам унга нима дейишини 
билмасди. 
- Жуда оч қолдингми? - сўради у. 
- Йўқ, муаллимамиз нон берди, - жавоб берди набира. 
- Нега бўлмаса миқ этмай келяпсан? Бола шунда ҳам гапирмади. 
Мўмин гуноҳкорона жилмайди: 
- Оҳ, аразгўй болагинам. - У боланинг фуражкасини олиб, бошидан ўпди ва яна 
фуражкасини бошига кийгизиб қўйди. 
Бола қиё ҳам боқмади. 
Иккаласи ҳам шундай маъюс ва жим кетишди. Мўмин жиловни маҳкам тутиб, салт отда 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling