Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
43
Бола бобоси тортган жабрдан бўғилиб, йиғлаганини ҳеч кимга кўрсатмаслик учун дарё 
қирғоғи бўйлаб чопиб кетди. Оддидаги сўқмоқни туман босганидан гоҳ кўз илғамас, гоҳ яна 
оёғи остида кўриниб қоларди. Бола кўз ёшларини оқизиб чопиб борарди. Мана унинг суюкли 
харсанглари: «танк», «бўри», «эгар», «ётоқ туя». Бола уларга ҳеч нима демади: улар ҳеч нима 
тушунмайди, жойида қотиб тургани-турган. Бола фақат «ётоқ туя»нинг ўркачини қучоқлади ва 
сарғиш тошга энгашиб, иложсиз дард-у ҳасрат ўтида ўртаниб ҳўнграб йиғлади. У йиғлай-йиғлай 
юрагини бўшатди ва тинчланди. 
Охири бошини кўтариб, кўзини артди-да, олдинга қараб донг қотиб қодди. 
Нақ унинг рўпарасида, нариги қирғоқда, сувда учта буғу турарди. Ҳақиқий буғулар. Тирик. 
Улар сув ичгани келган, энди ташналикни қондирганга ўхшарди. Биттаси - энг катта шохлиси 
яна сувга бошини эгиб сув симирар экан, сувга гўё шохларини ойнада кўрмоқчи бўлиб 
тикилаётгандек туюларди. У қўнғир тусли, кўкракдор ва кучли эди. Бошини силкитганда 
юнгли, оқиш лабидан томчилар сачраб тушди. Эркак буғу қулоқларини қимирлатиб болага 
диққат билан разм солди. 
Лекин ҳаммасидан ҳам кўра майда шохли, икки биқини дўппайган оқ буғу болага кўпроқ 
тикилди. Унинг шохлари калтароқ, лекин жуда чиройли, худди Шохдор она буғунинг ўзгинаси 
эди. Кўзлари шаҳло, тип-тиниқ. Ўзи эса ҳар йили биттадан қулунлайдиган қоматдор бияга 
ўхшайди. Шохдор она буғу бу хум калла, шалпанг қулоқ болани қаерда кўрганини эслаётган-
дай, унга кўз узмай қараб турди. Унинг кўзлари намли ялтираб, узоқдан ёниб турарди. 
Бурнидан енгил ҳовур кўтариларди. Унинг ёнгинасида шохсиз буғуча орқасини ўгириб толнинг 
новдасини кемирарди. Унинг ҳеч нима билан иши йўқ. Семиз, ғайратли, қувноқ. У бирдан 
новда кемиришни қўйди-да, дикирлаб елкаси билан она буғуга туртиниб кетди ва унинг 
атрофида ўйноқлаб, эркалана бошлади. Ўзининг шохсиз бошини Шохдор она буғунинг 
биқинига ишқалади. Шохдор она буғу бўлса ҳамон болага тикилиб турарди. 
Бола нафасини ичига ютиб, тошлар панасидан чикди ва худди тушдагидай, қўлларини 
олдинга чўзиб қирғоққа, сувнинг ўзига яқин келди. Буғулар ҳеч бир ҳуркмади, нариги 
қирғоқдан унга бамайлихотир қараб тураверди. 
Ўртада, сув остидаги тошлар устидан ирғишлаб, тезоқар, кўм-кўк тиниқ дарё қайнаб оқиб 
ётарди. Агар уларни айириб турган шу дарё бўлмаганда гўё буғуларнинг олдига бориб уларга 
қўл теккизиш мумкиндай эди. Буғулар текис, тоза шағал устида туришарди. Уларнинг орқасида, 
шағал тугаган жойда зич ўрмоннинг кузги хазонрезгиси алвон тусда товланарди. Ундан 
юқорида - жар тепасида қарағай ва тоғ тераги ял-ял ёнади. Ундан ҳам юқорироқда чексиз 
ўрмон-у тоғ тизмасидаги оппоқ қор кўзга ташланади. 
Бола кўзларини юмди ва яна очди. Кўз олдида ҳамон ўша манзара, олтин япроқли 
дарахтзордан сал берирокда, топ-тоза шағал устида ҳамон ўша эртаклардаги буғулар турарди. 
Мана улар бурилди-да, тизилганча шағалдан ўрмон томонга юриб кетди. Олдинда - катта 
буғу, ўртада шохсиз буғуча, улар ортида Шохдор она буғу. У қайрилиб, болага яна бир бор 
қараб қўйди. Буғулар дарахтзорга кириб, буталар оралаб кетди. Улар тепасида қизил новдалар 
чайқалар ва олтин япроқлар уларнинг таранг ва силлиқ елкасига тўкиларди. 
Кейин улар сўқмоқдан жар томон юқорига кўтарилди ва шу ерда тўхтади. Болага гўё 
буғулар яна қараб тургандек туюдди. Катта буғу бўйнини чўзиб ва шохларини орқасига ташлаб 
худди карнайдай садо солди: «Ба-ба!» Унинг овози жар ва дарё устида узоқ акс садо бериб 
таралди: «А-а!» 
Шундагина боланинг ҳуши жойига келди. У оёғини қўлга олиб таниш сўқмоқдан уйга чопиб 
кетди. У жонининг борича чопарди. Ҳовлидан ғизиллаб ўтиб, эшикни ланг очиб, энтикканча, 
остонадан туриб қичқирди: 
- Бобо! Буғулар келди! Буғулар! Улар шу ерда! Бир бурчакда ғамгин ва жимгина ўтирган 
Мўмин бобо унга бир қараб қўйди-ю, ҳеч нима демади, гап нима ҳақда эканлигини аниқ 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling