Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
35
укаларини учратгандек, кўз ёши қилиб юрибди-я. 
Эҳ, нимасини гапирасан... 
Улар ахири сўнгги манзилга чиқишди, у ердан узун тик йўл дарёга тушиб боради. Тин 
олгани тўхташди. 
Дарёнинг нариги бетида, қоровулхона ёнидаги Ўразқулнинг уйи олдида қандайдир буғ 
кўтариларди. Буғга қараб самовар қайнаб турганини билса бўларди. Демак, уни хотини 
кутаётибди. Лекин бундан Ўразқул енгил тортмади. У оғзи билан энтикиб нафас олар, ҳаво 
етишмасди. Кўкраги, боши оғрир, юраги гупиллаб урарди. Пешанасидан тер қуйиларди. 
Олдинда эса ҳали узоқ ва тик нишаб турибди. Уйда эса пуштсиз хотин кутиб ўтирибди, самовар 
қўйиб ўтирганларига куяйми, кўнглимни топмоқчи... Бирдан чопиб бориб, бу қориндор 
самоварни бир тепиб, учириб юборгиси келиб кетди. Кейин эса хотинига ташланиб, ўлгудай 
урса. У хаёлан хотинининг дод-фарёдини эшитиб, унинг бахтсиз қисматини тасаввур қилиб, 
ҳузур қилди. 
«Яхши бўпти, - ўйларди у. - Ажаб бўпти. Мен қийналганимда нега у роҳат қилиб ўтириши 
керак?» 
Унинг хаёлларини Мўмин бўлди. 
- Мен эсимдан чиқараёзибман, ўғлим, - шоша-пиша хатосини тузатмоққа уриниб 
Ўразқулнинг олдига келди, - Мен болани олгани мактабга боришим керак ахир. Дарслари 
тутади-ку. 
- Хўш, нима бўпти? - атайин вазмин оҳангда сўз қотди Ўразқул. - Нима қил дейсан? 
- Жаҳлинг чиқмасин, болам. Ёғочни шу ерда қолдирамиз. Ўзимиз пастга тушамиз. Сен 
уйингга бориб овқатланасан. Мен шу пайтда отда чопиб мактабга бориб келаман. Болани олиб 
қайтаман. Кейин келиб ёғочни олиб кетамиз. 
- Шуни ўйлаб топгунча анча бош қотирдингми
г 
чол? - заҳархандалик билан гап қотди 
Ўразқул. 
- Бола ахир йиғлайди-да. 
- Нима бўпти шунга? - қизишди Ўразқул. Ниҳоят чолни хумордан чиққунча сўкишга 
баҳона топилди. Кун бўйи Ўразқул жанжалга баҳона ахтарди, мана энди Мўминнинг ўзи унга 
баҳона топиб берди. - У йиғлар экан деб биз ишимизни ташлаб кетайликми? Эрталаб, мактабга 
олиб бораман, деб бошни қотирдинг. Олиб бординг, яхши. Энди мактабдан олиб келаман 
дейсан. Мен нима сенга? Ё биз майнабозчилик ўйнаяпмизми бу ерда? 
- Кераги йўқ, ўғлим, - зорланди Мўмин. - Шундай кунда. Менга-ку майлия, бола кутади-да, 
шундай кунда йиғлайди-да... 
- Нима шундай кунда? Бу қанақа хосиятли кун ўзи? 
- Буғулар қайтди. Нима кераги бор эди шундай кунда... 
Ўразқул довдираб, ҳатто ҳайратидан жим бўлиб қолди. У тиканли буталар орасида юмалаб, 
қўрқувдан юраги ёрилаёзганда сакраган соялари лип этиб ўтгандай кўзга ташланган бу 
буғуларни аллақачон унутган эди. Ёғоч билан пастга юмалаганда биргина дақиқада такдири ҳал 
бўлиб кетарди. Унинг буғуларга қарашга ҳам, чолнинг вайсашига қулоқ солишга ҳам ҳоли 
келмай қолганди. 
- Сен мени нима деб ўйлаяпсан? - деди у секин ва жахд билан чолнинг юзига пишқириб. - 
Афсус, соқолинг йўқ, бўлмаса бошқаларни ўзингдан кўра аҳмоқроқ деб ўйнамаслигинг учун 
юлиб ташлардим. Сенинг буғуларингни бошимга ураманми. Нимасига яна мен уларни ўйлашим 
керак экан. Сен мени гап билан чалғитма. Қани тур, ёғочни ушла. То дарёдан олиб 
ўтмагунимизча, бирон нима ҳақида ғинг дема. У ёқда ким мактабга боряпти, ким йиғлаяпти - 
менинг ишим йўқ. Бас, энди кетдик... 
Мўмин ҳар сафаргидек бўйсунди. У токи ёғоч жойига бормагунча Ўразқулнинг қўлидан 
қутулиб кетолмаслигини билиб, сукут сақлаганча жон-жаҳди билан ишларди. Қалби туғён уриб 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling