Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
68
орқасидан яна турли хил овқатларни келтиришди. 
Ҳамма жой-жойига ўтирди, пичоқ ва тарелкалар тайёрланди. Шу орада Сейдаҳмад 
стаканларга ароқ қуйди. 
- Ароқнинг раиси мен бўламан, - дея шақиллай бошлади у бурчакдаги шишаларга ишора 
қилиб. 
Ҳаммадан кейин Мўмин бобо келди. Чол бугун ҳар қачонгидан кўра ғалати ва аянчли 
қиёфада кўринарди. У бирор четроқ жойга бориб омонатгина ўтирмоқчи эди, лекин қора, 
барваста Кўкатой ҳиммат қилиб уни ўз ёнига таклиф қилди. 
- Бу ёққа келинг, оқсоқол. 
- Раҳмат. Биз мана бу ерга, ўзимизники-ку ахир, - эътироз билдирмоқчи бўлди Мўмин бобо. 
- Ҳарқалай сиз оқсоқолимизсиз, - қаттиқ туриб олди Кўкатой ва ўзи билан Сейдаҳмаднинг 
ўртасига ўтқазди. - Қани, ичамиз, оқсоқол, сизнинг шундай муваффақиятларингиз учун. 
Биринчи сўз сизга. 
Мўмин бобо йўталиб қўйди. 
- Мана шу уйларда тинчлик бўлсин, - деди у қийналиб. - Қаерда тинчлик бўлса, бахт ҳам 
ўша ер-да, болаларим. 
- Тўғри, тўғри! - деб ҳамма ўз қадаҳини кўтарди. 
- А, сиз-чи! Йўқ, бунақаси кетмайди! Куёвингиз ва қизингизга бахт тиласангизу, яна 
ўзингиз ичмасангиз, - деб Кўкатой хижолат тортиб ўтирган Мўмин бободан ўпкалади. 
- Шуларнинг бахти учун бўладиган бўлса, - чол шошиб қолди ва ҳаммани ҳайратда 
қолдирганча салкам тўла стаканни охиригача кўтариб юборди ва гаранг бўлиб қолгандай 
бошини чайқай бошлади. 
- Оббо, шоввоз-ей! 
- Бизнинг бобо унақалардан эмас. 
- Қойил, қойилмиз чолингизга! 
Ҳамма шодланиб куларди, чолни мақтарди. 
Уй исиб димиқиб кетган эди. Бола изтироб чекиб ётарди, боши айланарди. У кўзини юмиб 
ётганча маст-аласт кишиларнинг Шохдор она буғунинг гўштини чапиллаб, пишиллашиб овоз 
чиқариб 
еяётганликларини, 
бир-бировларига 
мазали 
гўшт 
қисмларини 
узатишиб 
сийлашаётганларини, кир стаканларнинг уриштирилаётганини, кемириб тозаланган 
суякларнинг товоққа қандай териб қўйилаётганини эшитиб турарди. 
- Бай-бай-бай, мунчаям мазалия! - мақтарди Кўкатой лабини чапиллатиб. 
- Нима, биз аҳмоқмизми тоғда яшаб шундай гўшт ея олмасак, - деди Ўразқул. 
- Тўғри-да, нега бўлмаса бу ерда яшаяпмиз, - маъқуллади Сейдаҳмад. 
Ҳамма Шохдор она буғунинг гўштини мақтай кетди. Кампир-у Бекей холадан тортиб, 
Гулжамол-у Мўмин бобогача - ҳамма-ҳаммаси мақташарди. Болага ҳам тарелкада гўшт ва 
бошқа таомлардан киритиб беришди. Лекин у рад этди. Маст одамлар унинг тоби қочганлигини 
ҳисобга олиб безовта қилмадилар. 
Бола тишини-тишига қўйиб ётарди. У шундай ётганда кўнгил беҳудлигидан бир оз 
қутулгандай бўлади. Бироқ Шохдор она буғуни ўлдирган бу одамлар билан бирон иш қилишга 
қодир эмаслиги уни ҳаммадан кўра қийнаётган эди. У болаларга хос ҳақгўйлик ғазаби ва 
дилхасталиги билан улардан ўч олишнинг турли йўлларини - қандай бўлмасин уларни жазолаш, 
гуноҳини тушунишга мажбур этиш, қандай ёвуз ишга қўл урганликларини кўрсатиб қўйиш 
йўлларини ўйларди. Бироқ хаёлан Қулибекни ёрдамга чақиришдан бўлак бирор дурустроқ йўл 
тополмади. Ҳа, ўша бўронли тунда солдатча камзул кийиб, ёш шофёрлар билан бирга пичан 
ортишга келган ўша йигитни чақирмоқ керак. У боланинг кўриб юрган одамлари ичида 
Ўразқулга бас кела олиши ва бутун ҳақиқатни айтиб солиши мумкин бўлган бирдан бир киши 
эди. 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling