Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
61
кўзга ташланарди. Уларнинг ҳар бир ҳаракати, ҳар бир қадами яққол кўриниб турарди. 
- Эҳ, қандай гўзаллик! - шодлигини ичига сиғдира олмади шофёр. Бу соққакўз ёш йигит 
кўринишдан жуда ёш эди. - Афсус, фотоаппаратни олволганимда зўр иш бўларди-я. 
- Хўп, майли, гўзаллигини қўя тур, - унинг сўзини бўлди норозилик билан Ўразқул. - Ҳеч 
нарсага арзимайди. Гўзалликка қорнинг тўярмиди. Қани, бўл, машинани орқаси билан қирғоққа 
ҳайда, тўғри сувга, ёни билан албатта. Сен эса Сейдаҳмад, оёғингни еч, - ўз ҳукмидан ичида 
лаззатланарди у. - Сен ҳам, - шофёрга буйруқ қилди у. - Бўлинглар, ёғочни тросга боғланглар. 
Қани илдамроқ. Ҳали иш кўп. 
Сейдаҳмад этикни ечишга тутинди. Этиги унга кичикроқ эди. 
- Нимага қараб турибсан, ёрдамлаш унга, - чолни секингина туртиб қўйди кампир. - ўзинг 
ҳам еч этигингни, сувга туш, - ғазабли пичирлади у. 
Мўмин бобо Сейдаҳмаднинг этигини тортди, ўзиникини ҳам бир зумда ечиб бўлди. Шу 
пайтда Уразқул билан Кўкатой машинага команда беришарди: 
- Бу ёққа ҳайда, у ёққа ҳайда. 
- Чапга, озроқ чапга. Мана шундай. 
- Яна озгина.
Машинанинг кўникилмаган ҳайқириғини эшитиб, буғулар сўқмоқда қадамини тезлатди. 
Олазарак назар ташлаб, жарликдан сакраб ўтди ва қарағайлар орасига яширинди. 
- О, ғойиб бўлди! - хатосини бирдан англаб қолди Кўкатой. У шундай афсус билан 
энтикардики, худди қўлидаги ўлжасидан айрилгандай эди. 
- Ҳечқиси йўқ, ҳеч қаёққа кетмайди улар! - унинг хаёлидагини топиб ва бундан хурсанд 
бўлиб Ўразқул керилиб қўйди. - Бугун кечгача жўнамайсан, менинг меҳмоним бўласан. 
Худонинг ўзи кам қилмасин. Иззат-ҳурмат билан мен сени меҳмон қиламан. - У хахолаб туриб 
ошнасининг елкасига уриб қўйди. Ўразқул хушчақчақ ҳам бўла оларди. 
- Хўп, сен айтганча бўла қолсин, сен мезбон, мен меҳмон, - кўна қолди азамат Кўкатой, 
илжаяркан йўғон сариқ тишларини кўрсатиб. 
Машина аллақачон орқа ғилдиракларининг ярмигача сувга ботиб қирғоқда турарди. 
Чуқурроқ кириб боришга шофёрнинг юраги дов бермади. Энди тросни ёғочга олиб бориш 
қолган эди. Агар трос калталик қилмаса, ёғочни сув остидаги тошларнинг асирлигидан тортиб 
олиш унчалик қийинчилик туғдирмасди. 
Трос пўлатдан - узун ва оғир. Уни сув ичидан ёғочга тортиб бориш керак. Шофёр 
истамайгина этигини еча бошлади, чўчинқираб сувга қараб қўйди. У ҳали қатъий қарорга 
келолганича йўқ: сувга этик билан тушишга арзирмикин ёки яхшиси ечсамикин. «Ялангоёқ 
бўлганим маъқул шекилли, - ўйлади у. - Барибир сув қўнжимдан ошиб кетади. Чуқурлиги сал 
кам сонга келади. Кейин кун бўйи ҳўл этикда юриш осонми». Лекин у шу билан бирга ҳозир 
дарёда сув қанчалик совуқ бўлишини ҳам ўзича тасаввур қилди. Бу ҳолдан Мўмин бобо 
фойдаланиб қолди. 
- Сен ечинма, ўғлим, - отилиб келди унинг олдига. - Биз Сейдаҳмад билан ўзимиз тушамиз. 
- Э, қўяверинг, арзимайди, оқсоқол, - қаршилик қилди уялиб кетган шофгр. 
- Сен меҳмонсан, биз шу ернинг одамимиз, сен рулга ўтир, - кўндирди Мўмин бобо уни. 
Сейдаҳмад билан икки киши пўлат тросни ўрамдан бўшатиб сувнинг ичига кўтариб 
киришганда Сейдаҳмад додлаб, болохонали қилиб сўкинди: 
- Уҳ, уҳ, сув эмас, муз! 
Ўразқул билан Кўкатой мурувватли кулишиб, уни ғайратлантиришди: 
- Чида, чида! Сени иситадиган нарса топамиз! Мўмин бобо эса чурқ этмасди. У ҳатто 
муздай совуқни сезмади. Кўзга кўп ташланмаслик учун бошини елкалари ичига тортиб, 
сирғанчиқ сув ости тошлари устидан ялангоёқ бораркан, худодан ёлғиз бир нимани сўрарди - 
ишқилиб, Ўразқул уни қайтармасин, ишқилиб, қувиб юбормасин, ишқилиб, одамлар олди-да 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling