Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
41
буғу келган, агар уларга ёқса, унда ҳамма буғулар яна ватанига қайтади. 
- Бобо, - деб бобосининг сўзини бўлди бола, - балки, Шохдор она буғунинг ўзи ҳам 
келгандир? Балки, бу ер қандайлигини унинг ўзи кўриб, кейин болаларини чақирмоқчидир? 
- Эҳтимол, - деди Мўмин ишончсизгина. У тутилиб қолди, ўзини нохуш сеза бошлади: 
ортиқча берилиб кетгани йўқми, бола унинг сўзларига ортиқча ишониб юборгани йўқми? Лекин 
Мўмин чол набирасини ишончдан қайтаришга уринмади. Бу энди жуда кеч эди. - Ким билади, - 
елкаларини қисди Мўмин, - Балки, балки, Шохдор она буғунинг ўзи ҳам келгандир. Ким 
билади... 
- Ҳозир биламиз-да. Юринг, бува, сиз буғуларни кўрган жойга борамиз, - деди бола. - Мен 
ҳам бир кўрай. 
- Улар ахир бир жойда турмайди-да. 
- Биз изидан борамиз. Уларнинг изидан узоқ-узоқларга излаб бораверамиз. Уларга 
кўзимизнинг қири тушди дегунча, қайтамиз. Шунда улар одамлар тегмаслигини билиб олади. 
- Гўдаксан-да, - кулимсиради бобо. - Уйга борайлик, ўша ерда маълум бўлади. 
Улар қоровулхонага яқинлашиб, уйлар ортидаги сўқмоқдан боришарди. Уйлар орқа 
томондан - худди елкасини ўгириб турган одамга ўхшарди. Учала уй ҳам ичида нима 
бўлаётганидан ҳеч бир нишон бермай турарди. Ҳовли ҳам бўм-бўш ва жимжит. Мўминнинг 
юрагини нохуш ваҳм босди. «Нима юз берган бўлиши мумкин? Ўразқул унинг бахтсиз қизи 
Бекейни урдимикин? Ёки маст бўлгунча ичганмикин? Яна қандай фалокат юз бериши мумкин? 
Нега бунча жимжитлик, нега шу маҳалда ҳовлида ҳеч ким йўқ? Агар ҳамма нарса жойида бўлса, 
бу машъум ёғочни дарёдан судраб чиқиш керак, - ўйлади Мўмин. - Қўй, шу Ўразқулни, яхшиси 
у билан алоқани узиш керак. Билганини қилиб, қолган ҳаммасига тупуриш даркор. Эшакка 
унинг эшак эканлигини исботлаб беролмайсан-ку». 
Мўмин отхонанинг олдига келди. 
- Туша қол. Мана, етиб ҳам келдик, - у набирасига ҳаяжонланганини билдирмаслик учун 
хотиржам гапирди. Бола қўлида портфели билан уйга чопмоқчи бўлганида, Мўмин бобо уни 
тўхтатди: - Тўхта, бирга борамиз. 
У Олабошни отхонага боғлаб чикди-да, болани қўлидан ушлаб, уйга қараб юрди. 
- Менга қара, - деди бобо набирасига, - агар мени сўкишса, сен қўрқмагин ва у ердаги ҳар 
хил гапларга аҳамият қилмагин. Бунинг сенга дахли йўқ. Сенинг ишинг мактабга қатнаш. 
Бироқ айтадиган ҳеч нима содир бўлмади. Улар уйга келишганда, фақат кампир Мўминга 
хушламайгина тикилди-да, лабини тишлаб, яна ўзининг тикаётган ишига берилди. Мўмин чол 
ҳам унга ҳеч нима демади. У хона ўртасида қовоғини солган ҳолда сергак туриб, кейин 
қозондан катта косадаги ун ошини олиб, нон ва қошиқ келтирди-ю, набираси иккаласи кечиккан 
тушликка ўтиришди. 
Жимгина овқатланишди, бувиси эса ҳатто улар томонга қайрилиб ҳам қарамади. Унинг 
жигарранг сўлғин юзида ғазаб тўнгиб қолганди. Бола қандайдир мудҳиш ҳодиса содир 
бўлганини пайқади. Чол-кампир эса жим эди. 
Болага шундай ваҳимали, шундай ташвишли туюлдики, томоғидан овқат ҳам ўтмай қолди. 
Овқат устида одамларнинг жим қолиб, ўзларининг аллақандай ёмон ва шубҳали хаёлларига 
берилишидан ёмони йўқ. «Балки, бунга биз сабабчидирмиз?» - деди бола хаёлида портфелига. 
Портфел дераза токчасида турарди. Бола хаёлан портфели билан шивирлаша бошлади: 
«Сен ҳеч нима билмайсанми? Бобом нега бунча ғамгин? Унинг гуноҳи нима? Бугун нега у 
кечикди, нега Олабошни эгарсиз миниб борди? Ахир ҳеч қачон бундай бўлмаганди-ю. Балки у 
ўрмонда буғуларни кўриб қолиб, ушланиб қолгандир?.. Эҳтимол, ҳеч қандай буғу йўкдир. Бу 
ёлғондир? Унда нима? Нега бўлмаса гапиради? Агар у бизни алдаган бўлса, Шохдор она буғу 
қаттиқ ранжийди-ку...» 
Мўмин овқатланиб бўлгач, болага секингина деди: 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling