Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
65
- Э, ҳозир ана-мана дегунча, боплаймиз, - тинчлантирди уни Сейдаҳмад, шофёрга қараб 
йўналар экан. - Қани, ука, мен ўзим. 
Бола эса ўчоқ бошида чўкка тушиб ўтирган бобоси томон яқинлашди. У орқа томондан 
келган эди. . 
- Бобо, - деди у. Бобоси уни эшитмади. 
- Бобо, - деб такрорлади бола ва бобосининг елкасига қўлини тегизди. Чол ўгирилиб қаради, 
бола бобоси маст эканлигинй сезмади. У бобосининг лоақал бирон марта ширакайф бўлганини 
кўрмаган эди. Тўғри, иссиқкўллик бирор чолнинг маъракасида ҳаммаси - ҳатто аёлларга ҳам 
ичиришарди. Бироқ бобосида бундай одат ҳали содир бўлмаган эди. 
Чол болага қандайдир бегонадай, ғайритабиий ва ёввойи қараш қилди. Унинг юзлари 
қизариб кетганди, у набирасини кўриб яна ҳам қизариб кетди. Қизиллик ним пушти рангта 
кирди ва шу заҳотиёқ бобонинг юзлари оқара бошлади. Чол шошилиб ўрнидан турди. 
- Ие, сенми? - деди у бўғиқ овоз билан набирасини бағрига босиб. - Ие, сенми, - бундан 
бошқа бирон сўз айта олмади. Ундаги тўлқинланиш болага ўтган эди. 
- Тобингиз қочдими, бобо? - ташвишланиб сўра-ди бола. 
- Йўқ-йўқ. Ўзим шундай, - минғиллади Мўмин. - Сен бор, ўйнаб кел. Мен бу ерда ўт 
ёқаяпман, бу ҳаммадан... 
У набирасини деярли итариб юбориб, гўё бутун оламдан юз ўгиргандай, яна ўчоққа қараб 
ўгирилиб олди. У тиз чўкканча, гўё фақат ўт билан банддай бирон ёққа бурилиб қарамасди. Чол 
набирасининг тарвузи қўлтиғидан тушганча, ҳовлида ўтин ёраётган Сейдаҳмад томон йўл 
олганини ҳам кўрмади. 
Бола бобосига нима бўлганини, умуман, ҳовлида нима бўлаётганини тушунмасди. У саройга 
яқинлашгандагина юнги ерга қаратиб ёйилган тери устида янги сўйилган молнинг уйиб 
қўйилган гўштига кўзи тушди. Терининг чеккаларидан ҳамон хира қон томчилари сизиб 
тушаётган эди. Сал нарироқда ит ичакчавоқларни ириллаганча силкилаб тортарди. Уюлган 
гўшт ёнида аллақандай қорадан келган, барваста нотаниш киши тўнкага ўхшаб дўппайиб 
ўтирарди. У Кўкатой эди. У билан Ўразқул иккаласи пичоқни олволиб, гўшт майдалашарди. 
Улар қисмларга ажратилган ёғ ва гўштларни ёзиб қўйилган терининг турли жойларига 
хотиржамлик билан, шошмасдан ирғитиб ташламокда эдилар. 
- Маза! Ҳидини айтмайсанми! - деди йўғон овоз билан ҳалиги барваста киши, гўшт ҳидлаб 
кўраркан. 
- Ол, ол, ўз улушингга ташла, - сахийларча таклиф этди Ўразқул. - Буни сенинг келишинг 
шарафига худо етказди. Бу ҳар доим бўлавермайди. - Ўразқул бу орада пишиллаб, ишдан 
бошини кўтариб, таранглашган қорнини силаб қўйди, унинг кўп еб, кўп ичганлиги билиниб 
турарди. Унинг нафаси қисилиб хириллаб қолди, эркин нафас олиш учун бошини бирдан юқори 
кўтарди. Унинг сергўшт, сигирнинг елинидек ялтироқ юзидан ўзига бино қўйганлиги ва тўқлик 
аломати сезилиб турарди. 
Бола девор тагидаги шохли буғу калласини кўриб эсанкираб қолди, бадани музлаб кетди. 
Кесилган калла қоп-қора қон томчиларини оқизиб, чангда юмалаб ётарди. Бу - йўлда ётган эгри-
бугри дарахтни эслатарди. Калла ёнида тиззадан қирқилган тўртта туёқ ётарди. Бола бу 
даҳшатли манзарани кўриб чўчиб кетди. У ўз кўзларига ишонмасди. Унинг олдида Шохдор она 
буғунинг калласи ётарди. У бу ердан қочиб кетишни истарди, лекин оёқлари унга итоат 
этмасди. У калла-поча қилинган оқ буғунинг қаршисида турарди. Кечагина Шохдор она буғу 
бўлиб юрган, унга оқкўнгиллик билан суқланиб қараган, хаёлан гапиришган ва шохида 
қўнғироқча тақилган сеҳрли бешик келтиришни илтижо қилиб сўрагани ўша буғу эди. Наҳотки 
буларнинг ҳаммаси ногоҳ шаклсиз бир уюм гўштга, шилинган терига, кесилган оёққа ва 
улоқтириб ташланган каллага айланиб қолса. Боланинг кетиши керак эди, лекин у тошдек 
қотиб, бу воқеанинг қандай ва нега содир бўлганини тушуна олмай турарди. Ҳалиги гўшт 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling