Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

 
* * * 
Бола ухларди. У бир мартагина аллақаердандир отилган милтиқ овозидан уйғониб кетди ва 
яна уйқуга чўмди. Кечаги машаққатли уйқусизлик ва беморликдан сўнг бугун у бирмунча тинч 
ва мириқиб ухлади. У уйқуда экан, иситма аралаш бадан қақшоғи азобини тортмай, оёқларини 
эркин узатиб тўшакда ётиб дам олишнинг нақадар роҳат эканлигини ҳис этди. Агар бувиси 
билан Бекей хола бўлмаганда у шу ухлаганча ухлаб ётаверарди. Улар овоз чиқармай 
гаплашишга ҳаракат қилишса-да, идиш-товоқларнинг шақир-шуқуридан бола уйғониб кетди. 
- Мана бу катта косани ушлагин-да, овқат олгин, - деб жонланиб гапирди кампир нариги 
хонада. - Мен эса челак билан элакни олиб келай. Вой белим, мадорим қуриб кетяпти. Озмунча 
иш қилдикми? Худога шукур, жуда хурсандман. 
- Эҳ, бувижон, нимасини айтасиз, мен ҳам шунчалик хурсандманки, кеча шундаям 
жонимдан тўйиб кетгандим. Агар Гулжамол бўлмаганда ўзимни ўзим ўлдирардим, - деди Бекей. 
- У ҳакда уни-буни деб юрасан яна, - тинчитиб қўйди кампир. - Қалампирни олдингми? 
Кетдик. Сенинг тинчишинг учун худонинг ўзи ёрдам қўлини чўзди. Кетдик, кетдик. 
Уйдан чиқаётиб бўсағада Бекей хола кампирдан бола тўғрисида сўради: 
- У ҳамон ухлаяптими? 
- Майли, ухлаб тура қолсин, - жавоб берди кам-пир. 
- Шўрва тайёр бўлганда иссиққина келтириб берамиз. 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
63
Бола ортиқ ухлай олмади. Ҳовлидан оёқ товушлари ва одамларнинг гаплашгани эшитилиб 
турарди. Бекей хола кулиб юборди, Гулжамол ва кампир ҳам унга қўшилиб кулди. Қандайдир 
нотаниш овозлар қулоққа чалинди. «Ҳа, булар, ҳойнаҳой кеча оқшом келган одамлар, - деб 
ўйлади бола. - Демак, улар ҳали кетишмабди-да». Фақат бобоси Мўмингина кўринмасди, овози 
ҳам эшитилмасди. У қаёкда экан? Нима қиляпти экан? 
Бола ташқаридаги овозларга қулоқ солиб, бобосини кутиб ётди. У бобоси билан кечаги 
кўрган буғу ҳақида жуда гаплашгиси келарди. Ҳадемай қиш киради. Улар учун ҳам ўрмонда 
кўпроқ ем-хашак ҳозирлаш керак. Еб яйрасин. Уларни шундай ўргатиш керакки, одамлардан 
ҳеч қўрқмайдиган, тўппа-тўғри дарёдан ўтиб ҳовлига келаверадиган бўлсин. Бу ерда ҳам уларга 
шундай хўрак бериш керакки, улар учун бу жуда тансиқ бўлсин. Қизиқ, улар ҳаммадан кўра 
нимани яхши кўришар экан-а? Урғочи буғу боласини ўргатиб олсанг-да, у доим орқангдан 
қолмай эргашиб юрса. Қандай ажойиб бўларди. Сен билан мактабга ҳам бирга бориб келган 
бўлармиди?.. 
Бола бобосини кутарди, лекин ундан дарак йўқ. Бир вақт Сейдаҳмад келиб қолди. У 
нимадандир жуда мамнун. Оғзи қулоғида эди. Сейдаҳмад калласини чайқаб ўз-ўзича илжаярди. 
У яқинроқ келганда ди-моғидан спирт ҳиди анқиб кетди. Бола Ўразқулнинг 
ўзбошимчаликларини, бобоси ва Бекей холанинг азоб чекишларини эслатувчи бу бадбўй ҳидни 
жуда ёмон кўрарди. Лекин Сейдаҳмад ичганда ақлий жиҳатдан унча ҳушёр бўлмаса ҳам, жуда 
сахий, мулойим ва киши қалбига озор бермайдиган ҳазил-мутойибалари билан Ўразқулдан 
фарқ қиларди. Бундай вақтларда у билан бобоси Мўмин ўртасида тахминан шундай суҳбат 
кетарди. 
- Нега бунча тентакларга ўхшаб куласан, Сейдаҳмад? Кайфинг тарақми дейман? 
- Оқсоқол, мен сизни шундай севаманки. Ростини айтсам, худди ўз отамдек. 
- Э-е, сени қара-ю, сенинг ёшингда... Бошқалар машина ҳайдаб юрибди. Сен бўлсанг 
гапингни уддалаб гапира олмайсан. Агар мен сенинг ёшингда бўлганимдами ҳеч бўлмаганда 
трактор ҳайдаган бўлардим. 
- Оқсоқол, менга армияда командиримиз бу ишга лаёқатсизлигимни айтган эди. Бироқ 
пиёдалар сафида хизмат қилдим. Пиёда аскарсиз иш битмайди-ку ахир... 
- Пиёда аскар эмиш! Пиёда аскар эмас, ишёқмассан. Хотининг бўлса... Худо ҳам тенгига 
қўшмас экан. Сенга ўхшаганнинг юзтаси битта Гулжамолга арзимайди. 
- Шунинг учун ҳам биз эр ва хотин бу ерда юрибмиз-да, оқсоқол. 
- Ҳа, сени гапга қўйса... Ҳўкиздай кучинг бор, ақл эса... - Умидсиз қўл силтаб қўйди Мўмин 
бобо. 
- Му-у-у, - деб маърагандай кулиб қўйди Сейдаҳмад. 
Шундан кейин у ҳовлининг ўртасида туриб олиб ўзининг аллақандай эшитиб олган ғалати 
ашуласини куйлай бошлади: 
Сариқ-сариқ тоғлардан,
Сариқ отда мен келдим.
Оч эшигинг, эй, сариқ савдогар,
Биз ичамиз сариқ винодан. 
Кўнғир-қўнғир тоғлардан,
Қўнғир отда мен келдим.
Оч эшигинг, эй, қўнғир савдогар,
Биз ичамиз қўнғир винодан... 
Шу тарзда давом этиб кетаверарди, чунки у баъзан тоғдан туяда келган бўлса, баъзан 
хўрозда, сичқонда, тошбақада, хуллас, нимаики жонивор бўлса, ўшаларда келаверарди. Маст


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling