Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
36
ётса ҳам, у бошқа бирон сўз қотмади. Набираси уни мактаб олдида кутиб турибди; ҳамма 
болалар уй-уйига тарқаб кетишган, фақат ёлғиз унинг етим набирасигина йўл пойлаб, бобосини 
кутмоқда. 
Чол барча синфнинг болалари мактабдан қандай ер тепиниб отилиб чиқишини, қандай уй-
уйига чопқиллаб кетишини кўз олдига келтирди. Оч қолишган. Улар йўлдаёқ ўзларига 
тайёрланган овқатнинг ҳидини сезишади ва қувончга тўлиб, ҳаяжонланиб уйларнинг деразаси 
остидан чопиб ўтишади, Оналари аллақачон кутиб ўтиришибди. Ҳар бирининг чеҳрасида 
одамни қувонтирадиган табассум. Она ўзига оғирми, енгилми, боласи учун табассум қилишга 
ҳар қачон ўзида куч топа олади. Ҳатто она: «Қўлларинг-чи? Қўлларингни ким ювади?» - деб 
ўшқириб турганда ҳам барибир унинг кўзларида ўша табассум яширинган бўлади. 
Мўминнинг набираси ўқишга тутинган кундан бери қўли сиёҳдан аримай қолди. Бу 
бобосига ҳатто ёқиб тушарди: демак, йигитча йш билан машғул. Ана, ҳозир унинг набираси 
сиёҳли қўлларида шу йил ёзда сотиб олинган портфелини ушлаб йўлда турибди. У, эҳтимол, 
кутавериб чарчаган ва энди кўзини узмай, отда йўртиб келаётган бобом дўнгликда кўриниб 
қолмасмикан, деб безовталаниб тургандир. Ахир у ҳамиша ўз вақтида келарди-ку. Бола ҳар 
сафар мактабдан чиққанида бобоси сал нарида уни тоқатсизлик билан кутиб турарди. Ҳамма уй-
уйига тарқаб кетар, у эса бобоси томонга чопарди. «Ана бобом турибди, чопдик!» дерди бола 
портфелига. Чопиб бораётиб ҳаяжонга тўлганча тўхтаб қоларди. Агар ён-верида ҳеч ким 
бўлмаса, у бобосига ташланиб, эски уст-бошларининг ва ёзги қуруқ пичаннинг ўзи кўникиб 
кетган ҳидидан нафас олиб, юзларини унинг қорнига ишқаб қучоқлаб оларди. Ўша кунлари 
бобоси нариги қирғоқдан пичан таширди, қишда қалин қорда у ерга етиб бўладими. Яхшиси 
кузда ташиб келтирган маъқул-да. Кейин анча пайтгача Мўминдан тўзғиган пичаннинг 
ачқимтил ҳиди келиб юрди. 
Бобо болани ўзининг орқасига, отнинг сағрисига мингаштириб олар, шу билан у ёкдан бу 
ёқдан гаплашиб етиб келиб қолганларини сезишмасди. Тоғ тепалигининг икки чўққиси 
орасидаги пастқамликдан ошиб, тўғри Сан-Тошга келишарди. 
Боланинг мактабга қаттиқ берилгани бувисининг аччиғини келтирарди. Бола кўзини очган 
заҳоти, апил-тапил кийиниб, портфелига китоб-дафтарларни соларди. Кечаси ҳам портфелини 
ёнига қўйиб ётишидан бувисининг жаҳли чиқарди: 
- Бу ярамас портфелга бунча ёпишиб қолдинг? Шу сенга хотин бўлиб қолгандами, қалинига 
бизни сотиб ер экансан-да... 
Бувисининг гапи боланинг у қулоғидан кириб, бу қулоғидан чиқиб кетар, қолаверса, гап 
нима ҳақда бораётганини ҳам унча тушуниб етмасди. Унинг учун энг муҳими мактабга 
кечикмаслик эди. У ҳовлига отилиб чиқиб бобосини шоширарди. Фақат мактаб кўзга 
ташлангандагина тинчланарди. 
Бир сафар улар барибир кечикиб қолишди. Ўтган ҳафтада тонг хиёл ёришганда Мўмин отда 
нариги қирғоққа йўл олди. Эрталаб барвақт пичанга бир қатнов қилишга қарор қилганди. 
Ҳаммаси жойида бўлаётганди, лекин йўлда пичан сочилиб кетди. Яна ҳамма пичанни қайта 
боғлаб, яна отга ортиш керак эди. Шошиб боғланган пичан қирғоқнинг ўзида яна сочилиб 
кетди. 
Набираси эса нариги томонда кутиб турарди. У ғадир-будур тошнинг устига чиқиб, 
портфелини силкир ва қичқириб аллакимни чақирарди. Чол шошар - арқон чалкашиб кетган
ечиб бўлмас, кўр тугун тушиб қолганди. Бола эса ҳамон қичқирарди, шунда чол унинг 
йиғлаётганини англади. Пичанни ҳам, арқонни ҳам ташлади-да, тезроқ набирасининг олдига 
етиб бориш учун отга миниб, уни кечувдан ҳайдаб кетди. Дарёдан ўтгунча ҳам анча вақт ўтди: 
кечувдан ўтиш осонмас, сув кўп, оқим тез. Кузда ҳали унча қўрқинчли эмас, ёзда отни чаппа 
ағдаради. Мўмин ниҳоят дарёдан ўтиб набирасининг олдига борганида у ҳўнграб йиғларди. 
Бобосига қарамас, фақат йиғлар ва сўйланарди: «Кечикдим, мактабга кечикдим». Чол отдан 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling