Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
40
бола уриниб қолмасин деб, Олабошнинг бошини бўшатмай борарди. Энди шошишнинг ҳам 
кераги йўкдай эди. 
От тезда ундан нима талаб қилинаётганини пайқади-да, ярим йўрғалаб юриб кетди. У ерга 
нағалини тақиллатиб уриб, пишқириб борарди. Шунақа отда қани энди ёлғиз ўзинг хиргойи 
қилиб кетсанг. Одамнинг ёлғизликда куйлайдиган қўшиғи озми? Рўёбга чиқмай қолган орзулар 
ҳақида, ўтган умр ҳақида, севган чоғларинг, бошдан кечирган воқеаларинг ҳақида... 
Инсон кўнглида армон бўлиб қолган нарсаларни эслашни хуш кўради. Аслини олганда 
инсоннинг ўзи ҳам нимадан армон қилаётганини унчалик тушуниб етмайди. Лекин ҳар замон-
ҳар замон шу ҳақда ўйлаб қўйгиси, унинг тагига етгиси келади. 
Яхши от - меҳрибон ҳамроҳ... 
Мўмин чол набирасининг сочи тақир олинган энсасига, ингичка бўйни-ю, шалпанг 
қулоқларигача қараб ўнгмаган ҳаётида буткул иши-ю, меҳнатидан, чеккан барча ташвиш ва 
ғамларидан энди фақатгина ёлғиз мана шу ҳозирча ночор бола қолганини ўйларди. Бобоси уни 
оёққа турғизишга улгурса яхшику-я. Лекин у ёлғиз қолсами - оғир бўлади. Ўзи муштдек-ку, 
аммо феълли-ҳуйли. Унинг оддийгина, мўмингина бўлгани яхши эди... 
Ахир Ўразқулга ўхшаганлар уни ўлгудай ёмон кўриб, бўрининг таъқибига тушган буғучадай 
бурда-бурда қилиб ташлайди-ку... 
Шунда Мўмин боягина лип этиб шитобли соя солиб ўтган ва кўксидан ҳайрат ва шодлик 
хитоблари отилиб чиқишига сабабчи бўлган ўша буғуларни эслади. 
- Биласанми, ўғлим, нима? Буғулар юртимизга қайтиб келди, - деди Мўмин бобо. 
Бола елкаси устидан ялт этиб қаради: 
- Ростми? 
- Рост. Ўзим кўрдим. Уч бош. 
- Қаёқдан келганикин улар? 
- Менимча, довон орқасидан. У ерда ҳам ўрмон бор. Ҳозирги куз худди ёздагидай-да, довон 
очиқ. Шунинг учун бизга меҳмон бўлиб келган. 
- Улар биз томонда қоладими? 
- Ёқса қолади. Ҳеч ким тегмаса, яшаб юраверади. Озуқа сероб бизда. Бу ерда хоҳла мингта 
буғу боқ. Илгариги вақтларда, Шохдор она буғу даврида, бу ерда уларнинг сон-саноғи 
бўлмаган... 
Бу хабарни эшитиб боланинг музлаган кўнгли эриб, хафалиги тарқалганини сезган чол яна 
ўтган замонлар ҳақида, Шохдор она буғу ҳақида ҳикоя қилишга тушиб кетди. Ўзининг эртагига 
ўзи ҳам берилиб кетиб, қани энди бирдан шундай бахтли бўлиб қолсанг-да, бошқага ҳам 
бахтингни улашсанг! - деб қолди. Бутун умр шундай яшасанг. Мана шундай, худди ҳозиргидай, 
худди ҳозирги соатдагидай. Лекин ҳаёт бундай қурилмаган, бахт билан ёнма-ён, изингдан изма-
из юрадиган, ҳеч маҳал аримайдиган бахтсизлик қалбингга, ҳаётингга бемаврид дахл қилиб 
туради. Ҳатто ҳозирги дамда, у набираси билан бахтиёр бораётган чоғида ҳам, чолнинг қалбида 
шодлик билан ташвиш ёнма-ён турарди: у ёқда Ўразқул нима қилди экан? У яна нима 
шумликни тайёрлаб турган экан, қанақа зулм? Унга, итоатсизлик қилишга журъат этган чолга 
қанақа жазо ўйлаб қўйди экан? Ахир Ўразқул буни шундай қолдирмайди-ку. Бўлмаса уни 
Ўразқул дейишмасди-да. 
Қизини ва унинг ўзини кутаётган бахтсизлик тўғрисида ўйламаслик учун Мўмин набирасига 
буғулар, бу жониворларнинг каромати, марҳамати, гўзаллиги ва учқурлиги, худди шуларнинг 
шарофати билан ҳар қандай балони даф қилишлари ҳақида ҳикоя қиларди. 
Болага яхши эди. У уйда нима кутаётганлигини билмасди. Унинг кўзи ва қулоқлари ёнарди. 
Наҳотки буғулар қайтиб келган бўлса? Демак, ҳаммаси тўғри экан-да! Бобосининг айтишича, 
Шохдор она буғу одамларнинг ёвузлигини кечирган эмиш ва ўз болаларига Иссиқкўл тоғларига 
қайтишга рухсат этганмиш. Бобоси айтадики, бу ер қандайлигини билиш учун ҳозирча учта 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling