Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
Oq kema (qissa) (2)
www.ziyouz.com кутубхонаси
46 Ўразқул амакини ҳам севаман, сен унга фақат фарзанд бер. Уларга шохингда бешик олиб кел...» Болага узоқдан қўнғироқча жаранглагандай эшитилди. У тобора кучлироқ жарангларди. Она буғу тоғ бўйлаб югурарди, у бешикни - қайиндан ясалган қўнғироқчали бола бешигини бандидан шохларида кўтарганча келтираётган эди. Бешик қўнғироқчасининг жаранги ҳаммаёққа тарала бошлади. Шохдор она буғу жуда шошилаётган эди. Қўнғироқча овози тобора яқинлаша бошлади. Бу ниманинг овози? Қўнғироқча жарангига моторнинг узоқдан гуриллаган овози жўр бўлди. Қаердадир юк машинаси келарди. Машинанинг гуриллаши тобора кучайиб, аниқроқ эшитиларди, қўнғироқчанинг жаранги эса худди ундан чўчигандай узуқ-юлуқ эшитила бошлади, кўп ўтмай эса уни моторнинг гуриллаши бутунлай босиб кетди. Бола темирларни шарақлатиб, ҳаммаёқни ларзага солиб ҳовлига оғир машина келиб тўхтаганини эшитди. Ит ҳуриганча ташқарига отилди. Дераза ойнасига бир зум чироқ ёруғининг акси тушиб турди-ю, шу заҳотиёқ ўчди. Айни чоғда моторнинг овози ҳам жимиб қолди. Кабина эшиги тарақлаб ёпилди. Келган кишилар, афтидан, учовлон бўлса керак, ўзаро гаплашиб, бола ётган дераза ёнидан ўтиб кетишди. - Сейдаҳмад келди, - бирдан Гулжамолнинг қувончли овози янгради, унинг эри томон шошилаётгани эшитилиб турарди. - Биз бўлсак кутавериб, тоқатимиз тоқ бўлди! - Ассалому алайкум, - жавоб қилишди унга нотаниш кишилар. - Хўш, тинч ўтирибсизларми? - сўради Сейдаҳмад. - Шукур. Нега мунча кеч? - Шунисига ҳам шукур. Совхозгача етиб келдим, йўловчи машиналарни кутаман-кутаман, қани кела қолса. Ҳеч бўлмаса Жилисойгача етиб олсам дейман. Бир маҳал мана булар ёғоч олиб кетгани бизнинг томонимизга келишаётибди, - дея ҳикоя қиларди Сей-даҳмад. - Тоғ оралиғи қоронғи. Йўлни ўзинг биласан... - Ўразқул қани? Уйдами? - қизиқиб сўради келганлардан бири. - Уйда, - иккиланиб деди Гулжамол. - Сал тоби қочибди. Ташвишланманглар. Бизда тунаб қоласиз, жой бўлса бор. Юринглар. Улар рози бўлишди. Лекин бир неча қадам босгач, тўхтаб қолишди. - Ассалом, оқсоқол. Ассалому алайкум, бойбича. Келганлар Мўмин бобо ва кампир билан саломлашишди. Чол билан кампир ҳам уятга қолмаслик учун уларни ҳовлида кутиб олишди. Балки Ўразқул ҳам уялар? Ишқилиб, ўзини ва бошқаларни уятга қўймасин-да. Бола бир оз тинчланди. Умуман, у ўзини енгил ҳис эта бошлади. Боши ҳам унчалик оғримаётган эди. Ҳатто ўрнидан туриб, машинани кўздан кечирмоқчи бўлди: у қанақа, тўрт ғилдираклими ёки олти ғилдираклими? Янгими, эскими? Прицепи қанақа? Ўтган ёзда уларнинг уйига ҳатто ҳарбий юк машинаси ҳам келганди - ғилдираклари баланд, худди тумшуғи кесиб олингандек эди. Ёш солдат шофёр болани кабинага ўтирғизган эди. Қандай яхши! Олтин ранг погонли ҳарбий киши эса Ўразқул билан бирга ўрмонга тушиб кетишди. Қанақаси бу? Ҳеч бунақаси бўлмаганди-ку. - Сизлар жосусни излаяпсизми? - сўради бола солдатдан. У жилмайиб қўйди. - Ҳа, жосусни излаяпмиз. - Бизникига ҳали биронта ҳам жосус келгани йўқ, - деди бола ғамгин. Солдат кулиб юборди. - Нимага керак у сенга? - Мен уни изидан қувлаб, тутиб олардим. - Оббо изқувар-е, ҳали ёшлик қиласан. • Олтин рангли погонли ҳарбий киши Ўразқул билан ўрмонни айланиб юришганда, бола шофёр билан гаплашиб олди. - Мен ҳамма машиналарни, ҳамма шофёрларни яхши кўраман, - деди бола. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling