Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
44
тушунмади. 
- Ўчир, овозингни! - дўқ қидди кампир. - Келса келибди-да, ҳозир улардан ҳам бошқа 
ташвиш кўп. 
Бола жимгина чкқиб кетди. Ҳовли кимсасиз эди. Куз қуёши ғира-шира яланғоч тоғ 
тизмалари - Қоровултоғ ортига ботди. Қуёш ҳароратсиз қуюқ шафағи билан тоғларни лола 
рангига буркарди. Муз қотган шафақ бу ердан кузги тоғ чўққиларига беқарор шуъла сочиб 
турарди. Ўрмонга ғира-шира қоронғилик чўкди. 
Изғирин турди. Бола эти увушиб қалтирай бошла-ди. 
 
ОЛТИНЧИ БОБ 
Тўшакка кирганида ҳам эти увушиши қолмади. Анчагача ухлай олмади. Ҳовлига аллақачон 
қоронғилик чўккан. Боши зирқирарди. Лекин у миқ этмасдан ётарди. Унинг оғриб қолганини 
ҳеч ким билмасди. Унутгандилар. 
Бу ерда уни унутмай ҳам нима қилишсин! 
Бобо бутунлай тинчини йўқотиб қўйди. Ўзини қўярга жой тополмасди. Гоҳ ташқари чиқар, 
гоҳ ичкари кирар, гоҳо ачиниш билан чуқур нафас олиб ўтириб олар, гоҳо турарди-да, 
қаергадир кетарди. Кампир бўлса чолга дакки берар ва айни пайтда у ҳам тинмай гоҳ у ёққа, гоҳ 
бу ёққа юрар, ҳовлига чиқар ва яна зум ўтмай қайтиб кирарди. Ҳовлида қандайдир ноаниқ, 
узуқ-юлуқ овоз эшитилди, кимнингдир шошилинч оёқ шарпаси, кимнингдир сўкиниши қулоққа 
чалинарди, афтидан, Ўразқул яна сўкина бошлаганди, аллаким энтикиб-энтикиб йиғларди... 
Бола ўринда жимгина ётар, барча овоз ва оёқ шарпаларидан, уйда ва ҳовлида юз бераётган 
бутун воқеалардан чарчоғи ортар эди. 
У кўзини юмиб олди. Ўзининг ёлғизлигини, унутилганини сездирмай, бугун кўпдан бери 
орзу қилиб юрган нарсасини кўрганини эслай бошлади. У катта дарё қирғоғида турарди, Сув 
шунчалик тез оқардики, унга узоқ тикилиб туриш мумкин эмасди, кўз тиниб, бош айланиб 
кетарди. Дарёнинг нариги қирғоғида эса унга буғулар қараб турарди. У кечга яқин кўрган ўша 
учала буғу ҳозир ҳам ўша жойида эди. Ҳамма-ҳаммаси унинг кўз олдида қайта такрорлана 
бошлади. Шохлари катта эркак буғу бошини сувдан кўтарганда унинг намли лабларидан яна 
ўша сув томчилари оқиб тушди. Шохдор она буғу эса худди аввал кўргани сингари 
меҳрибонлик билан тикилиб турарди. Унинг кўзлари катта-катта, қоп-қора ва намли эди. Бола 
ҳайратда қолди, Шохдор она буғу худди одамларга ўхшаб, худди бобоси сингари ғамгин ва 
аянчли хўрсинар эди. Кейин улар буталар орқали дарахтзорларга кириб кетди. Буғулар устида 
қизил новда чайқалар ва олтин япроқлар уларнинг таранг, силлиқ елкасига учиб тушарди. Улар 
жар бўйига кўтарилиб, шу ерда тўхтади. Катта буғу бўйнини чўзиб, шохларини елкаси оша 
орқасига ташлаб «Ба-ба!» дея карнайдай садо солди. Бола унинг овози дарё устида узоқ янграб 
турганини эслаб, ўзича жилмайиб қўйди. Шундан кейин буғулар ўрмонга кириб, ғойиб бўлди. 
Лекин бола улардан ажралишни истамасди. У ўзи истаган нарсаларни яна кўриш учун хаёл сура 
бошлади. 
Яна тезоқар улкан дарё кўзи олдидан шиддат билан оқиб ўта бошлади. Оқим тезлигидан 
унинг боши айланди. У бир сакради ва дарё устидан учиб ўтди. Ҳамон қумлоқда ётган буғулар 
яқинига енгил ва оҳиста қўнди. Шохдор она буғу уни ёнига чақирди: 
- Сен кимнинг боласисан? 
Бола индамади. У кимнинг боласи эканлигини айтишга уяларди. 
- Биз бобом билан сени жуда яхши кўрамиз, Шохдор она буғу. Биз сени анчадан бери 
кутаётган эдик, - деди. 
- Мен ҳам сени биламан. Сенинг бобонгни ҳам. У яхши одам, - деди Шохдор она буғу. 
Бола севиниб кетди. Лекин ўз миннатдорчилигини қандай баён этишни билмасди. 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling