Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
66
бўлаётган қора барваста киши уюлиб турган гўштнинг ичидан буйрак олди-да, уни пичоқнинг 
учига санчиб болага узатди. 
- Ма, бола, кабоб қил, лаззатли бўлади, - деди у. Бола қимирламай турарди. 
- Ол! - буйруқ қилди Ўразқул. 
Бола беихтиёр қўлини чўзди, сўнг муздек қўлида Шохдор она буғунинг ҳали ҳам иссиғи 
кетмаган юмшоқ буйрагини ғижимлаганча ушлаб турди. Шу пайт Ўразқул оқ буғунинг 
калласини шохидан ушлаб кўтариб кўрди. 
- Эҳ, оғирлигини қаранг-а, - у каллани тебратиб, оғирлигини салмоқлаб кўрди, - битта 
шохининг ўзи қанча келади-я. - У каллани ғўлага кўндаланг қилиб қўйди ва болтани олиб 
шохини ажратишга киришди. 
- Мана, шох! - ишлаб туриб гапирарди у ўткир болтани шохларининг тубига қадаб. - Бу 
сенинг бобонгга, - у болага қараб кўз қисиб қўйди. - Ўлиши билан бу шохни унинг қабрига 
қўямиз. Қани энди ким бизга у кишини ҳурмат қилмайсизлар, деб айта олар экан. Яна нима 
керак! Бундай шох учун ҳатто бугуноқ ўлсанг арзийди! - дея болтани мўлжалга оларкан, 
Ўразқул хахолаб куларди. 
Шохни осонликча олиб бўлмайди. Уни олиш жуда қийин эди. Маст Ўразқулнинг болтаси 
нишонга бориб тегмасди, бу эса баттар жаҳлини чиқарарди. Калла ғўла устидан думалаб тушди. 
Шунда Ўразқул уни ердаёқ чопа бошлади. Калла сирғалиб чиқиб кетаверди. Ўразқул болта 
кўтарганча унинг орқасидан чопиб юрди. 
Бола сесканиб кетди, ҳар гал кетмоқчи бўлиб беихтиёр тисарилса-да, бу ердан кетишга 
ўзини мажбур этолмасди. Жуда ёмон туш кўриб, уни аллақандай даҳшатли бир куч тутиб 
тургандай эди, у ўз жойида турганича шу нарсага ажабланар эдики, киприк қоқмай бақрайиб 
турган Шохдор она буғунинг кўзлари болтадан ўзини олиб қочмасди. Қўрқувдан қисилиб 
юмилмасди. Калла аллақачон лой ва тупроққа беланган бўлса ҳам, кўз қорачиғи мусаффолигича 
боқиб турар-ди, афтидан, у ўзини ўлимга маҳкум этган шу ёруғ жаҳонга тилсиз, унсиз ҳайратда 
қолиб, ҳамон боқиб тургандек эди. Бола маст-аласт Ўразқул билан кўзи-кўзига тушиб қолишдан 
чўчирди. 
Шох ҳамон бўш келмасди. Ўразқул эса борган сари тутақиб, болтанинг гоҳ тиғи билан, гоҳ 
орқаси билан калланинг дуч келган жойига урарди. 
- Бунақада шохни синдириб қўясан. Бу ёққа бер, - яқинлашди Сейдаҳмад. 
- Нари тур! Ўзим! Қўлингдан келмайди, синдириб қўясан! - хириллаб нафас оларди Ўразқул 
болтани қулочкашлаб ураркан. 
- Хўп, хўп, ўзинг биласан, - Сейдаҳмад тупурганча уйи томон одимлаб кетди. Унинг
орқасидан ҳалиги қорадан келган барваста киши борарди. У қопда ўз улушини олиб кетаётган 
эди. 
Ўразқул молхона орқасида маст-аласт ҳолда, қайсарлик билан Шохдор она буғунинг 
калласини тилкалашда давом этарди. Унинг бу ҳолати узоқ кутилган қасосини энди бажо 
келтиргандек туюларди. 
- Эҳ, ярамас! Лаънати!.. - деб худди жонсиз калла эшитаётгандай этигининг товони билан 
уни тепиб жаҳл устида оғиз кўпиртирганча сўкинарди. - Кимни аҳмоқ қилмоқчисан! - У 
болтани ушлаганча калланинг тепасига қайта-қайта хезланиб келарди. - Дабдала қилмасам 
отимни бошқа қўяман. Мана сенга! Мана сенга! - Шундай деб болта билан каллани урди. Калла 
чирсиллаб ёрилиб, майда суяклар ҳар томонга учиб кетарди. 
Болтанинг тиғи кўзга кўндаланг келиб текканда бола қичқириб юборди. Очилиб қолган кўз 
чаноғидан қоп-қора қуюқ суюқлик оқиб тушди. Кўз сўнди, барбод этилди... 
- Мен бундан зўрроқ каллаларни ҳам майдалай оламан! Бундан бошқа шохларни ҳам 
суғуриб ола биламан! - деб жазаваси тутиб бўкирарди Ўразқул гуноҳсиз калладан 
нафратланганча. 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling